Деди, -Олдинги одамга гап йўқ аслида,
У олтин одам, иккинчиси бўлмағур бачча.
Одамийлик йўқдир унда хатто заррача.
Шу билан кўринманг элнинг кўзига.
Тўхтатилди у билан юриш,
Чиқардик у сиз маракаларга,
Халкимга беминнат хизматни қилдик,
Яхши ном олдик, хурмат хам топдик,
ТОЖИДДИН МУРОДОВГА
Саксонинчи йиллар эди, ўтган асирда.
Қашқадарьё булбули деярдик сизни,
Соғиниб турардик сиздек ҳофизни,
Сизни ҳуш навою ҳуш овозингизни.
Сиз учун балки, ёзган Фузулий,
“Ғамзасин сев” деб атаб ғазални.
Неча хафизлар айтишган уни,
Сиз ўзгача очдингиз гўзаллигини.
Уйда, тўйда, йўлда, хатто хавода,
Ўн соатлаб жаррохлик амалиётида,
Қўшиқларингизни ёзиб тасмада,
Хар куни деярли биз эшитамиз,
Маносин тинглаб хузур қиламиз.
Дунё ташвишларин бир дам унитиб,
Наволар эшитиб рохатланамиз.
Қалбга оромдир қўшиқларингиз,
Улардан ўзингизга хайкал қўйдингиз.
Ҳаётда одамийлик рамзи бўлдингиз,
Қўшиққа чирой қушар тозалигингиз,
Хамда инсоний камтарлигингиз.
Шарофддин қўшиқ куйласа,
Кўрамиз сизни сиймоингизни.
Жаннатда бўлсин сизни жойнгиз,
Ҳамда обод бўлсин охиратингиз.
СИРOЖХОН ДЎСТИМНИ ЭСЛАБ
Қаршида ортирган дўстим сиз бўлиб,
Ҳаётда инсонийликка андоза бўлиб,
Одоб, хулқ-ахлоққа намуна бўлиб,
Виждон ва иймонни қалбга тугиб,
Чиройли ҳаётни яшаб ўтдингиз.
Хақиқий дўстликни сизда биз кўрдик,
Садоқат ва қадирни қийматин билдик,
Қирқ киши бир майзни бахам кўришни,
Маносини қуллашни сиздан ўргандик.
Яхши- ёмон кунида инсон ёнида,
Одамийлигни тутдингиз гувохи булдик.
Сизга муҳайё зди истаганингиз,
Якка ўғил эдингиз, эрка ўстингиз,
Аммо инсонийлик наслийдир асли,
Сиз буни хаётда исбод қилдингиз.
Шохистаю-жаннатда бўлсин жоингиз,
Обод бўлсин сизнинг оҳиратингиз.
Биз қалбимизда бўлиб сиз доим,
Эслаб юрамиз билсангиз дўстим.
Дўст, -деб аташга лойиқ бўлдингиз,
Хақийқий, тоза, сиз инсон эдингиз.
ДАДАЖОН ҚАЛАМБОЕВНИ ЭСЛАБ
Туркистондан келиб, Тошкентда ўқиб,
Шаҳрисабзлик қизни севиб, ўйланиб,
Олдин ишладингиз ота юртида,
Ҳам яшадингиз азим Тошкентда.
Кегин Китобга келган эдингиз.
Асли шу ерда экан рисқингиз.
Халқга кўп мехр кўрсатиб,
Ва улардан кўп мехр кўриб,
Кифтиоб ва Кешда дўстлар ортириб,
Дадажон, -деган халқни ҳурматин қилиб,
Яшадингиз инсонларга қадирдон бўлиб.
Очиқ кўнгиллик ва одамийлик,
Сизни хеч қачон тарк этмас эди.
Фожиали ўлим хаётдан олди.
Жанозага минглаб одам йиғилди,
Она, Туркистондан боламлаб келди, -
“Келин, уғлимнинг қалби сеники эди,
Мен сизларга баҳт тилагандим,
Узоқ юртларга кетди, рози бўлгандим,
Омонат рухи тангрининг мулки,
Танаси, қизим, асли меники,
Бу жисимни, мен яратганман.
Энди ўзим билан олиб кетаман,
Дадасининг ёнига дафн қиламан.
Кифтиоб халқи, сўрайман сиздан,
Рози бўлингизни мени ўғлимдан,
Берган меҳрингиз, ардоғингиздан,
Бахам курган нон тузингиздан”, -
Дея, олиб кетди она ўз боласини,
Юрагидан яралган бир парчасини.
Охиратинг обод, жойнг бўлсин жаннатда,
Қадирли дўст бўлиб қолдинг қалбимда.
***
(Абу Хайит ибн Қурбон ибн Абдирасул ал Ҳилолий)
ХОТИРАСИГА
Кучли жаррох, яхши инсон эдингиз,
Одамийликни дойм юксак тутдингиз,
Туққиз юз қирқ ўринли касалхонада,
Ҳамма жарроҳларга устоз бўлдингиз.
Хар бир ишда доим қўйиб юксакда,
Адолат ва ҳақиқатни қўллар эдингиз.
Доимо жарроҳликни нозиклигини,
Хар бир шогиртга уқдирардингиз.
Қилични бир қулига қаламни бериб,
Иккичисига ўткир наштар тутқазиб,
Устозлик қилардингиз ёнида тўриб.
Сиз бошқарган бўлим бошқача эди,
Ҳодимлар бири бирига меҳрли эди,
Хурмат-иззат орада юқори бўлиб,
Хар ишда турдингиз намуна қилиб.
Бошқардингиз уни чиройли қилиб.
Момоҳол, Тўлқинни қулидан тутиб,
Жарроҳлик йўлида сиз бошчи бўлиб,
Тарбия қилдингиз устозлик қилиб.
Одамийликни ҳам талаб қилдингиз.
Жарроҳлик Маликаси ман деб учиб юрганни,
Ерга қўндирардингиз жуда чиройли.
Неча бор доцентга хам сабоқ бердингиз.
Жуда мазмунли, ёрқин хаёт яшаб ўтдингиз,
Кўзингиз тўқ, бағрингиз кенг инсон эдингиз.
Шоҳистаю-жаннатда бўлсин жойингиз,
Беадат ободда бўлсин охиратингиз,
Ал Ҳилолий, менга ҳам устоз эдингиз.
НЕЪМАТ РАИМОВ ХОТИРАСИГА
Бу замонда кам экан тоза инсонлар,
Балки юз йилда улар битта туғилар,
(фото из личного архива)