Выбрать главу

-Ие, унинг исми ҳам Илтижоми? Вой, бундан чиқди адаш эканмизда у билан -дея ҳайратланди Илтижо.

-Ҳа, унинг бир Сайёра деган дугонаси ҳам бор.Улар тиббиёт институтида бирга ╝қишади.Улар факультет деканидан ва Дахшатий таҳаллусли домлаларидан ╝лгудек қ╝рқадилар -деди Холб╝ри илжайиб.

-Аблах экансиз!Юрагимни ёрай дедингизку -деди Илтижо жилмайиб ва уялганидан қип -қизариб кетди.

3 боб

Исканақул Каркидонов

"Қовункапа" ширкат х╝жалигининг раиси Исканақул Каркидоновлар уйида маиший жанжал.Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо ияк - чакаги тинмай эрига танбех берар, идишларни отиб синдириб, йиғлар, ҳар замонда т╝хтаб, олийнав ҳушб╝й тамакидан қадоқланган қимматбаҳо сигаретани босиб босиб чекарди.

-Э, худо!Мен сендан шунақа эр бер деб тиловмидим?!Бу сволоч эрмас, латтаку настоящий!Вой пешонам қурсин менинг!Нима эмиш, хушидан кетган Сталинни д╝хтирлар гиламдан олиб, каровотга ётқизишса, патинкаларининг таги тешилиб ётганмиш!Шундай улкан мамлакатнинг раҳбари бир жуфт янги патинка сотиб олмай, икки қатор усти боши билан, пул мол жамғармай, халқ мулкига хиёнат қилмай, оддий одамдай ғарибона яшаб, оламдан ╝тиб кетган эмиш!╬тса ╝тар, Сталин билан сенинг нима ишинг бор! Ҳалол раҳбар б╝лган эмишлар!Шунча ҳалол хизмат қилгани билан унга раҳмат дейишяптими? Қотил, қонх╝р, золим дейишяптику! Бу одамлар яхшиликни биладими? Ундан к╝ра қ╝ша - қ╝ша к╝шки айвонлар қуриб, шоҳона яшаб қолиш керак!Беш кунлик дунё ғуввида ╝тади кетади! Амал мансабни боғлаб қ╝йган эмас! Бу, хайги нима десамакан, инсонга анов қилинадиган, бериладиган бир имконият, шанс! Қайдан ҳам шу уйни евроремонт қилдирайлик деб қ╝йибмана!Э бир соат ҳалоллик ҳақида маъруза қилсая, Худоё товба!Одамга амал бергани билан ақл -фаросат бермаса қийин эканда!Биламан, бу уйда менинг сариқ чақачалик қадрим й╝қ!Аслидаку бу бойваччани мен одам қилганман.Казо казо таниш билишларимни ишга солиб, ресторанларда зиёфатлар уюштириб, Дубайма Дубай кезиб, бойлар эшигида қ╝лларим косов, сочим супурги б╝либ, ковушим т╝зғиб, елиб югирганларимни бу нонк╝р билармиди? Мен сабаб аввал биргат, кейин ҳосилот б╝лди.Мана энди райислар!Мен б╝лмасам, юрувдинг пайтавангни судраб, чориғингни ит тортиб!Энди одам б╝либ қолдингми, с╝так?!Эшакнинг кучи ҳалол, ╝зи харом деганлари шу б╝лса керакда!Эшаги лойдан ╝тдида акамнинг!Ёшлигимда, қадди қоматим келишган пайтлар Бибисувайдо, Бибисувайдо эдим!Энди шира шарбатим қочиб, гулдай с╝лганимда, битта яримта сув ичса томоғидан, сабзи еса биқинидан к╝ринадиган секретарка ╝йнашига уйланмоқчи бу уйинг куйгур номард!Мени билмасанг, илоё иловандо к╝зларинг оқиб тушиб, к╝р б╝либ, еталат!Э Исканақул Каркидонов б╝лмай ╝л!Д╝захга д╝мбира б╝лмасанг, у дунё бу дунё розимасман! Тамом, ортиқ чидолмайман, жонимдан жахт т╝йдим!Золимнинг дастидан дод!..Канистрдаги бензин қаерда эдия!Ҳозир устимдан бензин қуйиб, ╝зимга ╝т тортаман! Илойим, уволим тутсин сен зинокор хотинбозни! -дея бақирарди у.

