У бизни табрикларкан, жумладан шундай деди:
Д╝стим, Козимжон ва курсдошим Латипахон!Мен сизларни катта ҳаётга қадам қ╝яётганларинг билан чин юракдан табриклайман.Сизларга узоқ умр, оилавий бахт тилайман...Д╝стим, сен дунёдаги энг бахтли одам экансан.Сенга хавасим келяпти.Шундай г╝залликда тенги й╝қ, қалби ч╝ққилар қори каби беғубор, ҳаёли ва иболи қизга уйланмоқдасан... -дедию кутилмаганда у аччиқ оҳ тортиб, елкаларини силкитганича йиғлаб юборди.Буни к╝риб, мен ╝рнимдан туриб кетдим.
-Ие, меҳмон, нега йиғлаяпсиз?Йиғламанг, одам деган т╝йда ╝йнаб кулиши керакку! -деди ╝ртакаш Очил д╝стимни юпатиш учун.Очил к╝з ёшларини артиб, бироз ╝зига келаркан: -К╝нглинга келмасин д╝стим, сенга ҳавасим келади!Билсанг, мен ҳам Латипахонни севардим!Лекин унинг билагини ҳам ушламаганман!Худо ҳаққи, ишон, Козимжон! -деди.Бу гапдан т╝йхонадаги ғала -ғовур тиниб, давра музлаб қолди г╝ё.Одамлар, Козимжон ҳозир сакраб, салта қилиб, ╝ртага чиқадию, Очилни бир зарба билан асфаласофинга ж╝натади қ╝яди деб туришарди.Мен эса, бир Латипахонга, бир садоқатли д╝стим Очилга қараганимча ҳамон серрайиб турардим.Латипахон юзларини қ╝ллари билан т╝сганича йиғлаб юборди.Кейин бирдан т╝йхона т╝с -т╝палон б╝либ, келин тарафдан келганлар Очилга ташланишди.Очил энди, юқорида айтганимдай самбодан бор.У ╝зини ҳимоя қилиб, унисини у ёққа, бунисини бу ёққа улоқтира бошлади.Ноз -неъмат т╝ла столлар ағанаб, рюмкаю вазалар, чинни косаю лаганлар ерга тушиб, чил парчин б╝лди.Охири мен микрафон ёнига келиб, одамларни тинчлантира бошладим.
-Азиз меҳмонлар!Муштлашишни бас қилинглар! Илтимос сизлардан!-дея бақирардим мен.Шундан кейин жанжал т╝хтаб, одамлар жим б╝лди.Мен д╝стимни қучоқлаб бағримга босарканман: -Очилбек, д╝стим, мени кечир.Сен ҳам Латипани севишингни билмас эканман, оғайни!Агар билганимда онамни Ғазалкентга совчиликка юбормаган б╝лардим!Худо ҳаққи, ишон!Сен ҳам Латипани севар экансан, нега бу ҳақда авваллари менга айтмагансан?!Бир оғиз айтсанг б╝лардику! -дедим мен.
-Козимжон, мен аблахни кечир, д╝стим.Айтай, айтай деб, айтолмагандим.Журъат этолмаганман...Шунақа, ичкилик ичсам йиртқич хайвонга айланиб қоламан.Мастликда оғзимдан чиқиб кетди!Кечир, оғайни, т╝йингни ҳам расвосини чиқардим!-деди Очил, ҳамон к╝з ёшларини тиёлмай.
Мен даврага юзланиб, микрафонга қарата: -Азиз меҳмонлар! Гап бундай!Мен Худонинг гувохлигида айтаманки, шахвоний мақсадда Латипахонга ҳатто бармоғимни ҳам текизмаганман!Талабаликнинг бир бурда нонини тенг б╝лишиб еган жонажон, қиёматли Д╝стим ҳам мен уйланмоқчи б╝лган қизни севсаю, мен у қизга қайси виждоним билан уйланаман!
Очилбек, д╝стим, бахтинг ╝зинга буюрсин! Бу қизга сен уйлан!Бахтли б╝линглар! -дедим.
Бу гапни эшитиши билан Латипахон шилқ этиб ҳушидан кетдилар.Мен Латипахон ётган жойга югирдим.Бечоранинг гирра б╝либ қолган тишларинии қошиқ ёрдамида очиб, аранг ╝зига келтирдик.Келин тамондан келганлар мени нима деса деди.Онам бечоранинг ҳам юраги ёмон б╝либ қолди.Т╝й шу тариқа тарқаб, келин тамон мени с╝киб, қарғаб, қон йиғлаётган келинчакни автобусга чиқариб, уйига, Ғазалкентга қайтариб олиб кетишди.
