Выбрать главу

Холб╝ри нима дейишини ҳам билмай ╝йланиб қолди. Унинг теварагида битта оппоқ ёлғиз, етим капалак пилдираб учиб юрарди.У уча уча, этюдникнинг қирига қ╝нди.

14 боб

Тадбиркор аёллар

Дуб дарахтидан ясалган қимматбаҳо стол атрофидаги курсиларда ╝тирган Бибисувайдо билан Ғиштхонлар ҳашаматли меҳмонхонанинг хорижий мебелларини ҳайрат билан кузатар эканлар, уларнинг юзларида гарчанд табассум зохир эсада, ичларини хасад итлари тимдалар эди.

-Оббо сизей!Бир опамни й╝қлай дебсизда а?Яшанг!╬зи эрталабдан боғимизда зағизғон шақиллаятувди, сизларнинг келишларингиз экан.Ҳуш келибсизлар!Қани, манабу ноз -неъматлардан олиб ╝тиринглар.Олинглар -деди Илтижонинг онаси Соддагул, меҳмонларга чой қуйиб узатарканлар.Кейин яна қ╝шимча қилди: -Айтгандай, Бибисувайдо, бу синглимизни менга таништирмадингизку, исмлари нима?

-Ҳая, эсим қурсин.Манабу г╝зал меҳмонхона жихозларига ҳушим кетиб... Танишинг, опа.Бу аёлнинг исми Ғиштхон.Балки бу исм исмдан к╝ра таҳаллусга ╝хшаб кетгани учун сизга бироз эриш туюлаётгандир.Гап шундаки, оналари опамга ҳомиладор б╝либ юрган пайтлар, оталарининг тушига бир ч╝ққи соқолли чол кириб, унинг қ╝лига соф олтиндан қуйма ғишт тутқазибди.Оталари ╝з тушларини опамнинг оналарига айтсалар, у аёл: -Вай, дадаси, сизнинг тушингизга Хизр бува кирибди.Энди бойиб кетарканмиз деб хурсанд б╝либдилар.Кейин қизлари, яъни Ғиштхон опам дунёга келганлар ва унга Ғиштхон дея исм қ╝йишган.Лекин к╝п ╝тмай, қ╝шнилари билан қонли низо юзага келган ва қ╝шниси хумдонда яхшилаб пишитилган ғишт билан орқа мийяларига оғир тан жарохати етказиши оқибатида Ғиштхон опамнинг оталари воқеа жойида анов б╝лганлар... вафот этганлар.Шу шу Ғиштхон опам отасидан эсдалик ╝ша муқаддас исмни ╝згартирмай, мардона яшаб келяптилар -тушунтирди Бибисувайдо.

-Вой, ғишт билан урмай қ╝лгинанг сингур жувонмааааарг!Бир одамнинг умрига зомин б╝либдия.Қ╝шнинг ёмон б╝лса к╝чиб қутиласан деганлари шуда.Амакимиз ╝либ қутилибдилар.Худо раҳмат қилсин бечорани.Г╝рлари нурга т╝лсин.К╝п сиқилаверманг, айланай Ғиштхон, бу ҳам б╝лса тақдир, Худонинг амри.Одамзод юрибман, турибман деяверар экану ╝зининг қачон, қаерда, қай тарзда ╝лишини билмас экан.Энди, тақдирга к╝нмай иложимиз қанча.Қазоси етса, қози ╝либди дейдиларку.Мана, ортларидан сиздай яхши фарзандни қолдирибдилар, ҳайру эҳсон, ч╝пи чироқ, дуои фотиха қилиб, руҳларини шод қиласиз -деди Соддагул.

-Раҳмат, опажон -деди Ғиштхон, б╝йнидаги ҳарир шарфининг бир учига к╝з ёшларини артиб.

-Э, суҳбатимиз жуда қайғули б╝либ кетдику.Келинглар, яхши гаплардан гапирайлик.Бу, опажон, қизингиз Илтижохон к╝ринмайдилар, ╝қишга кетганмилар? -гапнинг ╝занини бошқа ёққа бурди Бибисувайдо.

-Ие, ана ҳалос!Т╝палонда сизни т╝йга айтиш эсдан чиқибдию!Вой бу т╝й қилиб, қиз узатиш осон эмас экан, ╝ргилай.Шошилишда жуда к╝п к╝нгил етарлар эсдан чиқиб, т╝йга таклиф қилинмай қолиб кетибди.Бир нечтаси ҳалиям мендан хафа.Илтижо қизимни турмушга узатдик айланай.Бир йил б╝лди.Битта неварамиз ҳам бор.Т╝й шаҳардаги энг к╝ркам ресторанда ╝тган.Минглаб казо казо меҳмонлар ташриф буюрдилар. Т╝йни Запарғани деган отарчи йигит роза қизитди.Ҳаааа.Мана, манабу альбомда т╝й суратлари бор.Видеосини к╝рсангиз!-деди Соддагул.

С╝нг, сервантдан каттакон альбомни олиб, Бибисувайдога узатди.Бибисувайдо билан Ғиштхон альбомдаги т╝й суратларини катта қизиқиш билан тамоша қила бошладилар.

