Хеч қачон эскирмайдиган экан бу эртак,
Баъзи ҳоким тундан қўрқиб, кунда порачи.
***
Сохта мақтовларни душман қилади,
Дўст эса камчиликни тўлиқ очади,
Уларни топиб шунда бартараф қилса,
Ҳаёт чиройли, келажак ҳам тоза бўлади.
***
Бизнес дея, -виждон, имонни сотманг,
Мехр – оқибат, инсонни сотманг,
Пароканда қилманг қадриятларни,
Четлаб ҳам ўтманг қонун – қоидани.
***
Олийгоҳга пўл олиб бахо қўйилса,
Кимни тарбиялаяпти ўқитувчилар?
Ўзига ўхшаган порахурними?
Ёки ўз халқига душманларними.
***
Насафдан Кешга ўтказмоқ бўлдим ишимни,
Вилоят мудири хохламасди, мен кетишимни,
Бир соат суҳбат қилиб кундирдим уни,
Деди, – Унамадингиз, айтинг ўрнингизга сиз лойиғини.
Дедим, – Пора кўтариб келишади сўраб ўрнимни,
Сиз қуйинг, порасиз, ҳалққа мехр бериб ишлаб юрганни.
***
Қилиб ҳалққа вафо, ватанга садоқатни,
Пок ва халол инсонга беринг мансабни,
Мансабпарастга берсангиз олиб порани,
Харом қилурсиз атрофдаги тоза хаётни,
Бунинг гуноҳи катта, тўлови қимматли.
***
Паст инсонга қилма яхшилик,
Қадрингни оёқ остин қилади,
Бир кун келиб қилар душманлик,
Ё ғаниминг билан боғлайди дўстлик.
***
Зиёли, доно, одил бўлмасанг,
Раҳбар бўлиб нима қиласан?
Тоза оққан булоқни булғаб,
Сувга тушган ахлат каби сан.
***
Бир раҳбарча деди, – Кеча куни,
Жахилда сўкдим ходимларимни.
Аттанг! Э сени рахбар қилганни…
Катта хато қилган, сен оқибати!
Ахмоқ экан асли, сендир исботи.
***
Нега иблисчалар мансабни яхши кўради?
Чунки бойликни еғиши осон кечади,
Халқдан юқори туришга имкон беради.
Баъзи муттахамлар поралар бериб,
Туғри нотуғри ишларини йўлга солади,
Бир амалпарастни асли, шулар боқади.
***
Ўғрига мансаб текса мабодо,
Виждон ва иймонни бегона қилиб,
Давлатдан ва халқдан роса ўмариб,
Барака топай, – дея, турар тиржайиб.
***
Аслида маданият, мехр – оқибат, илм, тамаддун,
Ўрта шарқда минг йиллаб юқори бўлган,
Ўзлигидан кечиб айримлар бугун,
Европа кетидан эргашиб кетган.
***
Қанча зарар килди табиатга инсон дегани,
Яхшиям ҳайвонлар ҳам қилмас бу ишни.
Ер кутараолмасди бунча хўрликни,
Йўқ қиларди устидаги бундай ҳаётни.
***
Қизиқ бўлдику бу аслида дунё,
Ҳар қайси бойвачча пули кўпайса,
Клиника очади, мақсади битта,
Бемордан пул юлиб бойлик орттирса.
***
Ҳусусийга боради, врач олдига,
Атиги шикояти бош оғриғига,
Врач башарасини кўришга юз минг тўлайди,
Бефойда текширишга яна уч юз сарфлайди,
Асло соғлигига фойда кўрмайди.
***
Табиблар неча минг йиллар,
Халқни бепул даволаганлар,
Бугунги кунда етганда булар,
Ҳастадан юлиб бойлик йиғарлар.
***
Нодонга гапирма доно сўзингни,
У тангридан олган бу жазосини,
Кўрганмисиз доно сўзлардан,
Эшакни от каби кишнаганини.
***
Порахўрлик ҳам, асли касаллик,
Жуда тез кучли юқумли,
Виждонсизлар унга чалинар,
Ва ишонинг, у насл сурар.
***
Дейдилар, – Давр тегди чўрига,
Ур отангни гўрига.
Қолмас ўрин ориятга, инсофга,
Диёнатга, адолатга, виждонга.
Утирса ҳам адолатни кўрсига,
У мойил қолади порахўрликка,
Пулга тўймасликка, юлғичликка,
Ва тайёрлиги хар ҳил пастликка.
***
Базилар ор – номусни сотиб мансаб олади,
Мансабпараст дейдилар бундай инсонни.
Огоҳ бўлинг, улар асли сотқин бўлади,
Сотади дўстни, халкни, азиз Ватанни.
***
Ахмоққа мансаб текса мободо,
Донолар ўзини олиб қочади,
Девона тутиб баъзилар аммо,
Унга югурдоғлик қилиб қолади.
***
Китоб ўқисанг чархлайди онгни,
Ўргатади соф, бадий ўзбек тилини,
Поклайди орни, виждон – иймонни,
Билиминга қўшар яна билимни.
***
Китоб билан дўстлашган одам,
Булар бир умр маданиятли,
Халқ олдида у мъарифатли,
Суҳбат қилар жуда чиройли.
***
Болага ўқитсак ҳадисни, қобусномани,
Буюк Ибн-Синонинг тиб қонунларини,
Оила дарсликларига киритсак уларни,
Қўшардик халқ камолига яна камолни.
***
Даврага кўрсатдим қобусномани.
Бири очиб кўриб нарига сурди,
Бири олиб, яна ўқийман деди,
Қайси кимлигин билдим уларни.
***
Умр туш каби ўтиб кетганда,
Абадиятга ўтиш вақти келганда,
Билмайсан не у, не кутар унда,
Сўрардик, у ёқдан бири қайтганда.
***
Амир Олимхон, халқ рисқини қийиб,
Париж клубига қўйди олтинни йиғиб,
Халқ равнақига сарф қилса эди ишлатиб,
Давлат турган буларди, барқарор бўлиб.
Унга ишонган халққа сотқинлик қилиб,