Нортожи ҳам шошиб ташландиқ кабинанинг шалоқ ╝риндиғига ╝тираркан, эшикни ёпди.Бу маҳал кабина олд ойналарини ювиб шиддатли жала қуяр, чақмоқлар чақиб, дахшатли момақалдироқ гумбирларди.
-Яхши қиз, 'Қовункапа' гами? - деди Холб╝ри, Нортожига қараб қ╝яркан, руль чамбарагини махкам тутганича.
-Ҳа -деди Нортожи маржондай тишларини к╝рсатиб кулиб.Унинг қоп қора сочлари ивиб, елкаларига, юзларига, оппоқ б╝йинларига ёпишиб қолган эди.
-Й╝лимиз битта экан.Ташлаб қ╝яман.Мен дальнебойщикманда.Й╝л қуюн, одам зерикади.Ёлғиз ╝зингиз оғзингизни охиригача очиб, эснаб кетаверасиз кетаверасиз.Биронта ҳамсуҳбат тутдан теракдан гапириб, жавраб кетмаса, к╝зингиз илиниб, юк машинангиз билан сандиқ сандиқ б╝либ ағанаб, жарликка қулашингиз ҳам ҳеч гапмас.Мана, сиздай бир пари пайкар қизнинг ҳамрох б╝лгани яхши б╝лдида -деб қ╝йди Холб╝ри, оғзаки 'Ғғғғин!Ғин!Ғғғғиииииннннн!' дея газлаб, рул чамбарагини у ёқ бу ёққа буриб.
-Ҳа, айниқса, мана бунақа ёмғир шариллатиб қуяётган маҳал а?Д╝ппингиз ҳам ёмғирда б╝киб қолибдику, дальнебойщик?!-деди Нортожи кулиб.
-Ҳа, нимасини айтасиз, яхши қиз -деди шалоббо б╝либ ивиган д╝пписини бошидан олиб, эшиб, сувини сиқиб, яна қайта бошига кияркан, Холб╝ри.
Унинг бошидаги бужмайиб кетган д╝ппига қараб Нортожининг кулгиси қистади.
-Д╝ппи жонвор ҳам тугабдию.Сиз кечмасангиз ҳам, д╝ппи энди сиздан албатта кечади -деб қ╝йди у, ҳамон жилмайганича.
-Кечса, кечаверсин.Бош омон б╝лса, д╝ппи топилади, яхши қиз.Энди, й╝л кира ҳақига ╝зингиз қойил қилиб битта д╝ппи тикиб берасизда -деди Холб╝ри.
-Д╝ппи тикдиим ипакларииий тиллоооодан! -деба? -деди чиройли овоз билан қ╝шиқ куйлаб Нортожи.
-Ие, ҳали қ╝шиқ ҳам айтиб тураман денг.Оббо сизей!Овозингиз ҳам қ╝нғироқдай экан.К╝з тегмасин. Э, Клара Жалилова б╝либ кетинге! -деди Холб╝ри.Кейин у ҳам бир ҳофизнинг қ╝шиғини бор овозда хиргойи қила бошлади:
-Э, ана ҳалос! Қаранг бир чиройли овозингиз бор экан.Айтгандай, бу агрегатингизнинг магнитафони борми? Узоқ й╝л, маза қилиб мусиқа эшитиб кетардик -деди Нортожи.
-Бор, дискаводли замонавий автомагнитоласи бор.Ҳозир қ╝яман -деди Холб╝ри.
Кейин дардли бир қ╝шиқни хиргойи қила бошлади
Холб╝ри қ╝шиқни т╝лиқ ижро этди.Кейин жимиб қолди.Илтижо ҳам.Улар анчагача ойнани ювиб ёғаётган жалага с╝зсиз термулиб ╝тирдилар.
-Жуда дардли, ҳасратли қ╝шиқ экан -деб қ╝йди, ҳамон шаррос қуяётган жалага ╝йчан термулганича Нортожи, чуқур х╝рсиниб.
