-Илтижо қ╝рқувдан турган жойида қотиб қолган, нимадир демоқчи б╝лардию аммо унинг овози чиқмасди.
Нортожи эса:- Войдод!Машрапилло уйда қолиб кетди! -дея бақирганича болакай телевизор к╝риб ╝тирган уйга қараб чопди.У Машрапиллони к╝тариб айвонга олиб чиқаркан, айвондаги полосга оёқлари ╝ралашиб, юзтубан йиқилди. Қ╝рқувдан ранги охакдай оқарган Машрапилло ╝рнидан дик этиб туриб, ховлига қараб чопди. Шу маҳал уй бир тамонга хуник қийшайиб, гурсиллаб қуларкан, Нортожи дод деганича чанг -т╝зон ичида к╝ринмай кетди.
Илтижо югириб келиб б╝йнига осилган боласини бағрига босиб, дахшат ичра дағ дағ титрар, дод деб йиғлар, Холб╝рининг онаси ҳам бор овозда фарёд чекарди.
Шу маҳал к╝чадан Холб╝ри югирганича кириб келаркан, онасининг: -Болам, бизни Худо уриб қ╝йди!Нортожини уй босиб қолди! -деган фарёдини эшитиб, бир зум тошдай қотиб қолди.С╝нг ╝зига келиб:
-Қани?!Қаерда?!Нортожи!Асалим! -дея қулаб ётган уй вайронаси устида телбаларча эмаклай бошлади.У қ╝лига кирганки нарсани олиб четга отар, айни пайтда у одамдан к╝ра, к╝проқ оёқлари билан ер қазиётган т╝рт оёқли махлуққа ╝хшарди.Ниҳоят у минг машаққатлар билан Нортожини т╝синлар, гувалаклар ва тахта б╝лаклари остидан қазиб, суғириб чиқарди.Бу маҳал ер силкиниши т╝хтаган эди.
Чанг тупроққа, қонга беланган Нортожининг юрагини шошилинч тинглаб к╝рган Холб╝ри бақириб юборди:
-Тирик, тирик! Худога шукур!Худога шукур! Нортожи, асалим, мени эшитяпсанми?!К╝зларингни оч! -дер эди у.Лекин Нортожи к╝зларини очолмай бехуш ётарди.У жуда оғир жарохатланган эди.
Нортожининг тирик эканини к╝риб, Холб╝рининг онаси ҳам, Илтижо ҳам қ╝рқувни унутиб, изиллаб йиғлаганларича Худога шукрона айта бошладилар.Бу орада ҳамма ёқни "Тез ёрдам" машиналарининг чинқириғи тутиб, Қовункапа қишлоғи осмонида вертолётлар учиб айлана бошладилар.Нортожини "Тез ёрдам" машинасида касалхонага олиб бордилар.Касалхонага Ғойиб тракторчи билан унинг хотини Каполатхонлар ҳам етиб боришди.Каполатхон дод деб йиғлаб, бир неча марта хушини й╝қотди.Ғойиб тракторчи ҳам к╝з ёшларини кепкасига артиб: -Худойим, қизим ҳали ёш.Унинг ╝рнига менинг жонимни олақол! Чунки, унга бир нарса б╝лса, энди менга бу ҳаётда яшашнинг ҳам қизиғи й╝қ!-дея елкаларини силкитиб, унсиз йиғларди.У д╝хтирларга : -Барака топкурлар, агар болам тузалиб кетса, умримнинг охиригача томорқаларингни бепул шудгор қилиб ╝таман -дер эди.Шу кеч одамлар касалхона ховлисида мижжа қоқмай тонг оттирдилар.Фақат онасининг қучоғида ётган Машрапиллогина донг қотиб ухларди.Эрталаб д╝хтирлар Холб╝рига Нортожининг ╝зига келганини хабар қиларкан, Каполатхон билан Ғойиб тракторчи бу гаплардан қувониб, тиз ч╝кканларича осмонга қараб, Яратганга қайта қайта шукроналар айтишди.Айниқса Ғойиб тракторчи осмондан к╝зларини узмай, худди Худони к╝риб тургандай, унга мурожаат қиларкан: -Парвардигорим, ╝зинг менга шу биттагина фарзандни ато этган эдинг, уни ҳам мен ғариб қулинг Ғойиб тракторчидан олиб қ╝ймай дебсанда!Раҳмат, Худойим!Қизим тузалиб кетса, ишон менга, ичкиликни ташлайман!Масжидга қатнаб, сенга ибодат қиламан! -деди.Д╝хтирлар фақат беморни толиқтириб қ╝ймаслик шарти билан Нортожининг ёнига киришлари учун рухсат беришди.Биринчи б╝либ палатага елкасига оқ халат ташлаган Ғойиб тракторчи хотини билан, уларнинг ортидан Холб╝ри, Илтижо ва Машрапиллони етаклагинча Холб╝рининг онаси кириб бордилар.
