Выбрать главу

-Вуй, анави нилуфарларнииии!Ям-яшил шалпанг қулоқ барглар, ғунчаларининг к╝плигини, уларнинг г╝заллигини!-деди у ҳис -ҳаяжонини жиловлай олмай ҳайрат ичра!Шундай дея Нортожи қайиқдан узаниб, нилуфарларнинг оппоқ гулларини бирин кетин узаркан, гулдаста тузиб, уларни роҳатдан к╝зларини юмиб, хидлаганича , бағрига босди.

Нортожининг завқланганини к╝риб, Холб╝ри ҳам ╝зида й╝қ қувонар,лекин Илтижо билан ╝рталарида кечган ишқий саргузаштларни унга қандай қилиб айтсам экан дея ╝йланар, ишқий саргузашт ҳақида эшитган Нортожи хафа б╝либ қолсачи деган фикр уни қийнар эди.

-Нортожи -деди у ниҳоят ва давом этди: - менга т╝ғрисинии айтингчи, авваллари сиз ҳеч қармоқда балиқ овлаганмисиз? -деди Холб╝ри ҳамон бир маромда эшкак эшаркан, Нортожига к╝з қири билан қараб.

-Й╝қ десам балки ёлғон б╝лар.Балиқ овлаганмиз.Аммо қ╝л билан.Бунга ҳам анча йиллар б╝лди.Ҳар йили баҳор пайти дадам, аям ва мен соҳилдаги ╝зимизга ажратилган 25 сотихли шолипоямизни шоли тупчикларидан тозлаб, полларга сув қамардик.╬зингиз яхши биласиз, сувсиз полга шоли уруғини сочсангиз, уларни чумчуқлар галаси шу ондаёқ еб битиришади.Шоли уруғи сув остида ётса, ерга осон илдиз отади ва уларни қушлар еёлмайди.Ҳуллас, ╝ша йили баҳор серёғин келиб, дарёда сув к╝тарилиши оқибатида кучли талотум сепояларни ювиб кетиб, шолипоялар сув остида қолди.Сув қайтгач, шолипоямизга борсак, сувлари к╝згудай ялтираган шолипоя полларида катта -катта балиқлар қирини сувдан чиқариб потраб сузиб юришган экан.╬шанда дадам, аям ва мен уччаламиз:- Ийи, ана, ана! Кетди!Ушла! -дея бақириб -чақириб, типирчилаётган балиқларни қ╝л билан тутганмиз.Бир маҳал, ярим қоп балиқ ушладик деб севиниб турсак, дадам шатра шутр сув кечиб, югириб, ҳаяжондан бақириб, ╝зини сувга отиб, минг машаққатлар билан уриниб, суриниб, лойларга беланиб юриб, нақ бир метр келадиган сазан балиқни ушлаб олганлари ҳеч к╝з олдимдан кетмайди.Балиқни ушлагунча дадажонимнинг усти боши, юзлари балчиққа беланиб кетган.Биз аям иккимиз қопдаги балиқларни, дадам эса ҳалиги бир метрли сазаннинг ойқулоғидан ушлаб, к╝тарганларича елкаларига ортиб, намоишкорона қишлоққа қайтганлар.Балиқ жонворнинг тангалари катта -катта б╝либ, сузгичлари, думлари қип қизариб кетган эди.Дадам у балиқни болта билан ёрганларда ╝зиям.Ишонсангиз, ичидан бир килоча қизил увилдириқ чиққан.Роса балиқх╝рлик қилувдик ╝шанда -деди Нортожи, тотли ҳотираларни ёд этганича, маҳзун жилмайиб қ╝яркан.

-Қармоқда балиқ овлаш ундан ҳам қизиқарли б╝лади -деб қ╝йди Холб╝ри, эшкак эшишда давом этиб.Қайиқ сув юзини қоплаган нилуфарларнинг, к╝загулларнинг, лотосларнинг шалпанг баргларини тумшуғи билан ёриб оҳиста илгарилар, икки ошиқ ╝тирган қайиқ устида сув қушлари чарх уриб учиб, асабий чийиллашар эди.

Ниҳоят улар сув гуллари ва қамишлардан ҳоли, мовий осмоннинг бир парчаси каби шаффоф сув юзасига чиққач, Холб╝ри эшкак эшишни т╝хтатди.

-Мана шу жойдан иккаламиз қармоқда балиқ овлаймиз -деди у. Кейин қармоқларга хафсала билан х╝рак иларкан, узун узун бамбук дастали қармоқлардан бирини Нортожига узатди.Улар х╝рак илинган қармоқ лескасини ҳавода визиллатиб сувга отганича, п╝какларга термулиб ╝тиришаркан Нортожи яна ҳаяжонланиб кетди:

-Вой, балиқларни қаранг!Тиниқ сув остида худди аквариумдагидай бемалол лапанглаб сузиб юришибди! -деди у ҳайрат ичра.

-Ҳа, оқим кучли б╝лмагани учун бу жойларнинг суви тиниқ.Агар оқим тез б╝лса, ундай сувлар нилуфарларнинг, к╝загулу лотосларнинг тинчгина илдиз отиб, япроқ ёзиб, ғунча очишларига й╝л қ╝ймаган б╝ларди.Бу ерларда инсон руҳига осойишталик бағишлайдиган илоҳий осудалик бор -тушунтирди Холб╝ри.

