Шундан кейин музлатилган балиқларни болта билан чопиб, Нгдуатнинг итларини боқиб юрдим.Чор тараф қор қоплаган бепоён тундра.У ёғи шимолий муз океани.Мағриб қаёқда, машриқ қаёқда билмайман.Қочиб кетсам, Нгдуат барибир мени тутиб келади.Конуссимон ╝товда телевизорни қ╝йинг, ҳатто компьютер ҳам й╝қ.Теваракда фақат гирдобдай айланиб чопгувчи пода буғуларининг шохлари бир бирларига урилиб тақирлагувчи қор саҳроси.Зерикиб, ақлдан озиб қолмаслик учун теридан т╝қилган арқонни отиб, шимол буғуларни тутаман.Шохларини арра билан арралайман.Шу тариқа неча йил ишладим билмайман, бир маҳал уйғонсам тушим экан -деди Холб╝ри.
Бу гаплардан Илтижонинг кайфияти очилиб, кула бошлади.
27 боб
Хобби
"Қовункапа" ширкат х╝жалигининг трактор парки шундоққина ч╝чқахонанинг ёнида жойлашган.Очиқ осмон остида қатор терилган турли хил тракторлар туманларда хира к╝зга ташланади. К╝лмаклар юзаси юпқа муз билан қопланган.Одам юрса, оёқлари остида муз синиб, қарсиллайди.Ҳаво шундай совуқ б╝лишига қарамасдан, тракторчилар ╝з тракторларини таъмирлаб, баҳорги мавсумга тайёрлашлари керак.Айниқса ширкат х╝жалиги раиси Исканақул Каркидонов тракторини ╝з вақтида таъмирдан чиқармаган механизаторларга қатъий чора к╝риш т╝ғрисида қарор чиқаргандан кейин тракторчилар оёғи куйган товуқдай типирчилаб қолишди.Бош механик Заманбалиқ Й╝лдашязарип эса трактор паркида ҳар тонг йиғилиш ╝тказиб, меҳнат интизоми мустахкамлаш т╝ғрисида маъруза ╝қийди.Тракторчилар давоматини аниқлаш учун у ҳатто й╝қлама дафтарини ҳам ташкил қилдирди.Ғойиб тракторчи ╝з бульдозерини таъмирлаб, мавсумга ҳозирлаётган жойда битта трактор щинаси қасраб ёнмоқда.Эгнига фуфайка, бошига қулоқчин телпак, оёқларига этик кийган Ғойиб тракторчи қ╝ли совқотиб, қақшаб, ключ ушлолмай қолди шекилли, трактор остидан чиқиб, ёнаётган щина гулханида исинганича, оловни кучайтириш учун гулханга салярка қуйди.Пилиги к╝тарилган тошфонардай олов гур этиб кучаяркан, тракторчининг сояси ва аланга акси музлаган к╝лмакда жилва қила бошлади.Ғойиб Т-28 тракторининг ёрилиб кетган катта ғилдирак щинасига т╝ртбурчак ямоқ солиб, таъмирлаётган табиатан камгап Карвон тракторчини чақирди.
-Эй, Карвон, ишлайман экан деб, бират╝ла совуқда муз асридаги мамонтдай музлаб қолмагин тағин!Кел буёққа, исиниб нетиб ол! -деди.
Анчадан кейин Карвон тракторчи мумланган ип билан бигизни ташлаб, исингани гулҳан ёнига келди.Табиатан камгап ва жиддий феъл атворли, б╝йи пастак, семиз, қориндор, б╝йни калталиги сабаб букчайиброқ юрадиган к╝кк╝з бу тракторчини ҳамкасблари призрак, яъни арвох дейишади.Фуфайка ва қ╝пол пахталик шимда у бадтар юмалоқланиб, худди хоккей командасининг дорвозабонига ╝хшаш бес╝нақай к╝ринарди.У ғишт устига ╝тираркан, гулҳанга ╝йчан тикилиб, исина бошлади.Ғойиб тракторчи эса гапга тушиб кетди.
