Туққиз ой ўтиб туш ижобад бўлди,
Иосиф деган бола дунёга келди.
Уч ёшлигида, онаси юмушлар билан,
Дуконлар ёнидан улар, ўтаётганда,
Бола бўғирсоқни олиб оғзига солди.
Сотувчини урган зарбидан, ерга йикилди.
Она ўгирилиб, ердан уни кўтариб олди.
Урманг эди, пулини мен тўлардим,
Текинга боламга едирмас эдим, -
Дея, она боласини қучоқлаб олди.
Эй яланг оёқ…, -сотувчи сўкиниб қолди.
Шунда она жуда ҳўрланди,
Болани бағрига қаттиқроқ босди.
“Юпун бўлса хам тоза авлоди,
Улуғлардан асли уни аждоди,
Сен бўлажаг подшони урдинг,
Бир умрга гуноҳга қолдинг”, -
Дея, она боласини етаклаб кетди.
Етти ёшида болани ўқитмоқ бўлиб,
Гимназияга етаклаб борди.
Юпун кийнган, кашшоқ оиладан,
Биз олмаймиз, – деди мудири.
Она ялинди, ёлворди, илтимос қилди.
Аммо мудир кўнмади, қабул қилмади.
Волида йиғи аралаш, ўпкаси тўлиб,
Бўлажак подшони олмайсизларми? -
Деди, болани бағрига у махкам босиб.
Мудир болани паттасини кўлига олди,
Орқасига, -Бўлажаг подшоҳ, -деб ёзди,
Ва болани ўқишга у қабул қилди.
Иосиф ўсди улғайди, тангри иродасила,
Дунё халқларининг отаси бўлди.
Катта, юпун давлатни у қабул қилди,
Икки юз сўм шахтёрни бир ойлигини,
Ўзига маош қилиб белгилаб қўйди.
Бутун дунёни, улуғ халқлари билан,
Фашизм деган ўлатдан қутқариб қолди.
Ўн еттинчи партия съездида, минбардан,
Украинани биринчи котиби Хрущёв, деган, -
На Украине двдцать врагов народа надо растрелять.
Уймись дурак, -деди Сталин, -что ты опять,
До каких пор ты будеш людей убивать?
Урушдан кегин беш йилда тиклаб давлатни,
Дунёга юксак қилиб уни куч қудратини,
Топширди давлатни энг буюк қилиб,
Бой, кучли, қудратли, барқарор қилиб.
Адолат ва хақиқатни пойдевор қилиб.
Ўз халқини дунёда энг баҳтли қилиб.
Юз ҳил миллатларни ёру-дўст қилиб.
Халқ душманларини тикандек юлиб.
У кетди, -Отамиз, -дея халқлар йиғлади,
Еру- замин, табиат, олам йиғлади,
У кетди, бутун дунёда инсон йиғлади.
Ўзига қолдириб бир жуфт шинелни,
Икки кетил, икки жуфт оёқ-киймни,
Бажарди тангри истаган авлиёликни.
Россияни кўр, бугунги кунда унинг холини,
Қанча муттахамлар тунаб давлатни, халқни,
Ҳусусий қилиб давлатдеги халқни мўлкини,
Бойликни четга олиб, чиқиб кетдилар.
Ёки ҳар ураларда еғиб қўйдилар.
Ватанга, халққа душман бўлдилар.
Шуларни аслида аждодларини,
Сталин тикандек юлиб отганди.
Бугунги кунда бор, ўзини доно ҳисоблаб,
Баъзи нодонлар Сталинни чиқди айблаб,
Етмиш йил олдин, миллиард одам қўллаганини,
Исботламоқ бўлишар нокастлар хатолигини.
Тангри яратиб қўллаган, азиз инсонни,
Нодонлар юришибди излаб, аийбини.
Ўтмишдан, э нодон, излама иллат,
Ўтмишдан олгин сабоқ ва ибрат.
(фото из личного архива)
ҚАБРИНГИЗГА
Қабрингиз олдида ман тиз чукаман,
Устидаги гулларни силаб қўяман.
Ота-Онам қабрига эгиб бошимни,
Соғиниб-соғиниб суҳбат қиламан.
Қалбим дод-фарёд қилади шунда,
Юрагим тиқилиб келар бўғзимга,
Беихтиёр ёш келар кўзларимга.
Ётибсиз бир жойда, икки қабрга.
Абадий макон, ернинг каърига.
Айтадиган гапим келса қалбимга,
Келаман шу он сиз олдингизга.
Бир иш қилмоқчи бўлганимда хам,
Бирор ишим юришмай қолганида хам,
Кўнглим бир нарсадан ранжиганда хам,
Ғанмлардан пастлик кўрганимда хам,
Олдиларингизга сизни келиб кетаман.
Дардларимни айтиб енгил тортаман.
Мени беминнат дуогирларим,
Дунёда йўқ меҳрибонларим.
Қани-эди доим ёнимда бўлиб,
Турса отам қуёш, онам ой бўлиб.
Адо қилолмадим тулиқ бурчимни,
Шу бўлса керакда армон дегани.
Падари бузрукворим ва волидамни,
Кўриш учун берардим ўз хаётимни.
Кўпларга мен мехр кўрсатдим,
Сизлардек мехрибон топаолмадим.
Инсонлар дардига мен дармон бўлдим,
Сизлардек бахш этувчи дово, топмадим.
Ўрнингизни босувчи инсон топмадим.
Ҳаётда сиздек чин дўст топаолмадим.
Ташвишли кунда қочди баъзи дўстларим,
Бир зумда йўқ бўлди кўп улфатларим.
Сароб экан дўстим деб атаганларим.
Чексиз садоқатни сизларда кўрдим.
Ота онанг ҳаётлиги бир жаннат экан,
Сухбатларини эшитиш ўзи бахт экан,
Боқиб туришлари ҳам бир олам экан.
Сирларимни уларга келади айтгим,
Кетар эди шунда менинг ғуборим.
Йиллар утди, сизни жуда соғиндим…
ГОРБАЧЁВ
Йигирманчи аср, олтмишинчи йил,
Мактабда ўқирдик, сўзлардик хар ҳил.
Библиядан, -Мишка меченный придёт,
Он всё разрушит и уйдёт. –
Дея, хар замон сўзлаб турардик.