Бу гаплардан қ╝рқиб, кайфи капалакдай учган Исканақул Каркидонов, хотини Бибисувайдони тинчлантиришга уринар, ҳикматли гаплар билан уни инсофи тавфиққа чақирарди.

-Бибисувайдо, севгилим, ╝зингни бос! ╬зини ╝зи ╝лдирган одамга жаноза буюрмайди, ит қавмида кетади деб келади эски китобларда, асалим! - деди у хотинига стаканда сув тутиб, ҳаяжондан қ╝ллари қалтираб.

-Ҳо, ╝з жонига қасд қилганга жаноза буюрмайдими?!Гапини қаранглар!Унда ╝зинг ошпичоқ билан к╝ксимга бир уриб, ╝лдириб қ╝яқол, қутиласан!╬лдир, вахший қотил, қонх╝р жаллод!Мени ╝лдириб, офатижон секитарканга уйланиб оласан, нийятинга етасан!Менинг жасадимни эшикдан чиқаришлари билан, ╝йнашингни деразадан олиб кириб оласан!Кейин қорнидаги сендан ортдирган валади зиносига уй жойни хатлаттириб берасан!╬лдир!╬лдирасанми?!.. Вой доооод, мусулмонлаааар!Праваслав католик христианлар!Иудей ҳамда буддавийлар!Мутаззила оташпарастлар!Худосиз коммунистлар!Ёрдам беринглааааар!Мени золим райис Исканақул Каркидонов ╝лдиряптиииии! -дея бор овозда фарёд чека бошлади Бибисувайдо.

-Ҳой, ╝зингни қ╝лга олсангчи, хотин, эсингни йиғ! Нималар деб бақиряпсан?!Қанақа секитарка?!Қанақа валади зино?!Мен ахир ҳалол раҳбарман!Бировларнинг хотинига к╝з олайтирмайман!Худодан умидим бор!Беш минутлик мазани деб охиратимни куйдирайми?!Қолаверса ҳозир ҳамма ерда яширин видеокамералар бор!Ёш боланинг қ╝лида ҳам сотовой телефон!Ана, нечтасини ╝йнаши билан ётган ерида видеога олиб, Ютубга чиқариб юборяптилар.Қанчаси қ╝йди чиқди б╝либ кетди!Мен сенга ҳеч қачон хиёнат қилмаганман, қилмайман ҳам!Бунақа бақириб, мени қ╝ни қ╝шнилар олдида шарманда қилма!Одамлар: -райис Исканақул Каркидонувуч ичкилик ичиб олиб, хотинини уряпти -деб ╝йламасин тағин.Билсанг, раҳматлик устодим И╝сип Виссарй╝нувуч Исталин... Ҳа майли, сенга ёқмаса, тарих ҳақида гапирмайман. Ма, стакандаги сувни ичиб, манабу бир т╝ғрам пиёзли нонни еб юборгин, ╝зинга келасан -деди Исканақул Каркидонов, хотинини аранг тинчлантириб.

Бибисувайдо стаканни эрининг қ╝лидан шахд билан тортиб оларкан, бир к╝таришда сувни оқ урди.Кейин ароқ ичгандай оғзини енгига босиб, бир зум нафас олмай турдида, пиёзли нонни катта катта тишлаб, бир нуқтага тикилганича ғазаб билан индамай ея бошлади.