-Ҳа, севги ҳақида айтилган энг г╝зал ва дардли қ╝шиқларнинг биттаси шу.Бундай қ╝шиқлар қачондир кимнидир севган инсоннинг соғинч изтиробларини, қалб қийноқларини, ҳис -туйғуларини ифодалайди. Севги инсон қалбининг эшикларини тақиллатмай, кутилмаганда ташриф буюргувчи ва ╝ша қалбда бир умр қолиб кетгувчи илоҳий туйғу десам т╝ғри б╝лармикин?Бу туйғу уйга дарчадан кириб олган олмахон эмаски, уни кострюл ё тоғораларни кафгир билан танғиллатиб, шовқин к╝тариб, қалбингдан қувиб чиқарсанг.Бунинг устига у воқеа ҳам эмас, ҳодиса.Яъни у содир б╝лмайди, юз беради.Севги инсонни ╝з ихтиёридан, ақлу ҳушидан айриб, ҳаловатидан жудо қилади, ғариб куз эпкинлари каби одам боласини барги хазондай сарғайтириб кетади. Бу ҳузурбахш қийноқ, чидаб б╝лмас руҳий эхтиёж, қондириб б╝лмас маънавий мухтожлик илиқ баҳорий шомлар уфқида зулматли осмон булутларини бир лахза ёритиб, унсиз чақнаган оний чақин каби ялт этадию яна с╝нади.Лекин у чақиннинг ғамгин шуъласи инсон шуурида бир умр мухрланиб қолади -деди Холб╝ри.Кейин яна гапира бошлади:
-Ҳазил ҳазилу, лекин сиз жуда чиройли қиз экансиз, Нортожи.Авваллари унча эътибор бермаган эканман.Айниқса ҳозир, шу тобда, ёмғирда шалаббо б╝либ ивиган шу к╝йлагингизда менинг к╝зларимга жуда г╝зал к╝риняпсиз -деди у.
-Э, қ╝йсангизчи, қанақасига мен чиройли б╝лай.Мени чалпакка ╝раб қ╝йса ит ҳам емайдику.Агар шунақа мақтовлар билан шишириб, менга тажовуз қилмоқни режалаштираётган б╝лсангиз, айтиб қ╝яй, шу катта тезликла кетаётган машинангиз кабинасидан ╝зимни ташлаб юбораман -деди Нортожи, суҳбат ╝занини бошқа ёққа буришга ҳаракат қилиб, жилмайганича.
Лекин Холб╝ри жиддий эди.
-Худо ҳаққи, Нортожи, ишонинг.Сиз ростдан ҳам чиройли қиз экансиз.Сизга бу гапларни одам анатомияси ва қиёфа илмини яхши билган бир рассом сифатида айтаяпман.Мен албатта сизнинг портретингизни ишлашим керак -деди Холб╝ри.
-Худди севиб қолган одамдай гапирасиза, товба! -ажабланди Нортожи.
-Шунақага ╝хшайди -деди Холб╝ри ╝йчан.
Бу гапдан Нортожи анчагача жимиб қолди.С╝нг уялиб, қизариб кетди.
Бу маҳал момақалдироқ ва чақмоқлар шашти пастлаб, жала ҳам тинди.Теварак олам ёришиб кетди.
-Мана, манзилга ҳам етиб келдик -деди Холб╝ри.
-Х╝п б╝лмаса, дальнебойщик ака!Манзилга элтиб қ╝йганингиз учун раҳмат!Хотинингизга салом айтиб қ╝йинг! -деди Нортожи кулиб.
-Арзимайди, яхши қиз!Албатта саломингизни етказаман!Ҳар куни шу й╝л четига келиб турсангиз, уйингизга ╝зим бепул элтиб қ╝явераман! -деди Холб╝ри ҳам жилмайганича.
Улар ташландиқ машина кабинасидан тушганларида қуёш чарақлаб чиқиб, осмоннинг у четидан бу четигача эгилган улкан камалак етти хил рангда товланиб турар, дала устида т╝рғайлар т╝лиқиб, вижир -вижир сайрар эди.
16 боб
Тишсиз арра
Қиличбек Қоплонович қизи Илтижога т╝йдан бир неча кун аввал шундай деб насихат қилган эди.
