Выбрать главу

Даданг қуёшинг, сўнмасин хеч он.

Шахзодам, мани қувноқ набирам, -

Оллоҳ шахзодаларча ҳаётни берсин,

Умрингни узоқ ва ёрқин қилсин,

Сен кутмаган бахтларни берсин.

Омад доимий ҳамроҳин бўлсин.

НАБИРАМ МИРЗОСУЛТОНГА

Кенжа бўлди, эрка бўлди дейдилар,

Эрка бўлган, қулоқсиздир дейдилар,

Лекин баъзи кежалар аксин қилдилар,

Ақил-доно, одобли ва ишчан бўлдилар,

Аҳлоқда, одобда, ўкишда аълочидирлар.

Онага ширин сўз ва меҳрибондирлар,

Отага ҳурматда ва ёрдамчидирлар.

Ёру-дўст танлашга адашмадилар,

Одамийликни қонун дедилар.

Ҳаётда йўлни чиройли танлаб,

Мақсадларни тўғри қўйдилар.

Хамма ишларингга омад тилайман,

Барча орзуларинг ушалсин дейман.

Ишонаман, хеч нарсадан, хеч қачон,

Хеч кимдан кам бўлмагайдирсан.

НАБИРАМ РАXШОНАГА

Қуёш нуридан, қуёш кизи сан,

Ўзбекларни қадимий исми қуйилган,

Момоларингни эслатиб юрган,

Милат ғурури хам сурури сан.

Ҳаётингда сен бахтли бўлгин,

Саломатликда доимо юргин,

Барча орзуларинг ижобат бўлсин,

Хурсанд қил бобонгни, олима бўлгин.

Бошингда бахту-иқбол тож ила юргин.

НАБИРАМ САФИЯХОНГА

Сен шух, қувноқ, бетиним қизсан,

Бунда аслида сен беайибсан,

Маймун йилида дунёга келган,

Оппоқ ойим-қувноқ ойим сан.

Ҳаётда доим бахор, байрам сан,

Олима бўлиб, кўз ойнак тоқиб,

Маъруза қилиб сени турганинг,

Кўз олдимга келади доим.

Дунёда қанча бахт бўлса,

Берсин бекам сенга худоим.

НАБИРАМ САИДАЗИМ МИРЗОГА

Сен мирзолар авлоди, буни унутма,

Хар жойда бўл оқил ва доно.

Камтарликка бўлгин намуна,

Кам сўзингда бўлсин кўп мано.

Халқингни хизматин қилиб,

Азиз бўлгин юртга доимо.

Ватанга бўлиб сен садоқатда.

Бобокалонлар рухларин шодлаб,

Хаётинг доимо, яшнасин гуллаб.

Умринг узоқ, мазмунли бўлсин,

Барча орзуларинг ижобат бўлсин.

Саидазим исмни сен оқлаб юргин,

Юртга, халққа севимли бўлгин.

Ватан сендан кўп фойда кўрсин,

Халқинг сендан барака топсин.

Одобинг, ахлоқинг юқори бўлсин,

Сени хар ишингда, тутган йўлингда,

Бобокалонлар рухлари доим қулласин.

Бир жойда, бир дам бўлиб кетганингда,

Халқ учун шу жой муқаддас бўлсин.

НАБИРАМ ХАЗРАТАЛИ МИРЗОГА

Бобожоним дейман мен сизни,

Бобокалонларни қуйб исмини.

Доимо оқлаб сиз юринг уни,

Шод этиб Аждодлар рухларини.

Тангри панохида асрасин сизни,

Хар жойда, вақтда, холатда.

Доим қуллаб хар ишингизла,

Тангри асрасин ўз паноҳида.

Икки ёшда харфни таниб,

Тўрт ёшда ўқиб кетдингиз,

Беш ёшда шахмат ўрганиб,

Кампютерни юта олдингиз.

Тўрт ёшда одамлар сизни,

Тутишингиздан ўзингизни,

Аристократ, – деб айтишар эди.

Бўлинг хар жойда, хар вақт,

Хар сохада доим биринчиларда.

Бобожоним қувончимдирсиз,

Юрагимни малҳамидирсиз,

Кўзларим нури, қуватимдирсиз,

Кексайганда таянчимдирсиз.

Юрт учун доим керакли бўлинг,

Хазрати ҳалқнинг корида юринг.

НАБИРАМ АРДАШЕР МИРЗОГА

Ардашер деб қўйилган исмингиз сизни,

Эзгу ҳокимият, мурувватни, имон, этиқот,

Адолат, хақиқат, тўғрилик таянчи шерни.

Истардимки шу даражада етишингизни,

Шуларни атрофдан талаб қилишингизни,

Генерал бўлиб, адолатни ва хақиқатни,

Доимо халқ учун ушлаб туришингизни.

Хоҳлардим шу кунларни мен кўришимни.

***

ФАРҲОД МАХКАМОВИЧГА

Дейдилар ака –укани яратиш ота онадан.

Хақийқий дўстларни эса фақат оллоҳдан.

Умримизнинг бизни баҳор фаслида,

Таништирди тангри бир юмуш устида.

Шундан буён бўлдик яхши дўстлардан.

Ҳаётий баҳорнинг ёмғир, жала, дулидан,

Гумбурлаган қалдироғу, чақмоқларидан,

Мамнун эдик бир биримизга соябонликдан.

Фарзандларимиз учун югурдик елдек,

Хурсандмиз бугун камолга етганларидан,

Ва бизни ниятларимз ҳаётда ушаганидан.

Ҳаётимиз ёзида ҳам биз бирга бўлдик,

Жазирама иссиқлардан кумакда турдик,

Йўлимиздаги тошларни биз бирга сурдик.

Умримиз яримида, ҳаёт кузи эшик қоқанда,

Болаларимиз таёр бўлишди бобо бўлмоққа.

Ҳаётимизнинг қиши ҳам бизни кўтмоқда,

Набира, эваралар кулгуси, қувончи билан.

Қалблардек қорлари оқ ва поклиги билан,

Бахтли умригиз хеч кам бўлмасин юздан,

Фарход Махкамович, қолган сўз сиздан…

***

ХАМЗА ХАКИМОВИЧГА

Кўп йиллар бўлди бизни дўстлигимизга,

Эслайолмадим не сабаб бўлганди шунда?

Балки қиш, ё баҳор, аммо қуёшли кунда,

Келишганмиз биз ака ука бўлишга шунда.

Акалик бурчимни истадим оқлаб юришга,