Выбрать главу

-Мана, ниҳоят биз тасвирий санъат аҳли ҳам ёрдамчиларга ёрдамлашиш учун далада ҳозир б╝лдик! -деди Холб╝ри.

-О, сиздай оқсуяк аслзода аристократ рассомни ишлатамизми энди? Бир этак пахта териб термай, белим оғриди, уйга бориб белимга тахта боғлаб ётмасам б╝лмайди дея қочворарсиз? -деди кулиб Илтижо.

-О, нималар деяпсиз, нималар деяпсиз?!Менинг суяк устихоним шу бепоён далаларда қотганку.Совет замонида кукрузник самолётлар устимиздан тонналаб сочиб юборган захарли пестидцидлар тумани аро б╝ғилиб, й╝талиб, к╝ринмай кетар эдик.Қанча д╝стларимиз жигари шишиб ╝лди, қанчалари бир умр ногирон б╝либ қолдилар.Декабрнинг совуқ қировларида қ╝лларимиз қақшаб, хом, юмуқ к╝сакларни териб, дала увотларида уларни таёқлар, тошлар билан уриб,чақиб, пахтасини чувиганимизни к╝рганлар, бизни ибтидоий жамоа тузимидаги ёввойи одамлар қабиласи дея ╝йлаган б╝лсалар керак.Уйга боргач, кечки овқат ╝рнига нон чой билан қаноатланиб, совуқ айвонда тоғдай уйилган к╝сакларни оиламиз билан ╝раб олиб, аввалига кетмонсопилар билан уриб к╝ракларни чақар эдик.Шундан кейин уйқусираб, мудраб, мункиб, ярим тунгача, баъзан тонгача к╝сак чувир эдик.Агар дунёда қахратон совуқ изиллаган қорли далаларда ч╝п - ч╝киртак ғ╝запаялар қорини қоқиб, пахта теришга рози б╝лган итоаткор қуллар қавми б╝лган б╝лса, ╝шалар биз эдик!

Худога шукр, бугун мамлакатимиз мустақил, халқимиз озод.Ундай қийинчиликлар энди ╝тмишга айланди.Бундай чаман б╝либ очилган пахталарни ╝йнаб кулиб термаймизми? -деди Холб╝ри ва Илтижонинг этакларидан бирини тутиб, астойдил пахта тера бошлади.Улар шу тариқа суҳбатлашиб, узоқ ишладилар.Ва ниҳоят кундалик нормага бемалол етадиган пахтани териб б╝лгач, бироз дам олиб, нафас ростлаш учун т╝килган юмшоқ пахталар устига ╝тирдилар.Шу маҳал қур -қур қилиб қичқирганларича осмонларни т╝лдириб гала гала турналар учиб ╝та бошлади.

-Вой, турналарни қаранг! Турналар! -дея бақириб юборди Илтижо, осмонга қараганича, ҳаяжон ичра, куз қуёшидан к╝злари қамашиб.

-Ҳа, турналар иссиқ ╝лкаларга учиб кетишяпти -деб қ╝йди Холб╝ри ҳам қ╝лини к╝зларига соябон қилиб, турналар карвонини кузатганича.

-Қандай г╝зал!Мен турналарни биринчи бор к╝ришим.Улар ҳеч қачон шаҳримиз устидан учиб ╝тмаган.Ким билади, балки учиб ╝тган б╝лсалар ҳам мен к╝рмагандирман.Жуда ғамгин қийқирар экан улар.Худди ҳайрлашаётгандай, видолашаётгандай!Ҳайр, турналар, ҳайр!Баҳорда яна қайтиб келинглааар, х╝пми! -деди Илтижо, ҳамон осмонлардан к╝зини узмай, аланглаганича.

