Выбрать главу

Мен чидолмадим. Тўхтанглар, – дедим-да, от билан айланиб дарёга тушдим. Камардан, илашиб қолган халтани олиб келиб суд раисини олдига ташладимда, – Мен ўлдирдим, -дедим. Халта ичида Ориф калтанинг боши ва иккита қўли бор эди.

Шунда мен йигирма йил қамалдим. Даволанай деб касал хонага келсам, Ориф калтани кўрдим, шунда хангу-манг бўлиб қолдим. Қон босимим бирдан кўтарилиб кетди.

Аслида Ориф калтанинг уғли врач бўлиб ишларди…

ОХИРАТИ КУЙГАН

1975 йил райком биносига чақириб, – Ишлиқ қишлоғида уруш даврида колхоз райиси бўлган ва уни ўлганини айтиб ўн киши ва йигирмата пионерларни бориши кераклигини айтишди. Пазик автобусчасига ўнта катта одам ва йигирмата галстукли, ўн уч, ўн турт ёшлик боллар билан Ишлиқ қишлоғига бордик. Автобусдан тушганимизда қишлоқда бирорта одамни кўчада кўрмадик. Жаноза ўқиладиган ҳовлига борганда ташқарда тўрта одам ва ичкарда туртбешта аёл бор эди. Болларни қўлига собиқ райсни орденмедалари тақилган ёстиқчалар беришди, олдиндан йигирмата бола орқадан ўн турт киши тобутни кўтариб қабристонга бордик. Қабристонда гўр ковланган, лекин гўрковлар йўқ эди. Биз ўзимиз жасатни кўмиб қайтик. Қишлоқа қайтканимизда, кўчаларида одамлар пайдо булди. Мен Фармацевтика институтини тугатган бир дўстимникига бордим. Мени уйига таклиф қилди. -Кирмайман, жанозадан келаяпман, нега қишлоқдан одамлар жанозага чиқишмади? – деб сурадим. Уруш вақтида эркакларни бир баракда, аёлларни бир баракда, болларни бир баракда жойлаштириб, уйларига боришга рухсат бермай кечаю-кундуз ишлатган. Хуллас қишлоқда концлагер қилган. Урушдан кейн хам қахрамонлик оламан деб халқни жуда кийнаган. Ўлигинг кўчада қолсин, – деб халк жанозасига бормади, – деди.

СЎНГГИ КУНЛАР

Еттинчи ноябрь. 1997 йил. Жума. Дадам стулда ўтириб, бироз пинак қилдиларда кегин дедилар, -. Уғлим, душанба куни эрталаб бешларда тайёр туринглар, шошиб қолманглар, ҳамма ҳамма ишларни босиқлик билан бажаринглар. Аёллар дод-вой қилмасинлар. Дунёга келиб, тангри берган умрда, инсонийлик бурчини бажариб ўтдим. Йигитлик бурчимни етти ярим йили ҳарбийда, унинг турт йилини жаҳон урушда утказдим. Дунё халқларини кул қилмоқчи бўлган фашистларнинг қирилишига уз ҳиссамни қўшдим, урушдан кейин ўзимни халқимга азоб бериб келаётган жиноий гуруҳларни йўқотишга қиришдим. Ўзим ёлғиз фарзанд бўлганим учун тўққизта фарзандни катта қилдим. Бироз сукунатдан кегин, -Сен мени икки аёл ўртасига қўяяпсан, – деб уларни исмини ҳам айтдилар.

Шанба куни Сойиб бобо келиб анча суҳбат қилишди. Кейин мен Сойиб бобони кузатиб қўйяётганимда,– Дадам душанба куни тонг соат бешда тайёр бўлинглар, деб айтилар, – дедим. Якшанба куни тўққизинчи ноябрда Сойиб бобо ёсин ўқидилар. Дадам икки марта ҳамомга кирдиларда, соч ва соққоларини олдирдилар. Кечқурун мен ёнларида қолгандим. Кечаси ўн иккилардан кегин уйғониб, Ошқозоним оғрияпти, – дедилар. Мен игна санчиб дори юбдим. О қандоқ яхши, ўзимни жуда ҳам яхши ҳис қиляпман, – деб мен билан икки соат гаплашиб кейин ухлаб қолдилар. Мен ҳам ухлаб қолган эканман. Соат бешда укам мени, уйғотиб, -Дадам нафас олмаяптилар, тезроқ укол қилинг, – деди. Лекин нафас ва юрак тўхтаган эди. Э худо, бу энг даҳшатли кун. Мен етим бўлиб қолган кунимя. Юрагим, қалбим дод деяр эди. Жаноза! Қанчалик даҳшат, қанчалик оғир, оёғинг остида ер йўқ, нафас олай десам ҳаво йўқ. Кўзим очик, ёруғ, аммо калбда қоронғулик, ҳеч нарсани кўрмаяпман. Кўзда ёш ҳам келмай қолди, – Дод, -деб бақира олмайсан ҳам, аммо калбимдаги фарёд эса кўксимни ёриб юборай дейди, ва бутун вужудимни портлатай дейди.

Жаноза ўқилди, тахта отга солиб дадажонимни охирги марта дарвозадан чиқариб, сўнгги марта йўлга ва абадий тупроқдан ясалган, туйнуги йўқ, эшиги йўқ уйга қўямиз, уйлари устида қалин тупроғдан том ёпамиз.

Ўктам Аҳмаджон сўрупга хўралган отамизни қуруққинаиш ерга ётқизгани ва боши остига ёстиқ ўрнига кесак қўйилганини кўриб, -Мени тўнимни тўшанг, енгларини ёстиқ қилиб қўйинг, – деб додлади, аммо бу мумкин эмас эди.

(фото из личного архива)

Дадажоним олдиларидан кетким йўқ. Умримни охиригача дадажонимни абадий уйқуларини қўриқлаб туришга тайёрман. Ҳар тонгда қабрдан хабар оламиз. Э! Дунё! Ўша дадам исмини айтган аёлларни қабри икки ёнларида. Узр сўрадим, жаноза кун шошиб жой танладик, шу ер тозароқ қуруқроқ ва дарахт ости эди. Тўрт беш ой ўтиб, шом арафасида эшигим олдида бир капалак қўнди, кичик ўғлим шиппакни олиб урмоқчи бўлди, мен ушлаб қолдим, аммо тегди шекилли учиб кетди. Эрталаб ишга кетаётиб йўлда Гулсора синглимни кўрдим. Ака, – деди синглим, – тушимда, дадам сизникидан чикиб кетдилар, ўнг елкаларида оёқ кийм изи бор эди, нима экан бу?