Выбрать главу

-Эҳ, холажон!Бу гапларингизни тинглаш мен учун нақадар оғирлигини билсангиз эди!Мен икки ╝тнинг орасида қолдим.Ҳа, мен қизингиз Илтижони жуда қаттиқ, телбаларча севганман.Ҳозир ҳам ва бундан кейин то ╝лгунимча севаман.Мен бу ҳақда хотиним Нортожига ҳали уйланмасданоқ яширмасдан очиқ айтганман.У мени тушунади.Шу тушунгани учун ҳам мен уни севаман.Илтижо "Мен ота онамнинг райига қарши боролмайман.Уларнинг бахтини ╝з бахтим й╝лида қурбон қилолмайман" деган гапларидан с╝нг, қанчалар қийин б╝лмасин, мени ╝зимни ╝з севгим учун курашдан т╝хтатдим.Чунки мен Илтижонинг бахтли б╝лишини истардим.Яна ҳам тушунарлироқ қилиб айтсам, мен ╝з бахтимни Илтижонинг бахти й╝лида қурбон қилдим.Лекин бугун, менга ишониб, мен билан ╝з тақдирини боғлаган умр й╝лдошим Нортожининг ҳам бахтини қурбон қилишга менинг ҳаққим й╝қ.Агар Нортожи рози б╝лсагина бу борада бирор қарорга келишим мумкин -деди Холб╝ри.

-Албатта, албатта!Мен ҳам айнан шундай вариант тарафдориман.Агар келин й╝қ демасалар... -шундай дедию Соддагул х╝рлиги келиб, йиғлаб юборди.С╝нг кутилмаганда к╝злари т╝ла жиққа ёш билан Нортожининг пойига тиз ч╝кди.Унинг к╝зларига илтижоли қараб, ёлбора бошлади:

-Келин, Худо ҳайрингизни берсин!Биз асло сизнинг бахтингизни яримта қилмоқчи эмасмиз, ишонинг!Фақат қизим Илтижонинг соғайиб, оёққа туриб кетиши учун эрингиз билан қизимга маънавий ёрдам, руҳий к╝мак беринглар, илтимос!Ҳеч б╝лмаса кичкина боласи ҳаққи! -деди ва худди малика қаршисидаги қулдай қаддини эгиб, мук тушганича аччиқ аччиқ ╝ксиниб йиғлай бошлади.Шу пайтгача суҳбатга аралашмай жим турган Қиличбек Қоплонович хотини Соддагулни юпатиб, унинг елкаларини силай бошлади.У б╝ғзига тиқилган х╝рлик сабаб гапиролмас, з╝риқишдан б╝зариб, б╝йин манглай томирлари б╝ртиб, унсиз йиғлар эди.

Шу пайт Нортожи шошиб, Соддагулни ╝рнидан турғазаркан, уни худди ╝з онасидай қучоқлаб бағрига босди:

-Туринг, холажон, тиз ч╝кманг!Йиғламанг, к╝нглингиз т╝қ б╝лсин.Биз Холб╝ри акам иккимиз албатта қизингизни й╝қлаб, унга бу оғир руҳий ҳолатдан чиқишида қ╝лимиздан келганича ёрдамлашамиз.Иложи б╝лса Илтижони ва унинг ╝ғилчасини ва сизларни ҳам шу ёққа, уйимизга олиб келамиз, ҳаммамиз бирга яшаймиз!Мени кесатяпти, киноя қиляпти деб ╝йламанг.Ростдан ҳам шундай қиламиз.Ахир, шундай қилмасак бизнинг одамгарчилигимиз қаёқда қолади?╬зингиз фараз қилинг, Илтижонинг ╝рнида мен б╝лишим ҳам мумкун эдику.Одамзод бировнинг дардини ҳис қилиши учун аввало унинг ╝рнига ╝зини қ╝йиб к╝риши керак.Ҳозир сизларга, айниқса Илтижога жуда қийин.Йиғламанг, холажон, йиғламанг. Худо ҳохласа Илтижо дарддан ҳалос б╝либ, соғайиб кетадилар.Қани йиғлашни ҳозироқ бас қилингчи, кулинг, табассум қилинг! -деди у Соддагулнинг к╝з ёшларини меҳрибонларча артиб.

