Выбрать главу

-Вой, авлиёмисиз? Қаёқдан билақолдингиз? Ростдан ҳам эртага шаҳарга қайтамиз.Нарсаларимизни йиғиштиряпмиз.Автобуслар келса... Эҳ, шаҳарни, уйимизни, ота онамни ╝лгудай соғиндим -деди Илтижо, чуқур х╝рсиниб.

-Ҳа энди авлиё б╝лмасак ҳам, девор қуласа к╝чани к╝рамиз.Ҳуллас, мен сизни даладаги яккатут ёнида кутаман.Дала шийпонидан яккатутгача деярли бир қадамку.Гулливернинг қадами билан ╝лчанса.Туманда қ╝рқсангиз, ╝зим бориб олиб келай -деди Холб╝ри яна.

-Ҳая, туманда б╝рилар ғажиб кетса нима қиламан? -деди Илтижо.

-Ғажимайди, хотиржам б╝линг.Бу далалар Холб╝рининг территорияси.Қани биронта б╝ри яқин келиб к╝рсинчи!Тилка пора қилиб тейлейман! -деди Холб╝ри, ғазабнок б╝ридай ириллаб.Кейин улий бошлади.

-Й╝қ, туманда бир ╝зим юргани қ╝рқаман -деди Илтижо.

-Эҳ, шу ҳам тиббиёт олийгоҳининг талабаси б╝лдию! Юракдан ҳам бор эканку а! ╬қишни битирганингиздан кейин тажриба ошириш учун сизни биронта ╝ликхонага юборишса нима қиласиз? У ерда оқ сурпга ╝раб қ╝йилган мурдалар нурсиз к╝зларини бақрайтириб, энгак ташлаб ётади.Талаба деган у ╝ликларни бундай сартахтага тортиб, ништар билан ёриб, бош чаноғини трепанация қилиб, очиб, текширишига т╝ғри келади.Майли, қ╝рқсангиз, шийпонда ╝тириб туринг.Мен ╝зим ғир этиб бориб, сизни олиб келаман.Бугун иккаламиз ╝тин т╝плаб, далада гулҳан ёқамиз -деди Холб╝ри. Шу тариқа улар ҳайрлашаркан, Холб╝ри телефонни ╝чириб, киссасига солди.Кейин шийпон тамон ж╝нади.Унинг шийпонга яқин борганини туманда ҳеч ким сезмади.Холб╝ри киссасидан қ╝л телефонини оларкан, яхшиям телефон бор дея ╝йлаб қ╝йди.С╝нг яна Илтижога қ╝нғироқ қилди.Лекин кутилмаганда Илтижонинг "П╝!" деган товушидан ч╝чиб, юраги ёмон б╝либ қолай деди.Унинг қ╝рқиб кетганини к╝риб, Илтижо кулавериб қотиб қолди.Қорнини чангаллаб, буралиб кулдида ╝зиям.Кулавериб бечаранинг к╝зларидан ёш чиқиб кетди.Холб╝ри ҳам кулди.

-Эҳ, довюрак рассом! Чумчуқ пир этса, юрагингиз шир этарканку! Яна ╝ликхона, мурдалар ҳақида сафсата сотасиз -деди Илтижо, ҳамон ҳузур қилиб кулганича.

Улар кула кула дала й╝лидан юриб, туманда хира к╝риниб турган улкан яккатут тамон юрдилар.К╝зланган жойга етиб келишгач, Холб╝ри ч╝нтагидан чақмоқтош олиб, ╝зи аввалдан тайёрлаб қ╝йган хас -ъашак, ╝тин ч╝пга ╝т қалаб, гулҳанни ёқди.Гулҳан аланга олар экан, ғ╝запоя ва ╝тин ч╝плар гувиллаб ёна бошлади.Олов шуъласида Холб╝ри билан Илтижонинг соялари афсонавий девлардай лопиллаб, гоҳ узаяр, гоҳ қисқарар, қизғиш, пуштиранг учқунлар чирсиллаб ҳавога учар, к╝зни ачитгувчи улкан тутун илони осмонга ╝рларди.

-Мана бу халтада картошкалар бор. Ҳозир мен сизга гулҳан ч╝ғида картошка пишириб бераман -деди Холб╝ри ва халтадаги картошкаларни гулҳан ч╝ғларига к╝мди. Кейин гулханга ғ╝запоя ва дарахт шох -шаббаларидан ташларкан: - Нега қараб турибсиз?Оловни боқишга к╝маклашмайсизми? Қаранг олов ╝тинларни қандай иштаха билан қасрлатиб ейяпти! -деди.