-Мана бу бошқа гап.Қани бир жилмайчи, ҳа илжай... Ҳа, ана! Б╝ларканку!Лекин кулганингда жуда чиройли б╝либ кетасанда ╝зиямче!Юзинг ёнган лампочкадай лоп этиб ёришиб, кулгичларинг ╝йнаб кетади.Майли, сен айтганча б╝лақолсин, сарвиравоним, мохитобоним.Уйингни евроремунтдан чиқартириб бераман.Маматкарим деган наққош бола бор.Бир оғиз айтсам й╝қ демайди.Деворларни оҳак билан яхшилаб оқлаб, трафаретларга чангютгич билан б╝ёқ сочиб, деворларга гул солиб беради -деди Исканақул Каркидонов.

-Й╝қ, унақа наққошларни ёлламаймиз.Улар унчалик яхши ремонт қилолмайди.Холб╝ри яхши қилади.╬шани ёллаймиз.Уй деворларига ╝рмонлар, дарёлар акс этдириладиган манзаралар чиздирамиз -деди Бибисувайдо, ╝жарларча ╝з фикрини мақуллаб.

-Яхши. Холб╝ри б╝лса Холб╝рида.Лекин у катта пулга қилар дейман? Тахминан неча пул кетаркин ремунтга? -деб қ╝йди Исканақул Каркидонов.

-Харажатлар билан сизнинг ишингиз б╝лмасин, Холб╝рига ╝зим бераман хизмат ҳақини-деди Бибисувайдо қатъий.

-Яхши унда, келишдик.Мен шопиримга айтаман, Холб╝рини ернинг тагидан б╝лса ҳам топиб, идорага олиб келади.Шартнома қилиб, иложи б╝лса, унга озгина олдиндан заклад ширинкома бериб қ╝яман.У бугуноқ ишга киришади.Сен устани зериктирмай, чой пойидан хабар олиб тургин.Художниклар алкаш б╝лади.Ишлаётганда ароқ коньяклардан рюмкаларга қуйиб, музлардан солиб, газакига қази - қарта тайёрлаб қ╝й.Юз юз ичееб ишламаса уларга илҳом келмайди -деди раис Исканақул Каркидонов.

Шундай гаплар билан раис кийимларини кийди.С╝нг хотини Бибисувайдо билан ҳайрлашиб, к╝чага чиқаркан, хизмат машинасига ╝тириб, ишга ж╝нади.

4 боб

Дельта

Домла Дахшатий талабаларни теримга солиб, дала шийпони тамон кетган маҳал Холб╝ри Илтижо пахта тераётган б╝лги тамон й╝л олди.

Иккинчи, учинчи терим б╝лишига қарамай, далаларда ҳамон пахталар чаман б╝либ очилиб ётар, ғ╝за шохларидаги шиғил шиғил к╝сакларга қаралса, пахта йиғим терими хали бери тугамайдигандай эди.Холб╝ри яғир д╝пписини манглайига бостириб кийиб, ғ╝запояни рубобга ╝хшатиб чаларкан, ажойиб ҳофиз Фахриддин Умаровнинг овозига тақлид қилиб: -Пааааахтазооонгоор, поооолвооонларий, мен сизга чеееертай тоооооорлангангаангаангаааар! Тооонналааардаан тоғ яратганга-а-а-а-аан, оқ олтин ижоооодкооорлангаангаангаар! - дея ашула айтиб, ╝йинга тушганича капа капа б╝либ айланиб, Илтижога яқинлашиб бораверди.У Илтижога бориб урилгудай жойда шахд билан ╝нг тиззасини ерга текизиб т╝хтаганича, қ╝лидаги кузги дала гулларидан тузилган гулдастани узатиб, бадиий қисмни ниҳоясига етказди.Илтижо кула кула гулларни Холб╝рининг қ╝лларидан олиб, қарсак чаларкан: -Браво!Браво, маэстро! -деб қ╝йди.Кейин улар қ╝л бериб к╝ришдилар.