-Совуқ ҳам тириштиряптию а, Карвон?Бундай совуқда одамзод аввало ╝зининг қадрига ╝зи етиши керак.Мана мен наҳорда яримта ароқни уриб олганман.Т╝ғри, бу касофат ичкиликнинг фойдасидан зарари к╝п.Аммо у ичарманнни ичидан қиздиради, уни совуқда т╝нғиб қолишдан сақлайди.Ичиб олсанг, олам к╝зинга бошқача к╝ринади.Яхшини эслаб, йиғлагинг, ёмон ёдинга тушса, ғажиб ташлагинг келади.Кеча дегин, кутилмаганда қизим Нортожи телефон қилиб қолди.Қ╝л телефонимни шошиб этигимнинг қ╝нжидан олиб: -Ҳа, қизим? -десам, у дада, ойимни олиб шу оқшом бизникига келинглар, шаҳардан меҳмонлар келди -деди.
-Х╝п, қизим -дедим.Кейин б╝йнимни яхшилаб кир совун билан ювиб, оқ к╝йлакка б╝йинбоғ тақиб, кастим -шим, пальтоларни кийиб, хотиним Каполотхон билан тракторимда қудамларникига бордик.Борсак, Соддагул деган аёл, эри Қиличбек Қоплонувуч деган одам, уларнинг Илтижо исмли ногирон қизи ва Машрапилло деган невараси меҳмонга келишибди.Кейин билсам, ногиронлар аравачасида ҳаракатланадиган Илтижо исмли ╝ша жувон бизга куёв т╝ра б╝лмиш Холб╝рининг биринчи муҳаббати экан.Куёв қайнотага тортади деб т╝ғри айтишганда ота буваларимиз.Унинг ёшида менинг ҳам девор ошадиган ярамас одатим бор эди.Келин аянг Каполатхонга уйлангач, унақанги одатларни йиғиштирганман.Қудам бечора мендан эмас, кела солиб, т╝палон к╝тармасалар б╝лди дея, к╝проқ хотиним Каполатхондан қ╝рқиб ╝тирган эканлар.Лекин хотиним воқеа тафсилотларидан қизимиз орқали аллақачон хабар топганини айтиб, меҳмонларни тинчлантирди.Аксинча: -Э, қудажон, нега қ╝рқасиз?Мени Соддагул опамнинг қудаларига ╝хшатманг.Шунақаям золим қайнона б╝ладими?Қаранг, қандай неваралари бор экана!Болада нима айб?Ҳе, бола бечорая... Қизимнинг айтишича Соддагул опамнинг куёвлари ҳам онасининг гапига кириб, Илтижохонни д╝ппослар экан.Касалхонга тушиб қолганларида бир марта ҳам келиб хабар олмапти.Илтижохон, қизим, сиз сира қайғурманг.Золимларни Худонинг ╝зи жазолайди.Ҳали Худо ҳохласа ҳаммаси изига тушиб кетади-деди.Мен болакайнинг к╝нглини к╝тариш учун: -Машрапилло, бу, хотининг к╝ринмайди?Нега хотинингни олиб келмадинг?Эҳа, ишга кетганмилар?-дедим.У бувисининг юпкаси ортига беркинаркан, менга ҳайрат т╝ла к╝злари билан қаради.Ҳаммамиз кулдик.Мен яна давом этдим.