Орадан ҳеч қанча вақт ╝тмай, к╝ргиликларга чидай олмаган ота -онам бирин кетин оламдан к╝з юмдилар.Опаларим, тоғаларим, холаларим, медан юз ╝гириб, ёлғиз қолдим.Шундан кейин аламимни ичкиликдан ола бошладим.Охири, ароқнинг қулига, хақиқий алкашга айланиб, ╝сиб кетган соч -соқолимнинг патаги чиқиб, ёввойи одамга ╝хшаб қолдим.Маҳалла оқсоқоллари ╝ртага олиб, менга насихат қилдилар.Ниҳоят, насихатлар кор қилиб, ичкиликни ташлаб, мен ҳам одамга айланишга қарор қилдим.Соч -соқолимни тартибга келтирдим.Аммо ишга жойлашай десам, ҳеч қайси ташкилот мени ишга олмади.Бу алкаш яна ичиб юборса нима қиламиз дея ╝йлаган б╝лсалар керакда.Лекин мен ростдан ҳам ичкиликни йиғиштириб, ҳаётга қайтган эдим.Бир куни альбомни варақлаб ╝тириб, Ургутлик д╝стим Очилнинг уй адресини топиб олдим ва ╝ша д╝стимнинг ёнига борсамчи? -дея ╝йлай бошладим.Шундай қилдим.Ургутга, Очил д╝стимнинг уйига бориб, дорвоза қ╝нғироғини босиб, узоқ кутдим.Анчадан кейин Очилнинг дорвозаси очилиб, ичкаридан бир қизча чиқдида: -Амаки, сизнинг исмингиз Козимжонми? -деди.-Ҳа, ҳа -дедим мен шошиб.Қизча б╝лса: -Мен Очилбек самбистнинг қизиман.Дадам сиз билан гаплашишни истамас эканлар.Кетаверар экансиз -дея дорвозани ичкаридан беркитиб олса б╝ладими.Бу гаплардан қулоқларим шанғиллаб, оёқ -қ╝лим шол б╝либ қолди г╝ё.╬ша жойда узоқ серрайиб турдим.Кейин жиққа ёш т╝ла к╝зларим билан осмонга қараб: -Э, Худо!Бу қанақаси?!Бу дунёда энг ишонган д╝стим ҳам мендан юз ╝гириб, с╝нги умидимни пучга чиқардику!Мен энди қайга бораман, қандай яшайман, Парвардигорим?! -дея йиғладим.С╝нг бошим оққан тамонга кета бошладим.Энди менга барибир эди.Автобус бекатига бордим.У ерда ҳеч ким й╝қ эди.Шу маҳал бекат ╝риндиғида кимдир унитиб қолдирган сумкага к╝зим тушдию мийямга 'Бу кимнинг сумкаси экан? Сумка ичида пуллар ва хужжатлар б╝лса ва биронта ноинсоф сумкадаги пулларни олиб, хужжатларини ахлат қутисига ташлаб кетмасин.Бу эгасиз сумкани мелисахонага олиб бориб топширсам савоб б╝лади'деган фикр келди ва сумкани ╝зимнинг елкага осиб юрадиган й╝л хуржунимга солиб қ╝йдим.Шу маҳал бекат ёнига келиб т╝хтаган машинадан бир аёл тушдида, шошиб мен тамон юрди.
-Ука, яхшимисиз?Бу, халиги... мана шу жойда қора сумкага к╝зингиз тушмадими? -деди у.
-Ҳаааа, сумка сизникимиди? Энди мелисахонага олиб бориб топширмоқчи эдим -дея хуржунимлан сумкани олиб аёлга узатдим.
-Мана, опа, сумкангизнинг ичини очиб ҳам к╝рганим й╝қ.Марҳамат, олинг -дедим, сумкани аёлга узатиб.
Аёл сумкани шоша пиша очиб, к╝здан кечираркан, уни махкам бағрига босиб, хурсанд жилмайганича: -Вой, укажон!Менга қанчалар яхшилик қилганингизни билсангиз эди!Бу сумка ичида жуда муҳим банк хужжатлари бор!Й╝қолмабди!Ҳаммаси жойида!Худога шукр!Сал б╝лмаса уйим куяёздия! Паришонхотирлик ╝лсин...Қилган яхшилигингиз мендан қайтмаса, Худодан қайтсин, ука!Бу к╝ринишингиздан ургутликка ╝хшамаяпсиз, бошқа вилоятдан келувмидингиз?! -деди.
Ҳа, Андижондан келдим.Очилбек Рабғузов деган д╝стимни излаб келувдим, уйида й╝қ экан -дедим мен.
-Вой, Андижонданми?Мен Андижонга жуда к╝п борганман.Истироҳат боғида кааатта бургутнинг ҳайкали бора?!'Семурғ' кафеси.Андижон жуда чиройли шаҳар.Айтгандай, ука, исмингиз нима? Қаерда ишлайсиз? -деди аёл қизиқсиниб.
-Исмим Козим.Энди. нима десам экан сизга...Т╝ғрисини айтсам, иш қидириб юрибман-дедим мен.
-Шундайми?Менинг исмим Танзила.Сиз, укажон, к╝п ҳам қайғураверманг.Иш масласида ╝зим сизга ёрдам бераман.Мен шаҳардаги ресторанлардан бирида ишлайман.Ҳохласангиз ╝ша жойга ишга жойлаштириб қ╝яман.Уй топгунингизча меникида яшаб турасиз -деди аёл, саммий жилмайиб.