Тангри ҳам бермасин унга бойликни,
Етишганда расво қилар тоза ҳаётни.
***
Авестода шундай сўзлар битилган, -
Гарчи ҳаётда сен бир табиб дир сан,
Оллохнинг мехрибон вакилидир сан,
Исботлайсан халққа мехирли бўлсанг.
***
Бир бобо деди, – Сен врач булсанг,
Халкингнинг доимо коридадир сан,
Унга мехрда бўлиб халол ишласанг,
Тангрини ва халқни хурматида сан.
***
Ахмад Эгамбедиевич, Тошкенлик устозим деди,
“Уқиб, кечаю кундуз клиникада ўтказинг вақтни,
Халқингиз изламасин ўзга юртдан мутахасисни.”
Оқлаб юришга интилдим мен устоз сўзини.
***
Гирей Алиевич, Питерлик устозим деди,-
«Врачнинг мехнати доимо оқар сув каби,
Гуё қадирсиз курингадек оқиб туради,
Аммо инсонлар қалбида доим қолади.
Қирқ йил утса ҳам сени эслаб юради.”
***
Аъзам Тоирович, Душанбелик устозим деди, -
«Халққа беминнат қилсанг тоза мехнатни,
Бериб унга ўзингни тўлиқ мехрингни,
Топасан шунда хаётда юксак хурматни.»
Умр кўрсатди ростлигин устоз сўзини.
***
Юз ўттиз йил қилиб белгилаб берган,
Тангри инсонга унинг умрини,
Аммо қанча, қай тарзда яшаб ўтишни,
Ҳал қилади ақли етганича ўзи инсонни.
***
Эй инсон, сенга мансаб тегдими,
Икки кишигами ё юз минг кишига,
Сен бошлиқ, раҳбар бўлдингингми,
Покликка намуна бўл ҳодимларинга.
***
Ҳар соха, ҳар жой сен билан бирга,
Тарақиётда бўлсин сени даврингда.
Ҳар инсонга доимо этибор бергин,
Уларни ҳар бирини қалбини билгин.
***
Адолат ва тўғрилик рамзиси бўлгин,
Одамийликни доимо юқори тутгин.
Тозалик, хуш фелликни қонун деб билгин,
Бошқалардан хам, шуни сен талаб қилгин.
***
Мансаб кетидан қувган инсонни кўринг,
Устаси фаранг эгаси бўлмоққа унинг.
Аммо иш юритишга, яратишларга,
Ақли етмаслигини сиз шунда кўринг.
***
Мукаммал қил хар бир ишингни,
Қай сохада бўлма тўлиқ бажариб уни,
Маромига етказиб кўрсат дидингни,
Шунда топасан юксак ҳурматни.
***
Гарчи севса тангри ўз бандасини,
Камтарин, доно ва пок яратар уни.
Халқ ҳам севади бундай инсонни,
Шуларга беради бахт ва иқболни.
***
Э инсон! Қилма нопок ишларни,
Кун келиб олурсан сен жазосини.
Уддаласанг ундан қочиб қолишни,
Бегуноҳ наслинга берар касрини.
***
Тоза бўл, асрагин авлодларингни.
Рисқига ҳиёнат қилмагин халқни,
Элингдан юлиб бойлик ортирма,
Бўнинг жавоби – қиммат тулови.
***
Недур ғарликдан гуноҳ каттароқ,
Буш ерни халқига порага сотмоқ,
Тарозидан урмоқ, нархни кўтармоқ,
Инсондан айб излаб устидан кўлмоқ.
***
Бу дунёда тозаликдан, одамийликдан,
Инсонлар қилган яхшиликлардан,
Қарздорлик билан кетма дунёдан,
Хатто тобутингни кўтарганлардан.
***
Чала муллаларга тегса минбарлар,
Илимсизлар муалимлик қилсалар,
Депутат бўлса савдогару- артистлар,
Хаётда халқ улардан нима кутарлар?
***
Тангрини назарида тенгдир бандалар,
Олтин тожлиги ҳам ковуши йртиқлар.
Фақат гуноҳига қораб улар бўлинар,
Ким юқори уринда, ким пастда тўрар.
***
Нопокка бериб қўйсангиз мансаб амални,
Йўлини очади уғирлик ва пораҳурликни.
Роҳатлаганини кўрасиз шунда нокастни,
Халқни кўринг бу даврда қийналганини.
***
Олиб сотар ва гадони таққослаганда,
Гадо турар савдогардан анча юксакда.
Гадо олар пулингизни дуолар айлаб.
Олиб сотар олар пулни доимо алдаб.
***
Тангрини нигоҳида ва назрида дирлар,
Врачлар, муаллимлар, хоким, қозилар.
Халққа ғамҳўр бўлиб пок ишласинлар.
Пағамбар с.а.в. сўзларин баён қилганлар,
Бу соҳалар муқаддас, ҳам илоҳий дирлар,
Бу касбларда “тижорат” ҳором деганлар.
Олиб сотарлик қилсин бой бўлмоқчилар,
Ва инсоний поғонасида пасда тўрсинлар.
***
Эр деди ҳотнига келин танлаганида, -
“Ўғлинг қўйб берган ҳоҳишларинга,
Тўйдан кегин келиндан нолиганингда,
Келин кетса, кетарсан у билан бирга”.
***
Ақилга ишора етар деган донолар,
Ахмоққа калтак кам деган боболар.
Нечун бу замондаги қанча одамлар,
Боболар деганига муҳтож бўлдилар?
***
Давлатни, мансабни донога берсанг,
Саҳовати, адолати юз карра ошар.
Мабода буларни нопокка берсанг,
Унинг паст ишлари шу онда тошар.
***
Яхшига қилсанг яхшилик,
Энг ками, дуолар қилиб алқайди.
Нокастга қилсанг яхшилик,
Энг ками, ғаниминг бўлиб яшайди.
***
Нечун тангрим, сенга ибодатда юрганлар,
Иблис билан ошноликда доим бўларлар?
Ҳаётий ва инсоний қонунни доимо бўзиб,