Выбрать главу

-О, қанийди.Жуда яхши б╝ларди - дедим мен.

-Унда нега қараб турибмиз?Қани, ╝тиринг машинага -деди аёл.Биз машинага ╝тириб, тасмадек й╝лдан ж╝наб кетдик.

Шундай қилиб мен Ургутдаги ресторанларнинг бирида идиш ювувчи б╝либ ишлай бошладим.Буни қарангки, Танзила опа ╝ша рестораннинг директори эканликларини камтаринлик қилиб айтмаган эканлар.Мен билан бирга Саидахон деган камсуқум, чиройли бир қиз ҳам идиш ювувчи б╝либ ишлар эди.Бора бора ╝ша қиз менга ёқиб қолди.Саидахон ҳам менга бефарқ эмас эди. Охири биз пул т╝плаб, турмуш қурмоқчи б╝лдик.Бу ҳақда ёрилган эдим, Танзила опа яна менга далда бердилар.

-Ташвиш қилманг, ука.Сиз менга бир пайтлар тенгсиз яхшилик қигандингиз, назаримда ╝ша яхшиликни қайтарадиган вақт келганга ╝хшайди.Мен битта ховлимни сизга совға қиламан ва т╝й харажатларини ҳам ╝з зиммамга оламан -деди у.

Т╝й куни белгиланиб, таклифномалар тарқатилди.Т╝йга барча курсдошлар келишди.Бахтли б╝лганимни бир к╝риб қ╝йишсин деб, собиқ д╝стим Очилбекни ва унинг хотини - ғазалкентлик Латипахонни ҳам т╝йга таклиф қилгандим.Келишмаса керак десам, й╝қ, етаклашиб т╝йга келишибди.Д╝стим Очил озгина ичиб олган эканми, ╝ртакашдан с╝з с╝ради.Мен ╝ртакашга: -Анави Очил деган меҳмон микрафонга чиқиб гапирсинда, кейин хотинини етаклаб т╝йхонадан даф б╝лсин, айтиб қ╝й! - дедим.

Очил с╝з олиб, микрафонга гапира бошлади.

-Д╝стим, Козимжон!╬ртани олиб бораётган д╝стимизнинг айтишича, сен мени т╝йхонадан чиқиб кетсин дебсан!Т╝ғри, сенинг олдингда айбдорман!Уйимга излаб келганингда ёнинга чиқмадим! Қилмишларим учун сендан уялдим!Сен ҳафа б╝либ, автобус бекати тамон кета бошладинг ва ╝ша жойдан сумка топиб олдинг.Кейин сумкани яширмай эгасига топширдинг.╬ша сумканинг эгаси Танзилахон менинг онам б╝ладилар!Биз сени синаган эдик!Кейин сени ресторанга ишга жойладилар.У жойда манашу келинчак б╝лмиш қиз билан танишдинг.Бу қиз, сен севган мана шу Саидахон менинг туғишган синглим!Бахтли б╝линглар, д╝стим!Энди т╝йхонадан чиқиб кетсин дебсан, начора, Латипахон билан қандай кириб келган б╝лсак, шундай чиқиб кетамиз -деди у ва хотинини етаклаб чиқиб кета бошлади.Қарасам, келинчак либосини кийиб ёнимда ╝тирган Саидахон жилмайиб турибдилар.Мен сакраб ╝рнимдан турдиму д╝стим тамон югирдим.Уни т╝хтатиб, махкам қучоқлаб, кечирим с╝радим.Д╝стим ҳам мендан қайта қайта узр с╝ради.Биз бир биримизни кечирдик.Саидахон янгангизга шу тарзда уйланганман, художник.Энди ╝зимнинг хусусий ресторанларим бор.Очил ҳам хотини Латипахон билан бизникига тез -тез меҳмонга келиб туради -деди Козимжон ака, ҳикоясини тугатиб.

Мана шунақа воқеалар ҳам б╝лар экан ҳаётда -деди Холб╝ри.

-Жуда қайғули ҳикоя экан -деб қ╝йди Нортожи.

