Выбрать главу

-Э, картошканинг п╝чоғини ҳам шунча қалин арчадими одам?!Кеча сиз арчган пиёз п╝чоғини қайта ажратиб, бир паловга етгулик пиёз паррак йиғиб қ╝йдим!Ашрапилло болам бечоранинг қийналиб топганини бундай ҳавога совуриб, исроф қилаверсангиз, эртага бори буддимиздан айрилиб кафангадо б╝ламизку!Э, Худо!Шунақаям келин учрайдими бизга!Бою босомон, амалдор одамнинг қизи деб алданиб, қаёқдан ҳам шу сиртини силаган, молфахм қизни келин қилдима!Вой пешонам қурсин манинг, пешонам қурсииин!Ҳа, аттанга!Аттаааанг!Менинг ╝ғлимга кимлар қизини бермасди!Бу жодугар ╝лгур онаси билан бахши пархон қилиб югириб, сеҳру жоду қилиб, охири ╝ғлимниям мендан совутди.Боламнинг бурнидан ип ╝тказиб олди, жувонмарг.Биламан, биттани бекорга туққани й╝қ бу писмиқ!Боламнинг бошини айлантириб, бор бойлигини ╝зига хатлатиб, охири ╝ғлим иккаламизни к╝чага хайдамаса г╝рга эди!Э, ҳамма айб ота онада! Уйда боласига тарбия бермаса қийин эканда!Унақа одамларнинг бойлиги, гариллагани итнинг кетига!Бу яшшамагур кечаси нима билан шуғилланади билмайман, қачон қарасанг ухлагани ухлаган!Оламни сув босса, т╝пиғига чиқмайди!Ҳа, келин деган саҳарда туриб, ховлини, к╝чани ёғ тушса ялагундай қилиб супуриб қ╝ймайдими!Онаси супурги ушлашни ҳам ╝ргатмаган эканда!Ҳамма ёқни чангитиб, шатиллатиб супириб, сотиб олганимизга ҳали бир йил ҳам б╝лмаган ойим супургини асфальтга ишқаб, ейилтириб, адойи тамом қилибдия! Э бу келинмас, бизнинг оиламизни хонавайрон қилиш учун келган ёвуз душман экан! Шу зодинга ╝т тушкур шумқадам келдию оиламиздан барака к╝тарилди!Вой, менинг ╝ғлимга кимлар қизини бермас эдия!Бундай шошилмай, ҳокимлар, банкирлар ва бошқа казо казолар билан қуда анда тутинсам б╝лмасмиди?! Хапгина сани!Қараб тургин!Яқинда думингни тугиб, ╝ғлим Ашрапиллога онаси ╝пмаган 15 яшар қизни олиб бераман, рашкдан куйиб, жизғанак б╝либ, т╝ппа т╝ғри жаҳаннамга равона б╝ласан!-дея тинимсиз жаврайди у.

Бир гал ҳатто ╝ғли Ашрапиллога: -Сен с╝так, эр эмас, латта экансан, латта!Б╝ш қ╝йсанг бу жувонмарг эртага бошинги чиқиб олади!Эркак деганнинг сал қамчисидан қон томиб туриши керак!Хотинини итоатда ушлаб туриш учун уни ҳеч й╝қ бир кунда беш ╝н дарра уриб туриш керак!Э, ётқизволиб қорнига тепмайсанми?!Ҳе, ╝ғил б╝лмай ╝л, хайвон!Хотининг мени урсаям қараб тураверасанми?! -дея йиғлаган эди, ғазабдан Ашрапиллонинг тепа сочи тикка б╝либ, к╝злари қонга т╝лди ва шахд билан Илтижога юзланди.

-Нима?!Вой харомией!Сен ҳали онамга қ╝л к╝тарадиган б╝лдингми?!Мени туғиб, дунёга келтирган, ╝зи емай едириб, киймай кийдириб улғайтирган меҳрибонимга, муқаддас Каъбамгая?!Вой онагинангни осма к╝прикка осиб... сука!Мен онамнинг олдида сендақаларнинг миллионтасидан кечиб қ╝яман! Хотин й╝лда, фарзанд белда, онам эса битта! -дея Ашрапилло Илтижога ташланди ва уни уриб, ерга йиқитиб, дуч келган жойига дод дегизиб тепаверди.Илтижо зорланиб: -Ашрапилло ака!Мен онангизни урганим й╝қ!Бу тухмат!Худо ҳаққи урганим й╝қ!Менинг бу бақувват аёлга кучим ҳам етмайди!Етган тақдирда ҳам ╝з онамни ураманми?!Наҳотки мени шундай пасткаш деб ╝йласангиз?!Мен ахир, онажонни сиздан ҳам қаттиқроқ ҳурмат қилман!Ишонинг! -деса ҳам, ялиниб ёлборса ҳам т╝хтамади.У бечора Илтижони чарчагунича д╝ппослади.

-Қанақа тухмат, а, қанақа тухмат!Вей, беш вақт номоз ╝қийдиган, р╝за тутадиган менинг иймон эътиқодли онажоним сочлари оқарганда ёлғон гапирадиларми?Ҳозир талоқ паттангни қ╝линга тутқазайми а?!Қумталоқ қ╝йиб ташлайми?!Вой аблах ношукур, нонк╝╝╝╝р!Еганинг олдингда, емаганинг кетингда б╝лса, сенга яна нима етишмаяпти а?! -дея бақирарди у ҳамон Илтижони тепкилаб.

