Беш сўмдан олардида ўн сўмдан сотиб,
Бизнес дея бу пастликдан у уялмасди,
Халқ пўлини ундан учини туя қиларди.
Туман эгалари уларга дўст бўлишганди.
Ким йўл қуйиб берди бунга бўларга?
Ўхшамоқчи бўлди бўлар кимларга?
Бири тушди адолатни исканжасига,
Дўстлар қочишди ҳар хил инларга,
Бири бирини солишди танимаганга.
Янги бойлар бизларга бўлмади мақул,
Нопок йўллар билан йиққан улар пул.
Халқдан, давлатдан кўп ўмардилар,
Халқ мулкини ҳўсусий қилиб олдилар,
Бу патсликдан улар тап тортмадилар,
Халқни камбағал шулар қилдилар.
Халқимиз бой бўлса тоза йўл билан,
Ҳалол меҳнату тўғрилик билан,
Камбағаллик юқолар ўзи – ўзидан,
Ночор хам чиқмас халқни ичидан.
Хулоса шуки бугунги кундан,
“Хаёт тоза бўлсин,”– десанглар,
Амалдорни қуйинг тоза насилдан.
АСРАЙМИЗ
Чегарани асраймиз жосус – душмандан,
Халқимизни ташқи зиён-заҳматдан,
Аммо орамизда яшаб юргандан,
Бир муттаҳам олиб сотардан,
Пораўрдан, ўғри, қаллобдан,
Сифатсиз мол сотиб юргандан,
Бемордан пул шилиганлардан,
Қийналамиз ҳимоя қила олмасдан.
ЧЎККАН
(ҳаётий масал)
Бир инсон рахбарга ўзини яқин тутарди,
Доимо бош врач бўлишни орзу қиларди.
Яхшилар номини булғашни истаб яшарди,
Бироз ичса ўзини тинмай мақтаб кетарди.
Касбдошлар дам олгани бир кун чиқишди,
Каттагина ховузда улар роса сузишди.
Бу одам шунда сакраб сувга шунғиди,
Сув остига чукдию, хушидан кетди.
Хамма сузиб кетди бошқа томонга,
Кузатиб турган киши эса қирғоқда,
Ётганини курди уни сувнинг остида.
Олиб чиқиб ётқизиб қуйб қорнига,
Босиб оғзи бурнидан сувни чиқазди,
Нафас олдирганди, ҳушига келди.
Эски бошлиқ кетмоқ бўлганда,
Чуккан югурди бошлиқ бўлмоққа.
Поралар бериб уни билмаганларга,
Ўтирди амаллаб бошлиқ курсига.
Шунда кўрсатди ким у аслида,
Давр текканини бир нокастига.
Пора бериб олган курсини,
Поралар олиб булғади уни.
Ҳодимларни сўкди, хақоратлади,
Хурматни, иззатни асло билмади,
Порахўрликка шўнғиб кетганди.
Пенсиядагиларни ишдан бўшатди,
Кўкидан олиб, уларни ўрнини сотди.
Шунда уни чўкканида қутқазган одам,
Ўйлади, – мени ҳам бор бўнга ҳиссам,
Тангрининг олдида гуноҳлидирман,
Жамоани ундан жабр кўрганларидан.
Хаёт у туфайли булғанганидан,
Унга пора еғиб берган нокастлилардан,
Хайр демай одамийлик кетиб қолгандан,
Тангри чўктириб, у эса қутқазганимдан.
ҚИЛИШАР ҲАЛАК
Кибр нодонликдан бир белгидир фақат,
Қўполлик ақл заифлигидан беради дарак,
Мансабни ва бойликни кетидан қувмак,
Халқ ва давлатдан юлиб бой бўлиш истак.
Халқидан ўзини юқори тутмоқчи демак.
Булар хаммаси даюсликдан беради дарак,
Инсонларни бўлар доимо қилишар ҳалак.
ПОКЛАНИБ ҚИЛ ИБОДАТИНГНИ
Оллоҳни нопок ҳолатда тилга олмагин,
Унга мурожат қилсанг бегуноҳ бўлгин,
Имонингни олдин сен поклатиб олгин,
Кунглини оғритганингдан узр сўрагин,
Хақига хиёнат килганда уни қайтаргин.
Бандаси кечирса қилмишларингни,
Кегин тангрига сен мурожат қилгин.
Оллоҳ балки кечириб гунохларингни,
Қабул қилар шунда ибодатингни.
ДЎСТИМ
Дўстим ёмон кўрарди порахўрларни,
Юлғичлар, қаллоблар, иғвогарларни,
Хаётни доим булғаб яшаганларни.
Давлатни, халқни тунаган маддохийларни,
Мансаб сотган- сотиб олган муттахамларни.
Юзига айтарди пастлигин расвобойларни.
Тарк этди етмиш еттида ёруғ дунёни,
Жанозасида кўрдим беш минг одамни.
Тоза инсонларни, йиғлаганларни,
Менинг дўстимнинг чин дўстларини.
Кўрмадим аммо унинг ғанимларини,
Яшаётиб ҳаётни доим булғаганларни.
Улар ҳам топширар, бир кун омонатини,
Ҳаёт қонуни, олади бир яхши, бир ёмонини.
Оҳиратда кўрсатиб, неларга улар арзиганини.
АЁЛГА ХАМ…
Давлатимиз обод бўлсин, -деб,
Хаётимиз тўкин бўлсин, -деб,
Халқимиз бахтли бўлсин, -деб,
Келажагимиз буюк бўлсин, -деб,
Ибодат қилурлар барча одамлар.
Яратганга нолиб нажот кутарлар.
Аёлга хам сиғининг, ибодат қилинг,
Тоза фарзанд келтирсин дунёга улар.
Адолатли, сахий, эзгу-амалий,
Мехирли, покиза ва тўғри сўзли,
Мехнаткаш, чиройли, инсоф-имонли,
Болалар туғишсин барча аёллар.
Аёлга хам сиғининг, ибодат қилинг,
Хар-хил енгил-елпи, қаллоб фарзандлар,
Келтирмасин бу дунёга азиз аёллар.
Текинхўр, олиб-сотар ва фирибгарлар,
Ўғри, нопок, порахўр ва юлғичлар,
Виждонсиз, имонсиз хамда қаллоблар,
Кўпаймасин сиз туфайли азиз аёллар.