Выбрать главу

19 боб

Ғишт

-Қани, Ғишт, қуй вискидан!Қ╝лга киритилган бу бехисоб бойликларни ювмасак, гунох б╝лади.Учоқ чипталар тайёр, икки кундан кейин, насиб б╝лса, Дубайда юрган б╝ламиз.Бир мавсумни олсак, бойлигимиз банкларга сиғмай кетади.Бир кун келасанда, бу бостирмага ╝хшаган чалдиворхона кулбангни алкаш эринга қ╝шиб бульдозерда суриб ташлаб, ╝рнига қаср қурасан, қаср!Шаҳар марказига эса барча замонавий қулайликларга эга хашаматли ишратхона барпо қиласан!-деди сувга ч╝кмайдиган нарса устидаги пашша каби кафтларини бир бирига ишқаб Бибисувайдо.

Ғиштхон жарангдор рюмкаларга шотланд вискисидан қуяр экан, қопқоғини бураб, беркитиб, мийиғида кулиб қ╝йди.

-Й╝қ, Бибишка, Дубайга бир ╝зинг кетавер.Шериклик тезакни ит емас деган эски машойихлар.Мен ╝з юртимда, шу қишлоқда камтарингина б╝либ, жуда унақа осмон╝пар хашаматли ишратхона қурмасам ҳам, биронта притон очиб, қоши камон, м╝рча миён, офатижон, сарвиравон фохишаларни йиғиб, элимга, халқимга хизмат қилавераман.Билса болиқ, билмаса, Холиқ дейишадику эскилар.Мен ╝з фидокорона меҳнатларим учун туманимиз раҳбарларидан мукофоту унвонларни қ╝й, ҳатто фахрий ёрлиқ ҳам умидвор б╝лмайман.Булар билмаса, келажак авлодлар билар -деди кулиб, шотланд вискиси қуйилган рюмкаларнинг бирини Бибисувайдога узатаркан Ғиштхон.

-Нима?Сен мен билан кетмоқчи эмасмисан ҳали, Ғишт?! -деди, рюмкани 'ҳамкасбининг' қ╝лидан оларкан, Бибисувайдо, ҳайрон б╝либ.

-Ҳада!Нимамни й╝қотиб қ╝йибман мен у араб амирлигида?Қолаверса чет эл.У ёқларда ╝збек қизларини, аёлларини авраб Арабистонга олиб бориб хайвондай сотиш, одам савдоси билан шуғилланиш хавфли.Ҳар қадамда полиция.Бир ч╝қиб, юз қараб юраманми, қачон полиция мени арава тутди қилиб қувлаб, хибсга олиб, топганимни тортиб оларкин деб?Бу ерда участка нозири Қоғозқоп Қорбобоевнинг кафтига киши билмас беш т╝рт долларни каплама қилсам, космик щит, самовий қалқон қуриб беради!Текширувчилар т╝даси тақ тиниб, нима қиляпсан деб бу тамонларга ит ҳам ╝рмаламай қ╝яди.Алкаш эрим ароққа шерик б╝либ, 'иш'ларимга халақит бераверса, уни анов қилиб, аллаб, узоқ элларга ж╝натиб юбораман.Жуда б╝лмаса, й╝лини қилиб, уч т╝рт с╝м узатиб, беш т╝рт йилга қаматтираман, вассалом.Давай, олдик!-деди Ғиштхон ва вискини бир к╝таришда шахд билан оқ урди.

Бибисувайдо ҳам.Кейин рюмка тутган қ╝лининг муштини лабларига босиб, бир паррак лимонни еб, газаки қиларкан, яна гапира бошлади.

-Ндаааа! Сен Ғишт, кейинги пайтларда ҳаддан ташқари донишманд б╝либ кетмаяпсанми а?Мақолларни қалаштирасан!Э, 'Б╝линганни б╝ри ер', 'Тенг б╝лишиб емаган тиқилиб ╝лади' деган мақолларни ҳам унитма!Молу дунё одамни к╝р қилади дегани ҳаққи рост экан.Қ╝линга беш т╝рт с╝м тушиши билан сен узоқ йиллик д╝стлигимизни дарров унутдинг.Худбинларча ╝зингнинг ╝чоғинга кул тортяпсан.Майли.Унда гап бундай.Мен Дубайга кетиб, ╝ша ёқларда савдо фирмаси очаман.Ну, сама наверно догадываешься о том, чем я там буду торговать, да?Короче, сен менинг фирмамга сифатли товар етказиб берадиган поставщица б╝ласан.Чиройли, чиройли, сутга чайилгандай оппоқ, л╝ппибет, д╝ндиқ қизларни виза чипта қилиб юбориб турасан, долянгни элдан кам қилмайман.Савдо билан шуғиллансак, Худо ҳохласа, кам б╝лмаймиз.Савдода барака бор деб келади эски китобларда.Қани, босиб -босиб қуй анави шотландларнинг ароғидан -деди Бибисувайдо, Ғиштхонни қистаб.

