-Й╝ғе, қатиқ ич -деган б╝лсалар керак -дедим мен.
Лекин шаҳарлик Қиличбек Қоплонувуч фанатларга ╝хшаб икки оёғини бир этикка тиқиб, "Й╝қ, қаттиқ ич деганлар!" дея туриб олди.Биз бахслашиб, ёқалашиб кетай дедик.Охири Қиличбек Қоплонувуч асабларини тинчлантириш учун пиёлага симидан қилиб қуйилган оқ чойни бир к╝таришда оқ урди -деди Ғойиб тракторчи.
Карвон тракторчи ҳамон гулҳанга термулганича миқ этмай ╝тирарди.
Ғойиб тракторчи яна давом этди: -Энг қизиғи дегин, кейин бошланди.Қиличбек Қоплонувуч оқ чой ичса с╝замол б╝либ қоларкан.У невараси ҳақида гапира бошлади: -Машрапилло шаҳарнинг киндигида туғилган.Бу қишлоқ -қиримнинг оғир шароитларига к╝никармикан?Бийдай дала, дарё соҳилларидаги қадимий т╝қайларда маугли б╝либ кетмасмикан?Энди шаҳардаги ҳаёт барибир бошқачада.Кечасию кундузи чироқ ╝чмайди.Ҳамма жойда кулги, қ╝шиқ, мусиқа.Қишлоқда эса на чироқ, на газ бор.Мана сиз ҳам эртадан кечгача далада чанга ботиб, трактор ҳайдаб, чарчаб келсангиз, уйда чироқ й╝қ.Сериал -периал к╝раман десангиз, на телевизор на компьютер бор.Айтгандай, мулла Ғойиб, сиз к╝проқ нимага қизиқасиз?Ҳалиги, биров қулф йиғади, яна биров сигарет қутиси дегандай...Сизга қандай тушунтирсам экан...Сизнинг қизиққан машғулотингиз нима? -деди у.
-Ҳа, хобби демоқчисизда.Бор, ака, бор.Мен мусиқани севаман.Тракторимдаги радиомагнитолада Жузеппе Верди, Сергей Рахманинов, Пётр Ильич Чайковский, Фредрик Шопен, Иоганн Себостян Бах, Вольфганг Амадей Моцартларнинг Давид Ойстрах ва Яша Хейфецлар ижросидаги мусиқаларини тинглаб юраман.Хотиним Каполатхон эса Франц Шуберт, Ричард Вагнер,Людвиг Ван Бетховенларнинг мусиқаларига ╝ч.Албатта сиз шаҳарлик одам бу гапларимни эшитиб, дидсизлигимдан кулишингиз ҳам мумкин.Энди нима қилайлик, қишлоқичиликда.Шунақа итнинг кейинги оёғидай судралиб, тараққиётдан орқада қолиб, ҳалиям ибтидоий жамоа тузимидаги неандертал одамлар каби ҳаёт кечирамизда, ака.Шу ҳамқишлоқлар к╝рса, устимиздан кулишмасин, ё жинни -пинни б╝либ қолишибди деб, псих бригадани чақириб, оёқ -қ╝лимизни арқон билан боғлаб, жиннихонага ж╝натиб юборишмасин дея ҳавотирланиб, хотиним Каполатхон иккимиз шунақа қиш -қаҳратон пилла, ой порлаб ётган кечалар, яхоб берилган, ойнадай музлаб ётган кимсасиз, жим -жит далаларга чиқамиз ва тракторим радиомагнитоласидан таралаётган биронта симфоник куй оҳанги остида муз устида фигурали учамиз -дедим мен.Десам, шаҳарлик меҳмон Қиличбек Қоплонувуч қалин линзалари дарз кетган к╝зойнаклар ортидаги чақчайган к╝злари т╝ла ҳайрат билан менга термулганича оғзи ланг очилиб қолди -дея ҳикоясини якунлади Ғойиб тракторчи.
Карвон тракторчи ҳамон гулҳанга ╝йчан термулганича миқ этмай ╝тирарди.
28 бобо
Ибн Илайчибин
-Опажон -қизимиз Илтижо Холб╝ри билан учрашгандан буён ╝зини яхши ҳис қилиб, анча тетикланиб қолди.Лекин унинг бу уйда вақтинча б╝лса ҳам яшаши маҳалла к╝й олдида бироз ноқулай эмасмикин?Бизга яхшилик қиламан деб маломатларга қолмасанглар б╝лдида -деди Соддагул йиғлаб.
