Саполатхон у қоғозга:
Каполатхон, санинг ишқинг мани жарт -журт ╝сиртирдий!
деб ёзиб қ╝йибди.
Нима қилишимни билмайман.Каполатхон севгилим партага юзтубан ётволиб ҳ╝нг -ҳ╝нг йиғлаяптилар.Унга ачиниб кетдим.Секин бориб, уни юпатишга харакат қиларканман:
-Каполатхон, бу шеърни мен ёзганим й╝қ!Она табиат ҳаққи!Ишонмасангиз, менинг дастхатимни солиштириб к╝ришингиз мумкин!-дедим. Лекин Каполатхон барибир менинг гапларимга ишонмади.
У то мактабни битиргунимизча менга гапирмади.Мен эса уни севардим, усиз ҳаётимни тасаввур қилолмасдим.Яхши денг, бахтимга ╝ша пайтлар инсоният экстрасенслик деган дардга мубтало б╝лди.Бир тамонда Кашпировский, яна бир тамонда Алан Чумаклар олис масофадан туриб шиша банкалардаги сувларга дам солардилар.Минг, миллионлаб касаллар ╝ша дам солинган сувларни ичиб, дардлардан кушод қутилиб, мусаффо б╝либ, соғайиб кетганларини ╝з к╝зимиз билан к╝рганмиз.Бирин кетин ╝зга сайёралик гуманоидлар номаълум учар жисмларда она сайёрамизга ташриф буюра бошладилар.Бир куни велосипедда даладан кеч қайтаётиб, менинг мийямга бир ажойиб ғоя келди ва уйга бориб, инсониятга номаълум имлода битта мактуб ёздимда, уни ота онамга к╝рсатдим.Улар номаълум имлода ёзилган мактубни ╝қий олмай, савол назари билан менга термулдилар.Мен уларга вазиятни тушунтириб, бугун даладан келаётганимда велосипедга к╝зга к╝ринмас оғир мавжудодлар мингашгани ва велосипеднинг юриши ғоят қийинлашиб кетгани, уни ҳайдайман деб, з╝риқишдан терлаб пишиб кетганим, с╝нг харсиллаб нафас олаётган к╝ринмас мавжудодлар менга шу мактубни тутқазгани ва велосипеднинг юриши бирдан енгиллашганини айтдим.
Албатта бу гаплардан бечора ота -онам қ╝рқиб кетдилар.Онам бечора қоғозга дахшат ичра термулиб: -болам бу имлони биз тушунмасак, балки ╝зинг уни бизга ╝қиб берарсан -дедилар.
Мен худди мактуб ╝қиётгандай қоғозга қараганимча гапира бошладим: -Ҳурматли Ғойибх╝жанинг ота онаси!Биз "Медуза" галактикасидан келган гуманоидлар Ер сайёрасида илмий тадқиқод ишларини олиб бормоқдамиз.Сизларнинг ╝ғлингиз Ғойибх╝жа эса, бизнинг Ер шаридаги ишончли вакилимиздир!Агар Ғойибх╝жани зудлик билан синфдоши Каполатхон деган қизга уйлантирмасангизлар, биз Ғойибх╝жани ╝зимиз билан олиб кетамиз ва лазер қуролларидан ╝ққа тутиб, Ер сайёрасини илма тешик қилиб ташлаймиз!Айниқса "Қовункапа" колхозининг раиси Исканақул Каркидоновнинг икки қаватли уйига термоядровий қанотли ракеталар отиб, кулини к╝кка совурамиз!
Сизларга бир ой мухлат!
Ғазаб билан, "Медуза" галактикасидан келган ёвуз гуманоидлар эскадриляси.
Мактубни ╝қиб эшиттиришим билан бечора онам шилқ этиб хушидан кетдилар.Отам иккимиз уни аранг хушига келтирдик.
