Выбрать главу

Шу онда дунё Холб╝ри учун кимсасиз ва поёнсиз қабристонга, зулматли б╝шлиққа айланиб қолди г╝ё.У курсига ч╝каркан, кафе ойнасига маъносиз термулганича қанча ╝тирди, эсида й╝қ.У фақат официант кириб, камчиликлар й╝қми? -деганидагина ╝зига келди.К╝з ёшларини кафтига артиб официантга: -Оғайни, ароқ борми? -деди.

-Бор, қанақасидан? -с╝ради официант, дафтар қаламни ҳозирлаб.

-Қанақа ароқ б╝лса ҳам майли -деди Холб╝ри.Кейин қ╝шимча қилди: -Кейин, диджейга айтиб биронта ҳофизнинг севги, айрилиқ, хижрон ҳақидаги дардли қ╝шиқларидан қ╝йдиринг. Қ╝шиққа алохида т╝лайман -тушунтирди у.

-Х╝п б╝лади.Ҳозир диджейга айтамиз, у ажойиб қ╝шиқларидан қ╝йиб беради -деди официант ва б╝лгини тарк этди.Официант чиройли графинга қуйилган ароқни олиб келган маҳал қ╝шиқ ҳам янграй бошлади.

Холб╝ри графиндаги ароқдан қадахга қуйиб, к╝злари т╝ла жиққа ёш билан севги ҳақидаги тенгсиз қ╝шиқни тинглаганича пайдар пай ичаверди.Қ╝шиқ тугаб қолса, у официантни чақирар, қ╝шимча ҳақ т╝лашини айтиб, унга қ╝шиқни яна қайта қ╝йдирар, қ╝шиқ оҳангига мос тебраниб, ҳофизга ж╝р б╝лар, ҳар замонда ароқдан ичиб қ╝яр, мастликдан жилди чиққан к╝зларини г╝лайтириб, оғзини чапиллатганича ялқовлик билан газаки қиларди.Кейин нима б╝лганини билмайди.╬зига келиб к╝зини очгандагина у ╝зининг уйда эканини сезди ва беихтиёр: -ҳайрият, тушим экан -деб қ╝йди.Лекин к╝рган кечиргани туш эмас эди.Буни у онасининг йиғлаётганидан англаб етди.

-Бу яна нима к╝ргилик?!Шунақаям ичасанми, болам?Д╝стларинг аранг уйимизга ташлаб кетишдия сени!╬зини билмай қолгунча ҳам ичадими одам деган? Мастликда биронтаси билан муштлашибсан шекилли, пальтонгни бир енги й╝қ!Ч╝нтаклари ҳам йиртилиб, тугмалари узилиб кетибди.Телпагинг худди улоқда отлар уюри тепалаб ╝тгандай ялпайиб, йиртилиб, астар пахтаси чиқиб қолибди. Б╝йнингдаги шарфингнинг қайда қолганини Худонинг ╝зи билади.Э, усти бошку топилар, лекин уйланадиган ёш йигит, шунақа ичкилик ичиб юрсанг, сенга ким қизини беради?!Ахир биттаю битта фарзандим б╝лсанг!Мен ҳам к╝зим очиқлигида бундай одамларга ╝хшаб келин олиб, невара к╝рсам дейман! Отанг раҳматлининг руҳини чириллатма! -дея йиғларди у.

Онасининг бу гапларидан Холб╝рининг к╝зларига дунё бадтар қоронғилашиб кетди.У ╝рнидан турган эди боши шишиб ғовлаб кетгандай туюлди.Боши бош эмас, полвонлар к╝тарадиган ч╝ян гантелга ╝хшар, ташналикдан лаблари қақраб, ичи вулқон м╝рисидай ёнарди.Холб╝ри бир неча ч╝мич сув ичса ҳам чанқоғи қонмагач, қанд касал б╝либ қолибман шекилли деб қ╝рқиб кетди.Ярим челак сувни ичаркан, ниҳоят у онасининг ёнига тиз ч╝киб, кечирим с╝ради.

-Ая, мени кечиринг.С╝з бераман, бу ахмоқчилик энди ҳеч қачон такрорланмайди!Ичкилик деган жирканч иллатнинг яқинига й╝ламайман -деди у онасининг тиззасига бошини қ╝йиб.