Илтижо х╝п деб ғ╝запояларни ва қуриган юлғун шохларини гулханга ташлади.Унинг юзлари олов шуъласида худди олтин ниқобдай товланар, нозик қ╝лларини оловга тоблаганича шодланиб жилмаярди.

-Қандай ажойиб! Мен бу дамларни ҳеч қачон эсимдан чиқармайман -деди у ҳамон гулҳанга ╝йчан термулганича.

-Мен ҳам кимсасиз кузги далада гулхан ёқишни ва ёлғиз ╝зим оловга термулиб ╝тиришни ╝лгудек яхши к╝раман.Шаҳарда қанақа билмадиму, бизнинг қишлоқда ким уйланса, албатта унинг т╝йида келин тушди маҳал гулҳан ёқилади.Ғат -ғут карнай садолари, сурнай нолаларию ноғоралар зарби остида йигит қизлар гулханни айланиб, рақсга тушадилар.Кейин куёв паранжига ╝ранган келинни улкан личинкадай билтанглатиб елкасида к╝тарганича одамлар коридори аро югириб, уйдаги чимилдиққа қ╝йиб чиқади.Албатта бу қадимий анъаналарга бизнинг к╝зимиз ╝рганиб қолган.Лекин бу жараённи европаликлар, ёки канадаликлар к╝рса, ҳайратдан ёқа ушлашлари табиий.Улар учун бизнинг анъаналаримиз жуда қизиқ.Бир гал Туқумб╝й деган бола уйланиб, т╝йида паранжига ╝ранган семиз, оғир келинчакни к╝тариб, азбаройи з╝риқишдан б╝йин томирлари ╝қловдай б╝ртиб, инқиллаб кетаётганди, кимдир уни чалиб юборди.Туқумб╝й мувозанатини й╝қотиб, ёнбош -ёнбош юриб, чиринди т╝ла хандакка қулаганда кулавериб ичакларимиз узилай деган -деди Холб╝ри.

Унинг гапларидан Илтижо ҳандон отиб куларкан: -Т╝йимиз куни сиз ҳам мени ╝ша Туқумб╝йга ╝хшаб йиқитиб юбормайсизми, хандакка?! -деди.

-Унинг учун аввалдан сизни ҳар куни уч -т╝рт маҳал к╝тариб, тирнопка қилиб туришим керак -деди Холб╝ри, гулҳанга термулган куйи мийиғида куларкан.

-Ҳо, буни қаранга! Режалар з╝рку? -кулди Илтижо ҳам.

Анчадан кейин Холб╝ри гулҳан ч╝ғларини ч╝пак билан титкилаб, пишган картошкаларни ковлаб чиқарди.Кейин улардан бирини олиб, у қафтидан бу кафтига отиб, пуфлай -пуфлай совутиб, уни иккига б╝лди.Куйиб қорайган п╝чоқлар ичидан пишган картошка оқариб к╝ринди.Картошкани яхшилаб совутгач, Холб╝ри уни Илтижога узатди: -Қани, бир еб к╝рсинларчи қишлоқиларнинг даладеликатес деган таомини.Манабу туздан сепиб, кейин тановвул қилинса, жуда кетадида -деди у.

Илтижо Холб╝ри айтгандай, ч╝ғда пишган картошкага туз сепиб еркан, роҳатдан к╝злари юмилиб: -Умх, бай бай бай бааай! Қандай мазали! -деб қ╝йди, мамнун жилмайганича.Унга қараб туриб, Холб╝ри хохолаб кулиб юборди.

-Ҳа, нега куляпсиз, барно йигит? -деди Илтижо.

-Оғзингиз қорайиб қолли -деди Холб╝ри.

Илтижо шошиб оғзини енгига артган эди, қоракуя сувалиб кетди ва Холб╝ри бадтар кула бошлади.

Бу орда у битта картошкани еган эди, унинг оғзи ҳам қорайди.Холб╝рининг қорайган оғзига қараб Илтижо роса кулди.