-Ҳаааа -деди Холб╝ри.

Бу маҳал ой мағрибга оғиб борар, узоқ узоқлардан тун итларининг хорғин акиллаган овозлари эшитилар эди.

23 боб

Т╝ппиқул Телбат╝зонов

Илтижонинг фалажлик дардига дучор б╝лгани ҳам бир б╝лдию, қайнонасининг заҳар заққум т╝ла таънаю дашномлари, хақоратлари ҳам бир б╝лди.У онасига арз қилиб қ╝нғироқ қилгач, Соддагул ╝ша куниёқ эри Қиличбек Қоплонович билан бирга етиб келиб, жанжал к╝тарди.Илтижони уйга олиб кетишмоқчи эди, маҳалла к╝й ╝ртага тушиб; -Жон бор жойда жанжал бор!Ҳаммамиз ҳам шу.Муроса қилиб яшаш керак.Дард меҳмон.Илтижохон ҳадемай соғайиб, к╝рмагандай б╝либ кетадилар.Неварангиз Машрапиллони тирик етим қилиб, бировларнинг этагига солманглар -деган мазмунда насихат қилишаркан, охири улар ёш оилани сақлаб қолишга к╝ндирдилар.Лекин Илтижонинг ота -онаси қайтиб кетиши билан қайнонаси худди офтобда қолиб, қийшайиб кетган елим мусиқа лаппагини к╝хна патифонда айлантиргандай, эски дийдиёсини келган жойидан яна қайта бошлади.Илтижо оёқ -қ╝ли соғ пайтларини, Холб╝ри билан кечган ╝ша унитилмас дамларни к╝зларида ёш билан эслар, ╝ша пайтлар қанчалар бахтли б╝лган эканман -дея х╝рсиниб қ╝яди.Оёқ -қ╝ли соғ б╝лса эди, ишга ё бирон ёққа даф б╝либ, чакаги тинмайдиган бу вайсақи хотиндан узоқроқда юрарди, хақоратлардан қулоқлари тинчирди.У қ╝лтиқтаёқда юрадиган б╝лдию худди ╝ргимчак т╝рига ╝ралашиб қолган капалак каби тили заҳар қайнонасининг асирасига, қурбонига айланди қолди.Бир оқшом қайнонаси ╝ғли Ашрапиллони Илтижога қайраб, шундай гапларни айтдики, у хақоратларга чидаш учун Илтижода ортиқ тоқат деган нарсанинг ╝зи қолмаган эди.

-Ҳой бола, сен эркакмисан ╝зи, жувонмарг?!Намунча раҳминг келмаса бу зоди пастга?!Қум талоқ қ╝йгинда, йиғиштир бу касофатини!Пулинг, молинг, Худога шукр, бор!Одамлар онаси ╝пмаган ёш -ёш қизларини мухтожлик туфайли 70 га кирган ҳожиларга т╝ртинчи хотинликка беряпти!Сен ҳам ол, биттасини, маза қилиб яша!Бу ергина ютгур ялқов кашмирининг касалман деганига ишонма!У ж╝рттага ╝зини касалга солиб, ишга бормай, ховли жойни супурмай, овқат -озиқ қилмай, идиш -оёқни ювмай, хонзода б╝либ, уйда, етти қават к╝рпанинг устида ётмоқчида, текиндан еб ичиб!Э, илойим тешиб чиқсин!Еганинг елим, кийганинг кафан б╝лсин сен қанжиқ итнинг! -дея жавради у.

-Онажон, ундай деманг!Ахир, у ростдан ҳам касал!Д╝хтирларнинг бу ҳақда тиббий хулосаси бор!-деди аламидан бироз ичиб олган, ширакайф Ашрапилло.

