-Ҳа -деди Илтижо, кутилмаганда Холб╝рининг пинжига кириб.Холб╝ри Илтижони махкам қучоқлаб, бағрига босди.
5 боб
Буюртма
Холб╝ри "Қовункапа" ширкат х╝жалиги раиси Исканақул Каркидоновнинг илтимосига к╝ра унинг икки қаватли(ерт╝ласи билан) коттеджи деворларини текислаб, алебастр сувоқ қилиб, к╝зни чақиб олмайдиган сокин ва илиқ рангли б╝ёқлардан чиқараркан, меҳмонхона деворига мойб╝ёқ билан улкан ╝рмон манзарасини ишлай бошлади.
Исканақул Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо Холб╝рининг санъатини мақтаб, унинг к╝нглини овлаш билан овора.У аввалига эри Исканақул Каркидонов тайинлаганидай хонадаги ёғоч ╝ймакорлик санъати намунаси сифатида ишланган олти қиррали енгилгина хонтахтага қази - қартали газаки, қимматбаҳо ароқ коньякларни келтириб қ╝йди.
-Уста, ҳар замонда бир нафас ростлаб, мана бу рассомларга илҳом келтирадиган қулинг ╝ргилсин ичимликлардан эллик грамм, эллик грамм н╝ш этиб ишланг.Толиқиб қолманг тағин-деди.
-Келин ая, раҳмат.Лекин мен ичкилик ичмайман.Сигарет ҳам чекмайман.Менга аччиқ аччиқ к╝к чой б╝лса.Иссиқ иссиқ к╝к чой ичиб ишлашга нима етсин -деди Холб╝ри.
-Й╝ғе, наҳотки?!Ахир рассом халқи ичмаса қ╝ли қалтираб, асар ишлолмай қолади дейишадику? -деди Бибисувайдо ҳайрон б╝либ ва ишонқирамай.
-Б╝лса бордир.Лекин мен ичмайман.Ичкиликни ёмон к╝риб қолишимга Ғойиб тракторчи сабаб б╝лган.Бир куни дарё соҳилига туташ ╝тлоқда ҳар галгидай этюдникни ╝рнатиб, далалар манзрасини ишлаётгандим.
Нарироқда узун узун ╝т ╝ланлар, юлғун бутазорлари аро чивинларни думи билан ҳайдаганича сигир ╝тлаб юрар, ён веримда оппоқ капалаклар сассиз садосиз тентираб учиб юришарди. Бир маҳал дала й╝лида бошига кепкасини қийшиқ кийган Ғойиб тракторчи пайдо б╝лди.Оёқ олишидан унинг маст эканини англаб олиш қийин эмасди.Мен табиатан ёлғизликни, сукунатни севганим учунми, маст тракторчи Ғойиб билан суҳбатлашиб, бекорга вақтни исроф қилгим келмади ва этюдникни йиғиштириб, юлғун буталари ортига беркиндимда, унинг ╝тиб кетишини кутиб турдим.Ғойиб тракторчи б╝лса, айнан мен беркинган жойга яқин келиб, т╝хтади.С╝нг ариқдан хатлаб, ╝тлоқ тамон ╝таркан, узун узун ╝т ╝ланлар орасида беғамгина ╝тлаб юрган сигирга яқин келди.Кейин гапира бошлади:
-Ҳа, мол, ╝тлаяпсанми, хас хашакларни ямлаб, маза қилиб? ╬тла, ╝тлайвер.Мени танисанг керак а.Мен Ғойиб тракторчиман.Сен ╝тлайвер, ╝тлайвер.Мен ╝зи одамлардан к╝ра хайвонларни қаттиқ ҳурмат қиламан. Чунки сизлар донишмандларга ╝хшаб камгап, камтаринсизлар.Одамнинг гапини от солмай, жимгина тинглайсизлар.Калондимоғ, тамагир, хасадг╝й ва бахил эмассизлар.Айрим нопок раҳбарлар каби бизга ╝хшаган оддий одамларга, фақир кишиларга кибр билан к╝з қирингизда қарамайсизлар.Халқ мулкини талон тарож қилмай,борига қаноат қилиб, бир четда жимгина яшайсизлар.Биласанми, мен нима учун тракторчи б╝лганман?Чунки мен далаларни, кенгликларни, ёлғизликни, ибтидоийликни севаман.Айниқса кузги далалардаги туманлар сукунатини.
