Выбрать главу

Уч ойдан кегин ниқоҳли бўлдим,

Туғулгунча қуёшдек ўғил сўрадим.

Ўғилни ато этди шунда оллоҳим.

Ижобот бўлди мен тилаганларим,

Онам Абдуллоҳ деб танлади исим.

Ўғлини тарифлаб деди камтарин,

– Сакиз ёшда қуръонни у ёддан билди,

Арабий тилни хам ўрганиб чиқди.

Шундан сўнг еғилганда китобхонликка,

Кўлдан Абдуллоҳни чақиринг дердим,

Уни кўриб, эшитиб мен завқланардим.

Оллоҳдан сўрасанг ибодатда бўл,

Унинг олдида шунга лойиқ бўл,

Одамлар олдида сен бегуноҳ бўл,

Нимага арзисанг, шуни қил қабул.

ЧОПИБ КЕТАРДИ БОЛА

(ривоят)

Кечикмай, -дея чопиб кетарди бола,

Амал ўргатадиган устоз қошига.

Энди етай деганда, ариқ бўйида,

Чиқиб қолди одам, отнинг устида.

От хуркиб тик бўлди, одам йиқилди,

Туриб қамчи билан урди бола бошига.

Бола чопди бошин ушлаб, устоз ёнига,

Не бўлди? Бошинг ёрилган нега? -

Деди, қўрқиб устоз шогиртга.

Бола айтиб улгирмасидан, қайтарди,

Бориб сўкиб кел, -деди шогиртга.

Бола келса чуккилаб сув ичмоқ экан,

Урган одам қамчи билан бола бошига.

Қайтиб келди бола яна устоз олдига.

Деди, -сув ичаётган экан, мен сўколмадим,

Илон хам захар солмайди-ку, сув ичаётганга.

Тез бор, сув ичса хам сўкиб кел, -

Дея қайтарди устоз, болани ариқ бўйига.

Келаётиб кўрди, от эгасини тепти бошига.

Бола батар қўрқиб қайтди яна устоз ёнига.

Бўлган воқияни устозга айтиб берганда,

Деди, -Сўксанг бу одам ўлим топмасди,

Ва Олоҳ уни бу кўйга солиб қўймасди.

ТЎЙДА

Тўйга кириб келдим бир дўстим билан,

Ўтирдик бўш жой топиб, эшик олдида.

Дўстим даврага мени таништирганда,

Икки бобо туриб келди давра тўридан.

Мени келиб қучоқлаб саломлаштида,

– Хурматли Нарзулло бобо сизни отангиз,

Бир умр раҳбар бўлиб тоза ишлаган.

Покиза инсон, халқнинг ғамҳўри бўлган,

Халқ доим отангизга тўрдан жой берган.

Юринг, сиз хам бўлманг отангиздан кам, -

Дея, – бизни тўрга томон олиб кетишди.

ОТДОШИМ

Отдошим, тиш доктори, мўсо уруғдан,

Асли томири қадимий Кешу-азимдан.

Ўсиб – улғайган макони Партизанлардан,

Жамиятда эса мўсолар сардорларидан.

Кифтиоб бозорида уни дала киймда,

Хайрон бўлдим мен кўрганимда.

Қайнонам қабрини қилиб зиёрат,

Қайтаябман уни ювиб, тозалаб. –

Деди, отдошим кўзимга қараб.

Уйланганман Китобдан, Кўмир тепадан,

Онам топган қизга, сарой уруғдан.

Тўйдан кегин уч кун ўтказиб,

Куёв саломига бордим гердайиб.

Кутиб олишганди, зиёфат қилиб.

Қайнонам хонага охиста кириб,

Қайнотам ёнига ўтирди келиб,

Сўзлади қайнотамдан у рухсат олиб, -

Бешта ўғлим, олтита бўлди,

Куёв демайман, ўғлим кўпайди,

Қизим беш ўғилдан кегин туғилди,

Кечирасиз бизни, қилса хатони.

Келтирманг олти ой ота уйига,

Соғиндим, -деса хам, кўнманг сўзига.

Онангизни бажарсин хизматларини,

Ҳурматин қилсин қариндошларни.

Сизга бекам қилсин мухаббатини.

Яратсин сиз учун доим жаннатни, -

Қоғозга ҳўралган бир даста пулни,

Узатида менга, қайнонам деди,

– Беш ўғлимиз бизнинг уловли,

Сиз хам бўлинг энди мошинли.

Олти ўғлим тенг бўлсин дейман,

Кам бўлмасин бири – биридан…

Қайнонам онамдек меҳрибон эди,

Қизи рузғоримда жаннат яратди,

Бир умр боримда, ҳамда йўғимда,

Яхшилигимда, ҳам ямонлигимда,

Қайнонам мени хўрматим қилди.

Дедию, дўстимнинг кўзи ёшланди.

ҚАЙНОНА

(Новелла)

Навбат билан терим вақтида,

Тиббий хизмат кўрсатиш учун,

Пахтакорлар билан бўлардик ўн кун.

УАЗ мошинада чиқдик биз йўлга,

Шеригим тушиб қолдди уйи олдида.

Бормоқчи бўлди “жигулисида”.

Боҳористонга биз етиб бордик,

Ярим тунгача биз уни кутдик.

Кириб келди ярим кечада,

Тўхтади жигули вагон олдида,

Шеригим бошини қўйганча рулга,

Уҳлаб қолганди, мошин ичида.

Бориб эшикни очдим, ароқни хиди,

Шеригим етиб келиб, учиб қолганди.

Кўтариб вагонга мен олиб киритдим,

Каравотга секин ётқизиб қўйдим.

Эртаси кечга ўзига келди,

Ва дардини у сўзлаб берди,

– “Уйимга келсам, дарвоза очиқ,

Қайнонам келибди, сўзлари аччиқ, -

Қоя юрар эринг, сaат беш бўлди,

Рахметли атанг кечикмес эди.

Таш якседе воқтинде у келер эди.

Гард десем қўлимге де қунер эди,

Рахметли эллике кирмесден ўлди.

Қоя эринг, коя юради?

Мошинеси тағасиники,

Хавлиси эсе атасиники.

Ажралсенг, ё эринг улсе,

Сенга не тегер шунде?

Бир соат туриб дарвозада,

Ҳайрон қолдим кампир сўзига,

Ҳотиним тинмасдан йиғларди,

Кампир эса ғийбат қиларди.

Оёғимни қоқиб одатдигидек,