Выбрать главу

-Нега куляпсан? -дебди Қамабарали ака ҳайрат ва қ╝рқув ичра.

-Э, ╝линге, шитирлаган анави белбоғингиздаги қоғоз қоп парчаси экан!Шабада эсяптику.Юрганингизда, югурганингизда мана шу белбоғингизга қистирилган қоғоз бадтар шитирлайверган - дебди Қамбарали аканинг хотини -дея отам ҳангомани тугатаркан, мен роса мириқиб кулдим. Отам ҳам.

Кейин у менга насихат қилиб: -╬ғлим, ажина пажина деган гапларга ишонма.Кечалари юрсанг ҳеч нарсадан қ╝рқмагин.Довюрак б╝л -дедилар.

Холб╝рининг гапларидан Илтижо ҳам кулиб қотаркан, отангиз ҳам ╝зингизга ╝хшаб ҳангомачи б╝лган эканлар -деб қ╝йди.

-Ҳа шундай ажойиб отам оламдан ╝тиб кетдилар.╬ша пайтлари пахтазор далаларни заҳарли пестицидлар билан дефоляция қилинарди.Инсон ҳаёти учун ╝та хавфли б╝лган у заҳарли препаратлар тонналаб самолётларда сепилар, биз болалар хирррррр! этиб пастлаб учиб заҳарли дори сепадиган самолетларни, ичидаги бизга қараб кулиб қ╝ядиган учувчини к╝риш учун далага чопардик. М╝лжални т╝ғри олишлари учун у самолетларга нишон керак эди.

Нишон эса бир тамони оқ, иккинчи тамони қизил, байрам транспарантларига ╝хшаш ёғоч дастали белги эди.

Отамга ╝ша белгини дала увотида к╝тариб туриш топширилган.

Капюшонли сувқоғоз халатни кийиб, транспарант тутганича увотда турган отамнинг устидан учоқлар заҳарли дори сепиб ╝таверганлар, ╝таверганлар.Натижада отамни заҳарли пестидцид элитиб қолган ва у ╝зини ╝зи аъзойи баданини тимдаланиб, қон чиқиб кетгунча қашиса ҳам ҳеч қачон ором ололмайдиган, бедаво, дахшатли дардга мубтало б╝лган. Кейин ╝ша одам боласи тоқат қила олмайдиган азобларга дош беролмай касалхонада оламдан ╝тганлар -деди Холб╝ри, чуқур х╝рсиниб.

Кейин жимиб қолди.

Илтижо ҳам.

У йиғлар эди.

10 боб

Бибисувайдо

-Ғиштхон, сен менинг қиёматли опамсан.

Худо ҳохласа, сен билан д╝захда бирга ёнамиз -деди Бибисувайдо, қийқириб кулиб.С╝нг, жиддийлашиб, давом этди:

-Билсанг, бизга табиат тамонидан берилинган бу чирой чиммат ғанимат.

Чирой аёл кишига ярим ризқ, тенгсиз қурол!Бу неъматдан фойдаланиб қолмоғимиз керак, опажон.

Т╝ғри, сенинг б╝йнинг узун, қизилкуркабетсан. Бунинг устига гезарган лабларинг орасидан остки тишларинг булдог итнинг тишлари каби к╝риниб туради.Бошинг ҳам ғознинг бошига ╝хшайди.Лекин сенинг қоматинг борку, қоматинг!К╝кракларинг ниқ, кетинг ҳам катта.Эҳ, сен умрнинг шиддат билан ╝тишига бир қара!Бир қарагин!Бу кетишда хаш паш дегунча юзларимиз ажинлардан туршакдай тиришиб, бужмайиб, сарвдай қоматимиз ялмоғиз кампирнинг қомати каби букчайиб қоладику.

Қисқаси, гап бундай.

