Бу жойларда тузукроқ иш топиш учун одам ╝қимишли б╝лиши, ╝қиш учун эса, инглиз тилиси яхши б╝лиши керак.Уйда ╝тирсанг, хотин билан уришиб ╝йнайсан.К╝чага чиқсанг, иш й╝қ.Охири депрессияга учраб, жон қанчалик ширин б╝лмасин, ╝зимни бир ёқли қилмоқ пайига тушдим.Аввалига "Озодлик маъбудаси" ҳайкали қ╝лидаги машъалага чиқиб, ╝ша жойдан ╝зимни пастга отсаммикин дея ╝йлаб юрдим.Кейин бу фикримдан қайтиб, Ню Й╝рк билан Манхеттенни туташтирган Бруклин к╝приги остидан оқувчи Ист ривер дарёсига ╝зимни ч╝ктирмоқчи б╝лдим.Қирғоқдан б╝йнимга боғлагани тош ахтариб юрсам, баногох, бир дарахтга ёпиштирилган эълонга к╝зим тушди.╬қисам, бир ташкилотда б╝ш ишчи ╝рни бор экан.Севиниб кетдим.Қувонганимдан х╝рлигим келиб, хунук титраётган остки лабим туянинг лабидай осилиб, унсиз йиғлайвердим.Кейин тиз ч╝кканимча осмонга қараб: -Раҳмат, Худойим! Бу дунёда менинг сендан бошқа ғамгусорим й╝қ-дедим, севинч к╝з ёшларимни к╝йлагимнинг хаддан ташқари узун енгига артиб.С╝нг адресни телефоним фотоаппаратида суратга олиб, шошилинч й╝лга чиқдим.Ташкилотни топиб бориб, шунақа шунақа, мен ╬збекистондан келганман.Сизларда мен боп иш бор экан деб эшитиб келятувдим-дедим, инглиз тилини қийнаб, х╝рлаб, тиконга судраб.
-Нима иш қ╝лингиздан келади, жаноб?Чим қирқийдиган комбайнни бошқара оласизми? -деди мененджер ҳушмуомалалик билан.
-Чим қирқийдиган комбайн?! Дик Господи!Шуям ишми! Э, товба қилдимей!Керак б╝лса вертолет, самолёт ҳатто космик кемаларни ҳам к╝зимни юмиб, бир қ╝лим билан бошқараманку мен! -дедим.
-╬, унда сизни зудлик билан ишга олмасак б╝лмайди-деди мененджер.Кейин омборхонадан битта чим қирқийдиган комбайнни олиб чиқишди.Бензинга ишлар экан.-Мана, мана бу чилвир арқонни кафтингизга ╝раб туриб, бир тортсангиз, комбайн юради.Кейин чимларни бир бошдан қирқийверасиз.Лекин анави чаман б╝либ очилиб ётган анвойи гулларга, Ж╝ландиядан махсус келтириб экилган лолаларга ҳамда арча ниҳолларига эхтиёт б╝линг -тайинлади мененджер.
-Окей!Донт вори! -дедим мен.Кейин чилвир арқонни кафтимга яхшилаб ╝раб, бир тортган эдим, комбайн тарр! -этиб юрди.Бир маҳал чим қирқийдиган комбайн мени судраб кетса б╝ладими?У й╝лида учраганки нарсани парча -парча қилиб, майдалаб, силос қилиб, осмонга отаверар экан.Бир зумда чимзорда чанг т╝зон к╝тарилиб, чим қирқигич гулларни ҳам голландиядан келтирилган сариқ қизил лолаларни ҳам, ям -яшил арча ниҳолларини ҳам майда майда қилиб, осмонга отиб, тариллаганича айлана бошлади.Шовқинда мененджернинг узоқдан бақирган овозлари қулоғимга чалинарди.
-О, Жизееес!(Жизес дегани Исо мағанасини билдиради)Торнедо!Кол де полис!(╬рама шамол к╝тарилмоқда!Полицияга қ╝нғироқ қил! ) -дея бақирарди у.