Шундан кейин номаълум имлода битилган мактуб бутун қишлоқда сенсацияга, шов -шувга айланди.Ҳозир балки одамлар ундай нарсаларга ишонмас.Аммо у маҳаллар бутун инсоният ╝зга сайёраликлар ташрифига ишонар эдилар.Ҳатто мутараққий Европа ва Ғарб давлатларида яшайдиган одамлар ҳам.Туяни шамол учирса, эчкини осмонда к╝р деганларидай, қовункапаликлар, айниқса севгилим Каполатхоннинг ота онаси, қишлоқ аҳли ва ҳатто "Қовункапа" колхозининг раиси Исканақул Каркидоновлар ҳам бу сирли мактуб ростдан ҳам гумоноидлар тамонидан битилганига ишонмасаларда, "Мабода рост б╝лсачи?Унда кеч б╝лмайдими?"деган ╝йда ╝заро кенгашиб, Она сайёрамиз ва инсоният, айниқса, бегунох норасида г╝даклар ҳаётини сақлаб қолиш кераклигини айтиб, Каполатхоннинг ота онасини к╝ндирдилар.Брезент ёпқичли, эски, шалоғи чиққан "Виллис" хизмат машинасини ╝зга сайёраликларга айтиб, биронта вақт машинасига алмаштириб олиш илинжида Исканақул Каркидонов т╝й харажатларини ╝з зиммасига олди. Т╝й куни бедапояга дастурхон тузаб қ╝йинглар, "Медуза" галактикасидан олий мартабали меҳмонлар келади -дедим.Буйруғим бажо келтирилди.Камбағал одам ╝лса, жанозасига ҳам бормайдиган калондимоғ Исканақул Каркидонов ╝зи шахсан т╝йда ош ташиб юрди.Т╝йга шаҳардан ҳушовоз отарчи Запарғани келиб, роса даврани қизитди.Т╝йга Ғойибх╝жанинг ╝зга сайёралик д╝стлари келса к╝рамиз деб т╝планган одамлар оломони т╝йхонага сиғмай кетди.Улардан бири сабри чидамай менга:
-Ғойибх╝жа!Гуманоид д╝стларинга таклифнома юборувмидинг ╝зи?!Нега уларнинг ҳануз дараги й╝қ?! -деди.
Мен унга: -Нега дараги б╝лмас экан? Ана бедопоянинг устида ҳайбатли учар тарелкалар муаллақ турибдию!К╝рмаяпсанларми?Э, дарвоқе, улар оддий одамларга к╝ринмайдиларку.Ҳа, майли мен улар билан салом -алик қилиб қ╝яй! -дедим.
Кейин юлдузли осмонга қараб: -Келинглар, азиз меҳмонлар!Ҳуш келибсизлар!.. Ие, Каполатхон иккимиз асал ойини ╝зга галактикаларда ╝тказишимиз учун бизга янги, ёғи артилмаган учар тарелка совға қилибсизларда!Раҳмат, оғайнилар, раҳмат!Й╝қ, й╝қ, ҳаммаси яхши!Раис Исканақул Каркидоновнинг уйига лазерли ракета хужумларини уюштирманглар!У киши шу ерда сопол товоқларда меҳмонларга ош ташиб юрибдилар!Колхоз ғазнасидан ╝ғирланган йирик ҳажмдаги маблағларни жойига қайтариб қ╝ймоқчилар! -дедим.
Т╝йдаги тамоми одамлар мен юзланиб гапираётган ёққа қараб турардилар. Шуйтиб десангиз, Каполат бонуга бир тийинсиз уйланиб олганман.
Каполатхон б╝лса, мени сассиқ тракторчи, саводсиз дея камситгани камситган.Лекин мен талантли механизаторман.Сиз эса рассомсиз.Уйлансангиз, хотинингиз сизни ҳурмат қилиб, бошига к╝тариб юрса керак -деди Ғойиб тракторчи ва негадир анчагача жимиб қолди.