-Қизим, биз сени ҳеч нарсадан кам қилмай, авайлаб ╝стирдик.Сен бизнинг ёлғиз, эрка фарзандимиз, к╝рар к╝зимизнинг нури, оқу қаросисан.Мана, вояга етиб, катта ҳаётга қадам қ╝йяпсан.╬зинга муносиб, Ашрапилло деган ╝қимишли, маданиятли, тадбиркор куёвни топдик.Илоё қ╝шганинг билан қ╝ша қари.╬зларингдан к╝пайиб, бахтли б╝линглар.Лекин қизим бу ҳаёт деганлари жуда мураккаб жараён.У дунёда оловли лава булкиллаб қайнаб турган жаҳаннам жарлиги узра тортилган пулсирот бор деб эски китобларда келади.Билсанг, ╝ша қилдан ингичка, қиличдан ҳам ╝ткир пулсирот бу дунёнинг ╝зида ҳам бор.Тубсиз ҳалокат жарлари устига қурилган, туғилишдан ╝лимгача таранг тортилган бу сиротнинг номи ҳаётдир!Кимки нозик к╝прикдан ╝таётиб, нот╝ғри қадам ташласа, ╝ша тубсиз ҳалокат жарлигига қулайди.Ҳам жисмонан, ҳам маънавий ҳалок б╝лади.Жисмоний ҳалокат оқибатида киши нари борса, жони узилиб, оламдан ╝тар.Лекин маънавий ҳалокатга й╝лиқса, қалби ╝лса, у абадий азоб уқубатларга маҳкум б╝лади!Чунки жисм муваққат, руҳ билан қалб эса абадийдир!Бу дунёни бевафо ёлғончи дея хақоратлаш ҳам гунох!Негаки одам боласи у дунёдаги мангу ҳузур -ҳаловатни ҳам, абадий жаҳаннам азобини ҳам шу дунёда, ╝зи ҳали ╝лмай туриб топади, тайёрлаб қ╝яди.Шунинг учун бизнинг бу дунёда фақат т╝ғри юришдан бошқа й╝лимиз й╝қ.Т╝ғри й╝лдан адашма, қизим.Борган жойингда тиниб, тинчи.Қайнона, қайнотангни ҳурмат қил!Куёвингнинг измидан чиқма.Уларга гап қайтарма.Сендан илтимосим, агар бизни рози б╝лсин десанг, у оиладан бу уйга гап к╝тариб келма.Чунки 'деди деди' с╝злари билан оилалар вайрон б╝лади.Қуда андалар ╝ртасига совуқлик тушади.Сенинг энг ашаддий душманинг ҳам, энг яқин д╝стинг ҳам ╝з тилинг.Тилга ҳушёр б╝л, болам.Ёмон гаплардан, ғийбатлардан тийилиб, одамлар ҳақида фақат яхши гапларнигина гапиришни ╝рган.Жон бор жойда жанжал бор дейдилар.Ҳатто подшоларнинг уйида ҳам ╝заро тушинмовчиликлар, муаммолар, оилавий можаролар б╝либ туради.Бу табиий.Ҳамма гап ╝ша юз бериши мумкин б╝лган жанжалнинг олдини олишда, муаммоларни қизишмай, яхши гаплар билан ҳал қила билишда, муросаи мадора билан оила мувозанатини сақлаб қолишда.Жамият тинч -тотувлигини, одамлар ва халқларнинг ╝заро аҳиллигини аввало жамиятнинг энг кичик ячейкаси ва модели б╝лмиш оиладан бошлаш керак, оилада аввал тартиб -интизомни ╝рнатиш ва уни мустахкамлаш керак.Бу шунчаки чиройли гаплар эмас, бу ҳикмат!Мен шу пайтгача бировга насихат қилмаган эдим.Бугун сенга насихат қилмоқдаман.Чунки сен менинг жигарбандимсан.Шу гапларимни доимо ёдингда тут -деди у.Дадасининг ╝ша гапларини ёдида сақлагани учун ҳам Илтижо эрининг ва қайнонасининг зулмларига чидаб, тош тишлаб яшайди.Табиатан ╝та жиззаки ва инжиқ қайнонаси ҳар куни нимадандир камчилик топиб, т╝хтовсиз жағиллайверади, йиғлаб, қарғаб, Илтижонинг жисму жонини эговлайди.