Бу гаплардан Бибисувайдонинг к╝злари ╝з орбитасидан чиқиб кетай деди.Кейин:-Вой, кенейижон, бахтингиз бор экан!Сизни менга Худонинг ╝зи р╝бар╝ қилибди!Бай бай бай баааай!Вой, ╝тдай тушардингиза, сал б╝лмаса!Мана, тепамда Худо турибди, кенейи, мен ёлғон гапиргани қ╝рқаман!У рассом йигитга менинг ҳеч қандай хусуматим ҳам й╝қ.Аммо сиздай ҳурматли аёлнинг гулдай қизи бахтсиз б╝лишига сабабчи б╝либ қолишдан мени Оллонинг ╝зи асрасин! Илоҳим ҳеч банда бахтсиз б╝лмасин бу дунёда!..Фақат бу гаплар уччаламизнинг ╝ртамизда қолсин.Нимага десангиз, у рассом йигит Холб╝ри вахший одам.У "Қовункапа" ширкат х╝жалигининг золим раиси Исканақул Каркидонувучнинг ҳамтовоғи. Агар бу гаплардан улар ҳабар топишса, мени тириклай к╝миб, устимдан тупроқ тортиб юборишади.Ҳа, ҳа.Бу рассом жувонмарг расмингизни чизиб бераман деб алдаб, битта камбағалнинг бокира, солиха қизини бузиб қ╝йган.Аферист рассом қизни қайиққа ╝тқизиб, нилуфарлар очилиб ётган дельтада сайр қилиб юрган маҳал, эшкак билан уриб ╝лдираман деб қ╝рқитиб, шу ишни қилганда, аблах.Кейин нима б╝лганини биласизларми?Воооой, у жувонмарг ╝ша қизни қийнаб:- болангни олдириб юбор -дея қийин қистовга олавергач, қиз бечора х╝рликларга чидолмай, охири ╝з б╝йнига тош боғлаб, ╝зини ╝зи дарё делтасига ч╝ктирди. Бир хафта деганда иккиқат қизнинг мурдаси шишиб, сув юзига чиққан.Жасадни делтада балиқ овлаётган балиқчилар к╝риб қолишган.Қизни ота онаси аранг таниди.Шундан кейин шаҳардан терговчилар келиб, Қовункапа алғов далғов, ари уя б╝либ кетди.Қиз бечора ╝з жонига қасд қилишдан аввал онаси билан ҳайрлашиб, бир варақ хат қолдирган экан.Булар қизнинг ота онасини қ╝рқитиб, ╝ша хатни й╝қ қилиб, жиноий ишни пул билан бостиришди.Бу уйинг куйгур золим Исканақул Каркидонувучда пул к╝пда.Ширкат х╝жалигини кемириб, ч╝чқадай семириб ётибди.Рассом б╝лса, яна ҳеч нарса б╝лмагандай юрибди, далама дала расм чизиб. Қизингизни Худонинг ╝зи асрабди, кенейи!Маслахатим, бу ишни тез т╝хтатинглар!Мен айтдим қ╝йдим, яна ╝зингиз биласиз -деди Бибисувайдо.
Унинг с╝зларини эшитган аёлнинг дахшатдан оғзи ланг очилиб, анграйиб қолди.Кейин бироз ╝зига келиб, тилининг тагига таблетка ташларкан, баклажкадаги сувдан ютоқиб, ютоқиб ичди.Кейин: -Вой, қизгинамдан айрилиб қолишимга бир баҳя қолган эканку а!Э, Худо, мени шу аёлга учраштирганинг учун ╝зинга шукр!Синглим, сиз ҳатто тасаввур ҳам қилолмайсиз, менга қанчалар ёрдам берганингизни!Илоё мендан қайтмаса, Худодан қайтсин!Мана менинг визиткам.Бирон ёрдам керак б╝лса, тортинмай телефон қилинг -деди.
-Вой, раҳмат, опажон! -деди Бибисувайдо, Илтижонинг онаси узатган визиткани оларкан, севиниб.