Мен нодон у вахший агрегатни қандай т╝хтатишни с╝раб олмаган эканман."Хелп ми!Хеееелп!"(Ярдам беринар!Ярдам берсенар╝мейдими?!) дея бақираман нуқул инглиз тилида.Мен аллақачон чим қирқигич комбайн тутқичини қ╝йиб юборган эдим.Лекин унинг мотовиласи менинг яккаю ягона, ошга киядиган жинси шимим пойчасини ╝раб кетган эдида.Чим қирқийдиган агрегат мени судраб, чанг т╝зон ичида то бокида бензин тугагунича чимзорда судраб юраверди.Шундан кейин бир ой хоспиталда ётдим.Кейин мени яна ишдан хайдашди.Ҳозир бекорчиман.Бекорчиларга х╝кмат тамонидан бериладиган нафақа эвазига яшаб юрибман. Фицжеральднинг ерт╝ласига ҳам қайтгим келмаяпти.
Айтишларича янги Президент мамлакатимизда катта ижобий ╝згаришлар қилаётган эмиш.Виртуал қабулхоналар очилибди.Мен ҳам ватанга қайтишимга рухсат беришларини с╝раб, виртуал қабулхонага мактуб ёзсаммикин деб юрибман.Бу ерларда сарсон саргардон б╝лгандан к╝ра, ╝з ватанимда арава судраганим яхши эмасми?Бунинг устига онам ҳам қариб қолдилар -деди Ибн Илайчибин.
Холб╝ри ҳалитдан бери д╝стининг гапларини тинглаб, кулиб қотаётган эди.Аммо унинг охирги гапларидан жиддийлашди.Кейин эхтиёткорлик билан:
-Д╝стим, ҳабаринг й╝қми? -деди.
-Нимадан? - ҳайрон б╝лди Ибн Илайчибин.
-Э, кечир, оғайни.Мен сенинг хабаринг бор деб ╝йларканман.Бардам б╝л.Бандачилик.Бир йил б╝лди холамнинг вафот этганларига.Жанозаларига минглаб одамлар келди.Бечора сенинг й╝лларинга термулиб, оламдан ╝тдилар.Бир куни й╝қлаб кирсам, холам йиғлаб, менга: -Холб╝ри, д╝стинг Ибн Илайчибинни бир к╝риб, кейин ╝лсам, унинг қ╝лларида жон берсам, бу дунёдан армонсиз кетардим -дедилар.Онангнинг дафн маросимида синфдошлар ҳаммамиз эгнимизга т╝н, бошларимизга д╝ппи кийиб, к╝чада саф тортиб турдик.Холамни ҳалиги, қабристондаги қайрағоч бор эдику, ╝ша жойга дафн этдик.Тобутларини синфдошлар қ╝лма қ╝л к╝тариб бордик.Тобутлари енгил экан.Кейинги пайтларда овқат емай қ╝ганлари учун озиб кетган эканларда.Тобут олдида тоғанг билан уканг хассакаш б╝либ, қабристонгча йиғлаб боришди -деди Холб╝ри.
Кейин жим б╝либ қолди.
Линиянинг у тамонида Ибн Илайчибин оҳ чекиб йиғлар эди.Шундан кейин алоқа узилди.Холб╝ри к╝з ёшларини аёлларга к╝рсатмаслик учун ╝грилиб, ташқарига чиқиб кетди.
У ╝зини овутиш учун бостирмада ╝тин ёра бошлади.Ёрилган палёнлар талак -талак этиб ҳар тамон учар, лайлакқор эса гуппа гуппа ёғар эди.
29 боб
Қовункапа баҳори
Қовункапага яна баҳор келди.Баҳорий жалалар ва тоғларда эриётган қорлар эвазига дарёда сув к╝тариларкан, далаларнинг айрим қисми сув остида қолди ва саёз, к╝згудай шаффоф к╝лларга айланди.К╝лоблар к╝згусига ╝йчан термулган дов дарахтлар шохидаги қушларнинг бултурги инлари узоқ -узоқлардан қорайиб к╝ринади.Бу шаффоф селобларда б╝ғзигача сувга ботган қамишлар худди ч╝каётиб ёрдам беринглар дея унсиз ҳайқираётган соқовларга ╝хшар, сувдан чиқиб турган қиёқлар с╝лим - салқин баҳор эпкинларида титраб, қалтирар эдилар.Оппоқ -оппоқ лайлаклар баҳор шаббодаларида парлари хурпайганича, аччиқ қалампирни эслатувчи қип қизил тумшуқлари қонли гурпундай б╝либ, юзасини шаббодалар шудгор қилаётган к╝лоблардан егулик излаб юришарди.