-Сен, Бибишка, менга насихат қилма, х╝пми?!╬зинга боқ, ноғорангни қоқ -дейди эскилар.Сен д╝стга вафоли экансан, нега унда бирга бизнес қиламиз демасдан Дубайга сурмоқдасан? Кечирасану сенда заррача юрт қайғуси й╝қ экан. Ахир шу жойда астойдил ишлаб, биргаликда қ╝шма ишратхона очсак, валюта ╝зимизда қоладию!Наҳотки шу ҳақда ╝йлаб к╝рмаган б╝лсанг!Шу калланг билан қандай қилиб, чет элда одам савдоси билан шуғилланасан а?!Қисқаси, мен шу ерда қоламан.Молу дунё топган б╝лсам, фақат ╝з тадбиркорлигим, уддабурролигим билан топдим.Сендан бир с╝м с╝раганим й╝қ.Менга бировнинг сариқ чақаси керак эмас -деди Ғиштхон яна вискидан рюмкаларга т╝латиб қуйиб.

Дугоналар яна ичдилар.

-Майли, Ғишт, ╝зинг биласан.Қолсанг қолиб, шу киндик ковакларда юравер хору хароб б╝либ.Лекин билиб қ╝й, шаҳар бедорвоза эмас.Бу ерларда полиция й╝қ десанг хато қиласан.Бир куни притонинг бошинга етиб, Товоқсой турмасида менинг гапларимни эслаб, қон йиғлайсан ҳали.Ҳа, аттанга, аттанг! -дейсан лекин ╝рнига келмайди.Ахир мен сени бирга кет демаётган б╝лсам.Бизнес ҳамкор б╝л деяпман ҳалос.Ишларни яхши й╝лга қ╝йиб олгач, беш т╝рт юз долларнинг бахридан ╝тиб, анави муттаҳам Исканақул Каркидонувучнинг ёшгина хоинчасини, менинг кундошимни қимматбахо совға салом ва зиёфатлар билан й╝лдан уриб, киши билмас притонинга тортиб, г╝зал ҳаёт, битмас туганмас бойлик вадалари билан мега юборардинг.Менинг одамларим уни прибори чириб -ириб кетган биронта эркакка қ╝шиб, спид юқтирардилар.У узоқ муддатли иш сафаридан келдим деб уйига қайтган куни Исканақул Каркидонувучга ҳам спид юқарди.Спидга чалингач, табиийки Исканақул Каркидонувуч севикли котибасини, жонажон хотинини ё с╝ярди ё қ╝ярди.Қовункапаликлар эса: - бизга бунақа спидга чалинган зинокор раиснинг кераги й╝қ деб, кетига тепиб, мансабидан тушириб қ╝йишарди.У итемганни шу й╝л билан хор қилардик.Агар шу ишни муваффақиятли амалга оширолсак, мен ҳатто итингнингда итялоғини олтин қилардим! Қара, менда қанақа гениальный лойиҳалар, бизнеспланлар бор.Сен б╝лсанг, менинг ақлу заковатимга, фахму фаросатимга шубҳа к╝зи билан қараяпсан.Ҳалиям кеч эмас, яна тананга бир яхшилаб ╝йлаб к╝р... Ие, шиша б╝шаб қолибдику!Тез янгисини оч.Қуй юзтадан.Бу дунёда одамни хурсанд қиладиган шу ароқдан бошқа яна нима қолди?Давай, давай, налевай быстрее.Че ты стоишь как этот самый? -деди Бибисувайдо Ғиштхонни шоштириб.

-Может хватит? -деди Ғиштхон.

Унинг бу гапидан Бибисувайдо астойдил хафа б╝лди.