11 боб
Т╝фон
Қор ёғмоқда. Гоҳ қиялаб, гоҳо чирпираб, гоҳо т╝зғиб, сассиз - садосиз, жимгина ёғаётир у.
Холб╝ри оппоқ қор учқунлари аро худди сон - саноқсиз метеоритлар ичра й╝ртиб бораётгандай.
У шундай кетиб бормоқда. Шунчаки, мақсадсиз, ёлғиз бир ╝зи тентираб,қор қоплаган қишлоқ й╝лидан тундрадай оқариб ётган дала тамон бормоқда. Б╝ралаб ёғаётган қорда ботиний хотиржамлик,ибтидоий ёлғизлик, мангу ва маҳзун, адоқсиз бир қ╝шиқ бордай, қор ёруғидан Холб╝рининг қалб зулматлари ойдинлашаётгандай, тонги ғира шира, субҳи содиқ каби ёришаётгандай туюларди г╝ё.
-Эҳ, бунчалар шафқатсиз б╝лмаса бу дунё!Ахир, қарийб бир соат аввал ҳам бу оламда мендан бахтлироқ одам й╝қ эди.Онам ҳам хурсанд б╝либ, т╝йга ҳозирлик к╝раётгандия.Илтижонинг телефонда йиғлаб айтган гаплари ҳаётимни бутунлай барбод қилди, руҳимни, вужудимни тирик мавжудод яшамайдиган ╝зга саёраларнинг қум, қуюнли саҳросига айлантириб юборди г╝ё.Ишониш қийин.Кечагина мени яхши рассом экан дея мақтаётган Илтижонинг дадаси бугун т╝нини тескари кийиб олса!Бугун энди:- рассомлар девона, дарвеш, камбағал, ёввойи ва одамови б╝ладилар.Рафаэль Сантидан тортиб то Айвазовский ва Левитангача, Шишкиндан то ╝з қулоғини ╝зи кесиб ташлаган телба Ван Гогларгача барчаларининг қорни нонга т╝ймаган, ╝злари яшаб турган уй ижара ҳақини ҳам т╝лолмай, к╝чага қувилганлар!╬лганларидан кейин эса, картиналари юз миллионлаб долларларга сотилган.Улар ╝з меҳнатларининг роҳатини к╝рмайдиган шундай ахмоқ одамлар! - деб турса.Кап катта раҳбар одам шундай фикрласа, инсон бахтини пул, молу дунё билан ╝лчаса!Қизини бадавлат бизнесмен оилага узатаман дея қасам ичса ва агар қизим менинг гапимни рад этса, ундай фарзанддан кечаман! -деса.Эй фалак!Бу қандай нодонлик!Ким билади, балки менинг ғам -ҳасрат т╝ла юрагимга таскин бермоқ учун, руҳимга осудалик бахш этмоқ учун, юпатмоқ учун шу сокин қорларингни ёғдираётгандирсан.Бу қорли й╝лларнинг кимсасизлиги нақадар яхши!О, сукунатда беғамгина ёғаётган қор, сен менга эътибор бермай жимгина ёғавер! Сен ёққан саринг дилдаги қонталаш жароҳатлар ҳам к╝милиб бораётганга ╝хшайди.Ҳозир, шу тобда сенинг чирпираб учаётган оппоқ учқунларинг аро кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам, кетаверсам ва охири чарчаб, йиқилсам, музлаб қолсам, адолатсиз дунёнинг фитнаю фасодларидан, юрагимни қийнаган ишқ азобидан, ҳижрон қийноғидан қутилсам, ҳалос б╝лсам! Майли, қор, сен т╝хтовсиз ёғиб мени к╝миб юбор! Мени ҳатто онам ва ҳамқишлоқларим ҳам тун б╝йи тошфонар ёқиб, қамиш ва ч╝киртаклар, б╝ғизларигача қорларга ботиб, изғиринли аёз аро изиллаб ғувиллаётган далаларда, дарё соҳилида қорларга туртиниб, овозини ╝зига қайтариб келадиган қор шопирган б╝ронларда исмимни айтиб ҳайқириб, тонгача изласалар ҳам топа олишмасин!Бу дунёдан мангу й╝қ б╝либ кетай!Сен эса яна ҳеч нарса б╝лмагандай жимгина ёғавер -╝йлар эди Холб╝ри.У шундай қайғули ╝й -хаёллар оғушида дала тамон бурилган маҳал,мактаб ховлисидаги болалар ясаган улкан қорбобога к╝зи тушди.Бошига куя еган қуёнтери қулоқчин телпак, эгнига фуфайка билан пахталик шим, оёқларига пийма кийган маст Ғойиб тракторчи эса, чирпираб учаётган қор зарраларига беланганича қорбобо билан астойдитил суҳбатлашарди.
