Выбрать главу

Кегин тўхтаб қонун деган бекатга,

Бирлигин кўринг уни шоху гадога.

Пўл деган бекатга тўхтамай утинг,

Курасиз қадриятни унда йўқлигин.

Мансаб бекатидан сиз учиб утинг,

Нуқтаси унда йўқ одамийликнинг.

Америка дейдилар сеҳирли диёр,

Тўғри, унда чунки қонун устувор,

Сирли томонлари унда ҳам бисёр,

Қадим Турондаги эзгулик одат,

Уч минг йиллик йўқдир қадрият,

Имон этиқод ҳамда меҳр оқибат,

Сехирли диёрда топмайсиз излаб.

Бойлик қиймати инсонинг фақат.

Пул атрофида ку ҳамма шайтанат.

Инсон инсон бўлар одамийликда,

Тозаликда, покликда, оқибатликда,

Эзгу сўзлик, эзгу ният, эзгу амалда.

Инсонни яратгандир тангри аслида,

Оламни сақла,– деб,-Доим покликда.

***

Инсон билан иблисни таққослаганда,

Инсон яхшилик қилиб қувонар экан,

Яхши қушиқ эшитиб рохатланаркан,

Донолар сўҳбатидан ором олар экан,

Пок меҳнатдан инсон завқланар экан.

Иблисни боласига бўлар бегона экан,

Пора олмаган кун унга мусибат экан,

Ёмонлик қилмаган кун қайғули экан,

Инсон ҳақини емаса муртад бўларкан.

Одамлар қувонганда у ғамга ботаркан,

Яхши қушик эшитиб мурда бўларкан.

***

Келинларга.

Ҳар бир оила кичик бир давлат,

Ўзининг қонуни бор битта салтанат,

Ўзгача йўлларию ва қир адирлари,

Ўзининг булоғию ва ариқ сойлари.

Келин ўргангин сен бу йўларини.

Хар бир оила кичик бир давлат,

Ўзгача улардаги қонун қадрият,

Ўзгача турмуш тарзи ва маданият.

Оилада ишлатган бадий сўздари,

Фақат уларга ҳос муомилалари.

Келин сен ҳам урган буларни.

Хар бир оила кичик бир давлат,

Ўзгача мехр, оқибат, муносабат.

Улар орасидаги узаро ҳурмат,

Бир бирларига бўлган садоқат,

Хар бир ишда дид ва фаросат.

Келин шуларни қонун қил албат.

Шунда келин сен баҳтли бўласан,

Қизлари қаторида доим турасан.

Эҳтиёт бўл муллони ахмоқ гапидан,

Оилани ғанимининг қора сўзидан,

Қулоқ солсанг ахмоқликда қоласан,

Ўз ҳаётингни ўзинг дузах қиласан.

Хар оиладир кичик бир давлат,

Ўз ҳаёт қонунпари булади албат.

Қайнота қайнонангни ҳурматлаб,

Тортинмагин кирларини ювишдан,

Ковушларин ювиб артиб қўйшдан,

Тушакларин тўшаб кегин йғишдан.

Кам бўлмайсан шунда ҳурматдан.

Наслни обруйни сақлаганингдан,

Раҳматни оларсан аждодлариндан,

Савобга тўлдириб авлодингни сан,

Қадрда ва ҳурматда яшаб ўтарсан.

ҚАЛБ ОҒРИҒИ..

Қалб оғриғи юрагинга чандиқ бўларкан,

Буни вақт даволайди деб айтилар экан.

Ота онангни яқинингни йўқотиб қўйсанг,

Бир умрга қалбинга оғриқ қоларкан.

Бу оғриққа бу дунёда даво йўқ экан.

Вақт сени бу оғриққа куниктираркан.

Ота онангни якинларни эслаганингда,

Тўшда кўриб уларни ўйқинг қочғанда,

Қалбингдаги оғриқларинг кўчаяр экан.

Сочларингда бир куни оқ оралаганда,

Юзингда ажинлар чизиқ тортганда ,

Бел ва оёқларингдан мадор кетганда,

Қалбингдаги оғриқлар кўчаяр экан.

Ота онангни яқинларни эслатиб шунда

Нурсиз кўзларинга ёш келтираркан.

Вақт хар нарсага даво дерканлар,

Даво бўлмас экан, куникаркансан.

Инсон бу оғриққа чидаб яшаркан,

Удунёда улар васлин орзу қиларкан.

***

Бўлганда ҳам сени молу давлатинг хаддан зиёда,

Мансабда тўтиб ўзинг худодан беш кунлик катта,

Бўлмасанг покликда, аҳлоқда ва одамийликда,

Нархинг бўлар халқ олдида қиммат бир тийнга.

***

Она нидоси

Ярим ғишлар чиқиб қолса теппага,

Бўтун ғишлар чўкиб қолади пастга.

Ор номус ҳаё бўлмас яримталарга,

Садоқати ҳам бўлмас халқа Ватанга,

Ярим ғиштлар чиқиб қолса теппага.

Виждон ва иймон йўқдир уларда,

Покликдан ҳам улар доим йроқда.

Яхшилик кўтмангиз улар даврида,

Яримта ғиштлар чиқса теппага.

Пораҳўрлик ҳам бўлар авжида,

Қонунларга тортилар парда,

Ночорлар қоларлар ўзи кунида,