-Ие, бу уй сенинг хонадонингми ё қовоқхонами?Қовоқхона б╝лса, пулини т╝лаб ичайлик.Э, қуе, пулсиз одам билан б╝ғишаётган тирриқ барменга ╝хшамай! Кетар жафосига бир маза қилайлик! ╬йнаб кулганимиз ╝лжага қолади.Эртага бу жойлардан менинг изимни ҳам тополмай қоласан!Мен эса чет элнинг ойнабанд ресторанларда ╝тириб, сени эслайман -деди у.

-Майли.Лекин шу охиргиси.Шу шишани б╝шатгандан кейин бир грамм ҳам ичмаймиз! -деди Ғиштхон.У шундай гаплар билан янги шишани очиб, ╝ткир вискини қадахларга қуйди.

Улар ичдилар.Кейин яна ва яна.Охири мастликдан к╝зларининг жилди чиқиб, г╝лайиб, бир бирларига суяниб қолдилар.

Айниқса, Ғиштхон маст б╝либ, ялқовлик билан ҳаракатланар, к╝зларини аранг очар ва бир нарсалар деб валдирарди.Охири у столга юзтубан ётиб, хуррак ота бошлади.Бибисувайдо уни судраб, минг машаққат билан кроватга ётқизди.Кейин сумкасидан газетага ╝ралган пишиқ ғиштни оларкан, жаррохлар қ╝лқопини кийиб, ғишт билан Ғиштхоннинг бошига бир неча бор зарба берди.Ғиштхоннинг боши ёрилиб, оппоқ жилдли пар ёстиқлар қонга б╝ялди.Дугонасининг ╝лганига ишонч хосил қилган Бибисувайдо, Соддагулнинг уйидан ╝ғирланган тақинчоқларни истаб, уйни тинтув қила бошлади.У тақинчоқларни топгунича уйдаги жихозлар ағдар -т╝нтар б╝либ кетди.

Ниҳоят Бибисувайдо топилган тақинчоқларни титроқ қ╝ллари билан сумкасига соларкан, Ғиштхоннинг уйига ╝т қ╝йиб, шошиб ташқарига чиқди ва зулмат қаърига кириб, к╝здан ғойиб б╝лди.

20 боб

Балиқ ови

Холб╝ри билан Нортожи икки ёни юлғун буталари ва ╝т -╝ланлар билан қопланган илонизи с╝қмоқдан қиялаб, соҳилга, дарё дельтасига тушиб бордилар.Сувлар шолоплаб, бир моромда чайқалиб турган дарё лабига етишгач,Холб╝ри аввалдан тайёрлаб қ╝йилган, ╝қувчиларга таниш ёғоч қайиқни секин суриб, сувга туширди.Қайиқда балиқ овлаш учун иккита қармоқ ва бошқа анжомлар ҳам бор эди.Нортожи қайиққа ╝тиргач, Холб╝ри жимгина эшкак эша бошлади.У қачонлардир худди шу тарзда қайиққа ╝тириб, Илтижо билан саррин шамолларда яшил т╝лқинлар ҳосил қилиб шовуллагувчи қамишзорлар аро сон саноқсиз нилуфарлар, к╝загуллар очилиб ётгувчи шу дарё дельтасида сайр қилган эди. Бугун эса Нортожи билан сайр қилиб юрибди дея асаримиз бош қаҳрамонини койишга, ундан нафратланишга шошилманг.У бугун Нортожига ╝з ╝тмиши ҳақидаги бор ҳақиқатни р╝йи рост айтмоқчи.Нортожи ҳам гарчанд шу Қовункапа қишлоғида туғилган ва шу дарё соҳилларида қ╝й-сигир боқиб вояга етган эсада, дарё соҳилидаги саёз сувларда дугоналари билан ч╝милиб ╝сган б╝лсада, б╝зчи белбоққа ёлчимабди деганларидай ҳеч қачон соҳилдан узоқлашмаган, к╝за гуллар ва нилуфарлар очилиб ётадиган кенгликларга чиқмаган эди.Белигача сувга ботган ва тарвақайлаган шохлари сувларга тегиб тургувчи қари ва букри толлар, попук чиқарган узун узун ям -яшил қамишлар девордай б╝либ ╝сган дельта б╝йлаб қайиқда охиста сузганича кетиб бораётган Нортожи нилуфарлар ва к╝загуллар очилган кенгликларга чиққан сари ╝зини худди ибтидоий, ёввойи, афсонавий бир оламга ╝тиб қолгандай ҳис қилар, ҳайрати, ҳаяжони тобора ортиб борарди.