Иккаламиз сенинг уйингда к╝нгилочар муассаса очсак ва бу ишга ╝зимизга ╝хшаш енгилтак аёлларни жалб қилсак.Сен бунга нима дейсан? Шу й╝л билан к╝плаб аёлларни "иш" билан таъминлардик. Улар ичкилик дардига мубтало б╝либ, шиша ғарибига, ичкиликнинг қулига айланган текинх╝р эрларини боқиб, р╝зғорини тебратарди, биз эса даромадни арра қилардик.Тома-тома к╝л б╝лур деган машойихлар, Ғиштхон!Худо бериб, пулимиз к╝пайиб, Дубайга кетворсак, ана ҳаёту мана ҳаёт!Сен шарқ тилларини чала пуча б╝лса ҳам биласан.Яъни таржимонга бериладиган пулларни тежаб қолардик.Дубайда биронта фирма очиб, сердаромад иш вада қилиб, ╝збек қизларини, жувонларини ╝ша ёқларга чақириб, уларни бойларга улгуржи сотсак, к╝кавой пуллардан қоплаб топардик. Қарабсанки бир икки йилда миллионер б╝ламиз, қоламиз.Кейин мен анави сволоч импотент, алкаш Исканақул Каркидонувучнинг энасини нақд учқ╝рғондан к╝рсатаман!Котибасини ҳам... Давай, Ғиштхон опа, қ╝лбола ароғингдан пиёлага т╝лдириб қуй -деди Бибисувайдо.

-Эй, калланг жойигами, Бибиш, қишлоқда к╝нгилочар муассаса очиб б╝ладими?Масжид имоми Зайниддин қори фатво берсалар, дарғазаб оломон иккаламизни тошб╝рон, ғиштб╝рон қилиб юборишадику!Бунинг устига яхшими ёмонми, бошимда эрим бор ахир -деди Ғиштхон, пиёлаларга қулқуллатиб ароқ қуяркан.

-Э, сен ташвиш қилма.Ишраттхона қишлоқ аёлларини иш билан таъминловчи хунармандлик кичик корхонаси базасида очилади.Қолаверса, мана, Худо бизга ҳам инсофи тавфиқ, хидоят ато этди, товба -тазарру, тоат - ибодат қияпмиз -деб девордаги михларга бир иккита жойнамоз илиб қ╝ямиз.Кейин қорини ҳам й╝лдан уриб, шантаж қилиб, расвосини чиқарамиз.Шундан кейин ғазабланган оломон унинг ╝зини тошб╝рон қилади. Алкаш эринг масаласига келадиган б╝лсак, унга ч╝тал бериб турамиз.Жуда к╝нмаса, ишимизга ҳалал бермаслиги учун муассасамизга қатнаб турадиган крутой мижозларини ишга солиб, уни беш -т╝рт йилга қаматамиз, ё алдаб, бирон ёққа ж╝натиб юборамиз, вассалом.Шу ҳам проблемами? -деди, ароқ т╝латилган пиёлалардан бирини қ╝лига оларкан, Бибисувайдо.С╝нг қисқагина қадах с╝зи айтган б╝лди.

-Қани, олдик б╝лмаса, қизилкуркабет!.. Ие, кечирасан, Ғиштхон опа.Тадбиркорлик ниқоби остида очилажак корхонамиз кундан кунга гуркираб ривожлансин, гуллаб яшнасин! -деду у ва пиёладаги ароқни оқ урди.Ғиштхон опа ҳам.

Бибисувайдо бадх╝р, ╝ткир қ╝лбола ароқдан афтини бужмайтириб, газаки қиларкан:-Қизилкуркабет деганимдан ҳафа б╝либ юрмагин тағин.К╝нглимга яқин олганимдан ҳазиллашаманда сен билан -деди.

Кейин кетиш учун тараддудлана бошлади: -Майли унда, Ғишт, мен энди борай.Кичик корхона очиш учун бир дунё хужжат йиғишим керак экан.Мен туман марказига кетдим -деди у ва "ҳамкасби" билан ҳайрлашиб, пальтосини кийиб, к╝чага чиқди.Ташқарида совуқ шамол эсар, қор ёғарди.Б╝ралаб ёғаётган қор, ╝йчан учаётган қор зарралари унга биринчи эрини эслатди.Янги турмуш қурган дамлари эди ╝шанда.Куёв бола қоронғу деразадан беғамгина ёғаётган қорга термулиб:

-Оҳ, қандай г╝зал қорли сукунат!Й╝ллар, уйларнинг томлари, дов дарахтлар, кимсасиз далалар оҳиста оҳиста қорга бурканмоқда!Шивирлаб ёғаётган қорлардан руҳим зулматлари ёришмоқда -деди.

