Чорак асир банкни бошқариб,
Юриш-туришда ва муомилада,
Сокин бўлиб хар бир холатда,
Адолат билан иш юритдингиз.
Куринди сизни асл наслингиз.
Инсонларга бўлган этиборингиз,
Дўстларга қилган садоқатингиз,
Қариндошларга сочган меҳрингиз,
Кўринарди сизни донолигингиз.
Нафақага чиқдим деб ўйламангиз,
Ёнингизда доим барча дўстингиз,
Давралар турида сизни жойингиз.
Яхши фарзандларни отажонисиз,
Ширин набиралар бобожонисиз.
Сизга юз ўттиз йил умр тилайин,
Шунда ёнингизда анча кексайиб,
Азиз биродарим, -деб мен турайин.
УСМОН ЮСУФГА
Улгуржи савдо вазири эдинг,
Бир дам бўлдим мен қабулингда,
Хонангдан чиқиб кузатганингда,
Эшигингни очдинг, йўлакда,
Рус онахон полни юварди,
Простите матушка, можно пройти, -
Дединг юмшоққина фаррош онага.
Извените Усман Юсупович, -дея йўл берди.
Кўп нарса боғлик асли насилга,
Асл насил инсонларга бўлар хурматда.
Келди бобонг, отанг кўзим олдига.
Гувоҳман уларнинг донолигига.
Нурлар ёқғсин улар қабрига.
Кўп мазмунли хаёт тилайман,
Азиз дўстим Усмон Юсуфга.
ЙЎЛДОШ ҚАРАЕВГА
Вилоят махаллий саноатни бошқариб,
Кейин бошқариш академиясини тугатиб,
Олимлар қаторига сиз қўшилдингиз.
Призидент апаратида кўп йиллар ишлаб,
Вилояоятга, азиз юртга, қайтиб келдингиз.
Шахрингизга хоким бўлдингиз,
Қаерда бўлманг, қай лавозимда,
Тозалик билан ишлаб юрдингиз.
Охирини берсин дейдипар,
Бахтли кексалик насиб айласин,
Ёнингизда бўлсин дўст-биродарлар,
Қувонч билан ўтсин хар азиз кунлар.
Йўлдош деган исимни оқлай олдингиз,
Халқ олдида доим ёруқ сизни юзингиз.
Ҳамиша юқори бўлган ҳам обруйингиз,
Насафни асл ўғиларидан бўлиб қолдингиз.
АТАМБАЕВГА
Призиденлигинг сўнги ойида,
“Мир” каналидан мурожат қилдинг,
Ўз қирғиз халқиндан шу кунда,
Олдингилар ва ўзинг учун узр сўрадинг.
Тўхтаган завод ва фабрика ишчиларидан,
Ишсиз қолган собиқ колхозчилардан,
Россияда иш қидириб ва ишлаб юрган,
Бир ярим миллион ватандошлардан.
Кўрсатдинг сен одамийлигингни,
Куйдирмадинг ўз охиратингни.
Яхшиларни доим бўлар душмани,
Излагувчи орқасидан хатоларини.
Халқинг билади сени қадрингни,
Унинг дуоси доим оқлайди сени.
ХУРРАМ ҚОБУЛОВНИ ЭСЛАБ
Ўттиз йил вилоят қурулиш банкини,
Намунавий қилиб бошқардингиз сиз.
Хар жойда, хар вақтда одамийликни,
Баланд ушладингиз, рамзи бўлдингиз.
Сизни хурмат киларди ходимларингиз,
Вилоятда эҳтиромда доим бўлдингиз.
Дўстларга садоқатли дўст ҳам эдингиз,
Тўғри сўзли, камтарин, инсон эдингиз.
Баландир вилоятда ҳамон қадрингиз,
Одамийликка хам тенгсиз қолдингиз,
Ёрқин қуёш бўлиб яшаб ўтдингиз.
Вилоятда кўп савоб ишлар қилдингиз,
Кўп тортишиб ушанда, Кифтиоб халқига,
Тўрт қаватли касалхона сиз қурдирдингиз.
Илтимосимизни бизни рад қилмадингиз,
Кеш болалар касалхонасида, қийн вақтда,
Катта бўлим қуриб бердингиз.
Ёнингизда туриб шу дамда,
Гувоҳ бўлдим бу тортишувларга.
Ўн ёш кичик бўлсамда, ака деб менга,
Сўзлардингиз доим бўлиб хурматда.
Обод бўлсин акам оҳиратингиз,
Шохистаю жаннатда бўлсин жойингиз,
Гулга, нурга тўлсин қабрингиз.
Сиздек инсон юз йилга битта келади,
Юртига пок хизмат қилиб кетади.
АБДУЛЛО ЭЛМУРОДОВНИ ЭСЛАБ
Яхши инсон эдингиз, кучли шифокор,
Ҳофизлар, врачлар деяр устозим у ЛОР.
Яшадингиз одамийликни юқори тутиб,
Дўстларга сиз садоқат, эхтиром қилиб,
Инсонларга доим мехр улашиб.
Давралар тўрида жойингиз бўлиб,
Дўстлар сухбатини роса қиздириб,
Даврага бошчилик хар ерда қилиб,
Бошқарар эдингиз мақомлар айтиб.
Паст инсонлар бор бу дуёда,
Бир бачча ҳурди, бир куни сизга,
Гўё кучукча ҳурарди шерга.
Таъсавур қилинг, шер хайрон итга,
Ит эса ҳурарди тинмайн шерга.
Мен чидай олмадим, дея бу итга, -
Бир кун ўзингни бу тутишинга,
Пичоқ солиб кимдир қорнинга,
Етказади сенинг бўғзинга.
Кўзига ёш олиб шунда бу бачча,
Қолди сизни қучоқлаганча.
Тўрани отасини жаннозасидан,
Чиқаётган эдик, олдинда сиз,
Сиздан кегин борарди бачча,
Орқадан мен юрдим изма-из.
Қўлимдан торти бир кимса,
Деди, -сизга бир илтимосим бор,
Бажарсангиз сизга айтаман.
Дедим, -агар қўлимдан келса.
Қўлдан келади гар ҳоҳиш бўлса,
Сўз беринг, буни бўлар бажарса.
Ҳўп, -дедим турган бу одамларга.
Шу ит билан юрманг маракаларга,
Бу одам пастдир халқ назарида, -
Дея, мени қучоқлаб олди.
Дедим, -Сўзлар аталган қайси бирига?