-Й╝қ, қизим, аксинча биз сизларни уйимизга олиб кетамиз!Шаҳарда, бизнинг уйимизда ҳаммамиз бирга яшаймиз!-деди Соддагул к╝зларида к╝зёшлар билан жилмаяркан.У айни пайтда умидбахш с╝злар қайғу к╝з ёшларини севинч ёшларига айлантириб юбора оладиган м╝жизавий кучга эга эканини ҳис қилиб турарди.

Улар шу тариқа суҳбатлашиб туришаркан, туманда яқинлашган Холб╝рининг онасини сезишмади ҳам.Ҳалитдан бери суҳбатга қулоқ тутиб турган она гапира бошлади:

-Й╝қ, яхшиси график чиқариб қ╝ямиз.Бир ҳафта шаҳарда, бир хафта қишлоқда яшаймиз! -деди у жилмайиб.Бу гапдан беихтиёр ҳаммалари кулиб юбордилар.Соддагул қучоқ очганича Холб╝рининг онаси билан к╝ришмоққа шошилди.У ╝зини онахоннинг қучоғига отаркан, уни махкам бағрига босиб йиғлай бошлади.

-Опажон, мен нодонни кечиринг!Хато қилдим!Катта хатога й╝л қ╝йдим!Сиздай онанинг дилини ранжитиб, дастурхонини қайтарганим учун ҳам Худо мени қаттиқ жазолади!Қизим бахтсиз б╝лди, опажон!Қизимнинг ҳаққига дуо қилинг!Шояд дарддан ҳалос б╝либ, соғайса, аслига қайтса! -дерди у йиғлаб.

-Йиғламанг, айланай, йиғламанг.Мен сиздан сираям хафа эмасман.Бу ҳам б╝лса пешонага ёзилган тақдир насиб, қисмат.К╝п қайғурманг, синглим, Худо ҳохласа, ҳаммаси яхши б╝лади.Мана мен айтди дерсиз.Илтижохон дардлардан қутилиб, к╝рмагандай б╝либ кетадилар ҳали -деди Холб╝рининг онаси Соддагулга далда бериб.

-Илоё айтганингиз келсин, опажон -деди Соддагул к╝з ёшларини артиб.У онахонни ва Нортожини қучиб, юзларидан ╝пиб, ҳайрлашаркан, қайта қайта раҳмат айтиб, Холб╝рига уй адреслари ёзилган қоғозни тутқазди.С╝нг уйга кириб, бирор пиёладан чой ичиб кетсангизлар б╝ларди дейишларига ҳам қарамай, эри билан бирга ҳалитдан бери уларни кутиб турган таксига ╝тирди.

Такси туманлар қаърига сингиб, к╝здан ғойиб б╝лгач, Холб╝ри, онаси ва Нортожи Соддагулнинг гапларини узоқ муҳокама қилдилар.Илтижога раҳмлари келди.Айниқса унинг ╝ғлига.

-Майли.Мен туманларда бир дайдиб келай -деди Холб╝ри ва этюднигини елкасига илиб, к╝чага чиқди.Туманлар қоплаган қишлоқ к╝чалари деярли б╝м -б╝ш эди.

28 боб

Севгитерапия

Гарчанд Холб╝ри учун Илтижо билан учрашиш истаги чидаб б╝лмас даражада кучли б╝лсада, унга бу учрашув худди Нортожининг олдида бир хиёнатдай, Худонинг олдида эса кечириб б╝лмас гунохдай туюларди.Илтижонинг ёнига кириш ва унга Нортожи бозордан ╝зи танлаб олиб берган гулдастани тутқазишга унинг виждони й╝л қ╝ймаётган эди.Илгарилари Холб╝ри бир кун келиб шундай оғир руҳий изтиробларга, к╝з к╝риб, қулоқ эшитмаган азоблару қийноқларга дуч келаман деб сираям ╝йламаган эди.У ҳозир, айни пайтда худди ╝з муҳаббатининг мозорига гулчамбар қ╝яётган одамга ╝хшарди.У Илтижоларнинг дорвозаси ёнига яқин келаркан, бамисоли қайтиб чиқиб б╝лмайдиган қадимий шахтага, ғорга кириб кетаётиб, ортига с╝нги бор ╝грилган одамдай:

-Нортожи, мен шу тобда сенга очиқдан очиқ хиёнат қилаётганга ╝хшаб қоляпман -деди, бир қ╝лида гулдастани тутиб, иккинчиси билан б╝йинбоғини т╝ғриларкан.

-Ие, қанақа одамсиз ахир?Мен ╝зим рухсат беряпманку.Шундай қилмасак б╝лмайди.Кулиб, худди соғлом одамни й╝қлаб келгандай, кириб боринг -деди Нортожи.

Холб╝ри Учинчи Жаҳон Уруши олдидан қитъалараро учадиган ядровий ракета кнопкасини босаётган навбатчи офицердай дорвоза қ╝нғироғини босди.

-Ичкаридан, Соддагулнинг: -Вой, дадаси, меҳмонлар келишди шекилли! -деган таниш овози эшитилди.

Кейин у дорвозани очиб: -Келинглар, келинглар, айланиб кетай меҳмонлар!Қани марҳамат, марҳамат, ичкарига киринглар -деди Холб╝ри ва Нортожилар билан к╝ришиб.Қиличбек Қоплонович ҳам уларга пешвоз чиқди ва Холб╝ри билан худди эски қадрдонлардай қучоқ очиб к╝ришди.Улар ҳол -аҳвол с╝рашгач, Соддагул Холб╝ри билан Нортожини Илтижо ётган хонага бошлаб кираётганди,Нортожи ╝зини четга олиб,деворга суянди.

Холб╝ри ялт этиб Нортожига савол назари билан қаради.Нортожи ҳолатни изохлади:

-Й╝қ, Холб╝ри ака, бирданига иккаламиз кирсак, яхши б╝лмас.Мени сизнинг ёнингизда к╝риш унга оғир.Яхшиси, сиз олдин киринг -да, ҳол -аҳвол с╝ранг, Илтижо сал ╝зига келгач, мен ҳам кираман -деди Нортожи Холб╝рининг қулоғига шивирлаб.

Холб╝ри Соддагулга юзланди: -Хола, Нортожи бироздан кейин кираркан.Бу, Илтижони огоҳлантириб қ╝йганмисизлар ишқилиб?Тағин, қ╝ққисдан кириб борсам... -деди у.

-Ҳа, ҳа, огоҳлантирилган.У сизни кутиб ётибди...Сизларни ҳам овора қилдик...Мен ахмоқ ╝з қизимнинг бахтини ╝зим боғлабман...Ҳа, бечорагина болама... Шунақа кунларга ҳам қоламизми... Э, Худойим... ╬зинг қизимнинг дардига шифо ато эт!..Киринг, кираверинг, болам.Сизни к╝риб, шоятки Илтижогинамнинг дарди енгилласа... Умрингиздан барака топинг, илойим... -деди йиғлаб Соддагул.Қиличбек Қоплонович ҳам дераза тамонга ╝грилганича унсиз йиғлар эди.

Холб╝ри таваккал қилиб хона эшигини очганича ичкарига кирди.Ичкаридаги кроватда ранги олиниб, озиб кетган Илтижо ётар унинг тим -қора, ипакдай майин, узун ва қалин сочлари оппоқ пар ёстиқни қоплаб ётар, кроват ёнидаги тумбочка устида Холб╝ри бир пайтлар ишлаган, Илтижонинг портрети ╝рнатилганди.Илтижо Холб╝рига жилмайганича қараб, худди соқов каби унсиз йиғлар, узун -узун қайрилма киприклари пирпирар, к╝зларининг қиридан оқаётган к╝з ёш юзларидан думалаб, ёстиққа томарди.