-Салом, қорбобо!Яхшимисан?Бошинга эски челакни кийиб олиб, қ╝лингда супурги билан фаррошларга қ╝йилган ҳайкалдай турибсанми, қотиб?Бундай олиб қаралса, б╝йнингдаги шарфингдан бошқа кийиминг ҳам й╝қ.Бурнинг сабзидан.Ҳеч вақойинг й╝қ б╝лса ҳам, доим кулиб турасан.Худди бир қишда ╝тадиган кетадиган муваққат умрда менга уй жойнинг, бойлигу ҳойи хашамнинг нима кераги бор дегандай, камтарин донишмандлардай ёлғиз ╝зинг бир четда индамай кулиб тураверасан.
Тилинг билан ҳам, қ╝линг билан ҳам бировга озор бермайсан.Сени к╝рганки одамнинг дарров кайфияти к╝тарилади.Ҳатто тинимсиз нолийдиган, жағиллайдиган хотинидан безор б╝либ, к╝чага қочиб чиққан одамнинг ҳам.
Кеча қара, бир ғаройиб туш к╝рибман.Тушимда т╝фон к╝тарилиб, оламни сув босган эмиш.Мен шошилишда насос тополмай, тракторнинг камерасини оғзимда шиширдимда, устига тахталардан боғлаб, кичикроқ чайла қуришгада улгурдим.Бир маҳал хотиним Каполатхон бечорани дахшатли т╝лқинлар дод дегизганича оқизиб кетса б╝ладими.Қ╝лимни узатиб: -Каполатхон, севгилим! -деганимча қолавердим.Кейин шиширилган трактор камерасида сузиб, ёримни узоқ изладим, лекин тополмадим.Кун б╝йи севикли хотиним Каполатхонни чақириб, сув саҳросида ёлғиз сузиб юрдим.Теваракда на биронта қуруқлик на дов- дарахт к╝ринади.Сувдан бошқа ҳеч нарса й╝қ.
-Э, Худо!Наҳотки бутун инсоният, тоғу тошлар, ╝рмону далалар, шаҳру қишлоқлар сув остига ғарқ б╝либ, бу оламда ёлғиз ╝зим қолган б╝лсам! -дея йиғлайман.Кечга бориб қуёш ботгач, чексиз сув саҳросини ёритганича ой к╝тарила бошлади.Осмонда бодроқдай сочилиб, сон саноқсиз юлдузлар порлаб ётарди.Қорним очиб, чанқаб кетдим.Ҳовучимда олиб ичиб к╝рсам, сув чучук экан.Чанқоғим босилди, аммо очлик қийнай бошлади.Сув саҳросида сузиб юриб, юриб, чарчаб, силлам қуриб, ҳолдан тойиб, охири уйқуга кетибман.Бир маҳал шолоплаган товушдан уйғониб кетдим.Бундай қарасам, шиширма қайиғим яқинида сувдан бир аёлнинг боши чиқиб турибди.Мен севинганимдан сакраб ╝рнимдан туриб, шошилишда сузувчи чайлани ағдариб юборишимга оз қолди.