Она к╝зларида ёш билан девордаги эрининг портретига ╝йчан термулганича, Холб╝рининг б╝ри юнгига ╝хшаш қуюқ ва дағал сочларини силар эди.

13 боб

Мактуб

Холб╝ри дарё соҳилига элтгувчи, икки ёни б╝зтикану янтоқлар билан қопланган илонизи с╝қмоқдан одимлаганича хутор харобалари сари бораркан, с╝қмоқ устида учиб юрган бир гала оппоқ капалаклар гоҳ ╝т -╝ланларга, гоҳ буталарга қ╝нар, с╝нг яна тентираб парвозни давом этдирар, г╝ё улар ҳам Холб╝рига эргашиб, хутор харобалари тамон кетаётганга ╝хшар эдилар.Бу хуторда авваллари қорақалпоқлар яшарди.Улар шу дарё соҳилларида шоликорлик ва чорвачилик билан шуғилланишар, балиқ овлаш ҳам уларнинг севимли хунари ва тирикчилик манбаи эди.Дарёда сув к╝пайиб, жарлар қулаб, тошқин хутор аҳолиси ҳаётига тахдид солавергач, улар дарёдан узоқроққа "Қовункапа" қишлоғи ичкарисига к╝чиб кетишган.Ҳозир у хутордан лойпахса деворларнинг вайроналарию, бир неча туп, танасига қулоч етмас қари толлар қолган ҳалос.Баъзи толларнинг т╝нкалари сақланиб қолган.╬ша т╝нкалардан бирига ╝тираркан, Холб╝ри этюдникни ╝рнатиб, дарё жарларига туташ баҳорий далаларни, соҳилдаги сувлари ойнадек ялтираб ётган шолипояларни, дамба тамонда буралиб оқаётган дарёни, дельта қамишзорларию қ╝ғазорларини, жийдазорлару толзорларни мойб╝ёқ билан матога мухрлаш учун ҳозирлана бошлади.Бу жойлар Холб╝ри учун Маккадай муқаддас.Чунки бу ерларда унинг болалиги кечган.Болалик чоғларидаги танасига қулоч етмас юзлаб азим тераклар ва баҳайбат толлар, ариқларда т╝либ -тошиб оққувчи тоза, зилол сувлар, теракларнинг шохларида хас -хашаги осилган минг -минглаб чумчуқларнинг инлари, қулоқни қоматга келтирувчи қушлар шовқини, арқонлари азим тераклар танасига боғланган беланчакларни тебратиб алла айтаётган боғча холалар, қ╝лларини оғзига к╝вача қилганича ҳайқириб, жазирама далаларда кетмонларини ялтиратиб ишлаётган одамларни чойга чақиргувчи ошпаз хотинни, унинг кенг далар узра тарлондай учгувчи ╝ткир ва ╝ктам овозини у бот -бот эслайди.Қани энди мевалари олтиндай товланган ╝рикзорларни, узумзор четидаги баланд капада ╝тирганича: -ҳайт! ҳайт! -дея бақириб, чуғурчуқларни, узумзорлар устидан гурас -гурас учган қораялоқлар галасини ҳайдаётган, симларга осилган туника идишларни шақиллатиб, еб т╝ймас қушлар галасини ч╝читаётган боғбон Мамассағбувани ҳам ╝з асарларида акс этдирса.Шундай ╝й -хаёлларга ч╝мар экан, Холб╝ри узоқ -узоқларда, кенг дала этакларида ортидан чанг т╝зон к╝тарганича ишлаётган трактор тасвирини ҳам б╝ёқ билан ишлай бошлади.Трактор эса Холб╝ри ╝тирган толлар соясидаги хутор вайроналари тамон ╝з ортидан бир гала қалдирғочларни эргаштирганича тобора яқинлашиб келарди.Агрегат дала четига чиққанда Холб╝ри трактор хайдовчисини таниди.У Ғойиб тракторчи эди.Ғойибх╝жа, трактор кабинасида ╝тирган куйи бир зум расм чизаётган Холб╝рига қизиқиш билан термулиб тураркан, ╝томоч моторини ╝чириб, ерга сакради.У ариқчадан сакраб ╝тиб, толлар соясига ╝зини урганича, юз ва б╝йин терларини кепкасига артиб, Холб╝рига яқин келди.

