Масликда сўзинг курсатар не дир қалбингда.
***
Йилида бир қорнини тўйдириб ночор одамни,
Ерга урадиган бор саҳоват деб аталган ишни,
Сен иш билан таъминлагин хар бир инсонни,
Камсинмасдан, боқсин хар ким уз оиласини.
***
Қайси давлатда бой бўлсалар амалдорчалар,
Халқи ночорликда камбағал доим бўлгайлар.
Инсонларни рисқи ҳисобида бойб кетганлар,
Роҳатда яшаганини дунёда кўрганмисизлар?
***
Узгадан болангни кам бўлишини хохламайсану,
Нега ўз халқинга ҳам шўни раво кўрмайсан?
Элдан давлатдан юлиб болангни бой қиласану,
Охиратини не бўлишини ўйлаб курмайсан.
***
Донолик билан бошқарилса хар қайси давлат,
Камбағаллик ва ночорлик йўқолар албат.
Нодонликни хукмдорлигида қолса мамлакат,
Бойлик ва иззат талаблик ўстундир фақат.
***
Айбдорликни сингдирмоқ бўлган инсонни,
Билгин сенга у дўст асло бўлмаслигини.
Дўстингми ҳамкасбингми ё аёлинг сени,
Қилмоқчи дир ўстингдан ҳукумдорликни.
***
Канфуций ёзганди ўз китобида,-
Қуйлар армиясини шер бошқарганда,
Қуй бошқарган шерлардан кура,
Ҳаётлари бўлган доим юксакда,
Жангларда улар қилган ғалаба.
***
Канфуцийни англа маъно сўзида,-
Сўкунат либосдир оқил одамга,
Ниқобидир ахмоқ инсон юзида.
Билгин уларнинг фарқи нимада.
***
Жуфтинг яхши бўлса бу баҳтинг сени,
Ахмок бўлса танлаганда ҳатоинг сени.
Кўриб фарзандингда енгилтакликни,
Авлодинг олдида сезарсан ҳатоингни.
***
Берган сўзинг буйнингда қарзингдир сени,
Бажармасанг оғзингдан чиққан сўзингни,
Гўноҳкордирсан олдида сен инсонларни,
Тангри ҳам ёпади шунда барча йўлингни.
***
Ёлғонни оёғи йўқ соҳта қаноти бордир,
Бир зўмда осмонга учиб тарқаб кетадур,
Соҳта қанот узоқ учмай ёниб тугайдир,
Ёлғон эса ерга тушиб чил чил бўладур.
***
Ота она меҳнатда йғиб бойликлар,
Роҳатда яшаб ўйнаб утган болалар.
Набиралар порахур гадо бўлгайлар.
***
Тўғри инсонни кам учратамиз ҳаётимизда,
Тўғри усган дарахт ҳам кам бизни дунёда.
***
Давр келса бир чивиннинг бошига,
Семург қуш ҳам таъзим қилар қошига.
Мажбур чидаб бу тақдирнинг тошига,
Маймун йиғлар бу ҳаётнинг ҳолига.
***
Қонхур чивин келса бир мамлакат бошига,
Ўлаксахўр парвонадир чивиннинг атрофига.
Адолат, виждон, ақл, ор номус йўқлигига,
Тангри хам ожиздир жонзотлар мушкулига.
***
Бири келди, ҳаёт чиройига гўзаллик қўшди,
Бири келди, кўп нарсаларни яратиб кетди,
Бири қаллоб бўлди, инсонга зиёни тегди,
Бири томошабин бўлди-ю оламдан ўтди,
Нега келганини дунёга тушунмай кетди.
***
Сочимга оқ тушганини билмай қолибман,
Юзимдаги ажинларни курмай қолибман,
Ҳаётимни утганини сезмай қолибман,
Ёнимдаги ғанимни дўст деб билибман.
***
Мен бой эмасман деб коинмагин сен,
Ўксинма деб, – Мансабга эга эмасмен.
Гар ҳалол пуқма еб, тоза бўлсанг сен,
Икки дунё аро улардин юқорида сен.
***
Бир кун оллоҳга ибодат қилиб,
Олти кун гуноҳда яшаб утасан,
Иблисларни шунда кулдириб,
Бил Тангрининг ғазабида сан.
***
Менга яратмадингиз,-дема ота онанга,
Улар борини бергадир фарзандларига.
Жонини ҳам тайёр улар сенга беришга,
Бил сен улардан абадий қарздорликда.
***
Сурамаслар у дунёда сени бойлигинг,
Ахамиятсиз ҳамда бўлган мансабинг,
Эътиборда ҳаётингда сен тозалигинг,
Ҳамда саналар қилган эзгу ишларинг.
***
Табассум ҳал қилади муаммоларни,
Сукут сақлаш олади унинг олдини.
Одат қил доим юмшоқ сўзликнгни,
Гапирганда унутма сен доноликни.
***
Тақдирни билмайсан не битган сенга,
Тангри бир нарсани сендан олганда,
Бошқа берганини қўлингдан қўйма,
Фақат ўзинга ишон оғир кўнингда.
***
Душманига доим яхшилик қилди,
Ғанимларига ҳам мехр курсатди,
Бегонадан ҳам ёрдамини у аямади,
Одий одамийликни бажариб юрди.
***
Бирига йўл берди, у ўзини юқори тўтди,
Юмшоқ гапирди, бошин эгди деб билди.
Инсонийликни билганлар уни тушунди,
У эса бажариб юрди доим одамийликни.
***
Ҳурмат қилди, бошқача бири тушунди,
Садоқатли бўлди, бири қадрин билмади,
Касбини бажарди, Бурчи,– дегани бўлди,
У бажариб юрарди оддий одамийликни.
***
Поклигига қараб шогирд танладим,
Одам ажратадилар, – деган таъна эшитдим.
Кўзи тўқ, қалби пок, зиёли бўлсин дегандим,
Одий одамийликни мен талаб қилгандим.
***
Шогирдларга фарзандимдек мехр кўрсатдим,