(фото из свободного ресурса)
Энг биринчи қилган иши Москвага бориб беш ярим миллион тонна пахта етиштириш имкониятимиз йўқ, – деб тўрт ярим миллион тоннага планни тушуриб келади. Рафик Нишонов бу ҳақда телевизордан уз халқига элон қилганди. Кейин Москвада миллатлар Советининг райиси лавозимига тайинланди. Рафик Нишоновни саксон ёшлик юбилеини хақаро миқёсида нишон- лаб Т.В. марказдан олиб кўрсатилди.Бу доно,камтарин халқига садоқатли, покиза инсон кўз олдимизда туради.
РИВОЯТ
Бухоро шаҳри қозисининг, якка ўғил фарзанди бўлган. Ўғил беш ёшлигида кўчага чиқиб ўйнаб қулидаги бигиз билан сув ташувчиларини мешини орқасидан тешиб қочадиган қилиқ чиқазган. Кегин қизиқиб кетиб иккита бигиз олиб мешни икки томонидан иккита тешиб қочадиган бўлган. Сувини етказиб бераолмагандан сўнг мешчилар қозига мурожаат қилишган.
Сизни юзингиздан ўтиб айтолмаган эдик. Бир тешикни ёпиб улгурардик, сувни етказишга. Энди иккита тешикни ёполмай сувни етказаолмаяпмиз, оқиб тугаяпти, – дейишган. Қози ҳафа бўлиб уйга қайтади.
Хотинига қараб, – Мен тоза одам бўлсам, рўзғоримга ҳаром келтирмаган бўлсам, нега фарзандим бунақа ишни қилади- деб хотинига болани килиғини айтиб беради.
Меи ҳам отаси тоза, гуноҳ иш қилган эмасман- деб хотини уйланиб қолади. Хотини бироз вақт ўткандан кейин, Дадаси гунох менда эканку, эсладим, ҳомиладор бўлган вақтимда мехмонга борган эдик, шунда мезбонлар иш билан овора бўлиб менга эьтибор бермаган махалда хон тахтада турган анорни тешиб сурдим, яхши келмаганида, яна бита тешиб анорни сўргандим, -деб айтади.
АТРИ ФОЖИАСИ
1974 йил, куз, якшанба куни ёмгир томчилаб турипти. Мен район касалхонасида новбатчилигни қабул қилиб олган эдим. Новбатчилигини менга топширадиган ҳамкасбим, терапияда оғир бемор борлигини айтди. Бемор кеча кечда келган, кечаси гипертоник кризисга тушган. Мен биринчи бўлиб шу касални ёнига бордим. Эллик беш ёшлар чамасдаги оғирлиги юз эллик килорграмли бемор гипертоник кризисда хириллаб ётганини кўрдим.
Беморни тоғдан, Атри қишлоғидан келган. Ўзи юриб келган аммо кутўлмаганда кризисга тушиб қолган. Қилинган дори-дармонларни кўздан кечирдимда, -Қон қуйиш бўлимидан флакон келтиринглар, уч юз грамм қон чиқармасак бўлмайди, беморни гипертоник кризисдан чиқара олмаймиз, – дедим.
Уч юз миллилитирга яқин қонини олгандан кейн бемор ўзига келди.
–Мен олдин қамоқхонада ётканимда хам дорилар таьсир қилмас эди. Томиримдан қон олиб босимимни тушуришар эди, -деди узига келган бемор.
Мен касалхонани бошқа бўлимларини ҳам айланишга чиқиб кетдим. Бир неча бор хабар олдим, қон босими тушиб тинч ухлаётган экан. Кечаси соат ун бир яримда хамшира келиб, – Терапиядаги Атрилик бемор сизни чакираяпти, – деди.
Беморни ёнига келганимда, узр сураб дардини сўзлаб берди.
“Биз Атри қишлоғидан ун уч киши урушга кетиб, беш киши кайтдик, совуқларда қолиб хафталаб оч юрдик, мен урушда тўрт марта яраландим. Хуллас фашизим деган иллатдан Ватанни ва бутун дунёни озод қилиб қайтдик. 1952 йилда ғалаба байрами қишлоқда нишонланди. Ўшанда ўттиз қирқ хўжаликни бирлаштириб раис бўлиб урушдан қочиб қолган Ориф калта хали хам раис эди. Ғалаба билан қайтган беш аскар бошдан кечирганларини ва қилган қахрамонликлари ҳакида гапириб беришарди. Орифбой калта тўрда стулда ўтирганди, секин эгилиб ёнидагиларга эшитириб деди, – Сенлар урушда қахрамонлик килганларинда мен хотинларингизни....
Бу гаплари менга ва қолганларга хам эшитилди. Раисни тепиб кетишди. Аслида иблис куркоқ, чироғ билан ухлайдиган одам бахиллиги қўзғаб шу гапни айтганди. Райсни аранг аскарларни оёғини остидан, тепкилардан қутқариб олишди. Бу воқеядан кегин, хар кайси аскар хотинларини қистовга олган. Мен хам хотинимни сўровга олдим. Ғаламис туш пайтида аёлларникига кирар экан, мен хам тушликда келсам дарвозани ёпиб танбалаб қўяр эдим, – деди хотиним. Райсни аскарлар қаерда кўришса урадиган бўлишди. Мен бориб ажратадиган бўлдим. Хафтада бир марта тушда уйимга райсни таклиф қилиб дераза олдига ўтқизардим. Иккаламиз ошхурлик қилиб, ароқ ичардик. Кейин мен ховлига чиқиб милтиқдан битта ўқ отар эдим. Шу кунлардан бирида милтиқни дераза томон мўлжалладим ва деразадан кўриниб турган Ориф калтани бошини орқасидан ўқ уздим. Ориф калта йиқилди. Кечаси бир халтага бошини ва қулларини, иккинчи халтада танасини, учинчи халтага оёкларини солдим.
Учта халтани отга осиб олиб Атри осма кўпригидан дарёга улоқтирдим. Осма кўприк дарёдан йигирма метр баланд эди. Ой ёрўғида бир халта эски тол дарахти томирларидан хосил бўлган камарга кириб кетди. Икки уч кундан кегин Орифни қидира бошлашди. Тўрт аскарни гумон қилиб тергов қилишди. Бир ой ўтиб суд бўлди. Очиқ суд хам уч хафта чўзилди. Мен отга миниб бориб қараб турар эдим. Якуний суд бўлди ва тўрталасига йгирма йилдан хукм ўқилди. Милиция бошлиғи ўрнидан турдида, у хам уруш қатнашчиси эди. -Булар айбдор эмас, қани жасад, – деди.