-Э, Худо сақласин -деб қ╝йди Холб╝ри.
Шундан кейин улар яна бир бор ҳайрлашдилар.Илтижо автобус ойнасидан Холб╝рига қ╝л силтар, нималардир дер, аммо ойна ортидан унинг овози эшитилмасди. Холб╝ри ҳам то автобуслар карвони к╝здан ғойиб б╝лгунича қизга қ╝л силтаб турди.Автоколонна илонизи қишлоқ й╝лидан олислаганича, туманлар қаърига сингиб кетди ва ╝зи башорат қилганидай Холб╝рининг ҳаёти Илтижосиз худди кузги кимсасиз далалар каби хувиллаб қолди.Уйда ундан бадтар эди.Мана у кечагина хашарчи талабаларнинг жарангдор кулгиларидан гавжум, бугун эса сукунат қаърига ч╝мган дала шийпони ёнида кузги далаларни, туманда жанубга учиб кетган қушларнинг б╝м б╝ш инларини ҳовучларида тутган дарахтларни, ╝ргимчак т╝рига ╝ранган бурганларни, Юлғун буталарини ва туманда ╝тлаб юрган эшакни б╝ёқда акс эттириш билан овора б╝либ турганди, бир маҳал туманли й╝лди кимнингдир ғира шира қораси к╝ринди.Шарпа яқинроқ келгач, Холб╝ри уни таниди.Мастликдан гандираклаб келаётган у одам Ғойиб тракторчи эди.Маст одам одатда мижғов б╝лишини ва ╝зининг беъмани гаплари билан одамнинг вақтини олишини, ишдан қ╝йишини, ҳатто жиғига тегиб, дилини ранжитишини яхши билган Холб╝ри ╝зини панага олди.Аммо Ғойиб тракторчи т╝ғри ╝тиб кетмай, шийпон ёнида т╝хтадида, бир зум маятникдай чайқалиб тураркан, кутилмаганда юлғун бутазорлари тамон юрди.Буни сезган эшак бошини норози сарак сарак қиларкан, пишқириб қ╝йди.С╝нг яна беғамгина ╝тлайверди.Холб╝ри Ғойибнинг ҳаракатларига қараб, у эшакни миниб кетмоқчи шекилли деб ╝йлади.Аммо тракторчи эшакка гапира бошлади:
-Яғир, яхшимисан?!Сокин сукунатда, туманли далада ёлғиз ╝зинг хаёл суреееб, маза қилиб ╝тлаяпсанми?╬тла, ╝тлайвер.Менга эътибор берма.Бийдай дала.Й╝лда биронта ҳам одам к╝ринмайди.Туманда сенга к╝зим тушиб қолдию, кел, шу эшакдан ҳол аҳвол с╝рай, бироз суҳбатлашай дедимда.Мен сенинг тилингни тушунмасам ҳам, сен менинг с╝зларимни тушунсанг керак.Агар тушунмаганингда, ҳеч й╝қ биронта савол берардинг.Индамай ╝тлашингдан сен дунёдаги барча тилларни биладиган донишманд олим эшак эканинг шундоқ билиниб турибди.Одатим, ароқ ичганда сергап б╝либ қоламан.Бунинг устига далаларда ёлғиз ╝зим трактор ҳайдаб, баҳорий кенгликларда ортимдан қалдирғочлар галасини эргаштирганимча мола судраб, ер текислайман.Ёзда ям -яшил ғ╝заларга ишлов бериб, культивация қиламан.Мана бунақанги осойишталик ҳукмрон сурган кузги туманларда хафталаб уйга келмай, далаларни шудгорлайман.Кечалари дала шийпонидаги шалоғи чиққан йиғма кроватимда ухлайман.Энди ╝зинг ╝йла, ахир мен ҳам инсонман, ким биландир суҳбатлашиб турмасам, ёввойи одамга айланиб қолишим мумкин.Шунинг учун сенга ╝хшаш яғир эшаклар билан, гоҳо сигирлару қ╝й эчкилар, чумчуқ, чигиртка, қурт қумурсқалар билан суҳбатлашиб тураман.Теваракда биронтаям одам қолмаган б╝лса, нима қишлиш керак, ахир.Қолаверса сен чақимчи эмассан, айтган ҳар бир гапимни телефонинга хуфёна ёзиб олиб, оқизмай томизмай, керакли жойларга етказмайсан.Шу десанг, қ╝шни қишлоқлик бир ҳамкасбимиз ╝ғлини уйлантирди.Камбағал одамнинг қ╝ли очиқ б╝ладида.Киши бошига биттадан ароқ т╝ғри келди десам, мубалоға б╝лмас.Кемамиз ч╝киб кетгунча ичдик.Т╝йга шаҳардан Запарғани деган отарчи кепти.╬ттиз иккита тишининг ҳаммасига тилла қопланган.Оғзи қимматбаҳо тошлар сақланадиган ҳамёнми дейсан.Овози, хафа б╝лмагину, сенинг овозингдан ҳам хароб.Мен ҳам ундан яхшироқ айтаман ашулани.Бир маҳал у қорнига садаф қадалган торини тинғирлатиб, "Феруз"ни айтаётганди, ёнимизда ╝тирган Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат таҳаллусли ижодкор кутилмаганда шартта ╝рнидан туриб:
-Эй, Запарғани, тезда ашлангди т╝хтат қани!Эзма қ╝шиқларинг билан юрагимизни қон қилиб юбордингку!Сал ш╝хроқ қ╝шиқларинг й╝қми?!Қара даврада замонамиз қаҳрамонлари, қиличдай илғор механизаторлар ╝тирибди!Ш╝хидан айт, йигитлар жаранглаган ханжарларни тишлаб, саҳродаги қуюндай чирпираб айланиб лазгинкага ╝йнасин!-дея бақирди.