-Мен жанубга учаётган кузги турналар парвозига ҳаётимда к╝п бор гувох б╝лганман.Баъзан қишлоқда туғилганимдан ва яшаётганимдан хурсанд б╝либ кетаман.Бу ерларда ҳаво мусаффо, ичимлик сувлари тоза.Кенг далалар, ╝тлоқлар, т╝рғайлар қ╝шиғи, шамолларда шаршарадай шовуллагувчи толзорлар, дарё соҳиллари, баланд баланд жарликлар, ям -яшил шолизорлар, юлғунзору жийдазорлардан таралгувчи каккуларнинг ҳасратли оҳи!Бу ерларда машиналарнинг шовқини й╝қ.Айниқса дарё менинг жону дилим!Ҳохласангиз, дарё соҳилини, қамишлар шовуллаб ётган делтани, сон саноқсиз сув гулларини, оппоқ очилган нилуфарларни, к╝загулларини сизга к╝рсатишим мумкин.Соҳилда дарахтга занжирланган менинг ╝з қайиғим бор -деди Холб╝ри.

-Ҳохлайман, албатта ҳохлайман!.. Лекин, домла Дахшатий билсалар...-деди Илтижо.

-Кундалик нормага етадиган пахтани териб қ╝йдикку.Қ╝рқманг, энди сизни деканат сизни дала шийпони пешхорисига осиб, қатл қилмайди, ╝қишдан ҳам хайдолмайди.Пахта тортадиган пайтгача қайтиб келамиз -деди Холб╝ри, ҳамон нигохи билан олислаб бораётган турналар карвонини кузатиб.

Шу гаплардан кейин улар ╝қ ариқ четидаги с╝қмоқ б╝йлаб, дарё соҳили тамон ж╝надилар.Соҳилга етгач, иковлон нишаб қияликдаги узун узун кузги ╝т -╝ланлар аро аранг к╝ринган илонизи с╝қмоқдан пастга эна бошладилар.Кузги ёввойи толлар ╝рмони ╝сиб ётган дарё делтасини, шамолларда денгиз т╝лқинлари каби солланиб ётган қамишзорларни, олтиндай сарғайиб кетган шолизорларни, ёйилиб, бешик -бешик б╝либ оқаётган дарё сувларни к╝рган Илтижонинг юраги бадтар ҳаяжонга т╝лди.

-Вуй, дарёнинг г╝заллигини!Қандай ажойиб!Сиз шундай г╝зал жойларда яшаркансизда а?Бундай жойларда яшаган одам албатта сизга ╝хшаб рассом б╝ладида.Қаранг, панорамани.Эҳ, сизга шундай ҳавасим келяптики!Нега мен ҳам қишлоқда туғилмаган эканман а?!Қани энди шу жойларда яшасанг! -деди у теваракни тамоша қилганича.

-Эхтиёт б╝линг, Илтижо, бу ерларда ╝ткир жийда тиконлари б╝лади.Босиб олсангиз у тиконлар пояфзалингизни тешиб ╝тиб, оёғингиз устидан чиқиб қолиши ҳам ҳеч гап эмас.Эсимда, ёшлик пайтларимиз, бир куни шу ерларда сигир боқиб юрсак, д╝стим Эркиннинг оёғига жийда тикони кириб кетди.Д╝стимнинг оёғидан жийда тиконини суғираман деб, ҳаяжонда тиконни синдириб қ╝йдим.Д╝стим оқсоқланиб юролмай қолди.Оёғи к╝кариб, шишиб кетди.Эртасига Эркинни чақирай деб, нураб ётган пастак пахса девордан қарасам, бечорани акалари ерга ётқизиб, махкам ушлаб турар, отаси Мирзам╝йдин тоға эса Эркинннинг оёғини пичоқ учи билан астойдил ковлар, з╝р бериб жийда тиконини суғириб олишга уринар, д╝стим бечора б╝лса чидаб б╝лмас оғриқдан бор овозда додлаб бақирар эди.Баъзан ╝ша воқеани акс этдирадиган биронта картина ишласамми дея ╝йлаб қ╝яман -деди Холб╝ри, Илтижонинг нозик қ╝лларидан тутганича эхтиёткорлик билан қиялаб.

-Нақадар дахшат!Мен медик б╝лсамда, бу қ╝лбола жаррохлик муолажаси ҳақида эшитиб, танам жимирлаб кетди, т╝ғриси.Ахир бундай ногигиеник амалиёт жарохатни қорасонга айланиб кетишига сабаб б╝лиши ва оёқни кесиб ташлашга т╝ғри келиб қолиши мумкин -деди Илтижо.