-Сен энди бизнинг ҳам неварамизсан.Баҳор келиб, ердан қор кетсин, ╝зим сени тракторимга миндириб, шаҳарга олиб бориб, каратэ мактабида ╝қитаман.То қора белбоғ соҳиби б╝лмагунингча трнопкага қатнайверамиз.Тракторим билан Америкада, Канадада ╝тказиладиган спорт мусобақаларига олиб бораман сени.Чегарадан қандай ╝тамиз деб ташвишланма.Айрим порах╝р, қ╝штирноқ ичидаги чегарачилар арзимаган пул эвазига атом бомбасининг жанговар каллагини қопга солиб к╝тариб юрган қ╝порувчи террористларни ҳам, замбилда ётган, дарди бедаво вабога, эболага, ╝латга чалинган касални ҳам ╝тказиб юбораверади.Уларга пул б╝лса б╝лди.Шаҳарлар портлаб, халқ юқимли эпидемия сабаб қирилиб кетиши билан уларнинг иши й╝қ.Агар улар қонунни р╝кач қилиб: -Ғойиб ака, мумкинмас, сиз ичиб олибсиз -дея бахона қиладиган б╝лса, баҳор келяпти, яқинда томорқамни шудгор қилиб беринг деб ишинг тушиб қолар, ука -дейман.Шуйтиб чегарадан ╝тгач, тракторни сувқоғоз билан яхшилаб ╝раб, сувости тракторига айлантирамизда, Атлантика океанининг остидан сузиб, Америка қитъасига ╝тамиз.Кейин сен турнирларда қатнашиб, ғалабани қ╝лга киритиб, жаҳон чемпиони б╝ласан.Пулларимиз к╝пайса менга компьютер ёрдамида ишлайдиган йилт янги трансформер трактор сотиб олиб берасан.Кейин тарелкага ╝хшайдиган учар трактор сотиб оламиз ва ҳайё ҳайт деб фазога учамиз.Мистер Ғойиб, менинг ой сайёрасидаги 1 квадрат километрли томорқамни шудгор қилиб беринг, Марсдаги фермер х╝жалигим далаларига пахта экувдик шуни культивация қилиб беролмайсизми? -дея буюртма берадиган миллиардерлар чиқади ҳали.Ҳа, у ёғи ё насиб, биронта вақт трактори харид қилсак, ╝тмишга экспорт махсулотларини ташиймиз, ёки б╝лмаса ғир этиб келажакка бориб, импорт махсулотларини олиб келамиз-дедим.Десам, бувисининг юпкаси ортига беркинган болакай бадтар ҳайратланди.Менинг гапларимни эшитиб, ногиронлар аравачасида ╝тирган ╝ша болакайнинг бемор онаси ҳам кула бошлади.Лекин болага қараб, раҳминг келади.Қарагин энди, Карвон,шундай болани увол қилишсая!Вой номардлар!Шунақа одамларни трактор билан қувлаб, ё шиқмоланинг ╝рнига боғлаб, шудгорма шудгор, далама дала судраб юраверсанг.Лекин куёвимиз Холб╝ри, ҳам ╝зимга ╝хшаб қ╝ли очиқ тилло болада.╬зи ичмаса ҳам ичган одамни тушунади.Секин келиб қулоғимга: -дада, анави р╝парадаги чойнакда оқ чой бор -деди, айёрона к╝з қисиб.Мен дарров уни тушуниб, -раҳмат, яшанг, ╝ғлим -деб елкасига уриб қ╝йдим.Кейин хотиним Каполотхонга сездирмай оқ чойдан пиёлаларга қуйиб, шаҳарлик меҳмон Қиличбек Қоплонувучга секингина: -Миймон ака, бу с╝раганнинг айби й╝қ дейдилар, ╝зимизнинг шамаси й╝қ оқ чойга тоблари қалай? -дедим.
-Ие, ╝злари ҳам оқ чой ичадиларми?Мен ҳам шу чойдан анов қиламан, ичаман.Д╝хтирим айтган.Агар дарддан мангуга қутилмоқчи б╝лсангиз наҳорда, тушда ва оқшом оқ чойдан юз -икки юз грамм ичиб туринг деган.Кейин Ибн Сино бовомиз ҳам "Узоқ яшай десанг, қаттиқ ич" деган экан - деди шаҳарлик меҳмон Қиличбек Қоплонувич.