Туманларда хира к╝ринган дарахтлар, ёки дейлик, далада шолғом ковлаётган ё ғ╝запоя т╝плаётган дехқонларнинг соядай к╝ринган шарпаларига соатлаб термулиб тураман.Айниқса, туман қоплаган кимсасиз далада ёлғиз ╝зинг бульдозер хайдаб, ер шудгорлашдан ҳам завқлироқ машғулот бормикин бу дунёда дейман баъзан.Пахтали пуфайка кийиб, совуқ туманлар қаърида ёлғиз бир ╝зинг бульдозер хайдаб юрган куйи, истаганингча хаёл сурасан, сенга ҳеч ким ҳалал бермайди, сени қора мойга беланган камбағал тракторчи деб, бой, олифта йигитларга турмушга чиқиб кетган севгилингни эслаб, к╝зларингда к╝з ёшларинг худди радиатор сувидай қайнайди.Ота онангни эслайсан.Одамзод ота онани, ватанни олдиндан танлай олмайдику.Менинг отам раҳматли муштлашишни пулга сотиб оладиган, қиморбоз, банги, пиёниста одам б╝либ, оиламизнинг ш╝ри эди.Онам раҳматли эса, аксинча камтарин, камсуқум, бизга беминнат хизмат қиладиган қул, оқсоч ч╝ри эдилар.Эртадан кечгача далада ишлаб, бизга егулик ҳозирлаб, киримизни ювиб, уй жойни, ховлини ёғ тушса ялагудай супуриб, тозалаб, сигир соғиб, келида қ╝ллари арчилиб шоли туйиб, ҳаётини бизга бағишлаб, меҳнат машаққат билан оламдан ╝тиб кетдилар.╬лим т╝шагида ётарканлар, ҳеч кимдан, ҳеч нарсадан нолимадилар, шикоят ҳам қилмадилар.Қайтага ҳаммамизни дуо қила қила жони узилди.Бечоранинг на қулоғида сирғаси на қ╝лларида узиги бор эди.Ишонсанг, гунох б╝лади деб, ҳатто суратга ҳам тушмаганлар.Ҳа, ҳа, соғинганда бундай к╝риб, дилим таскин топадиган суратлари ҳам қолмаган.Агар тирноқдай суратлари қолганда ҳам, биронта рассомга истаган пулини бериб, портретини чиздирардим, уйимизнинг т╝рисига осиб қ╝ярдим.Эҳҳҳ, онажоним!Шунча хизматимизни қилиб бир марта ҳам миннат қилмаган меҳрибоним!Қанотсиз фариштагинам!.. Эсласам к╝зларимдан тирқираб ёш чиқиб кетаверади... -деди к╝з ёшларини кепкасига алам билан артиб Ғойиб тракторчи.С╝нг яна гапида давом этди: -Сен, мол менга эътибор бермай ╝тлайвер.Мен ╝зи ичиб олсам, шунақа сал йиғлоқи б╝либ қоламан.Лекин к╝з ёшларимни ҳеч кимга к╝рсатмайман.Юрагим ҳасратга т╝лса, шу ёқларга келиб, ╝т ╝ланлар устига ётиб, ╝ксиб ╝кириб йиғлайман.К╝нглимни б╝шатаман.Отам раҳматли, илойим жойлари Жаннатдан б╝лсин, ичиб келсалар, биронта бахона топиб, онамни уриб, д╝ппослар, дод дегизиб, уни ховлимизда ченадек судраб юрардилар.Отамни т╝хтатишга менинг кучим етмасди.Лекин отам шунча урсаларда, онам унга бирон марта ҳам гап қайтармасдилар.Худодан инсоф тилардилар ҳалос.Менга эса доим отангни ҳурмат қил, болам, к╝зларига тик қарама, ота рози Худо рози -дея насихат қилардилар.Отам раҳматлининг т╝йиб ичкилик ичиб, гузарда ё биронта девор тагида йиқилиб қоладиган одатлари бор эди.Бизга бу ҳақда к╝пинча Мирзавой почтачи хабар етқазардилар.Пахса деворимиз оша қараб: -Ғойиб, отанг гузарда, қассобхонанинг ёнида маст б╝либ ётибди! -дер, биз онам билан замбилғалтакни олардикда, бориб отамни ╝ша арвага юклаб, уйга олиб келардик.Бир гал онам бечора кучи етмай замбилғалтакни ағдариб юбордилар.Маст отам суви қуриган ариқчага юзтубан йиқилдилар.Биз онам иккимиз минг машаққат билан отамни хандакдан чиқариб, ғалтакаравага қайта юклай бошладик.Мен отамнинг қ╝лтиғига кириб: -Туринг, ота, уйга кетамиз.Ҳамма бизга қараб устимиздан куляпти, туринг - дейман, азбаройи оғир юкдан ихраб, сихраб, манглайимда к╝к томирларим б╝ртиб.