-Вой, бу нима деганингиз, Соддагул?Сира хижолат б╝лманг.Бировлар билан бизнинг нима ишимиз бор?╬зимизга т╝ғри б╝лсак б╝лдида.Бизни ноҳақ ғийбат қилишса, қайтага гунохимиз т╝килади.Ҳа, энди, бировнинг қариндоши, таниш -билиши меҳмонга келади дегандай, бошқаларнинг биз билан нима иши бор?Ё бизга савоб керак эмасми?Қолаверса, уйимизда хоналар к╝п, б╝м -б╝ш, ханқайиб ётибди.Илтижохон ╝ша хоналардан бирида ╝ғилчаси билан, яшайверади.Бу ёқда Машрапилло ҳам бизга к╝никиб қолди.Уни ╝з неварамдай яхши к╝раман.Илтижохон эса ╝з қизимдай.Энди уларни сизларга осонликча бериб қ╝ймаймиз, ╝ргилай.╬зинглар кетаверинглар.Улардан сира ҳавотир олманглар -деди Холб╝рининг онаси.
-Эҳ, негаям ╝ша совчиликка борганингизда х╝п деб қизимни шу Худонинг нури ёғилган хонадонга узатиб қ╝я қолмаган эканмана!Шундай қилганимда бу к╝ргуликлар й╝қ эди -деди эзилиб йиғларкан, Соддагул.
-Йиғламанг, Соддагул.Буни тақдир насиб дейдилар.Тақдирга қарши бориш Яратганга исён қилиш билан баробар.К╝п куюнманг, ҳаммаси яхши б╝лади -деди Холб╝рининг онаси.
Шундай қилиб, Илтижо ╝з ╝ғилчаси Машрапилло билан Холб╝риларнинг уйида вақтинча яшай бошлади.
Нортожининг "Қ╝йинг, уринманг " дейишига қарамай, Илтижо ногиронлар аравачасида чаққон ҳаракатланиб, Нортожига уй ишларида к╝маклашишга ҳаракат қилади.Ҳозир ҳам у ошхонада картошка арчиб, унга к╝маклашмоқда.
-Нортожи, раҳмат сизга.Олийжаноб аёл экансиз.Т╝ғриси, сизнинг ╝рнингизда мен б╝лсам, эримнинг бир пайтлар севган қизи касалланганини эшитсам, уни эрим билан й╝қлаб бориш у ёқда турсин, рашк қилиб, жанжал к╝тарган б╝лардим.Сиз эса менга ва менинг ╝ғлимга ╝з уйингиздан жой бердингиз.Яратган Парвардигор сиздан рози б╝лсин.╬лгунимча сизни дуо қилиб ╝таман -деб қ╝йди, бир қ╝лида пичоқ, иккинчисида картошкани ушлаганича, ошхона деразасидан ташқарида б╝ралаб ёғаётган лайлак қорга ╝йчан термулиб, Илтижо.
-Илтижо, ахир неча марта айтдим, хижолат б╝лманг деб.Бу дунёда сизни ҳеч ким тушунмаса ҳам, мен тушунаман.Холб╝ри акам менга сиз ҳақингизда айтиб берганлар.Сизнинг ёмон аёл эмаслигингизни яхши билганим учун ҳам сизга к╝маклашишга қатъий қарор қилдим.Биз сиз билан қалбан қариндошмиз.Негаки иккимиз ҳам Холб╝ри акани севамиз.Шундай экан, ота -онам, эримдан кейин менга сизданда яқинроқ яна ким бор? -деди пиёз т╝ғраганича Нортожи.
-Раҳмат, Нортожи, раҳмат -деди Илтижо, қ╝лидаги арчилган картошкани сувли идишга ташлаб.Шу маҳал уй эшиги очилиб, Холб╝ри кириб келди.У кела солиб, қ╝лларини гувиллаб ёнаётган печка трубасига тоблаб исинаркан: -Ухх, совуууқ! Қор жонвор шундай айлан капалак қилиб уряптики, дала ва дарё тамонлар умуман к╝ринмай кетди -деди у.
Кейин бир палён ╝тин билан печка эшикчасини очаркан, энкайиб, оловга яна ╝тин қалади.Шу пайт унинг қ╝л телефони жиринглаб қолди.Холб╝ри телефонини ёқиб: -Алло! -деди.Кейин телефоннинг микрафонини беркитаркан, ҳайрон б╝либ қараб турган Нортожи билан Илтижога: -Тсс!Жим, синфдошим Ибн Илайчибин Америкадан телефон қиляпти -деди.
