-Каполатхон, севгилим, сенмисан?! -дейман нуқул.Билсам, у Каполатхон эмас экан.У г╝ё менинг бақирганларимни эшитмаётгандек, менга ҳайрат билан қараб турар, нефтдек қоп -қора сочлари ой нурида ялтирарди.Мен дунёга келиб, ундай чиройли аёлни к╝рмаганман.Паризод эканда ╝зиям.
-Синглим, нега индамайсиз? Сизнинг исмингиз нима? Менинг отим Ғойиб. Оламни сув босгунга қадар "Қовункапа" ширкат х╝жалигида тракторчи б╝либ ишлардим.Келинг, қайиққа чиқинг, тортинманг!Назаримда т╝фондан иккаламизгина омон қолганга ╝хшаймиз.Тезроқ қайиққа чиқинг.Бу ерларда одамх╝р акулалар б╝лиши мумкин! -дедим мен, атрофга ҳавотирли олазарак назар ташлаб.
Лекин аёлдан сас -садо чиқмади.Бир маҳал унинг ниманидир еяётганини сезиб қолдим.Қарасам, балиқ!Хомича ейяпти.У балиқни еб б╝либ, сувга ш╝нғидию, қаёққадир ғойиб б╝лди.Соатлаб кутсам ҳам у сув юзасига қайтиб чиқмади.Шунда миямга келган фикрда ╝зим ҳам қ╝рқиб кетдим:
-Ё товба! Ахир бу сув парисику!-деб юбордим, азбаройи ҳайратдан ёқамни ушлаб.У эртасига яна шиширма қайиқ ёнида пайдо б╝лди.Мен энди унинг кетиб қолишини, чексиз сув саҳросида яна ёлғиз қолишимни истамасдим.Гарчанд сув париси менинг гапларимни тушунмаса ҳам жонворлар билан суҳбатлашиш тажрибасига эга б╝лганим учун, бор истеъдодимни ишга солиб, унга гапиравердим.Суҳбатимиз тахминан қуйидагича б╝лди.
-Хоним, билсангиз, т╝фон к╝тарилиб, оламни сув босишидан аввал менинг Каполатхон деган жағи ёмон, гап қайтариб, чакаги тинмайдиган хотиним бор эди.Қ╝йиб берсанг, эртадан кечгача қилдан қийиқ топиб, танбех бериб, жанжал к╝тариб, ҳоли жонимга қ╝ймасди.
-Сен ҳам одаммисан, алкаш тракторчи!Сенга ароқ билан трактор б╝лса бас.Хафталаб даладан бери келмайсан!Худо билади, дала шийпонида нима билан шуғилланасан.Сен жувонмарг биронтасини топиб олгансан чоғи!Бевафо, зинокор!Қ╝шниларимизнинг эрлари деярли ҳаммалари Россияда, Қозоғистонда!Бир неча йиллаб уйларига келмай, қурилишларда ишлаб, фаррош, қоровуллик қилиб б╝лса ҳам, уйига пул ж╝натяпти, ╝ша ёқдан туриб, ховли жойини ╝нглаяпти, қ╝ша қ╝ша мошиналар олиб, ╝ғил уйлаб, қиз чиқаряпти! Сен эса кайф беради деса керосинни ҳам ичасан.Олиангни, уй жойни ароққа алмаштиргансан.Маст ҳолатда трактор хайдаб кетаётиб, агрегатинг билан жарликка қуламасанг илло билло розимасман!-деб эртаю кеч қонимни ичарди.
Мана, Худога айтганим бор экан, т╝фон к╝тарилиб, оламни сув босиб, золима хотиндан қутилдим, ҳалос б╝ллим. Қаранг, мана шунча гапирсам ҳам, сиз чурқ этмай одоб билан тинглаб турибсиз.Гапнинг т╝ғриси, мен сиздай аёлга уйланишни анчадан бери нийят қилиб юрардим.Худо нийятимга етказди чамаси.Агар й╝қ демасангиз, иккаламиз турмуш қуриб, бир ёстиққа бош қ╝йсак -дедим.Сув париси б╝лса жим.Индамайгина овқатланарди.Сукут аломати ризо б╝либ туюларди менга.Назаримда у ҳам кимсасиз ва бепоён океанларда ёлғиз бир ╝зи қолиб кетгану, мени ташлаб кетолмаётгандай эди.Секин секин у менга к╝никиб, эликиб, охири ётсирамай қ╝йди.Мен, "Ишқилиб қ╝лимни тишлаб олмаса б╝лди" дея ╝йлаб, таваккал унинг сочларини силаш учун қ╝л узатдим.Аввалига у майда аррасимон тишларини иржайтириб, ириллаган б╝лди.Кейин к╝никди.Мен ортиқ чидай олмадим.Кийимларимни ечиб, сувга калла урдим ва биз бирга ч╝мила бошладик.Битта балиқни хомича баҳам к╝рдик.Т╝ғри, хом балиқни ейиш қийин, лекин менинг бундан бошқа чорам й╝қ эди.Вақт ╝тган сари бизнинг муносабатларимиз чуқурлашаверди ва биз сузувчи чайлада бирга истиқомат қила бошладик.╬шанда унинг бошқа сув париларидан фарқли жиҳатини к╝риб, ҳайратдан анграйиб қолдим.Унинг чиройли оёқлари бор экан.Аммо оёқ бармоқлари ╝рдак оёқларига ╝хшаш пардали эди.Айниқса сув париси ҳомиладор б╝либ қолганда қувонганимни к╝рсангиз эди.Сув парилари одамзодга ╝хшаб т╝ққиз ойдан кейин эмас, икки хафтада туғар экан.У бирданига т╝ртта кичкина кичкина ╝ғил чақалоқларни туғди.Биз уларни биргаликда парвариш қила бошладик.Чақалоқларга Карлтош, Шарлтош Чарлтош ва Ярилтош дея исмлар қ╝йдик.Бир куни хотиним сув остидан егулик олиб чиқиш учун овга кетган пайт, сузувчи чайламиз палубасида эмаклаб юрган Карлтош, Чарлтош, Шарлтош ва Ярилтош исмли фарзанди аржумандларимиз кутилмаганда сувга тушиб кетишди.Мен жон хавфида уларни қутқариш учун ╝зимни сувга отдим.Аммо кеч б╝лган эди.Ҳарчанд сувга ш╝нғиб изламайин, уларни топа олмадим.