Одамлар кулиб қотиб ётибдилар.Айниқса ёш болалар.
Отам б╝лса, бироз ╝зига келиб, к╝зларини аранг очиб одамларга қараркан: -Ҳа, фалонимга кулишяпсанми а?!Очиб қ╝йибдими нах! -дерди, қуруқшаб, ёрилган, қовуннинг п╝стидай т╝рлаган лабларини ялқовларча ялаб.Кейин бир боланинг кетига қаратиб тепган эди, оёғидаги бир пой батинкаси ечилиб, ҳавога учаркан, бир икки айланиб, ерга тап этиб тушди.Одамлар яна қоринларини силкитиб, узоқ кулдилар.Айниқса болалар.Бир куни ундан ҳам қизиқ воқеа содир б╝лди.Отам раҳматли қовоқхонада ичкилик ичиб, маст б╝либ қолгач, к╝чага чиқиб, кийимларини ечдида, уларни ╝раб, турмаклаб, анхорга отаркан, узун ч╝пак билан туртиб, кийимларини сувга ч╝ктирди.Кейин т╝планган тумонат тамошаталаб одамларга қарата: -Эй халойиқ!Мен ҳозир мана бу электр симлари устидан у ёқдан бу ёққа лангарсиз югириб, сизларга ажойиб тамоша к╝рсатаман! -деди.Кейин симёғочга тирмашиб чиқиб кетаётиб, чанг т╝зон к╝тарганларича гурсиллаб ерга қуладилар.Шу пайт масжиддан номоз ╝қиб қайтаётган чолларни к╝риб қолдилару уларга: -Ҳа, келаверларинг, аблахлар!Ниқоб кийиб, соқол м╝йлаб ёпиштириб олган ёвуз нинзаларнинг вахший отряди!Қ╝лларингдаги хасса ичида ╝ткир япон қиличлар борлигини мен жуда яхши биламан!Қани, келаверларинг яккама якка!Қоратэминан уриб, тайквандо билан тевиб тейлайман, ҳаммангди! -деб бақирди.Отам раҳматлининг бу гапларини эшитиб, қ╝рқиб, ╝такаси ёрилган чоллар ортга, масжидга қараб тумтарақай қочвордилар.Отам раҳматли чолларни гузаргача тизғиратиб қувиб борди.Яхши, дегин, бечаралар масжидга кириб, дорвозани беркитиб, тамбалаб олдилар.Эртасига ╝зларига келгач, онам отамнинг кечаги к╝рсатган "кароматлари"ни айтиб йиғлаётсалар, отам: -Ахир, ҳар замонда бир шунақа жиннилик қилиб турмасам, менга к╝з тегиб кетадида -деди.Шунақа ажойиб инсон эдида, менинг отам.Раҳматли кейинчалик бир одамни чавақлаб қ╝йиб, ╝н йилга қамалиб кетдилар.Сенга ╝хшаган бир гавмуш сигиримизни сотиб, пулини адвокатга олиб бориб бердик.Адвокат ╝ртага тушиб, жиноят пичоқ ёрдамида эмас, искана билан амалга оширилган дея малакаласа ҳам барибир ҳукм ╝згармади.Онам иккимиз отам ётган қамоқхонага ╝н йил ж╝натқи ташиганмиз.Бир гал қамоқхонага учрашувга борсак, озиб, т╝зғиб, таглаб қирилган сочлари оқариб кетган отамни аранг танидик.Тишлари тушиб кетган.