-Телефоннинг овозини к╝тариб қ╝йинг -деди пичирлаб Нортожи, эрининг амиркони синфдоши билан суҳбатини тинглашга қизиқиб.Холб╝ри телефон овозини баландлатиб, синфдоши билан суҳбатлаша бошлади.
-Ибн Илайчибин, сенмисан?!Вей, тирикмисан?Қалайсан?Бола чақаларинг ҳам тинчми?!-деди у.
-Раҳмат, д╝стим, юрибман.╬зингчи, ╝зинг?Стил алайф?(ҳалиям тирикмисан?) -деди Ибн Илайчибин.
-Худога шукр, ошна, юрибмиз Худонинг панохида -жавоб берди Холб╝ри.
Кейин гапида давом этиб: -Бу, Америкада нима иш билан машғулсан?Йирик бизнесмен б╝лсанг керак а? -деди.
Ибн Илайчибин кула кула гапира бошлади: -Қанақа бизнес?Эсинг жойидами ╝зи?!Бизнесга катта пул керак!Мен ҳозир бекорчиман...Бошидан тушунтирмасам, б╝лмайдиганга ╝хшайди. Қисқаси, аввалига ёлланма итбоқар б╝либ бинойидек ишлаб юрувдим.Бир кампирнинг итини ҳар куни к╝чага олиб чиқиб, айлантириб келардим.Ит жонвор ҳар бир дарахт, ҳар бир симёғоч остига алохида т╝хтаб, орқа оёғини к╝таришга одатланган эди.Унинг суякка ╝хшаган ╝йинчоғини қулочкашлаб туриб, ооотиб жуборсам, у холлослаб бориб олиб келарди.Қоронғи тушганда ёнадиган коптоги ҳам бор эди, шуни отардим.Кечқурун уни махсус г╝штли консерва билан овқатлантирардимда, ваннада ч╝милтириб, тишларини тиш ч╝ткада паста билан яхшилаб ювиб, юнгини фен билан қуритиб, кейин уйга кетардим.Бир куни қиш қировли кунлар туманда кампиршонинг бульдогини иссиқ кийинтириб, айлантириб, уйга келсам, итнинг бир пой патинкаси й╝қда.Оббо! -дейман фиғоним чиқиб. Й╝лда тушиб қолибди.Йилт янги патинка эди.Туманда излайвериб жинним чиқиб кетди.Шундан кейин кампир мени ишдан хайдаб юборди.Уйга жуда хафа б╝либ қайтдим.Мен қора танли хотиним билан Фицжералд деган бир чолнинг ерт╝ласида ижарада тураман.Хотиним овқат қилишни билмайди.К╝чада овқатланиб келамиз.Баъзан пул қ╝шиб, пица чақиртирамиз.Пицанинг қирғоғини чойга б╝ктириб еб, ерт╝ламизнинг бир парча хира ойнасидан ташқарига термулганимизча суҳбатлашиб ╝тирамиз.У ердан й╝лак ва тинимсиз тапир тупур қилиб ╝таётган й╝ловчиларнинг оёқлари к╝риниб туради.Қор ёғса, тамом, ╝ша бир парча ойна ҳам баҳоргача т╝силиб қолади.Булбулнинг кетидай кичкина хона.Бунинг устига хотинимнинг жағи ёмон.Бир зумда уришиб қоламиз.-Айл бит ю ап, энайм гана кийк юр фейз! -дейман бақириб.Лекин урмайман.Бу ерларда болаларни, айниқса хотинни уриб б╝лмайди.Шунинг учун аламимни эшикдан оламан.Мушт билан бир уриб, эшикни тешиб ташлайман.Кейин тепсам, эшикнинг тавақаси узилиб тушади.Шундан кейин хотиним войдод деб полис чақиради.Полис мени олиб кетаётганда хотиним ортимдан югириб чиқаркан, менинг оёғимни қучиб: -Айм апалажайс, хани!Айм сори!Ай лов ю, со мач, Ибн Илайчибин! -дея йиғлайди.Мен қулоқчин м╝йна телпагимни жахл билан бошимга бостириб кийиб, полициячилар билан машинага ╝тирман.Эртасига полиция маъмурий чора к╝риб, мени қайта т╝палон қилмаслик ва эшикни таъмирлаб қ╝йиш шарти билан озодликка чиқаради.Мен яна уйга, қадрдон ерт╝ламизга қайтаман.