Шунда Зулқарнайн жанга киритди,
Захирада турган македонларни.
Жанга интилган жангчиларини,
Отлари ер тепиб талпинганларни,
Кўзи қизариб қон сираганларни.
Инсон улдирмоққа тайёрларини.
Дўнёни дузаҳ қилмоқ истаганларни.
(фото из свободного ресурса)
Гўё ярадор арслонга ташланди,
Македонликларни бўри тўдаси.
Сўнги жангчигача жанг қилишганди,
Мароканднга содиқ арслонлари.
Спитаманга ташланди улар қирқтаси,
Тишигача қуролланган македонлари
Кевлардан9 кийшган зирх совутларни,
Искандарнинг энг сара жангарилари.
Арслондек олишарди Спитаман,
Қирқта македонлик бўрилар билан.
Ўттизи уларнинг, ўлди қулидан,
Йиқитаолмади уни ҳеч ким отидан,
Оти тепар ёвни олди орқадан.
(фото из свободного ресурса)
Спитаман зарба берар иккала ёндан.
Атрофида айланиб ўнлаб отлиқлар,
Арқон қилиб занжир солдилар,
Тулпорни оёғларин ўраб олдилар,
(фото из свободного ресурса)
Тортиб бир ёнга, йиқитиб олдилар.
Оёққа туриб қолди, шунда Спитаман,
Яқин келаолмайн хеч бир македон,
Айланар атрофида занжирлар билан,
Тириклайн ушламоқ нияти билан…
Қирлар, адирлар, қонга буланган,
Қонга буланган минглаб жасадлар,
Қанчасини ётибди қорни ёрилган,
Юзлаб қўли узилиб қонсираб ўлган.
Қанчасини бўйнига найза санчилган,
Беҳисоб ўлганлар, камон ўқидан.
(фото из свободного ресурса)
Канча ярадорлар оғир совут, зирҳдан,
Ўзини кўтараолмай, туролмай қолган,
Отлар туёғи остида улар эзилган.
Қанча отлар ётибди найза суқилган,
Жасадлар устида юзлаб йиқилган.
Атрофда қонли – ёқимсиз ҳидлар.
Қуёш жанг майдонига оловин пуркар,
Борлиқни атрофда у ҳам кўйдирар.
Жангоҳдан эшитилар оҳу-фарёдлар.
Буни кўрган тириклар ва ярадорлар,
Девонадек бўлиб қолганлар.
(фото из свободного ресурса)
Александирдан нафратланар,
Осмону-фалак, еру-заминлар.
Шом бўлди, осмон қондек қизарди,
Гуё қуёш хам, уфқ хам қонга буланди.
Зулқарнайндан дод, – дея қуёш ботарди.
Жанг майдонидаги оху фарёддан,
Инсон асаблари портлаб кетарди.
Македон подшосидан нафратланар,
Барча инсонлар, ҳамда худолар.
Буни яхши билар Искандар,
Ўзи ҳам ўзидан у нафратланар.
Бу дахшадни гўё тушда кўргандай,
Кўзлари косасидан уни чиққудай.
Келтирган кулфатига ўзи чидолмай,
Турарди кўз ёшини у яшираолмай.
(фото из свободного ресурса)
Уни Европада буюк саркарда дерлар,
Осиё тарихида уни иблис боласи,
Қонхўр, шохли Искандар дерлар.
Келтирди халқларга қанча кулфатлар.
Бўнга чидамас ўзлигин йўқотмаганлар,
Кечирмас уни минглаб ўлганлар,
Минглаб отасиз қолган етимлар,
Фарёд чекиб қолган бевалар,
Урушда ногирон бўлган аскарлар
Бир умр юртига вафо қилганлар,
Виждон ва имонни сақлаб юрганлар.
Хоинлардан улароқ, аза тутганлар.
Халқини, маданиятини эзозлаганлар…
Арслондек жанг қилди Спитаман,
Македонлик сара бўрилар билан.
Шомга яқин йиқилди арслон,
Унлаб македонлар аранг боғлашди,
Танаси, қўл – оёғлари яраланган,
Бошидан оёғигача қонга буланган,
Мароканд арслони Спитаманни.
(фото из свободного ресурса)
Бирорта марокандлик таслим бўлмади,
Зулқарнайнга ҳеч бири бошин эгмади,
Спитаманга яқинлашиб у отдан тушди,
Ўзоқ вақт бошини эгиб унинг олдига,
Арслон терисидан зирх кийган одамга,
Қараолмай турди анча сардор кўзига.
(фото из свободного ресурса)
Спитаман бўйи бир калла баланд,
Гавдаси ҳам ундан уч карра катта,
Унта македон қилиб занжирбанд,
Оёқларини кенг қўйишиб улар,
Спитаманни аранг ушлаб туришар,
Ушловчиларни тез алмаштиришар.
Зулқарнайн бошини асло эгмаган,
Бу қадар зарбани олдин кўрмаган,
Қанча подшолар унинг олдига,
Халқини сотиб, таслим бўлишган.
Қанча халқлар, нодон подшоларидан,
Македонни ўзларига афзал кўришган.
Олти йил ичида қанча жанг қилди,
Бу қадар зарбани кўрмаган эди.
Там берди у буюк Спитаманга,
Арслон терисидан совут кийганга.
“Сени ҳудоинг қўллаб турибди,
Биламан, менга хизмат қилмайсан,
Дўст бўл десам, қабул қилмайсан,
Ёнимга ҳам, хатто турмайсан.
Мен ҳозир ўлдирсам сени,
Ҳудоинг жазолар, ўлдириб мени.
Тириклайн қўйб юборсам,
Ҳудоинг ҳам, кечирар мени,
Ҳалқинг ҳам, истарди шуни,” –