Выбрать главу

Фидойи, одамийлиги юксак бўлганлар,

Ўз бурчини намунали оқлаб юрганлар.

Улар кетганида дунё буш бўлиб қолар,

Кўп йиллар бу одамни ўрни билинар.

Неъматхон шулардан сен бири эдинг.

Умрингни, билимингни сен аямадинг,

Халқ учун тангрини неъмати бўлдинг.

Беморларга ўзингни бахшида қилдинг,

Ва элнинг хурматида доимо бўлдинг.

Сунги кунинг кўзим олдида менинг,

Эрталаб, -Юрагим безовта, -дединг,

Аммо беморлар учун югириб елдинг.

Ҳамма ишларингни шу кун бажариб,

Йқилдинг йўлда бўлимдан чиқиб,

Одил билан югурдик сени олдинга,

Э тангрим, тўхтаган эди юрагинг.

Сунъий нафас, адреналин юракка,

Интубация, массаж юракка,

Керакли дорилар томиринга,

Рухингни танинга қайтаролмадик.

Сен ёруқ оламни тарк этган эдинг.

Даргоҳни файзсиз қолдирган эдинг.

Бутун касалхона йиғлади шу кун,

Гуё Кеш бўйлаб келди қора тун,

Йиғлади эшитиб ахли Кеш шу кун.

Қадринг баланд эди э биродарим,

Халқинг йиғлади дея, -Духтирим.

На илож, жойнг бўлсин жаннатда,

Охиратинг сени бўлсин оботда.

Қолган умрингни берсин болаларинга,

Улар етишсин юксак бахтга, камолга.

(фото из личного архива)

Ўғлинг Фарход давомчинг сени,

Оқлаб юрсин сени номингни.

Унда бор одамийлик, инсонлик мехри,

Сендаги нурлиликдан бор унда сехри.

Уни кўрганда бўламан кўргандек сени,

Сухбатда кўраман донолигини.

Қалбимизда қолдинг доимо бизни.

Неъмат Раимов, асли тангрини,

Халқ учун яратган эдинг неъмати.

НАСЛИДА БУЛҒАЙ

Саксон туртинчи йил, “Ун олтинчида”,

Малака оширишга мен борган эдим,

Қаердан келганимни айтган захотим,

Мараз юртидан, -деган сўзни эшитдим.

Айтиб берганларида ҳайратда қолдим.

Насафга қайтиб, Қўлуқчи қишлоқдан,

Танишимни кўрдим ва қишлоқдошидан,

Маразни сўраб, қилиғини сўзлаганимдан,

Қорнини ушлаб анча кулди ха ха халаб.

Насл сўрарканда, -деди бўлиб дарғазаб.

Жанжалчи, -падаринга лаънат деб сўкинарди,

Асли ўзи ку, ва падари хам лаънати эди.

Урушдан қочиб отаси қишлоқда райс бўлганди,

Кечаси аёлларникига яланғоч ҳолда девор ошарди,

Билар экан нокаст, шунда итларни хурмаслигини.

Эртаси юзлари кўкариб, тиржайб кегин юрарди.

Гўё кеча хеч нарса бўлмагандек ўзин тутарди.

Катталарни этигин ювиб, ўзини пок кўрсатарди.

Рост экан, не бўлса, асли наслида бўлғай дегани.

05. 09. 1984йил.

МАНГУ АЪМОЛ

(АБДУЛЛА ЭЛМУРОДОВ ХОТИРАСИГА)

Комил инсон эдингиз, собит шифокор,

Минглаб беморларга бўлдингиз малҳам

Ҳамкасблар атарди устоди ул ЛОР

Бағрингизга сиғарди бу кўхна олам.

Давраларда бўлиб улфати жонон,

Соҳир овоз ила яйраса қўшиқ.

Боғда булбуллар ҳам тин олиб шу он,

Наволар сеҳрига бўларди ошиқ.

Яшадингиз гўёки шовуллаган боғ,

Одамларга ҳовучлаб меҳр тутдингиз.

Кийган оқ халатга ҳеч туширмай доғ.

Қасамёдга содиқ бўлиб кетдингиз.

Асли умр шундай ўтар, ўтар шунақа,

Сиздан мерос қолди яхшилик фақат.

Яратганга илтижом, Абдулла ака,

Сўнги маконингиз айласин жаннат!

ШОХ ВА ЭТИКДУЗ

(ривоят)

Қадимда подшо топшириб бандалигини,

Қил кўприк устида ўтказди ўттиз йилини.

Юқорида Жаннат боғи, пастда Дўзах оташи,

Кутиб турарди у Тангрини сўроқларини.

Юз ёшида этикдўз топшириб омонатни,

Бир зумда забт қилди у қил кўприкни,

Орқасидан эргаштириб ўз подшосини.

Тўрт минг тўрт юз қирқ тўрта зинадан,

Чиқиш керак, кўрмоқ учун Тангрини.

Унг томондан Амир чиқмоқ истади,

Чапда этикдўз зинага оёғин қўйди.

Амир олдиндан юрмоқчи бўлди,

Этикдўздан олдинга ўтаолмади.

Фақат уни орқасидан юраоларди.

Тангрини чап томонида тўрар эди,

Амир онаси ва ўнинг юзта аждоди.

Она юзи истиробда, сочи тўзиган,

“Азобда ман, сен шох бўлган кундан,

Бигизлар санчилар хар томонимдан,

Халқни рисқин қийб, азоб берганларингдан.

Нопок ишингдан, одамлар қийналганидан,

Халқни норози қилиб, иш тутганингдан,

Пушаймондаман сени туққанларимдан,”

–Дея шох онаси йғлаб нолиш қиларкан.

Унг томонда турар этикдўзни юзта аждоди,

Уртада ўнинг онаси ойдек порлаб турарди.

“Халққа қилган яхшилигинг, берган меҳринга,

Жаннат нурлари ёғилиб турди бизларга.

Барака топ болам, -дер она, -шукур боринга.”

Икки оламни тўлдирарди у шукуроналарга.

Этикдўз орқасидан чиқди шох тангри олдига.

Деди, -Шох эдим ку, нега кийналдим чиқишга?

“Гуноҳларинг оғирлик қилди сен юришинга,

Тахтни атагандим мен асли бошқа инсонга.

Нопок йўллар билан сен эгаллаб тахтни,

Кўп азобладинг ва хор қилдинг халқни,