Выбрать главу

Хар хил сохаларда сухбат қилибди,

Хар донони кимлигин билиб олибди.

Ўн кун утиб шоҳ либосда,

Доноларни қабул қилибди.

Юз доно шохни кутиб сўзини,

Тахт тўғрисида тик туришибди.

Шох деди, -“Чақирганим сабабин сизни,

Ўз хақимда эшитсам сиз фикрингизни,

Ўттиз беш йил мен подшолик қилдим,

Олоҳ олдида кегин бордир жавобим,

Бугун фикрингизни келди эшитгим.

Не қилдим? Неларни нотуғри қилдим”?

Донолар навбатни бермай бири-бирига,

Тўлдирдилар Шоҳни мақтов-мақтовга.-

“Сиз зўр, донолар-доноси, олам паноҳсиз,

Биз учун, еру-кукдаги ёлғиз куёш сиз..”.-

Дея, айтишарди хамду-санолар,

Мақташарди Шохни кукка кўтариб,

Қўйишди бир зумда пайғамбар қилиб.

Донолар мақтови тугамас эди,

Бу пастликдан улар уялмас эди.

“Бас қилинг”! -дея Шоҳ жирканиб кетди.

Ғазабда кафтин мушлаб, урнидан турди.

Жим турган бурчакдаги донога қараб,

Сиз гапиринг! -деди бўлиб дарғазаб.

“Мен холис ҳолда гапирсам дердим,

Фикримни ўзингизга билдирар эдим”, -

Деди, доно бошини эгиб,

Қулларини кўксига қўйиб.

Шоҳ деди, -“Гапиринг халқ орасида,

Хамма билсин сиз не фикрда”?

“Баёним шу дир, э мени Шохим,

Халқим дардини бўлсин айтганим,

Минглаб амалдорлар, ишчилардан кўп,

Нопок қозилару, олиб-сотар кўп,

Яратувчидан, текширувчи кўп,

Солиқ туловчидан, йиғувчиси кўп,

Халқ мехнати эвазига яшовчилар кўп,

Ҳокимликда текин егувчилар кўп.

Шулар камайса, табобат бўларди бепул,

Таълим ҳам шунда бўлганда бепул,

Ахчага хечким бўлмас эди кул.

Ким бўлмасин, пуллик илим олганда,

Кетган харажатни чиқазай дейди.

Ассос солинади шунда порахўрликка.

Қози бегуноҳни сўроқ қилганда,

Унмайди ундан, жазолай дейди.

Гуноҳкордан олиб, оқлайди уни.

Ёв келса халқ ўзини қурбон қилади,

Бойбачча бойлигин олиб қочади,

Ёки ёвга дарҳол таслим бўлади.

Ватанни ҳам халқни ўйламай улар,

Инсон ниқобида бойлик йиғарлар”.

О илон! – деди сарой ахлидан бири.

Захрини қара, -деди шохнинг вазири.

Калласи кетади, -деди бир савдогари.

Шоҳ ўтирди, атрофга сукунат чўкди,

Оламонга пашша учгани эшитиларди.

      Подшо анча ўйлаб, турдида, деди, -

“Фармонимни энди тинглангиз мени,

Шу ондан, шу доно ўтириб тахтга,

Шоҳ бўлади бугундан бу сатанатга”.

Ҳалқ учун гўё қуёш чараҳлаб кетди,

Кимгадир қара тун ёпириб келди,

Амалдорларни, текин еб келган,

Юзлари докадек, қонлари қочди.

Шоҳ деди, -“Салтанатни ишондим сизга,

Халқни келажаги энди сиз қўлингизда”.

Янги Шоҳ бошқарди ақлни чарқлаб,

Доим хар ишда қонунни қўллаб,

Халқ учун маъқул йўлини танлаб.

Бепул қилди таълим -илмни,

Табобатни ва қозиликни хам.

Порахўрликка берилди бархам.

Яшнади салтанат шу ондан бошлаб,

Халқ яшади кўркираб, яшнаб,

Обод бўлди бутун салтанат,

Шунда бўлди буюк бу давлат. 02.02.2002й0

Тарих суратини тескари бурма,

Тарихда қилинган хизматлардан сен,

Иллатларни кўрсатишга асло урунма. ЖАВАХАРЛАЛА НЕРУ.

ТАРИХГА ТОШ ОТМА

Тарихга тош отма, доғ ҳам туширма,

Хатто шу даврни кўрган бўлсанг ҳам,

Яхши кўринай деб нодонлик қилма,

Сени шунга мажбур қилганида ҳам.

Кимларгадир сен айбни қўйма,

Камчичиликни қидир асли ўзингдан.

Ўтмишда ҳам кўплар қахрамон бўлган,

Ватан учун қурбон бўлган, кўпгина инсон,

Туғри, халқини сотканлар ўшанда бўлган,

Кўп айибдорлар чиққан халқни ичидан.

Лекин ҳалқимга деб, яратганлар кўп,

Ватан дея, қурбон бўлганлари кўп.

Хақиқат қолсин доим тарихда…

Ўтмишда ҳам, биз бахтли яшадик,

Миллат обруйини баланд тутардик.

Ўқидик, уй қурдик, бола ўстирлик,

Илимда, турмушда юқори турдик.

Яраттик, ҳаётда биз кам бўлмадик.

Наврўзлар ўтказдик, намоз ўқидик,

Дунёда таниқли, ғурурли бўлдик.

Қайга бормайлик, биз мағрур эдик,

Обруйимизни доимо баланд ушлардик.

Бадий ўзбек тилида биз сўзлашардик.

Чет тилида афишалар ёзмаган эдик,

Дўконларни ёд тилида атамас эдик.

Атлас либосда қизларимиз юқори эди,

Дунё халқлари бизга ҳавас қиларди.

Тарихга э нодон, сен тош отмагин,

Сендан ақиллийлар яратган уни.

Ўтмишнинг оқини қора демагин.

Кўрган бўлсанг баъзи доғларни,

Сен каби аждодинг қилган уларни.

Чўлпонга чоғ қозган ёнидагилар,

Қодирийни сотган, дўстим деганлар.

Халқига душмандир амалпарастлар,

Келтирар элимга шулар ташвишлар.

Биз бўлайлик тоза, халққа вафодор,

Авлодлар олдига бўлмай айбдор,

Тўғри яшайлик, тўғри юрайлик.

Уларнинг олдида ҳурмат топайлик,

Аждодлар рухини биз шод этайлик.

Тарихда ёмонлари олган жазони,