Қ╝ллари татуировкалардан к╝кариб кетибди.Озғин к╝крагида одам калла чаноғидан ╝рмалаб чиқаётган илоннинг сурати бор экан.Отам менга қараб:-Ҳа, ╝ғлим, юрибсанми? -деб кулишга ҳаракат қилувдилар, қ╝рқиб кетдим.Онам иккимиз уйга йиғлаб қайтганмиз ╝ша куни. Энди қамоқдан озод б╝либ, уйимизга қайтадилар деб юрсак, қамоқхонадан шум хабар келди.Отам қамоқхонадан қочаман деб, девордан ошолмай, запретка тиконли симларига ╝ралашиб қолгач, аристон қ╝риқлаётган солдат бола уни автомат билан отиб ташлабди.Бу к╝ргиликларга чидолмаган онам бечора, отамни қаттиқ севар эканларми, ҳайтовур, икки ой деганда у ҳам оламдан ╝тди.Мен бутунлай етим б╝либ, ёлғиз қолдим.Мени маҳалла ахли етимлар уйига топширмоқчи б╝лганида, энам раҳматли: -Ахир, мен борманку.То мен тирик эканман, неварамни ҳеч кимга бермай, ╝зим тарбиялайман дея мени қарамоғига олдилар.Энам раҳматлининг айвонсиз, бир хонали лой том кулбаси б╝ларди.Биз ╝ша кулбада бирга яшай бошладик.Кулба шифтига б╝з қадалган б╝либ, йиллар ╝тиши билан у мато осилиб, жинчироқнинг тутунидан қорайиб, худди булутли осмонга ╝хшаб қолган эди.Назаримда ╝ша булутларга ╝хшаш кулранг б╝з хозир жумбушга келадию, чақмоқлар чақиб момақалдироқлардан шифт ёрилиб, гумбирақаср б╝либ кетадигандай туюлаверар эди менга. Баҳор келса, томида қуртена, лолақизғалдоқлар гуллайдиган у айвонсиз, бир хонали кулба, Арабистоннинг Макка шаҳридаги т╝ртбурчак Каъбани эслатарди менга.Сен, мол унақа нарсаларни билмайсан.Лекин сен ташвиш чекма.╬тлайвер.Ҳуллас, десанг, Энам кечалари бамбукка ╝хшаш қоқсуяк бармоқлари билан эски сандиғини очар ва ╝лимликлари орасидан, оппоқ кафанини олиб, менга мақтанар эдилар.Мен эса энажонимнинг соддалигидан кулар эдим.Бекорга кулган эканман.Энди билсам, одамзод ҳатто молу дунёси бехисоб миллиардер бой б╝лса ҳам, ҳукмдор подшох б╝лса ҳам бу дунёдан ╝ша энам мақтаган беш қулоч матони, кафаннигина олиб кетар экан ҳалос!Воҳ, менинг юпунгина кийинган камтаргина донишманд энамма!Меҳрибоним энаммаааа -аахх -хахх-хахахахааааа!Энаммооооо!Энаммо!..Ғойиб тракторчи шу тариқа ╝т ╝ланлар орасида ётганича узоқ йиғлади.Унга раҳмим келиб, к╝зларимдан ёш чиқиб кетди.Шу воқеадан кейин ичкилик ва бошқа инсон бошига кулфат ёғдирувчи иллатларда узоқ юришга қарор қилдим -дея қайғули ҳикоясини якунлади Холб╝ри.