Выбрать главу

Термилиб остонага, кутиб турганда,

Ота Онангни ёнида бир дам, хар куни бўлгин.

Уларни қучиб ўпгин, узоқ умр шунда тилагин.

Бузрикворинг ва волиданг учун ибодат қилгин,

Хеч ким бағишламас улардек сенга ўз умрин,

Ота Онангни бир дам ёнида, хар кунда бўлгин.

Энг бахтли болалар, бобо, буви меҳрига туйган,

Улар тарбиялаган ва улардан кўп ўгитлар олган,

Набиралар юксак камолга етиб, хурмат топишган.

Фарзандларим бахти дея, уларни доим асрагин.

Кетсалар ҳам ташлаб улар бир кун дунёни,

Руҳлари қуриқлар доимо юксакдан сени.

Оила азоларинг, бутун авлодинга уларни,

Сезасан раҳнамо-мададкор бўлганларини.

Хабар ол, тоза тут, хар вақт улар қабрини.

Дуолар ўқигин, шод этгин, улар рухини.

Ота Онанга, хар кунда қил ибодатингни.

Улардек мехрибон, ғамхўр бўлмаганини,

Кўрдингку ўз хаётингда сен исботини.

(фото из личного архива)

ДАДАЖОНИМ

Дадам чин дунёга кетиб қолдилар,

Рухлари осмонга учиб кетдилар,

Танлари қўйилди ерни қаърига,

Дадажоним бизни ташлаб кетдилар.

Камтарин, ҳимматли, доно эдингиз,

Қариндошларга ҳам мехр бердингиз,

Халққа доим ғамхўр бўлдингиз,

Дадажоним бизни ташлаб кетдингиз.

Шу кўн қулади суянган тоғим,

Хамда сўнди шунда Қуёшим.

Мени кутармай толди оёғим,

Дадам бу дунёдан утиб кетдилар.

Дуолари мени қувватим бўлган,

Йўлларимни доим ёритиб турган ,

Ишларимга хам куч бағишлабган,

Дадажоним бизни ташлаб кетдилар.

Гўё уймиздаги бор фаришталар,

Отам рухи билан учиб кетдилар,

Чўл каби хувулаб қолди уйимиз,

Дадажоним бизни ташлаб кетдилар.

Ховлида дарахтлар шохини эгди,

Ранги хиралашиб гуллар сўлиди,

(фото из личного архива)

Токларни тонгда барги тўкилди,

Дадам бизни ташлаб кетдилар.

Ёмғир ҳам ёғди секин томчилаб,

Табиат хам гуё берганди йиғлаб,

Ерни ёпганди барг-хазон коплаб,

Дадам бизларни ташлаб кетдилар.

Жаннатий одам бўлиб яшаб ўтдингиз,

Шохистаю-жаннатда бўлсин жоингиз,

Гуллар кўрпа бўлиб ёпсин устингиз.

Аждодларингизга бориб қўшилиб,

Мирзолар билан яна бир бўлиб,

Абадий дунёга ўтиб кетдингиз.

Дадажон, бизни ташлаб кедингиз…

10.11.97.

УСМОН ЧИНОЗГА

Хайдар Дамин, Умон Чиноз биргаликда,

Қаршида баъзан ош устида суҳбат қилардик.

Иванов, Гдлян келишди Туркманистога,

Усмон Чиноз хам кетди қўшни томонга,

Пахта иши у ерда ҳам ёнаётганди.

Шу сабаб халқ тин-тув қилинаётганди.

Қайтиб келиб деди, -Ҳайратланасан,

Кимни сўроқ қилсанг қоил қоласан,

Нени дерсен? Мен қилдим, -дейди сўроқда.

Ишлар ёпилди бир неча кунда.

Кегин Усмон Чиноз Бухоро кетди,

Жуда афсус надомат ила у қайитди.

Бирини сўроқ қилсанг, эллигин сотар,

Битта мен эмас, бўлар хам деяр.

Шу тариқа Бухорода ишлар чўзилди,

Усмон Чинозни сочлари оқариб қайтди.

ЖИЯНЛАРИМ МИРЗО ДИЛШОД

ВА МИРЗО АДҲАМ ХОЖИГА

Бўнчалар ўхшаган сизлар боболаринга.

Юзларинг, қарашларинг ўхшар дадамга.

Мехру оқибатларингиз қариндошларга,

Доим бўлиб покликда ва одамийлигда,

Ўхшаб турарсизлар сиз боболарингга.

Сизларни кўрганда ман узоқ темилиб,

Дадамни кўргандай қоламан боқиб,

Яшаябдилар деб отам жиянларимда.

Ниятларингизга тангри сизни етказиб,

Ҳаётингиз хар куни тўлиб шодликда,

Баҳтли, омадли бўлиб ўтсин соғликда.

Бобонгиз юксакдан сизларни кўриб,

Турсинлар мададкор рахнамо бўлиб.

САТТОР РАХМАТГА

Интернатура ўтгани келдинг,

Тоза, озода, камтарин эдинг,

Сухбатда кўринди сен донолигинг.

Намаён бўлди савод -билиминг.

Дедим, -Албатта ажойиб врач бўласан,

Лекин сенга Тангри бир хислат берган,

Яхши бошлиқ, доно рахбар бўласан.

Икки йил ўтди, сен рахбар бўлдинг,

Бир неча йил ўтиб олий мажлисга,

Халқ хоҳиши билан депутат бўлдинг,

Яна шу тариқа қайта сайландинг.

Сенга бу хислат насилдан ўтган,

Тангри ҳам кўнглинга солган.

Хар доим соғу-саломат бўлгин,

Хазрати халқнинг хизматин қилгин.

Қайда кўрсанг мени туриб келасан,

Қучоқ очиб кулиб салом берасан,

Қўлимга наштар бериб жарроҳликни,

Ҳамда ҳаётий одамийликни,

Ўргатган, мени азиз устозим дейсан.

ҒАФУР КАРИМОВГА

Келдик қариб Қаршидан бирга,

Ота юртимизга Шахрисабизга.

Аждодлар рухларин шод қилиб,

Ҳизмат қилай, – деб уз элимизга.

Келиб милий банкни очдингиз,

Намунали бошқардингиз сиз.

Одоб, аҳлоқ ва одамийликда,

Сиз бўлдингиз доим юксакда.