-Урса дедим, ахмоқ! Ургани й╝қ ҳали! Қ╝л тегизиб к╝рсинчи, ╝зим уни уриб, оёқ қ╝лларини синдириб ташлайман! -деди Илтижонинг қайнаси.

Шундан кейингина Ашрапилло уришдан т╝хтади.

Илтижо ╝рнидан аранг турди ва гандираклаганича бориб, деворга ҳолсиз суянди.Унинг сочлари т╝зғиб, юз к╝злари тепки ва муштлар зарбидан ёрилиб, қонаган, йиртилиб кетган усти боши чанг, тупроққа беланган эди.У юзларини ювганича думалаётган аччиқ к╝з ёшларини р╝молига артиб, йиғларди.Шу маҳал ичкаридан ╝ғли Машрапиллонинг йиғлаётганини эшитдию, оғриқ, аламни ҳам бир лахза унитиб, уйга кириб кетди.У боласини манеждан олиб, бағрига босаркан, уни эмизганича ╝пкаси т╝либ, юм -юм йиғлайверди.Илтижонинг илиқ к╝з ёшлари марварид доналари каби дувиллаб т╝килиб, к╝крагини миққа миққа эмаётган Машрапиллонинг юзларига томарди.

Шу пайт хонага Ашрапилло кириб келди.Эрим яна ургани келяпти дея ╝йлаб, Илтижонинг қ╝рқувдан юраги ёрилай деди.У калтак ейишдан эмас, яна д╝ппослаш бошланса, боласига, Машрапиллога шикаст етишидан қ╝рқарди.Лекин Ашрапилло Илтижога яқин келиб, худди айб қилган боладай бошини эгди.Кейин: -Кечир, Илтижо.Мен онамни урибсан деб ╝йлабман. ╬зинг бир фикрла, хотини онасини урган ҳар қандай эркак шу й╝лни тутмасмиди?Айб мендан ╝тибди.Онамнинг гапларини нот╝ғри тушунибман.Кечир, хотин.Мен нима қилай ахир?У ёққа қарасам, онам.Бу ёққа қарасам, сен севикли жуфти ҳалолим.Боламиз Машрапилло.Эҳ, сенларнинг шу жанжалларингдан т╝йдим.Бир куни ╝зимни ╝зим осиб нетиб қ╝ймасам б╝лдида ишқилиб.Нега индамайсан, Илтижо? Кечирдингми? Агар кечирмасанг, ҳозир шундай чиқиб, қазноқдан болтани оламанда, сени урган шу лаънати қ╝лимни кундага қ╝йиб, шартта чопиб ташлайман.Ишонмаяпсанми? -деди у, хонадан чиқишга тараддудланиб.

Бу гаплардан Илтижо бадтар қ╝рқиб кетди ва шоша пиша:-Й╝қ, й╝қ, Ашрапилло ака!Асло ундай қила к╝рманг!-деди.

-Унда кечирдим де.Қани бир жилмайчи -деди, Ашрапилло хотинининг т╝зғиб кетган сочларини силаб текислаб, унинг к╝з ёш т╝ла к╝зларига худди қудуқлар тубига қарагандай қараб.

-Аҳа, кечирдим -деди Илтижо, бош ликиллатганича, к╝зларида жиққа ёш билан жилмайиб.

-Раҳмат, асалим.Билардим кечиришингни.Сени шу кечиримлилигинг учун ҳам севаман -деди Ашрапилло Илтижони бағрига босиб.

17 боб

Мазлуманинг к╝з ёши

-Дадаси, бижутерий тақинчоқларимни к╝рмадингизми?Уларни сизнинг суратингиз туширилган чинни вазага солиб қ╝йгандим.Вазани улфатларингизга к╝рсатганингизда, тақинчоқларни бирон ёққа олиб қ╝ймовдингизми мабодо? -деди Соддагул.

-Й╝қ, мен вазага қ╝лимни ҳам текизмадим -деди Қиличбек Қоплонович, газетага термулганича, нонушта қилиб.

-Товба, ким олдийкина?Айтгандай, дадаси, кеча қишлоқдан бир танишим, Бибисувайдо деган тадбиркор аёл дугонаси билан келувди.Ҳалиги қовункапалик рассом йигитнинг таг - тугини суриштиргани борганимда у йигитнинг яхши одам эмаслигини айтган аёл бор эдию.╬ша аёл келганди. У дугонаси билан бирга қишлоқ аёлларини иш билан таъминлайдиган касаначилик кичик корхонасини очмоқчи экан.Ишни юритиб олгач, пулни фойизсиз, қайтариш шарти билан савоб умидида ва бир пайтлар менга қилган яхшилигини қайтарай деб уйдаги бор пулларни қириштириб ╝ша аёлларга ёрдам тариқасида бериб юбордим.Улардан бири тахорат вожиб б╝либ қолди дея хожатхонага кириб чиқувди.Наҳотки ╝ша аёл... Э, й╝ғе, тахорат оладиган имон эътиқодли аёл шунақа ишга қ╝л урадими?Б╝либ ҳам тадбиркор, қолаверса дидли аёл бижутерий билан ҳақиқий тилла ва олмосларни сал б╝лса ҳам фарқига боради -деди Соддагул.