Выбрать главу

-Э, онажон, ҳамма д╝хтирлар ҳам порах╝р эмас!Уларнинг аксарияти ҳалол ишлайдилар!Уй жойингиз эса ╝зингизга буюрсин!Менга фақат битта нарса - тинчлик керак!Биз ҳам одамларга ╝хшаб, уриш -жанжалсиз, аҳил -иноқ яшасак б╝лмайдими?!Хотиним ҳам тузалиб қолар!Қанақа сеҳру жоду ҳақида гапиряпсиз?!Қайна -қайнотам ундай нарсалардан хазар қиладилар!Илтижонинг ҳам сизга ёмонлиги й╝қ!Сизни қариялар уйига элтиб қ╝ймоқчи ҳам эмасмиз!Наҳотки бизни шу қадар пасткаш деб ╝йласангиз!-деди Ашрапилло.

Шу пайт Илтижо қалтираганича қ╝лтиқтаёқларга таяниб ташқарига чиқдида, деворга ҳолсиз суянди: -Онажон, Ашрапилло ака, илтимос сизлардан, жанжаллашманглар!Бақир -чақиримизни қ╝ни қ╝шнилар эшитади, ахир!Агар сизларга халақит бераётган б╝лсам, майли мен уйга, ота -онамникига кета қолай!Болам ҳам бир кунини к╝рар!Ризқимизни Олло беради!Фақат менга тухмат қилманглар!Худо ҳайрингларни берсин! -деди йиғлаб.

-Э, бадтар б╝лларинг?!Бир -бирингни ғажи, ╝лдир!-деди кутилмаганда Ашрапилло ва р╝парада турган пақирни бор кучи билан тепган эди, пақир даранглаганича девор оша учиб, қ╝шниларининг ховлисига ╝тиб кетди.Ашрапилло хозир қ╝шним айниб -ачиб с╝киниб, мен билан муштлашиш учун девордан ошиб ╝тса керак деб ╝йлади.Унга айнан шу нарса керак эди.Ҳозир ким биландир муштлашиб, бор аламини ╝ша одамдан олишни истарди.У уйга кириб, совутгичдан битта ароқни олдида, шиша қопқоғини тишлари билан ғажиб очди.Кейин ароқни пиёлага ҳам қуймай, шартта к╝тарганича шишанинг б╝ғзидан ғилқиллатиб ича бошлади.У то шишада ароқ қолмагунча нафас олмай ичаверди, ичаверди, охири шишани қоқлади.Бир маҳал унинг девор дармиён қ╝шниси Т╝ппиқул Телбат╝зонов боя Ашрапилло тепиб, девордан ╝тказиб юборган пақирни к╝тариб кириб келаркан, Илтижога: -Келин, мана бу пақир сизларникими?Бирдан бақир чақир б╝либ кетувди, ҳайрон б╝либ турсам, шу пақир учиб ╝тдида, қаранг -деди.

-Ҳа, бизники... Раҳмат, Т╝ппиқул амаки.Ашрапилло акамларнинг бироз жахллари чиқиб турувди, шунга... Ҳамма айб менда... -деди Илтижо эрининг қилмиши учун қ╝шниларининг ёнида хижолат чекиб.

Шу пайт ичкаридан Ашрапилло чиқиб келдида, қ╝шниси Т╝ппиқул Телбат╝зоновнинг к╝ксига туртиб: -Ҳа, нима дейсан, а?!Нима дейсан?! Гап борми?!Э, сен, юргина, уйдан чиққин, к╝чада солишамиз! -деди, ҳамон Т╝ппиқул Телбат╝зоновни турткилаб.Т╝ппиқул Телбат╝зонов к╝чага чиқаркан: -Ашрапилло, қ╝шни, ╝зингизни босинг!Мен тинчликсевар одамман!Сиз билан муштлашмоқчи эмасман!Қ╝ни қ╝шни одаммиз, ахир!Уришиш сиз билан бизга ярашмайди! -деди.

Ашрапилло эса унинг гапларини эшитишни ҳам истамасди. Илтижо қ╝лтиқтаёқларга таянганича бориб, эрининг енгидан тортар, ялиниб, ёлбориб, инсофга чақирарди.Лекин кайфи ошиб қолган Ашрапилло Илтижони силтаб ташлади.

-Сен эркакларнинг ишига аралашма!Уйга кир!Ҳозир бир уриб б╝йнингни узиб ташлайман! -деди.Кейин яна қ╝шнисининг ёқасига ёпишиб, унинг юзига мушт туширмоқчи б╝лди. Т╝ппиқул Телбат╝зонов Ашрапиллонинг зарбаларига чап берар, ҳамон ялиниб, ёлборар, аммо Ашрапиллони т╝хтатиб б╝лмасди.

Илтижо ва қ╝шни хотин, қизлари билан додлай бошладилар.

-Ҳой мусулмонлар, нега қараб турибсизлар?!Ажратиб қ╝йсангизлар б╝лмайдими?! -дея бақирарди Илтижо.Т╝ппиқул Телбат╝зоновнинг хотини эса: -Войдоооод, Ашрап эримни ╝лдириб қ╝яди!Мелисага тилпон қилинглар! -дея фарёд чекарди.

Бу маҳал Т╝ппиқул Телбат╝зонов яшин тезлигида турли чалғитувчи ҳаракатлар қилиб, Ашрапиллонинг қ╝лларини усталик билан қайридида, ерга ётқизиб, тиззаси билан унинг бошини босди:

-Қ╝шни, яхши гапни тушунасизми, ё й╝қми? Мен "Айкидо" б╝йича спорт устасиман.Лекин мен бу спорт турини одамларни уриш учун эмас, шундай пайтларда ╝зимни ҳимоя қила олишим учунгина эгаллаганман."Айкидо" мен учун бир г╝зал санъат, филасофия!Лекин уни сизга қарши қ╝лламоққа мажбур б╝лдим!Мен бу билан мақтанаётганим й╝қ, огоҳлантириб қ╝ймоқдаман ҳалос-деди.

