Выбрать главу

Сўнг мехнаткаш ҳалқни хурматин қилинг,

Бўлиб унга бир умр мехру – иззатда.

Кейин табиатни ардоқланг, асраб – авайланг,

Ҳар қулоч ерини, бор бойликларини,

Халқ учун ҳар доим тежаб ишлатинг.

Шундан сўнг одамлар сафига туринг.

ЎЗ ҚУЛИМИЗДА

C.С.С.Р. вақтида, катта шахарларида юрганимизда,

Ўзбекнинг маданияти, ор – номуси, ғурури, виждони, ақли, Одамийлиги, тарихдаги ўрни ҳақида гапирганимизда,

Олдин, “Восточные сказки”– деб қўйишарди.

Бироз яшаб, кимлигимизни улар билганларида,

Туриб таъзим килиб, узр сўраб, там беришарди.

ЎТИБ КЕТАДИ

Тонгда қуёш отиб тунда ботади,

Шу тариқа кунинг ўтиб кетади,

Нима қилдинг не иш бажардинг?

Кимлар билан кунни ўтказдинг?

Билгин ҳаёт бир кундек ўтиб кетади.

Бир кунингни сен қандоқ ўтказсанг,

Ҳаёт ҳам бир зумда шундоқ ўтади.

***

ЮЛДУЗ & ШАМ

Насимий, Навойи, Урдубодийлар,

Фурқат, Хамза, Махтумқулийлар,

Огаҳий, Айний ва Қодирийлар,

Эркин Вохидов, Мухаммад Юсуфлар,

Яна юзлаб адиб, шоирлар,

Инсонларга ёрқин юлдузлар.

Қани эди кўплар кичик шам бўлиб,

Зулматли кунларда бироз нур бериб,

Одамлар оқ – қорани ажратаолсалар.

Яхши ва ямонни фарқин билсалар.

***

ТАНГРИ ПАНОҲИДАГИЛАР

Кўпайса порахўр, юлғич, фирибгарлар,

Давлатдан, халқдан ўмарадиганлар,

Зийрак Иблис дарҳол шунда ўйғонар,

Уларни қул қилиб, раҳбарлик қилар.

Табиат ҳам шунда норози булар,

Келтириб офатлар, зилзила, ёнғинлар,

Улардан кўп талофат кўради халқлар.

Тоза инсонлар, одамийликни йўқотмаганлар,

Тангрининг паноҳидадир доимо улар,

Бирга бўлиб Аллоҳ билан тоза одамлар,

Иблисни ва кулларини енгиб ўтарлар.

ОДДИЙ БАХТ

Эрталаб соғлом ҳолда уйғониш,

Кундалик режани бажараолиш.

Яқинларни соғлигда кўриш.

Бахил, нопок, порахўрларнинг,

Бугунги кунда учратмаганинг.

Кечда, кунни ўтганини хулоса қилиб,

Яхши кун бўлди, – дея якунлаганинг.

КАЛАМУШ

(Бўлган воқеа.)

Қайнар деган катта қишлоқ бор тоғ этагида,

Катта дўкон турар йўлнинг чап ёқасида,

Дўкон орқасида жарлик, оқар Қайнарбулоғи,

Орада қалин ўсган наматакзори.

Етмишинчи йиллар эди, ўтган асрда,

Қамалди бешта мудир уч йил ичида.

Камомад чиқар эди ҳар олти ойда.

Ўғрини ушламоқ бўлиб мудирлар,

Дўкон ичида тунда қолар эдилар,

Аммо ўғри йўқ, ҳайрондир улар.

Камомад яна чиқиб келаверарди.

Бола қўйни бир кун қидириб,

Путазор ичига келди у кириб.

Пулларни қуйган кимдир яйратиб,

Қуритмоқ бўлиб, ҳайрон у кўриб,

Кимдир тахламоқчи уни қуритиб.

Дўкондан шу он, одам чақирди,

Ё раббим! – дея хайрон бўлишди.

Дўкон орқасидан ерни ковлашди,

Каламушнинг уясини шунда очишди.

Пуллар тахланган, рангига қараб,

Мудирлар камомади бари топилди.

Қамалган мудирлар озод қилинди.

Каламушни ҳеч ушлаб бўлмасди,

Қопқонга ҳам у яқин келмасди…

Дейдиларки, порахўрлар, ўғрилар,

Ҳаётида асли юлғич бўлганлар,

Кейинги ҳаётида каламуш бўлиб,

Бу дунёга улар қайтиб келарлар.

Тарихга, азизлар, назар солинглар,

Кўпайсалар қаерда каламушлар,

Бўлар қимматчилик, тартибсизликлар.

Халққа камбағаллик, ғам келтирар улар.

Қанча каламушлар бор бу дунёда,

Орамизда юрарлар одам шаклида,

Давлатдан, хақдан улар ўмариб,

Бойлик еғишар, ҳар ҳил ўрада,

Ҳар хил усулда, ҳар хил соҳада,

Ҳар хил ҳолатда, ҳар хил мансабда.

Одамлар – каламушлар янги асрда.

КИМЛАР ЯНГИ БОЙЛАР?

Кимлар булар янги бойчалар?

Ҳаёт дарахтига тушган қуртчалар.

Ҳар жойда булар пайдо бўлдилар,

Ўзаро дўст ҳам бўлиб олдилар.

Бири колхозда раис бўлганди,

Имкони борини сотиб еганди,

Ва янги бойчага айланган эди.

Халқи қашшоқ бўлиб қолганди.

Бири эса совхозга директор эди,

Имкони борини у ҳам сотганди,

Ишчилари ишсиз, ночор қолганди.

Ўзи янги бойчага айланган эди.

Мактаб директори лавозимдаги,

Порасиз ходимни ишга олмасди,

Устама пулини ҳам “туя” қиларди,

Мактаб таъмиридан ҳовли қурарди,

Пахта терими вақтида у пул йиғарди.

Тиббиёт бирлашмасига эга бўлгани,

Касаллар овқатидан ҳам пул қиларди,

Янги ходим пул бериб ишга кирарди,

Ҳамма ишчилар унга солиқ туларди.

Пахта даврида у ҳам бойлик йиғарди.

Бири хуқук посбони – терговчи эди,

Пулдорга иш уюштириб давлат йиғарди,

Ўғрини шунда қароқчи урган бўларди,

Қозиси адолат тахтига ўтириб,

Бегунохга ҳам ҳукм чиқариб,

Пулни олардию аммо оқламас эди.

Савдогари бой ман деб осмон учарди,