-Ҳадеб кулаверманг.Ҳозир битта қайноқ картошкани к╝йлагинингизнинг ёқасидан ичингизга тейлаб қ╝яман -деди Холб╝ри ва иссиқ картошкани олиб, қизни қувлай бошлади.Илтижо қиқир қиқир кулганича гулҳан атрофида айланиб қоча бошларкан, Холб╝ри кутилмаганда ғ╝запоя ч╝киртакларига қоқилиб, ерга йиқилди ва иссиқ картошка қ╝лидан учиб кетди.Боядан бери кулиб қотаётган Илтижо, ерда ётган иссиқ картошкани олиб, Холб╝рининг ёқасига тиқди.Картошка к╝йлак ичига думаларкан, куйиб қолган Холб╝ри, картошкадан ҳалос б╝лиш учун типирчилаб, ╝з танасига шаппатилаб, ч╝ғ ютган бақадай сакрай бошлади.Буни к╝риб, Илтижо кулавериб чарчаб, ерга ётиб қолди.Холб╝ри эса ерга тушган картошкани ола солиб, қизга ташланди.Лекин бу пайт картошка анча совиб қолган эди.Холб╝ри Илтижони қучоқлаган куйи унинг кулиб турган чарос к╝зларига тикилиб қолди.Шундан кейин гулҳан шуъласида икки соя гул ва печакдек бир бирига чирмашиб кетди.

8 боб

Эшак билан суҳбат

Илтижо билан Холб╝рининг ҳайрлашиши жуда қайин б╝лди.

-Майли унда, Илтижо, ҳайр.Тез кунларда яна к╝ришамиз, Худо ҳохласа.Яхши етиб олинг.Йиғламанг, ахир шаҳар қочиб кетмаганку.Қолаверса, ҳозир Лайли, Мажнун, Фарходу Ширин, ёки Ромео ва Жулиетталар замони эмас.Бахтимизга қ╝л телефонлари бор...Ие, йиғламанг десам, яна йиғлаяпсизку.Қани, к╝з ёшини бас қилиб, ҳозироқ жилмайингчи.Эҳ, сиздан ажралиш мен учун ҳам нақадар оғир эканини билсангиз эди.Шу икки ой муддатда сизга шу қадар боғланиб қолдимки, ҳозир танамнинг тенг ярмини қилич билан кесиб, олиб кетишаётгандай туюлмоқда менга.Г╝ё юрагимни суғуриб олишаётгандай.Лекин, начора, вақт деганлари бешафқат ҳакам.Унга оддий одамлардан тортиб, қудратли ҳукмдорлару бойлиги дунёга сиғмайдиган бадавлат бойлар ҳам қарши чиқолмайди, уни ҳеч қандай куч т╝хтата олмайди.Вақт бор экан, бир куни инсон бор топган нарсаларидан, ╝зи севган инсонларидан, яқинларидан вақтинчалик эмас, бир умрга эмас, мангуга жудо б╝лади.Тушуняпсизми, абадул абад!Бу нарсани бир зум тасаввур қилмоқ, ҳис этмоқнинг ╝зи дахшат!Бундай жудолик қаршисида сиз билан бизнинг вақтинча айрилишимиз ҳеч нарса эмас.Ҳуллас, ҳалиги гап.Худо ҳохласа, сизларнинг уйингизга онам совчиликка борадилар.Ота онангиз рози б╝лган маҳал сиз унамай туриб олмангда ишқилиб -деди Холб╝ри.Илтижо Холб╝рига к╝злари т╝ла жиққа ёш билан жилмайиб қаради.Кейин у ҳам гапира бошлади: -Мен ҳам бу ажойиб қишлоқда юрагимни қолдириб, шаҳарга б╝м -б╝ш вужуд билан қайтаётгандайман.Лекин бу ёқларга келиб, сизни топиб олганимдан хурсандман.Бу далаларда сиз билан ╝тган ажойиб дамларни, бизни учраштирган пахтазорларни, иккимиз қайиқда сузган, баланд қамиш деворлари шамолларда майин шовуллаган, сон саноқсиз оппоқ лилиялар очилиб ётган дарё делтасини, иккаламиз гулҳан ёққан кунни, сизнинг ичагузди ҳангомаларингизни ҳеч қачон унутмайман.Сиз чизган портретни ота -онамга к╝рсатаман.С╝нг уни ╝зимнинг хонамга, шундоқ кароватимнинг устига илиб қ╝яман.Ҳар гал портретга қараганимда сиз ёдимга тушасиз.Телефонлашиб турамиз.Яна мен кетгач, бошқасини топиб олиб, телефон рақамларингизни ╝згартириб олманг! -деди у кулишга ҳаракат қилиб.