Бу гаплардан табиийки, отарчи Запарғани қаттиқ ғазабланди.
-Нифига себе!А ты кто такой, чтобы тут командовать а, алкаш несчастный!Қ╝шиқларим ёқмаса ғилдира баттан!Ман бу қ╝шиқларимди санъатни тушунадиган нозик, нафис дидли шинавандалар учун анов қиляпман, айтяпман!Сенга ╝хшаган эговлар санъатни, мақомни тушунармиди!- деди у.
-Я кто такой?!Э, мен ╝з замонасидан минг, миллиард йиллар ╝зиб кетган, ҳали шеърларини инсоният тушунишга қодир б╝лмаган моденнуст Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат б╝ламан! - деди шоир фахр билан.
-Вой, вохахахахаааа! Шоирмишлар!Таҳаллусингни ҳам биринчи марта эшитиб турибманку!Шоир б╝лсанг, ҳофизлар шеърларингни қ╝шиқ қиларди ва биз сени танирдик.Сволоч самозванец! Катись отсюда, пока телохранителларим сени тилка пора қилиб ташламасдан! -деди маҳаллий ҳофиз Запарғани.
Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунат даханаки баталияни давом этдирди:-Э, овози палағда отарчи!Биринчидан сен Огоҳий бованинг арвохини чириллатиб, "Мушкин қошингнинг ҳайрати" деб айтяпсан.Ҳайрати эмас, ҳайъати, ёр қошлари суд ҳайъати каби тизилиб ҳукм чиқаргач, чашми жаллод, яъни офатижон к╝з, как бы бу ҳукмни ижро этиб, ╝з ошиғини ╝тли нигохи билан қатл этади, ╝лдиради демоқчи шоир.Иккинчидан, сен бугун Огоҳий бованинг шеърларини ашула қилиб айтганинг каби, минг, миллион йиллардан кейин менинг шеърларимни ҳам ҳофизлар қ╝шиққа айлантириб, ╝зга сайёралардан келин тушириб келаётган космобусларда, звездалетларда, учар тарелкаю, вақт машиналарида бутун коинотни бошига к╝тариб куйлаб келадилар.Так что, сен бола катта кетма!Мен олти йил каратэнинг Фон Шау деган қ╝л жанги билан шуғилланганман.Ҳавода икки марта айланиб, оғзинга қаратиб тепаман, тилла тишларинг қийшайиб, оғзинг ёпилмайдиган, ёпилса, очилмайдиган б╝либ қолади.Уриб, номи суягинг б╝лса ун қилиб ташлайман!Телохранителларингни ҳам! -деди у.Шоирнинг бу гапларидан ҳаммамиз кулиб қотиб қоллик.
Инна дегин, анъанага к╝ра оммавий муштлашув бошланди.Яхши, ҳамкасбимизнинг бахтига участка нозири лейтенант Қоғозқоп Қорбобоев ҳазратлари пистирмада пойлаб ётган эканлар, зудлик билан тартиббузар Шоир Шовқин Сурон ибн Сокин Сукунатни хибсга олиб, қ╝лларига кишан ураркан, "Урал" русумли мотоциклининг кажавасига ╝тқизиб, участка ерт╝ласига олиб кетди.Шундан кейин т╝й т╝йдай б╝лсин, пичоқбозлик б╝лмасин деганларидай, биз ҳам қолган қутган ароқларни ичиб, шишаларни қоқлаб, тарқалишдик.Ҳозирча бор гап шу, яғир эшшак -деди Ғойиб тракторчи. Кейин эшак билан ҳайрлашиб, дала й╝лига чиқаркан, гандираклаганича юриб, туманларга сингиди, ғойиб б╝лди.
9 боб
Ойдин далалар
-Гувиллаб эсаётган тунги қор шамолида ҳаво линиясининг биронта сими узилдими, қишлоқда чироқ ╝чиб қолди.Холб╝ри чироқ ╝чмай туриб, қ╝л телефонининг батарейкасини электр энергиясига т╝йинтириб олгани яхши б╝лган экан.Й╝қса у Илтижога қандай қ╝нғироқ қилар эди?Илтижо эса шаҳарда яшайди.У ёқларда чироқ деярли ╝чмайди.Яъни телефони жиринглаши биланоқ у алоқага чиқади.Шундай ╝йлар билан Холб╝ри қ╝нғироқ қиларкан, ╝зи ╝йлаганидай трубкадан Илтижонинг таниш, жарангдор овози келди: -Эшитаман.Алло!Холб╝ри ака, бу сизми?!- деди у шошиб.