Выбрать главу

-Ндааа! -деди Исканақул Каркидоновнинг хотини Бибисувайдо, х╝рсиниб.Кейин қувноқ жилмайганича деди: -Э, қ╝йинг ╝шанақа қайғули гапларни.Ғойибнинг отаси меъёрни билмаганда.Ичкиликни меъёрида, оз оздан ичиб турилса зарар қилмайди.Ҳамма нарсанинг ҳам меъёрдан ортиғи заҳар.Ози эса дори.Худди илоннинг заҳари каби.К╝пи ╝лдиради, ози даволайди.Ҳа, айтгандай, мен сизга бир нарса демоқчийдим.Ҳа, ╝ла, нима демоқчийдим.Ҳозиргина тилимнинг учида турувдия...Ҳа, эсимга тушди.Холб╝ри, сиз одамларнинг портретларини ҳам чизар эмишсиз, шу ростми?

-Ҳа, нима эди? - деди Холб╝ри, гарчанд Бибисувайдо хонимнинг мақсадини олдиндан англаб турган б╝лса ҳам, ╝смоқчилаб.

-Шу, десангиз, Исканақул Каркидонувуч билан музейларга борганда аслзода маликаларнинг қадимий портретларини к╝риб, уларга ҳавасим келарди.Нийят қилса етади деганлари т╝ғри экан.Қаранг, бугун тақдир мени сиздай истеъдодли рассом билан учраштириб турибди.Агар й╝қ демай, менинг портретимни ишлаб берсангиз, қ╝шимча ҳақ т╝лардим.Сиз бунга нима дейсиз? -деди Бибисувайдо, Холб╝рига суқланиб қараб.

-Майли -деди Холб╝ри, девордаги ╝рмон манзарасига ишлов беришда давом этиб.

-Вой, раҳмат!Айланиб кетай ╝зимнинг рассом укамдан!Сизни танлаб т╝ғри қилган эканаман.Исканақул Каркидонувуч Маматкарим деган наққошни ёллаймиз дегандилар, мен унамай, Холб╝ри билан шартнома қиламиз деб туриб олдим.Вой, сабрсизликдан юрагим тошиб кетяпти.Қачон бошлаймиз ишни?Мен ҳозир сочларимни тартибга келтириб, қимматбаҳо кийимларимни кийиб олай -деди тараддудланиб Бибисувайдо.

-Й╝қ, келин ая, ҳозир эмас.Бугун манзарани тугатишим керак.Эрта -пертага.Майлими? -деди Холб╝ри.

-Х╝п, укажон, сиз нима десангиз шу.Эртага б╝лса, қайтага яхши.Исканақул Каркидонувуч ҳам какраз ишга кетадилар... -деди Бибисувайдо хоним, Холб╝рининг таклифини мақуллаб.

6 боб

Яхшилик

Холб╝ри ёлланма ишни давом этдириш учун Исканақул Каркидоновлар уйига ҳар кунгидан ҳам барвақтроқ етиб келди.У келган маҳал Исканақул Каркидонов девордаги битмаган ╝рмон манзарасини тамошо қилиб турарди.Холб╝рини к╝рган раис қувониб кетди.

-Э, келдингизми, устаси?!Қ╝лингиз дард к╝рмасин, санъатингизга тасанно!╬рмонлару дарёларни қаранг!Ҳув узоқларда кийиклар ╝тлаб юрибди!Қойил!Сизни ишга таклиф қилиб т╝ғри й╝л тутган эканмиз.Бугун садоқат бобида тенги й╝қ, вафодор хотиним Бибисувайдонинг дидига яна бир бор беш кетдим.У одам танлашни биларкан.Мен Маматкарим наққошни ёллаймиз десам, у: -й╝қ, ╝ламан саттор, Холб╝рини ёллаймиз -деб туриб олди.Хотиндан менга Худо берганда ╝зиямче.Мен бахтиёрман -деди у семизликдан пишиллаб нафас олиб.

-Ишим сизга маъқул б╝лганидан хурсандман, раис бува -деди мақтовлар учун миннатдорчилик билдириб, одоб билан камтарона қ╝л қовуштирганича Холб╝ри.

-Яшанг, ука. Ҳали бу уйларга казо казо улфатларим келишади.Бу манзарани к╝ришса, ким чизди бу асарни, бизга ҳам адресини айтинг дейишиб, клиентларингиз к╝пайиб кетади ҳали, Худо ҳохласа.У шундай дея хотинига ╝гриларкан, давом этди: - Биби, устани яхшилаб боққин.Нонуштага ҳалиги ╝зим тоғдан олиб келган ёввойи асаларининг асалидан ва бехи, анжир қиёмларни дастурхонга торт.Э, асалмисан асалда ╝зиямче, есанг иситма чиқарворади -деди Исканақул Каркидонов, тамшаниб.

-Исканахон ака, сиз буёғидан ташвиш қилманг.Устага ╝ша ёввойи асаларининг асалидан сутга аралаштириб бераман -деди Бибисувайдо эрини хонадан деярли суриб чиқариб, Холб╝рига киши билмас айёрона к╝з қисиб қ╝яркан.

-Яша, Биби, сен ╝ша ёввойи асалариларнинг асалидан ҳам ширинсан.Мен сенга ишонаман.Эҳ, яхшиям сен бор экансан бахтимга.Б╝лмаса мени ит қувиб кетарди -деди Исканақул Каркидонов, хотинининг юзларидан мучча олиш учун қалин лабларини ч╝ччайтириб.

-Ну, Каркидонич, уят б╝ладия.Уста қараб турибди -деди Бибисувайдо эрининг қучоғидан сирғалиб чиқиб.

Шундан кейин Исканақул Каркидонов Холб╝ри билан хайрлашиб, хонадан чиқди.

Лаззатли нонуштадан с╝нг Холб╝ри эски туски коржомаларини кийиб, ишга киришмоқчи эди, Бибисувайдо унга кечаги вадасини эслатди.

-Э, ишонсангиз, бу дамларни орзиқиб кутиб, кечаси тузик қуруқ ухлаганим ҳам й╝қ, айланай рассом ука.Қандай ╝тирсам портретим чиройлироқ чиқаркин деб ойнага қараб, роса машқ қилдим - деди Бибисувайдо.

-Яхши, келин ая.Чизсам чиза қолай.Холст тортилган битта ром ҳам бор.Бирон жойни танланг.Масалан ховлидаги боғдами - деди Холб╝ри, мато тортилган ромни этюдникка махкамларкан.