-Ҳорманг, хорманг, Холб╝ри!Ие, менинг тракторимни ҳам чизиб қ╝йибсизку!Э, яшанг!Отангизга раҳмат!Худо ҳохласа, қизимни куёвга узатишимдан аввал уйларимизни ремонт қилиб, айвоннинг к╝ринадиган жойига қорли тоғларга туташ дала манзарасини ишлаб берасиз.Хизмат ҳақини келишамиз.

Биласизми, бир пайтлар ёшлигимда мен ҳам рассом б╝лишни орзу қилардим.Энди, бошловчи рассом деган натурага қараб ишлаши, расм чизишни ╝рганиши керакда.Мен ҳам кеч куз хирмондаги варақалар шовқинида қулоқлари батанг битиб, чанг т╝зонда қув қув й╝талиб қулдек ишлаётган, бошига яғири чиқиб кетган д╝ппи кийган, тиринка шимлари етмишямоқ, эски пахталик чопони ичидан к╝ринадиган майкаси чириб, илма тешик б╝либ кетган, оооозғин, дудланган балиқдай қоқсуяк, қилтириқ, к╝кк╝з колхозчининг суратини чиздим.Чизсам, колхозчи тоғанинг жаҳли чиқиб, недурки сен мени калакатура қилиб чиздинг.Бу билан сен барча совет меҳнаткашларини, пахтакорларини масхара қиллинг!Сен халқ душманини б╝ғиб ╝лдирибпеяқалей!Сенга Гулагдаги ╝лим логирларининг б╝тқаси ҳам, ╝қ ҳам ҳайф!Яшасин, ╝ртақ Сталин! -дея кекирдагимдан хиппа б╝ғиб қ╝йган маҳал унинг чангалидан аранг қутилганман ва шу-шу расм чизмайман.

Кейин бир сидра шоир б╝лишга ҳам уриниб к╝рдим.Чунки ╝ша пайтлари синфдошим -ҳозирги хотиним Каполотхонни севиб қолган эдимда.Бир куни унга шеърий мактуб ёзиб, дугонаси Саполатхондан: -шу ишқ -муҳаббат руҳида ёзилган мактубимни дугонангиз Каполатхонга бериб қ╝йсангиз деган маънода илтимос қилдим.

Буни қарангки, Каполатхоннинг дугонаси Саполатхон ҳам мени телбаларча севарканми, ё дугонасига хасади келганми, ҳуллас мен ёзган хатни йиртиб ташлаб, ╝рнига ╝зи бир мисра шеър ёзиб, Каполатхонга берибди.Мен ╝ша кеч ширин ҳаёллар оғушида деярли тонгача мижжа қоқмай чиқдим.Нуқул, мактубимни оҳ чекиб, ойдинда йиғлаб, қайта қайта ╝қиётган, уни гоҳ ╝пиб, к╝зларига суртаётган Каполатхонни узуликсиз ╝йлайвердим.Тушимда мактабга борган эмишману, ёнимда ╝тирган Каполатхон домла доскага бир нарсаларни ёзаётган маҳал секингина менга жавоб хатини узатган эмиш.Хатни ╝қисам, у: -Ғойибх╝жа ака, мен ҳам сизни севаман, сизсиз яшолмайман, жоним!Ҳурмат билан, сизнинг ишқингизда телбаланиб қолган севгилингиз Каполатхон -деб ёзиб қ╝йибдилар.Шу маҳал уйғондиму ҳосиятли тушдан қувониб, чала пуча нонушта қилганимча, очилиб, китоб дафтарим сочилиб кетмаслиги учун даста -тутқичи й╝қ попкамни махкам қ╝лтиқлаб, мактабга қараб чопдим.Мактабга борсам, Каполатхон севгилимнинг авзойи бузуқ.У кела солиб, йиғлаб, мактубни ғижимлаб юзимга отаркан, оғзимга қаратиб шапалоқ тортиб юборди.Мен турган жойимда ҳайкалдай қотиб қолдим.Кейин ерда ётган мактубни олиб, ╝қисам, ичида бутунлай бошқа ёзув.