Выбрать главу

Мансаб учун виждонни сотиб,

Бойлик учун имонни ютуб,

Бу хаётни дўзахга буриб,

Юргувчи инсонни туғманг аёллар.

Келажак жаннатий бўлсин десангиз,

Эзгу амал, эзгу ният, эзгу қалибли,

Халқпарвар фарзандлар туғинг аёллар.

Давлатимиз келажаги буюк бўлсин десангиз,

Ақлу-доно фарзанд туғинг азиз аёллар.

КЕЛИН ҚИЛМАНГ…

Падаркушни келин қилманг,

Тангри уни лаънатлаган,

Нафратила инсонларнинг,

У қувилган кенг Насафдан.

Падаркушни келин қилманг,

Сизга вафо хеч қилмайди,

Чанқасангиз сув бемайди,

Уйингизга эга бўлиб,

Бир бурда нон хам тўтмайди.

Падаркушдан келин қилманг,

Кўзингиз нури кетганда,

Хатто шам нури бўлмайди,

Белда мадор қолмаганда,

Бир таёқча наф бермайди.

Падаркушдан келин қилманг,

Дарбадарсиз хасталикда,

Ётолмайсиз ўйингизда,

Нуридидараларингизни эса,

Юлатмайди остонага.

Бадбахт ўғлингиз ўшанда,

Уйнар унинг қўшиғига.

Падаркушни келин қилманг,

Умрингиз ўтар дўзахда,

Рушнолик кўрмай хаётда,

Каро кунлар келар сизга,

Ёнарсиз ўтда-оловда,

Нажот кутиб остонада.

Падаркушни келин қилманг,

Келолмас қариндош-уруғ,

Хатто байраму-сайлда,

Совқотганда топилмас чўғ,

Яшарсиз минг—бир азобда.

Падаркушдан келин қилманг,

Бир умр қолманг андуққа,

Михланиб қолиб тўшакка,

Термуларсиз остонага,

Оч ухлайсиз хам чанқайсиз,

Ётар жоингиз юлакда.

Падаркушни келин қилманг,

Ундан бўлган болалар хам,

Етти пушти лаънатланган,

Келтирар улар ғаму-алам.

Падаркушдан келин қилманг,

Булғаманг ўз наслингизни,

Олтиндан бўлса хам қасри,

Бу авлотдан куёв қилманг.

ОХИРАТ

(Новелла.)

Етмиш иккинчи йил ўтган асирда,

Қўшни, қизини узатиб, нохорда,

Ош берди, кўчада, очиқ далада.

Тўй тугаб, мехмонлар тарқалганида,

Хизмат қилганлар еғилди сўри устида.

Шу дамда, терак орти, дарё томонда,

Очилди катта, савлатли қизил дарвоза,

Райкомнинг собиқ биринчи котиби,

Хасса суяниб биз томон келди.

Сўри четида мен ўтиргандим,

Жой бермоқчи бўлиб тураётгандим,

Елкамдан бости ёнимдан қўшним.

Сезди собиқ котиб, унг қадам ўтди,

Самовар ёнидан стул кўтариб келди,

Мени ёнимга қуйиб ўтирди.

Чой узатаётганимда, кўшним туртиб юборди,

Котибга қараб чой сачралиб кетди.

Хассага суяниб у ўрнидан турди,

Айиб сизларда эмас, аслида менда, -

Деди у сурада ўтирганларга.

Йигирма йилдан ошиқ мен котиб бўлдим,

Халқ мехрини мен қозонмадим,

Аксинча, манманлигим ва қуполлигим,

Ўткинчи амалга мен ишонганим,

Одамлардан ўзимни устун тутганим,

Ўзимдан, халқда нафрат ўйғотдим.

Яна бир-бор Кифтиоб халқидан,

Бошимни эгиб узур сўрагим.

Амал текканига инсоф қилмадим,

Кимларнидир хақорат қилдим,

Инсонларни кўнглин оғритдим.

Эл хурматини мен қозонмадим.

Атрофимда муттахамлар парвона эди,

Ишдан кетдим, шу он улар мени унутди.

Бир ўқитувчини маошига тенгди маошим,

Аммо юз баробар улардан яхши яшардим,

Виждон йўқ экан менда, хеч уялмасдим.

Кечиришларингизни яна сўрагим. -

Деганида, котибнинг кўзи ёшлади,

Хашаматли дарвоза томонга кайтди.

Хулоса шу-ки, азизлар, амал текканда,

Виждон ва имонни унутмасангиз,

Муомилада, маданиятда хам адолатда,

Мехр-оқибатда, иззат ҳурматда,

Доим бўлсангиз хазрати халққа.

Амалчада охиратни унутмасангиз.

Тангрига хам сўнг жавоб бергайсиз,

Э инсон! Сиз буни унутмасангиз.

КИТОБХОНЛИК

Йигирманчи асир саксонинчи йилларда,

Ойида бир марта, ўттиз киши бирла,

Китобхонлик қилардик биз ховлиларда.

Ўқиларди китоб форсий ё арабий тилда,

Кегин тожик ва ўзбек тилида изоҳланарди.

Соатлар тез утарди, орада танафуз қилиб,

Чой ичардик, дастурхонга ош тортиларди.

Сухбатда, бир пиёладан асал хам ичиб,

Кегин яна китобхонлик давом этарди.

Кунларнинг бирида, давра тўрида,

Ўтирарди одоб ила чиройли бола,

Чамаси, кирарди туққиз ёшларга.

Навбати келганда китобни олиб,

Ўқиди арабийда, қироат қилиб.

Ёқимли овозда диққатни тортиб.

Давом эттирарди кўзини юмиб.

Изоҳ берарди олдин тожик тилида,

Кегин ўзбек тилида бироз қийналиб.

Бу бола қуёшдек порлаб турарди.

Танафусда отадан сўрадим сирни,

Болани бу етукликка етишганини.

Ота деди, -Мени қизга унаштиргандан,

Олоҳдан сўрадим, -Бир фарзанд бергин,

Ўғил бўлсин, халкимга қуёшдек бўлсин.

Шу кундан бошлаб мен тоза юрдим,

Тоза таом едим, ибодат қилдим,

Одоб ахлоқимга этибор бердим,

Покиза одамлар ёнида бўлдим,

Ибодатда доим ўзимни тутдим.