Холб╝ри унинг к╝нглини к╝тариш учун гапира бошлади:
-Лекин, Ғойиб ака, сиз асло ╝кинманг.Тракторчи б╝лсангиз ҳам, сиз билан бизни боғлаб турган умумий, к╝зга к╝ринмас бир ришта бор.Биламан, сиз ҳам баъзан ёзги далалар этагида каккуларнинг ҳасратли оҳига қулоқ тутганча т╝хтаб, жилмаясиз.Тонгда тиғ ураётган қуёш нурларидан к╝зларингиз қамашиб, далалар узра вижирлаб сайраётган т╝рғайларга к╝зларингиз узра кафтингизни соябон қилиб қараганингизда қалбингиз завқу шавққа т╝лади. Ботаргоҳда қушлар шовқинини, сукунатда искаптопарлар ғинғиллаб, чигирткалар чириллаётган маҳал узоқ - узоқлардаги овозлар ҳам аниқ тиниқ эшитиладиган шом ҳасратини севасиз ва шолипояларида бақалар ж╝р б╝либ куйлаётган дарё соҳили узра оҳиста к╝тарилаётган паришон ойга ҳайрат билан узоқ термуласиз.Сиз билан бизни, бутун ╬збекистонда яшаётган халқларнинг қалбларини диёримизнинг шундай бетакрор г╝зал манзаралари, юрт ишқи, ватан муҳаббати боғлаб туради-деди у.
Бу гаплардан Ғойиб тракторчи каттакон тол т╝нкасида ╝тирган куйи, кепаксини к╝зларига босиб, елкаларини силкитиб жимгина йиғлай бошлади.
Холб╝ри расм чизишдан т╝хтаб, Ғойиб тракторчини юпатишга тушди:
-Ие, Ғойиб ака, сизга нима б╝лди?Нега йиғлаяпсиз?Йиғламанг -деди у.
Ғойибх╝жа эса ╝рнидан туриб, кепкасини бошига кийяркан, Холб╝рини қучоқлаб, махкам бағрига босди.
-Раҳмат, ука, борингизга шукр.Мени тушинадиган одамлар ҳам бор эканку бу дунёда.Ахир бир кун мен ҳам ичкиликни ташларман, одам б╝ларман, т╝ғрими, ука.Мен сиздай укам, б╝лишини жуда жуда ҳохлардим.Қани энди сиз бизга куёв б╝либ, қизим Нортожига уйлансангиз!Бир умр фахрланиб юрардим.Қизим Нортожининг бироз ёши ╝тиб қолган.Аммо у жуда эсли.Баъзан уйга маст б╝либ келсам, онаси жағиллаб, менинг қулоқ мийямни еса, бечора қизим трактор хайдаб юравериб тупроқ б╝либ кетган сочларимини силаб: -Хафа б╝лманг, дадажон.Ойим жавраганлари билан сизни яхши к╝радилар -дейди, к╝нглимни к╝тариб.Аслида мен аблах алкашни деб қизим бечоранинг бахти боғланган.Қизи яхшию, отаси алкашда -дея совчилар остонамизни хатламайди.Гоҳида: -Қизим, мени кечир.Мен аблахни деб сен ╝тириб қолдинг.Сал ╝нглироқ б╝лганимда сен подшоларга келин б╝лардинг, малика б╝лардинг!Нима қилай, эрта билан энди ароқ ичсам ҳар нарса б╝лай деб қасам ичиб, к╝чага чиқаману, яна қандай ичиб қ╝йганимни ╝зим билмай, уйга маст ҳолда қайтавераман.Худди сеҳрлаб қ╝йилгандай!Менга ҳам бир куни Худо инсоф бериб қолар, қизим -дейман.Қизим б╝лса: -Дадажон, ундай деманг, сиз дунёда энг яхши дадасиз -дейди.Наҳотки энди шундай сабр қаноатли, ақлли, кечирувчан қизим қари қиз б╝либ қолса, наҳотки уни энди йигитга эмас, уй к╝риб, хотин қ╝йган, ёши ╝тган одамга эрга берсам!Э, Худо, ахир у ҳам дунёга умид билан келганку!Қизим Нортожига ҳам бахт ато эт! -дея ╝йлаб, кечалари уйқум қочиб кетади, Каполатхон ёстиқдошим уйғониб кетмасинлар деб к╝рпани тишлаб, з╝риқишдан манглай ва б╝йин томирларим чилвирдай б╝ртиб, унсиз йиғлайман -деди Ғойиб тракторчи, к╝з ёшларини офтобда ╝нгиб кетган катак к╝йлагининг енгига артиб.С╝нг Холб╝ридан кечирим с╝раб, ариқдан хатларкан, трактори тамон й╝налди.