Выбрать главу

Эртасига наридан бери нонушта қиларкан, курсдош дугоналари билан худди чопқир тайған итлар галасини эргаштириб, тулпор отини ╝йнатиб, шикорга чиққан аслзода малика каби к╝таринки кайфият билан пахтазор тамон й╝л олди.Унинг ╝й -хаёли ҳамон Холб╝ри билан банд эди.У ╝қ ариқ б╝йлаб дала увотига, кеча Холб╝ри билан учрашган жойга қараб юраркан, узоқдан уни кутиб турган рассом йигитни к╝рди.К╝рдию ҳаяжондан нафаси б╝ғзига тиқилиб, энтикиб, юраги хапқириб кетди.

Холб╝ри этюдникка махкамланган ромматодаги кечаги портрет чаласини ишлар, ҳар замонда т╝хтаб, палитрадаги б╝ёқларни қориштирарди.Илтижо Холб╝рининг кечаги танбехини эслаб, маъноли й╝талиб қ╝йди.

Холб╝ри қ╝лида палитра ва м╝йқалам билан б╝рига ╝хшаб бутун танаси билан буриларкан, кутилмаганда қ╝шиқ айтиб: -Ана натурщицам келяптиё, мана натурщицам келяпти!... дея ╝йинга туша бошлади.

Кейин Отелло ролини ижро этаётган драматик актер каби палитра тутган қ╝лини олдинга ч╝зиб давом этди: -О, ниҳоят илтижоларим Худои Таолоға етибдир чоғи!Келдинғизму, Илтижо?! Мен сизни келмасалар керак деб ╝йлағон эрдим.Нега й╝талмоқдадурсиз, маликам?! Ҳайҳот, ҳакимлар ҳам касал б╝лғайму, хасталанғайму?! Ҳечқиси й╝қ.Бизнинг битта қ╝шнимиз ҳам й╝талиб й╝талиб, охир оқибат асфаласофинға равона б╝лғон эрди!-деди.

Илтижо хандон отиб кулди.Кейин: -Касалмасман, ахир ╝зингиз кеча одам деган сал й╝талиб нетиб келадида дедингизку -деб қ╝йди.

-Ааа, дарвоқе, шундай дедима.Эсдаям й╝қ.Лекин менинг ҳотирам, Худога шукр, мустахкам.Бирон одамнинг қиёфасини бир к╝рсам бас, уни майда деталларигача эслаб қоламан ва ҳохлаган пайтда у қиёфани ёддан чизиб, акс этдиришим мумкин.Лекин сизнинг портретингиз мендан масалага бутунлай бошқача ёндошишини талаб қилмоқда.Негалигини билмайман.Аслида портретни ҳар қандай рассом чизиши мумкин.Лекин портретдаги одамнинг ички дунёсини, қалбини, туйғуларини, характерини б╝ёқлар ёрдамида акс этдириш фақат дунёга донғи кетган буюк рассомларгагина насиб этади.Буюк рассомлар эса жуда камтарин б╝ладилар.Энди ╝зимдан қиёс -да -деди Холб╝ри.

Илтижо яна кулди. Холб╝ри ҳам.

-Қани б╝лмаса, г╝зал қиз, кулгини йиғиштириб, жим ╝тирингчи.Ишни келган жойидан давом этдирайлик.Вақт зиқ -деди Холб╝ри.Илтижо рассомнинг амрига итоаткорона б╝йсунди.

-Юзингизни сал бу тамонга буринг -деди Холб╝ри Илтижога ва унга яқин келиб, қизнинг мармардай силлиқ иягидан тутиб, унинг юзини ╝зи истаган градусга бурди.Холб╝рининг қ╝ли теккан маҳал азбаройи эхтиросдан, ╝тли ҳиссиётдан Илтижонинг вужуди, аъзойи бадани жимирлаб кетди. Холб╝ри қизнинг к╝зларига термулган куйи: -К╝зларингиз ғоят чиройли экан -деди.Кейин этюдник ёнига қайтиб, аллақандай ҳасратли қ╝шиқни минғирлаб хиргойи қилганича чала қолган портретга ишлов бера бошлади.Эҳтиросли ҳислардан титраб, қизариб - б╝зариб ╝тирган Илтижо к╝з қири билан Холб╝рига қараганича фақат бир нарсани, Холб╝ри портретни чизиб тугаллаб қ╝ймаслигини, бу жараён иложи борича узоқ, бир умр, имкон б╝лса мангу давом этишини ҳохларди.У айни пайтда портретнинг битқазилишидан, с╝нг Холб╝рининг хайрлашишиб, кетиб қолишидан қ╝рқарди. Энди унинг учун пахта териш нормасини бажармасликнинг ҳам, ╝қишдан ҳайдалиб кетишнинг ҳам унчалик аҳамияти й╝қ эди.Портретни тугаллаб қ╝ймаслиги учун у атайлаб Холб╝рини чалғитишга, уни гапга солиб, иложи борича вақтни ч╝зиш мақсадида унга турли туман саволлар бериб, бира т╝ла дугонаси Сайёра айтган муаммоли масалаларга аниқлик киритиб олишга қарор қилди.

-Холб╝ри ака, ишдан ажралмаган ҳолда ╝з ҳаётингиз ҳақида с╝злаб беринг.Мисол учун севган қизингиз ҳақида -деди у.