-Ҳаааа, мана буни т╝й деса б╝лади!Столлари олтинданми дейман?Эркакларнинг б╝йинларида капалакнусха б╝йинбоғлар, тилла тишларида қимматбаҳо 'Гавана' сигараларини тишлаб, қ╝лларида коньякли биллур қадахларни ч╝қиштирмоқдалар!Аёлларнинг к╝йлаги рестораннинг мармар полида қумлоқни ялаган денгиз т╝лқинларидай судралиб юрибди.Бу к╝йлак жонворлар й╝қ деганда юз минг доллар турса керак? -қизиқсинди Бибисувайдо.

-Куёв -келин ҳам бир бирига худди қуйиб қ╝йгандек, олтин узукка олмос к╝здай муносиб -қ╝шиб қ╝йди Соддагул.

-Ҳа, куёв бола ҳам келишгангина йигит экан, Илтижохон ҳам афсонавий парилардек очилиб кетибдиларда ╝зиям.Мана бу бошқа гап, опа.╬зларингизга ╝хшаган бой-бадавлат одамлар билан қуда -анда б╝либсизлар. Қизингизга муносиб куёв топибсиз.Муборак б╝лсин!Икки ёш қ╝шгани билан қ╝ша қарисин!Б╝ёқларга беланиб юрадиган анави сассиқ художник сизларга т╝ғри келмас эдида.Тенг тенги билан, тезак қопи билан дейишадику.Аттанг, шундай т╝йда қатнашолмай қолибмиз!Т╝йга айтсангиз, Ғиштхон опам билан келиб, 'Лазги'га ╝йнардик.Ғиштхон опам битта ғиштнинг устида қ╝лларини илондай билтанглатганича бир оёқда рақс тушиб, ╝з ҳаракатлари билан достон айтадилар, достон!Ҳа, майли.Ҳали к╝п т╝йлар қиласиз.Худо ҳохласа неварангизнинг суннат т╝йида ламбадага ╝йнаймиз -деди Бибисувайдо.

-Раҳмат, Бибисувайдожон, синглим, илоё айтганингиз келсин -деди Соддагул хурсанд б╝либ.

Кейин ╝рнидан туриб, ошхонага й╝налар экан: -Сизлар бемалол суҳбатлашиб, еб ичиб ╝тиринглар.Мен дарров қ╝й ёғига битта палов дамлайман.Музлатгичда кийикнинг г╝штидан бор -деди.

-Й╝қ, й╝қ, опажон, раҳмат, уринманг.Паловни янаги келганимизда ермиз.Биз бир жойга боришимиз керак -деди шоша пиша Бибисувайдо.

-Ие, бу қанақаси?Товба! Озиб ёзиб, бир келиб, ош емай кетасизларми?Бугун якшанба, дам олиш кунику?Ё сизлар якшанба куни ҳам ишлайсизларми? -деди ҳайрон б╝либ Соддагул.

-Ҳамма гап ана шундада, опажон.Иш б╝лса қани, якшанба кунларини қ╝йинг, керак б╝лса кечасию кундузи тинимсиз ишлардик. Иш й╝қда.Эркаклари мардикорчилик қилиш учун Россия, Қозоғистонга кетган қишлоғимиз худди иккинчи жаҳон уруши пайтидаги қишлоқлар каби хувиллаб қолган.Эрлари мардикорликка кетган қишлоғимиз аёлларини иш билан таъминлаш учун Ғиштхон опам билан 'Ғиштхонбибисувайдо ЭЛТД ' деган хунармандлик товарлари ишлаб чиқарувчи кичик корхона очмоқчи эдик.Банкдан кредит олайлик десак, фойиз ставкалари жуда баланд экан.Унақа фойиз ставкали кредитни олган тадбиркор албатта банкрот б╝лади.Охири ╝йлай ╝йлай, бу масалада ёрдам с╝раб, сизга мурожаат қилишга қарор қилдик.Шу, ишимизни юргизиб олишимизга ╝зингиз ёрдамлашинг, Худо ҳайрингизни берсин, опажон!Қишлоқ аёллари ишга жойланса савоб б╝лади.Фойиз устамасини сал й╝лида қилиб берсангиз, Ғиштхон опам иккимиз тилхат ёзиб, қ╝л қ╝йиб берардик.Бизга ишонинг, опажон.Биз бировнинг ҳаққидан қ╝рқамиз.Бировнинг ҳаққи пулсиротда тутар экан.Бу ҳақда ривоят ҳам бор.Қадим замонда бир подшо эл -улусга чаён солиғи солибди.Подшо у чаёнлардан зиндонларидаги махбусларни азоблаш учун фойдаланар экан.Ҳар бир маҳалла бир қопдан чаён топшириши амр қилинган б╝либ, бунча чаённи қайдан топсак экан деб, бизнинг қовункапаликларнинг ҳам бошлари ч╝яндай қотиб, ╝йланиб қолибдилар.Кейин суриштиришса, кимдир фалон мазорда чаёнхона бор дебди.Қопни қ╝лтиқлаб, ╝ша мозорга боришгач, мозорбон уларга бир қабрни к╝рсатибдида: -Огоҳлантириб қ╝яй, бу қабр т╝ла чаён.Уни асло оча к╝рманглар.Чаёнлар сизларга ёприлиши мумкин.Фақат қабрга таёқни суқингларда, ╝ша таёққа ёпишиб чиққан чаёнларнигина қопга солинглар дебди.Одамлар қабрдан бир қоп чаённи олгач, мозорбонга: -Қизиқ.Бу қабр кимнинг қабри? -дея савол берибдилар.Мозорбон у қабр бировларнинг ҳаққига хиёнат қилган порах╝р, бир нопок амалдорники дея жавоб берган экан -деди Бибисувайдо.