Қолади шайтон, ё маймун бўлиб.
ХАЙКАЛ
Халқим деб қурбон бўлганга,
Тарихда ўтган қахрамонларга,
Олтиндан хайкал қўйинглар.
Халқига зиён қилган инсонни,
Юзини қора, бошин эгиб қўйнглар.
Токи абадул-абад, ўзбек халқидан,
Халқ сотқинлари асло чиқмасин.
Ватан ҳоинлири хам туғилмасин.
ОТА ЮЗИГА
Фарзанд ота юзига оғир гап қилса,
Тангри ҳамма йўлини тўсиб қўяди.
Кегин ота кечирса, яхшилик қилса,
Тангри барибир изин бермайди.
Эхтиёт бўл фарзанд келажагинга,
Қайсидир ахмоқни нолиганидан,
Хеч қачон хатто тик боқма Отага.
ТУРНАЛАР
Баҳор келди, -дея учиб келасиз,
Узоқ жанубдан, баланд осмонда,
Сехрли товушла нелар деярсиз?
Парвоз қилиб хар ҳил шаклда.
Қабристон устидан учаётганда,
Тўҳтагандек, бир айланасиз.
Ўтганларни шунда зиёрат қилиб,
Нималар деб, сизлар сайрайсиз.
Ёкимли товушла этибор тортиб.
Тирикликни ўзингизга қаратиб,
Шимол томонга учиб кетасиз.
Бахорга етганларга омонлик тилаб,
Қабристонлар устида учиб айланиб,
Не манода шунда дуо қиласиз.
Сиз турналар, сехрли қушлар,
Не сирлардан дарак берасиз.
Келганингизда кўгил қувнайди,
Кузда, жанубга қайтганингизда,
Кўнгилим бироз ғамга чўкади.
(фото из личного архива)
ОНАЖОНИМ
Тўрт уғил, беш кизни катта қилдингиз,
Оқ ювиб, оқ тараб улғайтирдингиз.
Доимо мехнатда ўтган умрингиз,
Аждодлар рухини шод айладингиз,
Болаларингизни халол боқтингиз.
Бемор бўлишганда парвона бўлиб,
Мехрингизни ҳам тукиб сочдингиз,
Турмушга бердингиз, ўйлантирдингиз,
Набираларга бағишлаб хаётингизни,
Шулар дунёдаги бахтим дедингиз.
Волидамни, фариштамни хасталик енгди,
Туқсонга яқинлаб тўшакда қолди.
Қизлари ёнида гирду капалак,
Волидам ёнида хар бири малак.
Онамни қолган хар бир кунида,
Дармон бўлдилар улар дардига.
Хаёт бағишлаган бўлди қизлари.
Шундай қаррилик насиб қилсинки,
Ёнингизда бўлсин фарзандларингиз,
Жисмингиздан бўлган дилбандларингиз.
Тангри дер, -Кўриб турибман,
Нега арзисангиз, шуни берурман,
Ота-онангизга нима қилсангиз,
Хаётингизда кўпроқ курурсиз.
Онам кетдилар чин дунё қараб,
Ёлғончи дуёни абадий ташлаб,
Орқамга қолинглар, -дея фарзандларига.
Бориб қўшилдилар аждодларига,
Азиз, мирзоларнинг авлодларига.
Обод бўлсин онажоним оҳиратингиз,
Шохистаю-жаннатда бўлсин жоингиз,
Қабрингиз нурларга-гулларга тўлсин.
Сизни эзозлаганлар, энг баҳтли бўлсин.
АМИН.
ОЙХОЛАМГА ХОТИРА
Холам маним, фариштам маним,
Юзга юзлашган, ҳам бувим маним.
Камтарин, меҳрибон, доно эдингиз,
Ёқимли, маноли, юмшоқ сўзингиз,
Исмингизга мос эди малоҳатингиз.
Хаётда Малоҳатли бўлиб ўтдингиз.
Тоза фарзандларни сиз ўстирдингиз,
Олим ва донодир фарзандларингиз.
Ўн уч ёшда беш ёшли синглингиз билан,
Бу оламда ёлғиз колиб кетдингиз.
Онамга оналик мехрин бердингиз.
Холагинам маним, фариштам маним.
Бувигинам мани, сизнинг онангиз,
Биринчи аёл ўқитучи Шахрисабзда,
Оламдан ўтганлар ўттиз беш ёшда.
Бобомни сургун қилганларида,
Бўлган эдингиз сиз ўн уч ёшда.
Дўстларига минг бора рахмат бобомни,
Ёлғиз қолдирмаганлар шунда сизларни.
Ҳолагинам маним, фариштам маним.
Қолгансизлар катта ҳовлида ота онасиз.
Қанча оғир кунлар ўтди, нолимадингиз,
Хар бир кунингизга шукур қилдингиз.
Онамни ўстириб қийналгандирсиз?
Чўнки ўзингиз ҳам ёш қиз эдингиз,
Бу хақда ҳеч қачон гапирмадингиз.
Холагинам-авлиё фариштам маним,
Мени кўзим олдида келарсиз доим,
Шунда қалқийди қўзимда ёшим,
Онам учун сизга минг бор рахматим.
Бошим ерга теккунча сизга тъазимим,
Абадийдир мени сизга ҳам эҳтиромим.
Фариштагинам мани, ойхолажоним.
Биламан жоингиз жаннатда сизни,
Биламан охиратингиз ободлигини.
Сизга атаб қилурман ибодатимни,
Фаришталар етказсин дуоларимни.
Қабрингиз доимо гулларга тўлсин,
Жаннатдан нурлари ёғилиб тўрсин.
Малоҳатли муқаддас авлиём маним,
Ойҳолам маним, фариштам маним…
НУРМУХАММАДНИКИГА ТЎЙГА БОРСАНГИЗ…
Нурмухаммад шогирдим, ўғлининг суннат тўйига,
Таклиф қилиб, менга деди, -Сиз томондан ўн кишига,
Жой таёрлайман алоҳида, кенг, салқин хонада.
Саккиз киши бўлиб бордик унинг тўйига,
Кулиб, -Қарз бўлиб қолдингиз икки кишига, -
Дея, таклиф қилди бизни катта, хонага,
Бордир хамма нарса, кенг, оқ дастурхонда.
Ароқ хам турибди тўртта, хар-ҳил шишада.