-О, агар ҳаётим ҳақида гапирадиган б╝лсам, бу мен учун жуда оғир.Гап шундаки, мен туғуриқхонада эмас, уйда туғилганман.Тасаввур қилаяпсизми? У маҳаллар ҳозирги туғириқхоналар қаёқда дейсиз.Онам мени уйда туғиб қ╝йган эканлар.Осонгина.Чунки мен чала туғилганман.Катталигим бор й╝ғи бир пой калишдеккина б╝лган.Энам раҳматли бошлиқ энага кампирлар тошфонарнинг хира ёруғида туртиниб, афсонавий ғорга ╝хшайдиган пастак уйимиз деворида соялари лопиллаб, гоҳ узайиб, гоҳ қисқариб юрарканлар, мени тепалаб юбормасликка ҳаракат қилганлару барибир бир кампирнинг махсисига ╝ралашиб қолган менинг киндик ичагим узилиб кетган экан.Яхши денг, энам раҳматли ╝з вақтида елканли кема арқонларини боғлашга уста тажрибали денгизчи каби киндик ичагимнинг узилган қисмини тутиб қолиб, биров ечолмайдиган қилиб тугиб қ╝йибдилар.Кейин одамлар қоронғида к╝рмай, мени тепалаб кетишмасин дея эхтиётлаб, дадамнинг қуён м╝йнали куя еган қулоқчин телпакларига солиб, уни уйимизнинг т╝синига т╝рқовоқдай осиб қ╝йган эканлар.

-Эҳ! Сизнинг ҳаётингиз жудаям кулгили экан, товба -деди Илтижо жилмайиб.

-Ҳа -деб қ╝йди Холб╝ри, портретга ишлов бераркан.Кейин гапида давом этди: -Навбатдаги саволингизга эса жавоб қуйидагича.Ҳа, севган қизим бор ва у жуда г╝зал, қадди қомати келишган, чиройда тенги й╝қ бир паризод.Шу маънода мен жуда бахтлиман.Эсимда, у қиз билан биринчи бор учрашган куним кечаси билан то тонгача ухлолмай, брезенти осилиб, гамакка ╝хшаб қолган эски, шалоғи чиққан йиғма кроватимда ағанаб, қийналиб чиққаман.Билсам, ╝ша куни у қизни бир к╝ришдаёқ қаттиқ севиб қолган эканман.Энди у қизнинг ишқида ақлдан озиб қолмасам б╝лди дея ҳавотирга ҳам тушганман ҳатто.Тезроқ тонг ота қолсаю, яна ╝ша соҳибжамол қизнинг ёнига борсам, тезроқ учрашсам деганман.Вужудим г╝ё ҳеч нарса билан т╝лдириб б╝лмайдиган чохга, тубсиз ва чексиз б╝шлиққа айланиб қолгандай эди.Одамзод қорни очса овқат ейди, т╝яди.Сув ичса чанқоғи қонади.Аммо севиб қолган одам руҳида шундай очлик пайдо б╝ларканки, у ╝ша руҳий очликни қондирувчи озиқ -дийдор таомига сира т╝ймас экан, чанқоғи қонмас экан.Ишонасизми, мен ҳатто у қизнинг портретини ҳам яратганман.╬шанда у қиз менинг рассомлик иқтидоримга, санъатимга ҳайрат билан қараб, тилидан бол томиб мақтаган эсада, бирон марта ҳам, баъзиларга ╝хшаб "Қ╝лингизда гулдек ҳунарингиз бор экан, қоплаб пул топсангиз керак ╝зиям? Битта картинангизни сотсангиз, қанча пул оласиз?" демагани айниқса мени ҳайрон қолдирди.Нафосатни ҳис эта оладиган, қадрига етадиган, санъатнинг пул, молу дунёдан қиммат эканини англаб етган юксак дидли қиз эканку деган хулосага келиб, уни янада қаттиқ севиб қолганман.Одоб -ахлоқи, дунёқарашини айтмайсизми.Оҳ унинг ойдек юзи, оҳу к╝злари, лола ёноқлари, олов дудоқлари, ипакдай майин ва қалин сочлари, оққуш б╝йнидай оппоқ ва нозик б╝йнию, фил суягидай силлиқ қ╝ллари, нафис бармоқлари! -деди Холб╝ри.Бу гапларни эшитиб Илтижо худди тарвузи қ╝тиғидан тушган одамдай шалвираб қолди.Шу тобда у ╝зини худди фалажлангандай, шол б╝либ қолгандай ҳис қиларди.Гарчанд Холб╝ри унинг турмуш ╝ртоғи б╝лмаса ҳам, негадир вужудини рашкнинг дахшатли алангаси чирмаб олганди.У осмонларни ялаб гувиллаётган олов ичра жизғинак б╝либ, чирпираб ёнарди г╝ё.Холб╝ри севиб қолган ╝ша бахтли ва г╝зал қизга, рости ҳаваси эмас, ич ичидан хасади келаётган эди.

-Ким экан у ойимтилла, билсак б╝ладими? -деди у ниҳоят, йиғлаб юборишдан ╝зини аранг тийиб.

-Севикли ёримнинг, паризодимнинг исмими? Малак сиймо, қоши камон, киприги ╝қ, м╝рчамиён, сарвиравон, мохилиқо, ёри вафодоримнинг муборак исмлари Илтижо -деди Холб╝ри, беғамгина, портрет ишлашда давом этиб.