-Товба!Шу дарё б╝йларида шунча йил яшабману, бу жойларга бирон марта ҳам келмабман.Одамзод 'фалон мамлакатда, пистон тоғлар бағрида г╝зал дам олиш масканлари бор экан дея ҳавас қилиб, у ерларга боришни бир умр орзулаб юрар экану, ╝ша жойлардан сира қолишмайдиган г╝зал табиат ╝зининг шундоққина ёнида эканидан бехабар ╝таверар экан!Қаранг, қандай г╝зал ватанимиз, ╬збекистонимиз бор бизнинг!Эҳ, олдингдан оққан анҳорнинг қадри й╝қ деб шунга айтсалар керакда -деб қ╝йди Нортожи.

Холб╝ри ҳам гапирмоқчи эди, шу маҳал кутилмаганда Нортожи дастасидан тутган қармоқ п╝каги лик этиб сув остига кириб кетди.

-Ийи, қармоғингизни балиқ тортяпти!Лескани ╝ранг чиғириққа!Тезроқ! Б╝линг тезроқ!-деди Холб╝ри.Нортожи ҳаяжон ичра шошиб ╝рнидан турган эди, қайиқ шундай лапангладики, иккалалари қармоқ пармоғи билан сувга қулашларига оз қолди.

-Э, эхтиёт б╝линг!╬ранг лескани! Чиғириқни тезроқ айлантиринг!Катта балиқ экан, бамбук лескани эгиб, синдирвораман деяптия!Вау!Лескани узиб кетмасинда ишқилиб! -деди Холб╝ри ҳаяжон ва қувончли ҳавотир ичра.

Нортожи Холб╝рининг айтганларига амал қилиб, чиғириқни айлантирар, қармоқ лескасини т╝хтовсиз барабанга ╝рарди.Ниҳоят балиқ қири билан сув юзини ёриб, қайиқ тамон яқинлаша бошлади.Нортожи қармоқ дастасини баланд к╝тарган маҳал қармоққа илиниб қолган балиқ ҳавода типирчилай бошлади.Унинг қизғиш тангалари қуёш нурида товланар эди.Холб╝ри балиқни қармоқдан ажратаркан, уни қайиққа ташлади.Кейин иккаласи ҳавосизликдан типирчилаётган балиққа завқ билан қараб туришди. Нортожи қизиқиб, балиқни қ╝лига олган эди, кутилмаганда балиқ шилт этиб унинг қ╝лидан чиқди.Агар у қайиққа қайтиб тушмаганда ва Холб╝ри уни ╝з вақтида ушлаб қолмаганда эди, балиқ шолоп этиб сувга сакрарди ва уни бутунлай қ╝лдан чиқаришган б╝лардилар.Ҳа балиқ айни пайтда ╝зининг азалий макони, сувга қайтиш учун уринарди.

Балиқ бироз тинчлангач, Холб╝ри гапира бошлади.

-Нортожи, сиз Вулқон деган шоирнинг балиқ ҳақида ёзган шеърини ╝қиганмисиз?Айтишларича у ҳозир тақдир тақазоси билан Канадада яшар эмиш -деди у.

-Чет элда яшаса, ватангадо эканда.Канадада яшайдиган одамнинг шеърларини мен қаёқдан ╝қийман.Қишлоғимизда интернет б╝лмаса.Ишонсангиз мен ҳатто компьютерни қандай ишлатишни ҳам билмайман -деди Нортожи.

-Й╝қ, Нортожи, тақдир тақозоси билан хатоларга й╝л қ╝йиб, адашиб, ё бизнинг юртимизда ҳам с╝з ва фикр эркинлиги, демократия б╝лишини истаб, танқидий фикрлари учун сиёсий қувғинга учраган, чет элга кетиб қолган одам, агар у муқаддам оғир жиноятлар содир этиаган б╝лса, халқаро жиноий қидирувга берилмаган б╝лса, ундай фуқарони ватангадо, ватан хоини дея атамоқ адолаьсизлик ва ҳатто гунох!

Бир ╝йлаб к╝ринг, халқимиз ҳар йили туғилган кунларини нишонлаб, ардоқлайдиган, фахрланадиган ҳазрати Алишер Навоийнинг мозори Хиротда, шох ва шоир Бобурмирзонинг қабри Қобулда, элимиз қ╝шиқларини Маъмуржон Узоқов ижросида севиб тинглайдиган Фурқат бобо Ёркандга дафн этилганлар. Ибн Сино эса Эронда вафот этган.Тақдир тақозоси билан чет элга кетиб қолганларнинг барчаси ҳам ватан хоини, ватангадо эмас.Кейин қишлоқи эканман деб анқайиб ╝тиравермай, ҳар биримиз компьютер илмини ╝рганишимиз керак.Ахир мустақил мамлакатимизнинг янги Президенти цензура симтт╝рларни узиб, халқимизга эркинлик бердилар.Ҳамма ёқда демократия баҳори кезиб юрибди!Компьютер илмини ╝рганиб, интернетдан фойдаланишга бугун т╝сиқлар й╝қ.Фақат, ғоя ва мақсадлари демократияга, мамлакатимиз ҳавфсизлигига тахдид солувчи радикал кайфиятдаги фашистик сайтларга кирмасангиз, улар билан алоқа қилмасангиз б╝лди.Замондан ортда қолиш яхшимас, Нортожи.Масалан мен шаҳардаги интернет кафеларнинг компбютерлари ёрдамида ╝збекча форумларга, Давронбек Тожиалиевнинг 'Зиё.уз' порталига, Т╝лқин Эшбекнинг 'Уч илдиз', 'Мувозанат' сайтларига кираман, ╝збекча ва русча асарларни мириқиб ╝қийман.Бунинг нимаси ёмон? -деди Холб╝ри.