Бибисувайдо б╝лса: -Й╝қ, қор ёғмасин, қор ёғса совуқ б╝либ кетади! -деди.

Бу гапни эшитиб, куёв бола Бибисувайдога ҳайрат билан қараркан, анчагача жим б╝либ қолди.С╝нг: -Сиз билан биз ёндош, аммо бир бири билан ҳеч қачон туташмайдиган параллел чизиқлар эканмиз.Сизнинг с╝зларингиз, худди "Булбул г╝штидан қилинган кабоб мазали б╝лармиш, шу гап ростми?" дегандай жуда хунук эшитилди менга-деб қ╝йди.Шу шу уларнинг муносабати кудан кунга совуқлашаверди.Охири музлаб қолди.Эри уни ташлаб, ╝зининг дидига мос, камгап, маюс к╝зли кутубхоначи аёлга уйланиб, бахтли б╝лди.Бибисувайдо шу тариқа хаёл суриб бораётган эди, ортидан келаётган машина товушини эшитиб, ╝зини четга олди.Й╝лда қора рангли янги "Джип" автомобили келмоқда эди.Бибисувайдо машинага қ╝л к╝тарди.Машина унинг ёнига келиб т╝хтаган маҳал у эшикни очаркан, оёқларидаги ва кийимларидаги қорларни шоша пиша силтаб қоқиб, орқа ╝риндиққа ялпайиб ╝тирди. С╝нг эшикни ёпиб:-Туман марказигами? -деди.

-Ҳа, шунақа деса ҳам б╝лади -деб қ╝йди хайдовчи йигит, кузатиш ойнаси орқали Бибисувайдога синовчан қараб.Унинг ёнида ╝тирган, к╝ринишидан бадавлат хонимларга ╝хшаш чиройликкина аёл ортига ╝грилиб, Бибисувайдо билан к╝ришиб, ҳол аҳвол с╝ради.Кейин:

-Қор жонворнинг ёғишини қаранг!Синглим роса совуққотибсизда ╝зиям! -деди кулиб.

-Ҳаааа, нимасини айтасиз -деди Бибисувайдо қ╝лларини кухлаб иситиб.

Машина бироз юргач, аёл яна гапира бошлади: -Кечирасиз синглим, сиз ҳам шу "Қовункапа" қишлоғида яшайсизми? -савол берди у.

-Ҳа, нимайди? -саволга савол билан жавоб берди Бибисувайдо.

-Биласизми... Нима десам экан.Ҳуллас, менинг қизим тиббиёт институтининг талабаси.Қизим ╝қиётган институт талабаларини кузда шу "Қовункапа" ширкат х╝жалиги пахтакорларига ёрдам бериш учун хашарга сафарбар қилишди.Қизим тушмагур пахта териб юриб, бир Холб╝ри деган рассом йигит билан танишиб қолибди.Яқинда ╝ша йигитнинг онаси бир иккита аёллар билан бизнинг уйга, қизим Илтижога совчиликка боришди.Қани, бир дадаси билан маслахат қилиб к╝райликчи, кейин жавобини айтармиз дедим.Энди, т╝ғриси, х╝жайиним завод директори.Катта раҳбар.Ошна оғайнилари ҳам шунга яраша.Мен ҳам катта ишдаман.Қизим шаҳарда ╝сган.╬зингизга маълум, бу умр савдоси дегани к╝мир савдоси эмас.Охири дадаси билан маслахатлашиб, йигитни суриштириб, ╝рганайлик деган қарорга келдик.Шу ерлик экансиз.╬зингиз ҳам яхши аёлга ╝хшаб турибсиз.╬ша рассом йигит ҳақида с╝рамоқчийдим сиздан -деди аёл, чиройли жилмайганича, масалани к╝ндаланг қ╝йиб.