Шунда сен кўп хафа бўласан,
Ажалингдан анча олдин ўласан.
***
Бир инсон масжидга кирди,
Пок инсонни излаб топмади,
Алам қилди, чиқиб йиғлади,
Шунда юқоридан тангри сўзлади, -
“Мен ҳам кирмадим кўриб уларни”.
***
Бир давлатга аста кириб келди шайтонлар,
Одамлари фирибга, порага моил нопоклар.
Иблислар хурсанд, роса чапак чалдилар,
“Булар қондошимиз, яхши малай бўларлар,
Асли дузахий юрт бизга макон”– деганлар.
***
Покиза давлатга борган шайтонлар,
Кўрдилар бу ерда яшар тоза одамлар,
Секин писиб бу заминдан кайтдилар,
Дея,“-Жаннатда бизга макон бермаслар”.
***
Қилиғинг тангрига ё бандага ёқмаганига,
Тўсатдан ҳаётдан бир кун зарба оласан,
Не учун? – дея шунда сен ҳайрон бўласан,
Ўтмишингни варақласанг жавоб топасан.
***
Бир давлатни азиз халқи кўп эзилганди,
Тўғри ҳаёт излаб дунёга тарқаб кетганди,
Амалдори порахўрликка ботиб кетганди,
Подшоси эса авлоди ила ўғри бўлганди.
***
Дўст бўлгин тоза инсонлар билан,
Агар битта булса дўст бўл у билан,
Мабодо топмасанг бир тоза инсон,
Қолгин шунда сен ўз – ўзинг билан.
***
Нокаст бўлса боланг кўрмагин ундан,
Кўргин буни учқунини асли ўзингдан,
Не камчилик кўрсанг фел – атворидан,
Ўзингдан қидир ё аждодларингдан.
***
Ўрта ёшли одам ўзини тутар номақул,
Беўхшов сўзлар, енгилтаклик қиларди нуқул,
Кузатиб турган бир инсон деди,
Онасини танирдим, бошқа она туққанда уни,
Бу одам олим ва доно инсон бўларди.
***
Кўп тилларни билиш олий фазилат,
Сўзлаганда билинар унда мъарифат,
Мулоқотда гапир бир тилда фақат,
Аралаш гапириш бу ҳам бир иллат.
***
Гапирганда қўшимча сўзларни қўшма,
Кимдандир эшитган сўзни қайтарма,
Маданиятли бўлгин сен мулоқотда,
Чет тили сўзларни қўшиб гапирма
***
Бир- биримизга бўлсин доим қадримиз,
Қадирни билмаганни инсон демаймиз.
Одамийлик, ҳалоллик йўлидамиз биз,
Бу сифатлар бўлмаса бирга бўлмаймиз.
***
Инсоф ва диёнатни бизлар унутдик,
Нодонмиз, доноларни биз менсимадик,
Тўғри сўзни айтганлар устидан кулдик,
Кўзни очинг, одамийликка неларга етдик.
***
Виждонни ва иймонни, қадрин билайлик,
Ҳаётни ва қалбимизни биз соф тутайлик,
Ўзимизни эмас биродар, халқни ўйлайлик,
Миллатимиз обруйини баланд ушлайлик.
***
Олтин асли илоҳий метал,
Нопокликни ёмон кўради,
Қаллоб ва очкўзни дарҳол сезади,
Бўларни аклини олиб узоқ вақтда,
Сўнг мушкул аҳволга солиб қўяди.
***
Даюс дейдилар ор – номуси бўлмаганларни,
Унга ишониб юрган инсонни алдаганларни,
Дўстликка ҳиёнат қилган муттаҳамларни,
Даюс дейшар беҳаё, нопок, ғурурсизларни.
***
Давра тўрида сайраса ақли калта бой,
Доно йўлакда ўтириб сукут сақласа,
Бу давранинг ҳоли бўлар, оҳирати вой,
Гарчи доно инсоннинг қадри бўлмаса.
***
Бир умр узоқ юр нопок одамдан,
Дўст ҳам тутинмагин ҳатто олисдан,
У йироқдир, иймону – инсонийликдан,
Тонмайди ҳаётинга захар солишдан.
***
Нопокка мансаб текса мабодо,
Тангридан ўзини катта тутади,
«Чексиз имкон, хуқуқ менда»– деб,
Хамма нопок ишни қилиб ўтади.
***
Пенсияга чиқиб инсон етмиш ёшида,
Дейди, -кечагина узи ишга киргандим.
Ҳаётдан кетади саксон – тўқсонда,
Эслайди, – кеча ўзи мен ёш бола эдим.
***
Душманга ҳам дўстлик қиламиз,
Дўст одам баъзан қолар нарида,
Гоҳида нопокка қучоқ очамиз,
Аттанг, – деймиз кўз очилганда.
***
Бойлигинг билан мақтанмагин сен,
Одамларга ундан асло фойда йўқ,
Мансабинг билан кеккаймагин сен,
Халқнинг оғирини кўтарганинг йўқ.
***
Бойлигига, мансабига қараб қилма илтифот,
Ватанга, халққа бўлган мехрига, садоқатига,
Инсонларга қилган саҳовати, адолатига,
Диёнати, оқибатига қараб қилгин мулоқот.
***
Нопок амалдорча минбарда нутқ сўзласа,
Халқ олқишласа, қани ори, ғурури қани?
Ҳофиз манавий паст, қўшиқ куйласа,
Тингловчининг диди, сурури қани?
***
Исмат Хушев ўз сайтида бир куни ёзди,
Нишоновни ёмонладим, топшириқ эди.
Аждодларингни эсладим шунда барини,
Наслингдан топаолмадим асл инсонни.
***
Тарихчи олим эдинг, у замонни мақтаган эдинг,
Комунист бўлдинг, содиқлика қасамёд қилдинг.
Аммо бу замонда у замонни сен қораладинг,
Уят бўлди олимликка, қасамга, сен уялмадинг.
***
Бўлмаса одоби, эзгу аҳлоқи инсонни,
Берманг унга мансаб ва рахбарликни.