-Лекин д╝стим ╝шанда соғайиб кетган.Ҳозир ҳам отдай.Хусусий фирма очиб, бойиб кетган -деб қ╝йди Холб╝ри.

Гап билан б╝либ севишганлар қандай қирғоққа етиб келганларини ҳам сезмай қолдилар.Холб╝ри ч╝нтагидан калитни олиб, дарахтга боғлаб қ╝йилган занжир қулфини очаркан,қайиқни охиста суриб, сувга туширди.Кейин қизнинг қ╝лидан тутиб, қайиққа ╝тиришига к╝маклашди.Илтижо қайиққа жойлашиб ╝тиргач, Холб╝ри бир маромда эшкак эшаркан, қайиқ олдинга илдамлаб кетди.Улар девордай баланд баланд қамишлар аро қайиқда сузиб борар эканлар, теварак г╝заллигидан ҳайратга тушган Илтижо, ╝зини г╝ё ╝зга оламга ╝тиб қолгандай ҳис қилар, ҳаяжонини яширолмасди.Айниқса сон саноқсиз нилуфарлар, к╝загуллар очилиб ётган сокин сув даласига, кенгликларга чиқишгач, Илтижонинг ҳайратдан оғзи очилиб қолди. Қайиқ дарё делтасида эмас, г╝ё бепоён зангори осмон устида сузиб бораётганга ╝хшарди.Булутлар, осмонлар акс этган, шалпангқулоқ япроқларни туртиб чиққан нилуфаргулларнинг ғунчалари, очилган гуллари соя ташлаган дельта сувлари шу қадар тиниқ эдики, сувга қараса, ҳудди шаффоф тубсизликка қарагандай қ╝рқувдан одамнинг юраги ортига тортиб кетарди.

-Оҳ, қандай г╝зал гуллар!Шундоқ узатсам қ╝лларим етади.Аммо узгинг келмайди бу гулларни!Ё товба!Тушимми бу ё ╝нгимми?!Ёки ╝зим сезмаган ҳолда оламдан ╝тиб, Жаннатга тушиб қолдимми? -деди Илтижо юраги завқу шавққа т╝либ.У айниқса тиниқ сув остида беғам билтанглаётган, тангалари қизариб кетган катта катта балиқларни к╝риб, бадтар анграйиб қолди.

-Вой, балиқларни қаранг! Худди аквариумдагидай! -деди сувдан к╝зларини узолмай у.Илтижо завқлангани сайин Холб╝ри эшкак эшишни секинлаштирар, қайиқ тумшуғи нилуфар ғунчалари, гуллари ичра ёппа япроқлар орасини оҳиста ёриб борар эди.Г╝ё шу тобда қалин нилуфаргулларнинг япроқлари остидан лоп этиб сув париси к╝риниб қоладигандай туюларди.

Шу пайт қамишлар орасидан шатир шутир қилиб қанот қоққанича ғақиллаб, бир гала ёввойи ╝рдаклар ҳавога к╝тариларкан, қаёққадир шоша пиша учиб кетишди.

-Мен авваллари сузувчи уй қуриб, умримнинг охиригача шу сокин г╝шаларда ёлғиз яшамоқчи эдим.Энди у режаларим ╝згарди.Чунки ҳаётимда сиз пайдо б╝лдингиз.Энди насиб этса сизларникига онамни совчиликка юбориб, ота онангиз рози б╝лсалар, сизга уйланаман ва биз бир умр шу жойларда, сузувчи уйда бирга яшаймиз, табиат билан уйғун ҳаёт кечирамиз.Кечалари сузувчи кулбамиз дарчасидан ой м╝ралайди.Биз эса айвонда, тошфонар ёруғида чой ичиб, гаплашиб ╝тирамиз.Тошфонар атрофида парвона капалаклар гир айланиб, унсиз парвоз қиладилар.Делта сувларида нилуфарлар, к╝загуллар очилиб ётади.Қайдадир ой нурида ялтираб балиқ ирғийди -деди Холб╝ри.