Шундай гаплар билан Т╝ппиқул Телбат╝зонов Ашрапиллони ╝рнидан турғазиб қ╝яркан, усти бошларининг чангларини қоқиб қ╝йди.Кейин гапира бошлади:

-Уришиш яхши эмас.Одамлар бир бирлари билан бир оила аъзоларидай аҳил иноқ яшамоқлари керак.Негаки, бутун дунёда яшаётган одамлар миллатидан, ирқидан ва динидан қатъий назар бир ота -онанинг -Одам Ато ва Момо Ҳавонинг болаларидир.

Вақтлар келади, инсоният ақли балоғатга етиб, Ер юзидаги барча халқу элатлар қ╝риқлаш, реконструкция қилиш учун ҳар йили миллиардлаб доллар пулларни сарф қилинадиган давлат чегараларини қ╝пориб ташлаб, битта, ягона мамлакатга бирлашадилар.Ер сайёрасида битта давлат, битта парламент, битта паспорт, битта пойтахт ва битта президент б╝лади.

Дунё халқлари планетамизда мавжуд барча ер остки ва устки маъданларни талашмай ╝ртада баҳам к╝радиган б╝лади ва моддий манфаатлар ҳамда геополитик мақсадлар й╝лидаги қонли урушлар ╝з ╝зидан т╝хтайди, й╝қолади.

Терроризм, уруш, вайронагарчиликлар барҳам топади, миллионлаб одамлар бола -чақаси билан қочқинларга айланмайди.Бегунох инсонларнинг, болаларнинг қони т╝килмайди.

Ядровий қуролларга, армияга, разведкаларга, турли харбий амалиётларга, сарф қилинадиган миллиардлар, триллярдлар ободончиликка, халқ фаровонлигини оширишга, инфраструктурани яхшилашга, илму фанга сарф қилинади.

Одамлар битта паспорт билан дунё б╝йича визасиз, т╝сиқсиз ҳохлаган мамлакатида эмин -эркин,бемалол юраверадилар.

Бу нарсалар амалга ошиши учун бутун дунёдаги одамлар ишни қуйидан, ╝з оилаларидан бошлашлари керак.

Оилада болалар тинчликсеварлик руҳида тарбияланиб ╝ссалар, қ╝ни -қ╝шнилар ╝ртасидаги муносабатлар ҳам яхши б╝лади.

Маҳаллалар тинч -тотув б╝лса, бутун шаҳар ёки вилоят тинч б╝лади.

Мамлакатлар, халқлар ╝ртасида аҳиллик, тинчлик тотувлик б╝лса, дунё тинч б╝лади -деди Т╝ппиқул Телбат╝зонов.

С╝нг, Ашрапиллодан узр с╝раб, хотини ва бола -чақаларини эргаштирганича уйига кириб кетди.

24 боб

Куз ёмғири

╬ргимчак т╝рлари илашган узун узун заъфарон ╝т ╝ланлар дайди шамолларда дарғазаб арслон ёлидай хурпаяркан, дарахтлар шамоллар шаштида к╝зларини юмиб, тамом ╝зларини унитиб, баян чалаётган созандалар каби маҳзун чайқаладилар.

Кунлар ҳам қандайдир қисқа. Улар худди оппоқ қоғоздай уфқлар гулханида лов этиб ёнадию шом ╝чоғида қорайиб с╝нади.Осмонлардаги юлдузлар ҳам г╝ё юлдузлар эмас, ╝ша бир вароқ қоғоздай уфқ алангасида ёниб битган куннинг осмонларга учган учқунларимикин дея ╝йлаб кетади одам.

Холб╝ри билан Нортожи қовунларни сотиш учун бозорга олиб бормадилар.Қовун тарвуз сотишга бозордан к╝ра автотрасса чети қулайроқ.Катта й╝л б╝йида қовун -тарвузларнинг харидори сероб б╝лади. Й╝ловчи машиналарнинг ҳайдовчилари й╝л четига бир ров т╝хтаб, бир -иккита эмас, бират╝ла машина юкхонасини қовун -тарвузга т╝лдириб кетадилар.Холб╝ри билан Нортожи то қовунларни сотиб б╝лгунларича нафақат кунларни, балки тунларни ҳам серқатнов катта й╝л ёқасида бирга ╝тказдилар.Кечалари эр-хотин, қовунларнинг устини брезент билан ёпиб қ╝йиб, эски, шалоғи чиққан каровотда то к╝зларига уйқу илингунча очиқ осмон остида, сон саноқсиз юлдузларга, далалар устида паришон кезиб юрган порлоқ ойга термулиб ётишарди.Бир куни тонгда Холб╝ри Нортожини уйғотаркан: -Нортожи, тур, тур ╝рнингдан, асалим, мен биттасини с╝йиб қ╝йдим -деди.

Бу гапни эшитиб, Нортожи сакраб ╝рнидан тураркан, сесканиб кетди: -Вой, нега с╝ясиз!Жинни пиннимисиз?!Нималар деяпсиз, Холб╝ри ака?Мени қ╝рқитманг! Э, қовун ╝ғирлаган одамни ҳам с╝ядими!Беш ╝нта қовунни олса олиб ╝лсин эди!Вой, энди нима қиламиз?!Энди онамга нима деймиз!Қандай тушунтирамиз?!Юраклари ёмон б╝либ қоладику!Э, Худо!Энди бахтли б╝лдим десам, бу яна нима к╝ргилик?!-деди дахшат ичра ранги қув оқариб, йиғлаганича.