ЎТМИШДАН САДО
Амир Бухородан доим келишидан бир ойлар олдин жарчилар Шаҳрисабзга келиб қишлоқ-ма қишлоқ юриб Амир бир ойдан кейин келишини ва шу куни халқ Шаҳрисабз қалъаси ичида йигилишини халққа эълон қилиб кетаркан. Бутун Шаҳрисабз беклигига қарашли барча эркаклар қалъа ичида айтилган кун йиғилишаркан. Амир Кешга Қарши дарвозасидан кириб келар ва отдан тушиб қўлини кўкрагига кўйиб Оқ сарой қароргохига пиёда ўтар экан. Икки ёнида хатга тушурувчилар, қоғоз қалам билан одамлар ёндан юрар экан. Амир бир ўнг томон, бир чап тарафига қараб салом берар ва одамлар орасидан териб-териб одамларни исмини ва қишлоғини сўрар, Амирни ёнидагилар буларни исмини ва қишлоғини қоғозга тушириб боришар экан. Қароргохга етгунича 200-250 одам рўйхатга олинар экан.
Амир Оксарой қароргохига кириб икки соат дам олгандан кейин, рўйхатга олинганларни бирин кетин чақириб, уларни ойлави ахволи, нечта боласи борлиги, қанча ботмон ери борлиги, оти, қора моли, қўй эчкиси, боғи, ҳақида сўрар экан. Рўйхатга олинганлар билан гаплашиб чиқар экан кегин юзбоши, мингбошиларни ва бекларни чақириб, хар битта суҳбат қилинган одамнинг ахволи хақида улардан қайта сўрар экан. Масалан: Мелибой Вардондан бешта боласи бор экан, оти йўқ, сигир йўқ, бир ботмонлиг ери бор, беш қўйи бор. Бугундан бошлаб ҳар боласига икки ботмондан ер, оиласига битта от, иккита сигир ва битта обживоз берилсин, – деб фармон берар экан. Фармон, амир кетганигача бажарилиши шарт экан. Шуинг учун беклар, амалдорлар халқини ичида камбағал бўлишини ва қийналаётганлар бўлмаслигига харакат қилишар экан.
ЙЎЛДОШ ОҲУНБОБОЕВ
1942 ЙИЛ, КИТОБ БОЗОРИ, МАЙ ОЙИ
Халқ ўртасида табуреткада Йўлдош ота Охунбобоев ўтирар эдилар, олдиларида бир тахтали столчада чойнак, пиёла ва иккита нон қуйилган эди. Йўлдош ота халқ билан сухбат қилар эдилар.
Тушунишимча ҳаммадан оилавий ахволи, нима кийнаёттани ва ҳоказоларни сўрар эдилар. Сухбат чоғида бир киши келиб, -Йўлдош ота, кечиринг хабарсиз қолибман, деганди. (Бу одам Рахматуллаев асли Тошкандлик район ижроя қўмитаси раиси эди).