(фото из личного архива)
Тўҳтанг, Рахматуллаев, мен хозир Хазрати Халким билан сухбатлашяпман, сиз билан биз, шу азиз халқнинг қулларимиз иккаламиз кейин гаплашамиз, – дедилар.
Халқ билан мулоқотни тугатиб рулда ухлаётган шофер ол-
дига бориб, елкасига қоқиб уйғоттиларда, – Уғлим энди сиз ишлайсиз, мен дам оламан, -деб олдига утирдилар.
Бу одамнинг сиймоси, нурли юзи абадий кўзим олдида қолди, -деб сўзлаб берди Юсуф ота.
ФАРИШТА АЁЛ
Қиш. Хаммаёқ оппоқ қор. Бешинчи синифдаман. Биринчи дарс немис тили. Дарс бошланганидан бир оз вақт ўтиб эшикни таққиллатиб, рухсат сўраб бир аёл кирди. Саломлашди. Ўқитувчимиздан рухсат. сўраб голланд печкаларини ушлаб кўрди, ичини очди, кулдонни кўрди. Кегин болаларни кийми, усти боши ва оёқ киймиларини кўриб чикди. Катта танафусда нималар ейшимизни сўради. Ўшанда уч тийинлик картошкали бўғирсок олиб ердик. Деярли ҳаммага эътибор бериб чиққан аёл эшикнинг олдига борди. Ўқитувчимиз ўтирган жойидан хайрон ҳолда қараб турарди. Эшик олдига бориб, – Ким экан деб хайронсизлар, мен Насриддинова ман, Тошкент шахридан сизларни холатларингизни кўриб кетай деб келеандим,– деди.
(фото из свободного ресурса)
Ўқитувчимиз шу йили янги келган 120 килограмлик Флора опа эди, ирғиб ўрнидан турди ва, – Мен директорни чақирай, -деб қалтираб колди. Қизим, -деди Насритдинова, -дарсингизни ўтаверинг, бошқа синифларни кўраман, директорни ҳам ишдан қолдирмай, кейин ўзим топиб оламан, -деб чиқиб кетди.
МЕНИНГ
АЗИЗ УСТОЗИМ.
Қашқадарё вилятининг соғлиғини саклаш бошкармасининг бошлиғи. Акбаровнинг сўзларини ёзаман. «Аввало ўзингни покиза, рост-гўй, оқибатли, адолатли, фаол инсон килиб тарбия қилгин, кегин албатта узингни оила азоларингни, кейин ишлаган жамоангни, кучинг етса бутун шаҳрингни ва тангри имкон берса, бутун халқингни».
ОФАТ
Офат келса, – яхши-ёмон бирга кетади дейдилар. Пахта ишида қўшиб ёзишлар, порахўрлик, ишлаб чиқаришни суслаштириш, давлатни ва халқнинг мулкини ўзлаштириш, жиноий ишларни очилмасликлар оқибатида кўпгина яхши инсонларимиз, ўзбек миллатимизни обрўгини кўтариб юрганлар хам жазоланган, шулардан бири Нормўмин Туропов, бир мажлисда, деди, -
“-Ҳар йўналишда фақат хақиқат ва қонунчиликка таянинг. Билингки халқ хатто пайпоғингзни кир ва тозалигини билади. Халққа сиз тўғри муомилада бўлинг, ҳурматини билинг, чунки халқ ҳалол ишлаб сиз билан бизни боқади, жонини фидо қилиб яшайди”.
Биз синифдошим Нуриддин билан Қаршидан Китоб шаҳрига қараб Нуритдинни қизил москвич машинасида кетаётган эдик. Чироқчига яқинлашганимизда олдимиздаги вилоятни партия куммитасининг биринчи котиби Н. Туроповнинг мошинаси кўринди. Биз ошиб кетмасдан орқасидан кетавердик. Шофер қўлини чиқариб утинглар деб ишора қилди. Синифдошим Нуритдин Қарши сут камбинатида бош мухандис эди, Туропов уни танир эди, шунинг учун ўтиб кетишга жазм қилмади. Енгил машиналар бизни йўлда қувиб ўтиб олдимизда обком секретарини машинасини кўриб орқага қайтишар эдилар, шу холда 3-4 киллометр юрдик. Олдимиздаги кора волга тўхтади. Орка эшик очилиб Туропов чиқтида бизга қараб юрди, бизлар ҳам машинадан тушиб саломлашдик. Орқамизда йигирматача машиналар ҳам тўхташди, улар хам машинадан чиқиб олди- мизга қараб юриб келишди. Туропов ҳамма билан саломлашиб чиқтида, -Уртоқлар мен олтмиш киллометрдан зиёд тезликда юрмайман, сизларни эса зарурли ишингиз бордир, қувиб ўтиб кетаверинглар, бундан кейин ҳам йўлда учрашсак бемалол ўтинглар, -деди. Ҳамма тухтаган машиналар ўтиб кетмагунча машинасига ўтирмади.
УЛУҒ ИНСОН
Аслида бобоси Шахрисабзлик булган инсон хақида эсламоқ- чиман.
Иккинчи жахон урушини бошида Ўзбекистондан кетадиган аскарлар билан бирга ун тўрт ёшлик бола ҳам поездга чиққади. Оренбург шаҳрида аскарларни санаб текшираётганда болани тушуриб Тошкентга кетадиган поездга қайтариб юборишади. Тошкенга келиб бу ўсмир Сталинга, -
“Ёшим ўн тўртда бўлса ҳамда жасадим урушга кетадиган аскарлардан қолишмайди. Мени аскарликка қабул қилишсин, Ватанимни химоя қилмоқчи ман”. – деб ёзади. Бир ой ичида Сталиндан жавоб хатини олади.
“Ўғлим Тошкентда танк завод қурамиз, сен уша ерда ишлаб ғалабамизга ўзингни катта ҳиссангни қўшасан”, – деган жавоб келади. Йигитча заводга кириб ишлайди ва бир йил ўтиб олган маошига танкни сотиб оладида, урушга жўнатади. Танкда, -“Рафик Нишоновдан ғалаба учун”, – деб ёзилган эди. Урушдан кейин кўплаб юқори лавозимларда ишлайди. Доим элчи қилиб жўнатиларди. 1987 йилда Ўзбекистон марказий компартияси-
га биринчи секретари этиб тайинланади. Узбекистон равнақи учун кўп ишлар қилди.