-Чарлтоооош! Шарлтооооош! Карлтоооош! Ярилтооооош!-деб бақиравериб, овозим б╝ғилиб қолди.Кейин чарчаб, ҳолдан тойиб, сузувчи чайлага чиқиб олиб, жуда узоқ, ҳеч кимдан уялмай х╝нграб йиғладим.
-Э, Парвардигор!Энди хотинимга нима дейман?!Болаларни қаровсиз қолдирибсан деб, мендан юз ╝гириб кетиб қолса нима қиламан?! -дея йиғлардим.Эҳ, қандай масъулиятсизлик!Мен энди одамни ютиб юборадиган кимсасиз космик жимликда, ёлғизликда, бу виждон азоблари ичра қандай яшайман?! -дея оҳ чекардим.Охири, ╝зимни ╝зим жазолаш мақсадида океанга ғарқ б╝лиш учун энди сувга сакрайман деб турсам, шумтака болалар бирин кетин сув юзида пайдо б╝лдилар.Мен ҳайрат ичра, худди эс хушидан айрилган одамдай турган жойимда қотиб қолдим.Маълум б╝лишича, улар сув остида жабралар ёрдамида худди қуруқликдаги каби бемалол нафас олаверар эканлар.Вах, мана ҳақиқий м╝жиза! - дейман ╝зимга келиб.Шундай қилиб биз яна аввалгидай бирга яшай бошладик.Бир куни улкан сузувчи шаҳарга дуч келдик.Шаҳар ҳокими меҳрибон одам экан.Бизга шаҳар четидан ер ажратиб беришди.Мен ╝ша жойга минг машаққат билан икки қаватли чайла қурдим.Биринчи қаватда болалар, юқорида эса мен иккинчи хотиним сув париси билан яшай бошладим.Болалар секин аста улғайиб, мактабга қатнайдиган б╝лишди.Ҳамма муаммо улар вояга етганда бошланди.Болалар турли диний секталарга аъзо б╝либ кетишди.Улар диний масалада келишолмас, натижада кечагина аҳил иноқ юрган ака укалар бир бирлари учун ашаддий ёвга, ёвуз душманга айландилар.
Мен уларга: -Болаларим, ахир сизлар бир отанинг ва бир онанинг фарзанларисизлар!Динингиздан миллатингиздан, ирқингиздан қатъий назар, барчангиз бир оила фарзандларидай аҳил иноқ яшашларингиз керак!Уруш жанжал й╝ли тубсиз жарликка, ҳалокатга элтийди! -дея жуда к╝п насихат қилдим.Лекин улар менинг гапимга қулоқ солмадилар. К╝п ╝тмай улар бир бирларини иблис, сатана дейдиган одат чиқаришди.Туғишган биродарлар орасидаги ╝заро уруш жанжаллар шу даражага бориб етдики, охири улар икки қаватли чайламизга бензин қуйиб, ╝т тортиб юборишди.Яшаш жойимиз сувга яқин б╝лгани учун биз ╝зимизни сувга отдик.Болалар ҳам.Барча қулайликларга эга қ╝шқаватли чайламиз ёниб кетди.Океандан эсаётган шамолда қасра қуср ёнаётган чайламиздан учган олов эса бошқа уйларга ҳам илашди.Натижада сузувчи шаҳар ёна бошлади.Дахшатли ёнғинни аранг ╝чиришди.Мен ҳамон ёрдам с╝раб бақирар эдим.Қирғоққа одамлар йиғилди.Шаҳар ҳокими ҳам келди. У қ╝лидаги овозкучайтиргич ёрдамида менга гапира бошлади:- Ҳурматли жаноб!Биз сизларни сузувчи шаҳримиз бортига олгандик.Лекин сизлар шаҳримизга ╝т қ╝йиб юбордиларинг!Энди, биз сизларни шаҳарга киритолмаймиз!╬ша ёқда сузиб юраверинглар!Сизлар яхшиликка ёмонлик билан жавоб берар экансизлар!Аблахлаааар! -дея бақирди у.
-Ҳурматли ҳоким жаноблари, майли, сузувчи шаҳарга бизни киритмасангизлар ҳам, ҳеч й╝қ шиширилган трактор камерасини қайтариб беринглар!Акс ҳолда мен сувга ғарқ б╝лишим мумкин! -дея бақирдим.Шаҳар ҳокими баджахлроқ одам экан, этигининг қ╝нжисидан кнопкали пакки пичоғини чиқариб, ғазаб билан шиширилган трактор камерасига урди. Кейин уни йиртиб, сувга улоқтирди.Уйғонсам, тушим.
Холб╝ри шу тариқа тинимсиз алжираётган ароқх╝р Ғойиб тракторчининг гапларини тинглаб тураркан, яна қорларни ғарт ғурт эзиб, й╝лида давом этди.