Выбрать главу

Қувонардим хар бир сизнинг ютуғингизга,

Доим инсонийликда эталон бўлганингизга.

Неча йиллар хар ҳил кунни бирга ўтказдик,

Бир биримизга яхшиликда хар доим бўлдик.

Ака укалардан зиёд ўз аро боғланиб қолдик,

Мехру оқибатда, эътиборда, хўрматда бўлдик.

Кўп яхши кунларда, насиб, бирга бўлайлик,

Юзга кириб, яхши кўнларни бирга курайлик.

ХУРШИД ФОЗИЛОВГА

Қўлингизга наштарни берган кунимда,

Кўнглимда ёруғлик сездим шу дамда,

Жарроҳликнинг энг ўткир асбобини,

Кўриб пок қалб, тоза қўл ушлаганида.

Фарзандларимга қилган дуоларимни,

Сизга ҳам бахшида қилдим ўшанда.

Халқ ҳурмати меҳрида бўлиб доимо,

Сиз одамийликда андоза бўлиб,

Ота бобонгиздек эзозда бўлиб,

Тангри қўллаган бандаси бўлинг.

Кучли олим ва йўлбошчи бўлиб,

Ҳазрати халқнинг корида юринг.

УКАХОНИМ ҒИЁСГА

Кўп мехнат қилдингиз сиз бу дуёда,

Мухтожлик ҳам куриб, юриб пиёда.

Бўлиб андоза доимо одамийликда,

Тушдингиз тангрининг эътиборига.

Инсонийлик синовидан ўтаолдингиз.

Оллох чироғ ёритди йўлларнингизга,

Етди эзгу ишларни қилганларингиз.

Қишлоғингиз халқига газ ўтказдингиз,

Қудуқлар қоқтириб сув чиқардингиз.

Ўз суякларингизни ҳурлатмадингиз,

Қариндошларга иш жой яратиб,

Қўшниларга уй ҳам қуридингиз,

Барча дўстларга содоқат қилиб,

Одамийликни баланд тутдингиз.

Эзгу ишларингизни ўзи қулласин,

Қариндошларга доимо қуёшдек бўлинг.

Ғиёс деган исмингизни сиз оқлаб юринг.

Юзга киргинг! Шунда ҳам ёнимга туринг.

(фото из личного архива)

(фото из личного архива)

ЙЎЛОВЧИЛАР

Кифтиобдан Насаф томонга,

Такси жўнарди йўловчи олиб.

Ўтирди оқ соққол ота, олдинга,

Уч йигит жойлашиб орқа ўринга.

Жунадилар улар сухбатни қилиб.

Насафдаги набирамни соғиниб,

Йўлга чиқдим, кўрайин бориб, -

Деди, орқа томон ота ўгирилиб.

Ёшингиз нечада? -дея йигит сўради.

Саксонда, худо хохласа, -отахон деди.

Ўзингчи уғлим, ёшинг нечада,

Не юмуш билан, чиқдинг Насафга?

Йигирма бешда, кетаяпман мажлисга,

Доим юборишади, бошлиқ ўрнига,

Ўзим мухандис ман, бир корхонада,

Мажлисга боручи ўринбосар сан-,

Деб, кулишади доим устимдан, -

Деди йигит уф тортганича.

Роса сухбат қилишиб йўлда,

Манзилни улар яқин қилишди.

Орадан беш йил ғизиллаб ўтди.

Яна шу такси, шу йўналишда,

Ўша ота, ўша йигит яна шу йўлда,

Бу гал кадирдонларча қучоқлашилди.

Бобо набираларни кўришга,

Йигит эса бошлик ўрнига,

Кетаяпти катта мажлисга.

Ота қаранг беш йил ўтибди,

Сиз саксон бешда, мен эса ўттизда,

Йиллар утишини қаранг тезликда, -

Деди йигит қараб отага.

Йўқ, энди мен етмиш бешда, -

Жавоб қилди ота йигитга.

Қарасам саксондан кегин,

Дармон, қувват камайган,

Қўркдим мен ўтишга ундан,

Орқага қайтим хар йил, бир ёшдан,

Ўзимни асрадим мен қариликдан,

Беш йилга беш ёш ёшардим, -

Деди ота қувноқ оҳангда.

Сиз хам ўзингизни соғлигингизга,

Этибор қилинг хар кунингизда,

Амал қилинг соғлом турмушга,

Харакат қилинг қувноқ бўлишга,

Таслим бўлманг сиз қариликга.

Сухбатда манзилни яқин қилдилар,

Отадан кўп хаётий сабоқ олдилар.

(фото из личного архива)

ЁНИДА БЎЛГИН ОТА ОНАНГНИ

Ширин болаларинг сени банд қилганларида,

Севикли аёлинг ҳам меҳрини тўкиб сочганда,

Оила ташвишлари бошингдан ошиб тушганда,

Ота Онангни бир дам ёнида, хар кунда бўлгин.

Бугун ажинли, териси куриган, мехнатдан толган,

Қулларини силаб, истагин сўраб, қучоқлаб ўпгин.

Улардек меҳрибон ва ғамхўр бўлолмас хеч ким.

Мансабни ташвиши, парвоналар кўп бўлганида,

Хар ҳил дўстларинг атрофингда хўп кўпайганда,

Маишатлар зўри хар бурчакда кутиб турганда,

Ота Онангни бир дам ёнида, хар кунда бўлгин.

Борларингизга шукур дегинда, бағринга олгин.

Оқ сочлари, ажинли юзларидан силагин, ўпгин,

Шунда ёшаргандек улар, сен эътибор бергин,

Кўнгиллари шод бўлганини шу дамда кўргин.

Уларга узоқ умр тилаб, доимо ибодат қилгин.

Ота онангни бир дам ёнида, хар кунда бўлгин.

Танишлар кўп булиб хар жойда ураб юрганда,

Давлатинг кўпайб ташвишларинг роса ошганда,

Ёки мухтожлик кеча кундуз банд қилганида,

Ота Онангни ёнида бир дам, хар кунда бўлгин.

Хидларидан туйб туйб, қучоқлаб қўйгин.

Мехринг билан умрларин сен узайтиргин.

Бу кунга етганинг сабаби отанг дуоси,

Бахту иқболинг, соғлигинг онанг дуоси.

Кеча кундуз нигоҳлари сени йўлингда,