Выбрать главу

Кимга мададкор, қайси авлодга,

Кимни қулласак ёруғ дунёда, -

Дея, яхши авлодни излашар экан.

Асраб уларни хар балолардан,

Ишларига рахнамо бўлишар экан.

Нопок авлодига назари тушса,

Ўзлари уни жазолар экан.

Асил наслларга бўлар хос экан.

ЎЗБЕГИМ КИШЛОҚЛАРИ

Ўзбегим қишлоқлари сўлим ўзгача,

Моллар подага хайдалар қуёш чиқунча,

Ховли-кўча супирилар, сувлар сепилар,

Хамма ёқ тоза, озода кун бошлангунча.

Тўй қилса бутун қишлоқ хизмат қилади,

Уй қурса, қишлоқда доим хашар бўлади.

Қишлоқда ҳаёт ўзгача, қадир ўзгача.

Оқибат ўзгача, мехир ўзгача.

Бир болага ота бутун бир қишлоқ,

Бир отага фарзанд хам кишлоқ.

Қишлоқда одамлар самимий, иноқ,

Халқи мехмон дўст, хамиша қувноқ.

Ўзгача хаёт кишлоқда, мехр оқибат,

Одамийлик ўзгача, хамда қадрият.

Тожик, ўзбек аралаш яшар бу ерда,

Қушнинг тожикми? -Деб сўраганда,

Ўзимиздан, -дея, айтилар шунда,

Қишлоқда хаёт ўзгача, файз ўзгача,

Кунлар ўзгача, тунлар ўзгача.

Қишлоқдан чиққан буюк инсонлар,

Пирлар, авлиёлар, шайхлар,

Саркардалар, буюк олимлар…

Мехнатга мехр, тартиб, интизом,

Билан туғилар бунда инсонлар.

Қишлоқда инсон ўзгача, хаёт ўзгача,

Тўйлар ўзгача, уруф ўзгача.

Қуёшдан олдин улар уйғониб,

Тангри мархаматин олгайлар.

Бир-бирига меҳир ўлашиб,

Файзу-барокат хам топгайлар.

Фидоий қишлоқни ташлаб кетмайди,

Кизлари хам қишлоғидан асло ортмайди.

Қишлоқни тонги ўзгача, шоми ўзгача,

Кунлар ўзгача, тунлар ўзгача.

КАПАЛАК

Бир кун шомда, эшик олдига,

Ўчиб келиб капалак қўнди,

Ўғлим шиппаг олиб қўлига,

Капалакни урмоқчи бўлди,

Қўлини мен ушлаганимда,

Қанотига теккандай бўлди.

(фото из личного архива)

Эртаси ишга кетаётганда,

Синглимни учратдим йўлда.

“Тушимда, уйингиздан чиқдилар дадам,

Ўнг елкаларида пойафзал изи бор эди.”-

Хаяжон ила сўзларди

Гулсора синглим.

Кечаги капалакни эсладим,

Ажаблана синглимга айтим…

––

Шом вақтида, қуёш ботаётганда,

Атрофда сокинлик тушаётганда,

Эшигим олдида қўнган капалак,

Сизмидингиз аслида ота?

Енгил шаббодани қўзғатган,

Гуллар япроғини тебратган,

Улар уффорини тарқатган,

Сизмидингиз аслида ота?

Ёз ёмғири томчилаганда,

Қуёш булут остини ёритганида,

Ҳосил қилган шунда камалак,

Сизмидингиз аслида ота?

Шабадани майин зстирган,

Дарахт япроғини қўзғатган,

Табиатни нозик куйлатган,

(фото из личного архива)

Сизмидингиз аслида ота?

Гуллар устида ёмғир ёғдирган,

Баргидан томчи томдирган,

Ёқимли ҳислар ўйғотган,

Сизмидингиз аслида ота?

Хар тонгда, боғим турида,

Ором бахш этиб қалбимга,

Мити қушчани хам сайратган,

Сизмидингиз аслида ота?

Райхонларни маюс тебратиб,

Уффорига уйни тўлдирган,

Жаннат хидларини келтирган,

Сизмидингиз аслида ота?

Атрофда сокинлик тушаётганда,

Қуёш уфқ томон ботаётганда,

Эшигим ёнида қўнган капалак,

Сизмидингиз аслида ота?

Сизмидингиз аслида ота?

(фото из личного архива)

ЯШАГАН ИНСОН

Болаликда инсон ота-бобосини,

Балоғат ёшида қариндошларни,

Яхши бўлса, қўни – қўшнини,

Йигитлик даврида ўсган элини,

Камолотга етганда азиз халқини,

Дуоларини олиб яшаган инсон,

Хеч нарсадан у кам бўлмайди.

Умри мазмунли, узоқ бўлади.

Унга мехр, хурмат боқий бўлади.

КИМЛАР БУЛАР?

Бир ташкилотга иш билан кирдим,

Навбат кутганлар ёнида турдим.

Бошлиқ қабул куни экан харқалай.

Котиба олдига келиб бир ходим,

– Кайфиятлари қалай? -дея сўради.

Ва котибага анча тикилиб қолди.

Йўқ, дегандай котиба ишора қилди.

Вай, уларга қўл қуйдирмоқчи эдим,

Сўраган хужатни келтирган эдим, -

Дея, ходим бехаловат бўлдию-қолди.

Қарайман, ходим эркак киймда,

Нега ўзини суюқ аёлдек тутади?

Ёки бошлиғи шунақаданми?

Эшикда ёзилган исми эркакни.

Иккиси эркакку асли бўларни.

Қилиқлари суюқ аёлларники.

Ватан олдида, халқ юмушини,

Бажариш юкланган вазифасини.

Кайифиятга қараб қилса ишини,

Суюқ аёлдан қолмаску фарқи.

Кўриб бу ҳолни кўп ажабландим,

Афсус, -дея мен чиқиб кетдим.

АДАШГАН

Дарвин адашган ўз хулосасида,

Маймундан одам пайдо бўлган деб.

Беш ёшгача одам мисол фаришта,

Ўн олти ёшгача у бўлар беайб,

Кегин тук ўсади, мўйлов ва соққол,

Одамийликдан баъзилар чиқиб,

Инсонга хос эмас ишларни қилиб,