Илғор тиббий аппаратуралар билан жихозланган палатадаги кроватда боши оппоқ бинтлар билан ╝ралган, қ╝л- оёғи гипсланган Нортожи турли шнурлар билан сунъий нафас олиш аппаратига улаб қ╝йилганича ётар, у шу ётишида миср эхромларидаги м╝миёланган жасадларни, худди капалак ғумбагининг пилласини эслатар эди.Каполатхон қизининг ёнига қоқилиб, суқилиб, деярли эмаклаб бораркан: -Қизим! -деди ва Нортожининг мадорсиз қ╝лини беозор силаб, юзларига босганича бошқа биронта с╝з деёлмай юм -юм йиғлайверди.Ғойиб тракторчи кепкасини мижғилаб к╝ксига босганича қизига термулиб унсиз йиғлар, к╝з ёшлардан унинг к╝злари кумуш тангалар каби ялтиллар эди.Қолганлар ҳам йиғлар, Нортожининг хорғин очилган к╝злари қиридан к╝з ёшлар симоб донасидай думалар экан, юзларини ювиб, ёстиққа томарди.Ғойиб тракторчи худди меҳроб қаршисидаги диндор каби тиз ч╝киб, тиззалари билан юриб бориб, қизининг юзларини меҳр билан силади.Тракторчининг лаблари титраб, к╝зларидаги омонат к╝з ёшлар дув этиб палата полига т╝килди.Нортожи хорғин овозда: -Аяжон, дадажон, йиғламанглар, илтимос -деди.Эр -хотин шошиб, х╝п дегандай бош ликилатишаркан, Каполатхон овози чиқмаслиги учун остки лабини узилиб кетгудай қаттиқ тишлаб, унсиз йиғлашда давом этди.Ғойиб тракторчи хотинининг бошини бағрига босиб, к╝з ёшлари т╝килиб кетмаслиги учун шифтга қараб йиғларди.
Бир маҳал Машрапилло юлқиниб чиқиб, Нортожининг ёнига югириб бордида, уни оҳиста б╝йнидан қучоқлаб:-Аяжон! -деди.У юзини ҳудди Нортожининг юрак уришини тингалётгандай унинг к╝ксига юзини босиб ётарди.
Нортожи к╝злари т╝ла ёш, ҳиёл жилмайганича мадорсиз қ╝ли билан Машрапиллонинг б╝рининг юнгидай дағал сочларини силаркан, пичирлаб дуо уни қилди: -Бошинг тошдан б╝лсин.Катта йигит б╝лгин.Мен сени яхши к╝раман -деди у баз╝р.
Бу гапларни эшитиб, ҳаммалари ж╝р б╝либ, унсиз йиғладилар.Айниқса Холб╝ри ╝зини тутолмай йиғларди.Шундан кейин Холб╝рининг онаси келинининг ёнига борди.
-Айланай, қизима.Бизни кечиринг, ғафлатда қолдик, ғафлатда -деди у йиғлаб.
-Й╝қ, аяжон, ундай деманг.Аксинча сиз мени кечиринг.Мен сизга яхши келин б╝лолмадим-деди Нортожи, қайнонасининг қ╝лини оҳиста силаб.
-Оҳ, Нортожи, сиз менинг келиним эмас, ╝з туққан қизимдек жигарбандим, фарзандимсиз -деди силкиниб, т╝килиб йиғлаб Холб╝рининг онаси.
Нортожи Холб╝ри билан Илтижонинг яқинроқ келишларини с╝ради.Илтижо билан Холб╝ри Нортожи ётган кроватга яқин бордилар.
-Нортожи, нега бу дунё бунчалар, адолатсиз, бунчалар ғирром экана!Сизнинг ╝рнингизда мен б╝лишим керак эди!Чунки бу к╝ргуликларнинг барига мен сабабчиман, мен!Ҳа, ҳа, мен шумқадам сизларникига келмаганимда балки бундай б╝лмасмиди?!-деди Илтижо қон йиғлаб.
-Й╝қ, Илтижо ундай деманг.Буни тақдир дейдилар.Пешонамга ёзилгани шу экан.Менинг сиздан бир илтимосим бор.Менга бирон нарса б╝лгудай б╝лса, сиз кетиб қолманг, х╝пми?Холб╝ри акам ёлғиз қолмасинлар.У жуда яхши одам.Илтимос сиздан, кетиб қолмайман деб менга с╝з беринг -деди Нортожи.
-Нега ундай дейсиз, Нортожи?Тушкунликка тушманг ахир.Худо ҳохласа соғайиб, бу кунларни к╝рмагандай б╝либ кетасиз ҳали.Унақа васият қилманг, бизни қ╝рқитиб.Бахтингиз ╝зингизга насиб этсин.Холб╝ри акам билан бирга яшашга фақатсиз сиз ҳақлисиз ва лойиқсиз.Мен эса уни ташлаб кетганман.Сиз тезроқ соғайинг ва Холб╝ри акам билан бахтли б╝линглар -деди Илтижо.
-Й╝қ, сиз менинг с╝нги илтимосимни ерда қолдирманг, Илтижо.Холб╝ри акамни ташлаб кетмайман, у билан бир умр бирга яшайман деб с╝з беринг.Сиз ҳам, Холб╝ри ака, Илтижонинг к╝з ёшини оқизмайман, Машрапиллони ╝кситмай, ╝з фарзандимдай тарбиялайман дея с╝з беринг.Илтимос -деди Нортожи.
Бу с╝злардан с╝нг Холб╝ри билан Илтижонинг х╝п дейишдан бошқа чоралари қолмади.Улар Нортожи ётган кроват ёнида тик турганларича х╝п дегандай бош ликиллатиб аччиқ аччиқ йиғладилар.
Шундан кейин навбатчи доктор ва ҳамширалар, бемор толиқиб қолади дея уларни хонадан деярли суриб, ҳайдаб чиқариб юборишди.
Эртасига Нортожи оламдан к╝з юмди.
Тамом.
03/06/2017.
Кундуз соат 1 дан 24 дақиқа ╝тди.
Канада, Онтерио.