Нортожи Илтижо ╝тирган ногиронлар аравачасини суриб, ортидан Машрапиллони эргаштирганича "Қовункапа" ширкат х╝жалиги бошқарув идораси тамон борар, ҳар замонда т╝хтаб, капалак қувлаётган болакайни ортда қолмай юришини илтимос қилар, й╝қса б╝жилар келиб қолишини айтиб қ╝рқитарди.Узоқда оқариб к╝ринган дала шийпонини ва т╝п -т╝п ╝сган қари толларни к╝риб, Илтижонинг юраги орзиқиб кетди.У бир пайтлар ╝з курсдошлари билан ╝ша дала шийпонида яшаган, хашарчи талаба б╝либ шу далаларда пахта терган ва илк бор Холб╝ри билан учрашган эди.Хув нарида Қорадарё жарликлари!Оҳ, дов дарахтга к╝милган у дарё соҳиллари! Холб╝ри билан қайиқда сузиб, бирга сайр қилган ╝ша минг минглаб нилуфарлар, лотос ва к╝загуллар очилиб ётган қамишли дарё дельтасини, мовий осмонлар акс этган шаффоф сувлар остида билтанглаб юрган балиқларни у осуда дамларни Илтижо унита олармиди?╬ша пайтлари у дугоналари билан шоду хуррам, ╝з оёқлари билан бемалол юрарди, югирарди.Энди б╝лса Холб╝рининг к╝нглини ч╝ктиргани учун Худонинг қаҳрига учраб, ногиронлар аравачасида ╝тирибди.Бировнинг бахтига шерик б╝лгани ҳам оздай, унга оғир юк б╝либ қолди.Нортожининг ╝рнида Илтижо б╝лганида у шундай қила олармиди?Й╝қ албатта.Ким билади, балки эски китобларда ёзилганидай рашк туфайли у Нортожини аллақачон заҳарлаб ╝лдирган б╝лармиди?Энг ёмони, бағри кенглик билан шунча яхшиликлар қилаётган Нортожига нисбатан унинг юрагида баъзан хасад ва рашк туйғулари уйғонаётгандай б╝лар, Илтижо у туйғуларни аранг тизгинлар эди.У ҳатто кечалари Холб╝рининг Нортожига сездирмай, секин эшикни тақиллатишини, "Илтижо, жоним, эшикни оч, сени соғиниб кетдим" дея шивирлашини, у эса пичирлаб: -эшик очиқ, кираверинг деса, Холб╝ри оёқ учида юриб келиб, секингина унинг ёнига, к╝рпага суқилиб кириши ва ╝з ╝лжасини ғажиётган оч б╝ридай уни махкам қучиб, худди аввалгидай лабларидан, юз-к╝зларидан аёвсиз ╝пиб, эхтиросли шивирлашини, тонгача бирга б╝лишини ҳохлар, с╝нг шу заҳоти васваса қилаётган шайтонга хай берар, чорасизликдан ёстиқни тишлаб, унсиз, ╝ксиб ╝ксиб йиғлар эди.Уни бир зум к╝рмаса соғиниб қолгувчи, Холб╝рининг хотини Нортожига б╝лган вафосини, садоқатини, поклигу ҳалоллигини к╝риб, Нортожига ич ичидан ҳаваси келар, шундай эрни қ╝лдан чиқаргани учун ╝зини ╝зи ношудликда айблаб, койир, ╝зини ╝зи шаппатилаб уриб, ╝зидан нафратланиб кетарди. Бу кунимдан к╝ра ╝лганим яхши эмасми дея ҳатто ╝з томирларини писка билан кесмоқчи б╝лар, лекин норасида фарзандининг етим қолишини ╝йлаб, бу шум фикрдан қайтар эди.Уни қониқтиргувчи фақат бир нарса бор эди.У ҳам б╝лса, Холб╝рини ҳар куни к╝риб, у билан ёнма -ён, бир уйда яшаётгани.Илтижонинг фикрлари шу ерга келганда узилди.Хаёлини Нортожининг гаплари пароканда қилди.