-Ҳа, ╝шанинг ёнини ол!Онангдан кеч!Сенга хотин керак -да, а, хотин керак!.. Э, халойиқ!Мен ╝ғил уйлайман деб битта жиннини иккита қилиб олибман!Аппатига шаппати деб шуни айтишса керакда!Вой сени туғмай мен ╝лай!Негаям туққан эканман сени?!╬ша пайтда болиш билан димлаб ╝лдириб қ╝я қолмаган эканман!Т╝ққиз ой қорин к╝тариб, туғиб, оқ сут бериб, эмизиб, ювиб -тараб, ╝зим киймай, кийдириб, емай едириб, касал б╝лса, табибларга югириб, дори -дармон қидириб, бешигининг бошида тонгача ухламай алла айтиб, уйқумни харом қилибмана, ╝стирибмана, улғайтирибмана!Э, аттанг, аттанга!Мана оқибат!Хотиним ростдан ҳам касал деб турибдию!Э, касал б╝лса отамдан нари!Бадтар б╝лсин!Менинг назаримдан қолган, қарғишимни олган одамнинг аҳволи шундай б╝лади!Ана шунақа! Қайнонасига зулм қилган золим келинни Худойим шунақа т╝рт оёқда юрадиган қилиб қ╝яди!Бу ҳали ҳолваси!Яқинда бу шол б╝либ, т╝шакка михланади!..Мен суриштирдим.Ҳа, ҳа, суриштирдим!Бу севикли хотинчанг қизлигидаёқ битта Холб╝ри деган рассом йигит билан дон олишган экан.Сен сафарда юрган пайтларинг бу иштонбоғи б╝ш сатанг пана -пастқам хилватларда ╝ша рассом ╝йнаши билан яшринча учрашиб юрган дейишса, сира ажабланмайман!Худо билади, анави боласи ҳам ╝ша Холб╝ридан б╝лганми?Бундай афти ангорига синчиклаб разм солгина, отасининг тайини й╝қ у валади зино сенга унчалик ╝хшамайди! -деди Ашрапиллонинг онаси, ҳамон т╝хтамай вайсаб.

-Онажон, бас қилинг!Худонинг қаҳридан қ╝рқмайсизми?!Ҳозир сиз айтган замонлар эмас!Мен фарзандимни текширтирганман!Махсус тиббий тафтиш ҳайъати с╝лагимни ва қоним таркибини солиштириб, Машрапилло ҳақиқатан ҳам менинг ╝ғлим эканини тасдиқлайдиган расмий хужжатни тақдим этишган!-деди Ашрапилло, фиғони фалакка ╝рлаб.

-Ароқ ичволиб, Худо ҳақида гапирганига ╝лайми бунинг!Д╝хтирлар эмиш! Э, ҳозирги д╝хтирлар пул деса ╝зини томдан ташлайдиган қасамх╝рларку!Улар озгина пул берилса, ҳали у хужжат қилиб бериш экан, керак б╝лса одам тана аъзоларини ҳам тириклай кесиб олиб, сотиб юборишаверади.Ана, нечтаси пулсизликдан ╝з буйрагини сотяпти!Битта буйрак билан яшаб, ногирон б╝либ қолганлар қанча!Д╝хтирларга ишониб юрибдия, с╝так!Й╝╝╝╝қ, афтидан, бу касофати анави жодугар онаси ва дажжол отаси билан сеҳру жоду, илму амал қилиб, сен болани эшак қилиб, миниб олганга ╝хшайди!К╝зларинг к╝р, қулоқларинг кардай!Менинг гапларим сен учун бир тийин!Биламан, хотинчанг билан анчадан бери мени қариялар уйига элтиб қ╝йишни, с╝нг уйни унинг номига латарис орқали тасдиқлатиб олишни режалаштириб юрибсанлар!Мени билмайди дейсанми?!Чучварани хом санайсан!Мен ернинг тагида илон қимирласа биламан!Қариялар уйига ╝зим кетаман, ҳа, ҳа, ╝зим!Бу чаён т╝ла зиндондан, д╝захдан кетаман!Уйни эса давлат хисобига ╝тказиб юбораман! Мана, оласанлар уйни! -деди Ашрапиллонинг онаси, қ╝лини олдинга ч╝зганича, бош бармоғини к╝рсаткич ва ╝рта қ╝л бармоқлари орасидан ╝тказиб.