Ўтирдик, ўғлига, ўзига, кўплаб дуолар қилдик.
Нурмуаммад, бир пиёладан тўлдириб қўйиб,
Деди, – “Сузланг энди ўғлимга тилагингизни,
Оҳиригача ичиб тасдиқланг айтганингизни”.
Ичмаганча Нурмухаммад асло қўймади.
Кегин катта ховли тўла меҳмонлар томон,
Узр сўраб, келишин айтиб у чиқиб кетди.
Бироз ўтиб кириб келди яна бир мезбон,
Бир қулида, катта лаган арча хидли,
Қўй гўштидан иссиқ кабоб тадирли,
Иккинчи қулида эса тўрт шиша ароқ.
Меҳмонлар билан танишиб олай,
Ва биргаликда юз грам хам отай, -
Деди, лаганни ўртага қўийб,
Пиёлаларга қуйди тўлдириб.
Ичирди бизни у мажбур қилиб.
Бироз ўтиб яна бир мезбон.
Қовурилган балиқ, тўрт шиша ароқ,
Танишайлик, -дея кутариб келди.
Такрорланди қайта шу сахна.
Бироз ўтиб яна бир мезбон,
Бостирма жужа, тўрт шиша ароқ,
Ўзининг анча кайфи тароқ,
Танишайлик, -дея қуйди у ароқ.
Гуё-ки бунинг охири кўринмас эди,
Бу танишувлар асло тугамас эди.
Ёнимдаги дўстим Тоҳирхон, -деди,
Илтимос, биз ҳовлига чиқайлик,
Ҳамма билан бир юла танишайлик,
Агар ҳозир биз сиз билан танишсак,
Кегин хеч кимни биз таний олмаймиз.
Орқага йўлимизни ҳам топаолмаймиз.
Хўп, -деди кулиб, бу мезбон.
Чиқамиз, олдин биз танишайлик,
Кегин чиқиб катта даврага,
Танишамиз биз биргаликда.
Такрорланди яна шу сахна.
Нурмухаммадникига тўйга борсангиз,
Асло алоҳида ўйга кирмангиз.
Бирдан қушилиб катта даврага,
Ёппасига танишинг бир маротага.
ХОФИЗГА
“Тож Махал”-да, тўйда қушиқ кўйладинг,
Жуда, чиройли, нолалар қилдинг.
Мен маликни битта ўп, мен маликни битта ўп,
Мен ғарибни битта ўп, мен ғарибни битта ўп, -
Деган нолаларинг эзди қалбларни,
«Арабон» бозорининг аёлларини,
Туриб уларнинг қариб юзтаси,
Бажаришди дархол илтимосингни.
СОҒИНЧ…
Соғиниб тўраман мен улфатларимни,
Юсуфни, Камолни ҳамда Акбарни,
Сухбатини қумсаб ҳам Олимжонни,
Абдирасул акани, Ҳолмат жиянни,
Муҳиддинни ила ҳам Мусурмонни,
Ёнида бўлсам дейман Амад укамни.
Урнини телефон босмас дийдорни.
Дўстлар даврасида бўлган суҳбатни.
Икки йил яшаб азим Тошканда,
Чиқолмадик биз чеклов даврида.
Бўзиб ҳам бўлмас бу карантинни.
Иблислар яратган тожли вирусни,
Бир ягона йўлидир буни енгишни,
Ушлашимиз керак биз карантинни.
Қирк беш йил олдин яратиб уни,
Биринчи синовида тожли вирусни,
Ўлдирганди беш мудофа вазирни.
Уханьда утказиб сўнги синовни,
Касал қилди шунда бутун оламни.
Кўрсатиб Мажустдан батарлигини,
Атомдан юз карра дахшадлигини.
Қийн бўлар излаш уни яратгаларни,
Янада қийн топиш тарқатганларни,
Дуёда яшаб юрган бу иблисчаларни.
Тез орада енгармиз бу кунларни ҳам,
Дийдорда суҳбатни қилармиз хар дам.
18. 08. 2020йил.
НАБИРАМ ЭЛЁРГА
Сен мени тунғич набирам,
Биринчи ўринда юрагимда сан.
Хар ҳолатда меҳрибонимсан,
Ардоғим ва қувончимдирсан.
Барча орзуларим сенга аталган,
Тангри иродасила ижобат бўлган,
Кунларга мен етарман дерман.
Сен туғилмасдан, аянг тушида,
Уч руҳоний сени кўтариб келган,
Икки рухоний қолиб эшик олдида,
Бошларини улар эгиб туришган.
Бир рухоний сени кўтариб олиб,
Яланғоч чақалоқ ўғил болани,
Келиб оҳиста аянг ёнига,
Уч бормоғини қўйб қорнинга,
Тушакка сени ётқизиб кетган.
Туққиз ой ўтиб туғилганингдан,
Уч бармоқ изи бор сени қорнингда.
Сен бошқача, меҳринг узгача,
Дунё қарашинг, қалбинг бошқача.
Сенга тукин-сочин умр тилайман,
Юзга кириб соғлом бўл дейман.
Хақиқий инсонлар ёнингда бўлсин,
Дўстларингни барини тозадан берсин,
Тақдиринг маъноли, мазмунли бўлсин.
Ҳаётда икки киши бахт келтиради,
Бири садоқатли, хақиқий дўстинг,
Бири вафоли, доно умр юлдошинг.
Шуларни танлашга сен адашмагин.
Ҳаётингда камчилик асло кўрмагин,
Ҳамма орзуларинг ижобат бўлсин.
Кексайб, худо хохласа, ҳасса суяниб,
Мен сени чорласам, хар кўн соғиниб,
Лаббай бобожон, -десанг ёнимга келиб.
Кунларинг яхшиликда ўтсин ҳаётда,
Халқ назарида доим бўлиб хурматда,
Умринг ўтсин доимо одамийликда,
Омадингни берсин олимийликда.
Юртинга ёр бўлиб, халқинга қуёш,
Ота-онанга бўл доимо қувонч.
НАБИРАМ ШАХЗОДАГА
Хаёга, ибога сен кам бўлмагин,
Ва кам бўлмагин бахту-иқболга.
Илиму-зиёга ҳам зиёда бўлгин,
Тангри етказсин юксак камолга.
Доимо чирою-соғликда бўлгин,
Ўзбек кизларига хос эталон бўлгин.
Халқинг учун бўл бир ёрқин юлдуз,
Мехрда, ҳурматда бўл кечаю кудуз.
Аяжонинга бўлгин доим мехрибон,